Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизнинг 12 вилоятида ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув тадбирлари ўтказилди

🔸Табдирларда 16 та тижорат банки вакиллари билан бир қаторда 12 нафар етакчи тадбиркорлар ва 14 та суғурта компанияси вакиллари ҳам ўз тажрибаси билан бўлишди. Хусусан, ёшларга рақамли молиявий саводхонлик, тадбиркорлик, суғурта маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар ўргатилди.

🔸2400 нафардан ортиқ ёшлар мутахассислар томонидан ташкиллаштирилган интерфаол ўйин ва викториналарда иштирок этиб, ўз бизнес-режаларини ишлаб чиқди.

🔸Мазкур ўқув тадбирлари Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ўтказилган бўлиб, мақсад — мамлакат ёшларини молиявий мустақилликка тайёрлаш, бу борада билимларини оширишдан иборат.

🔸Шу орқали мамлакат келажагини иқтисодий томонлама яхшиланишига пойдевор яратиш, унинг мустаҳкамлигини молиявий билимлар билан таъминлашга эришиш мумкин.

#moliyaviy_savodxonlik #финансовая_грамотность

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
2023 йил 9 ойи учун "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрланди.

🏢👨‍👩‍👦
Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда айрим хамкор давлатларнинг уй-жой бозори ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда

🔸Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

🔸Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

🔸Таъкидлаш жоизки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.

🔸Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Жаҳолатга қарши – маърифат” тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Марказий банк марказий аппарати, ҳудудий бош бошқармалари, тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларга муносабати

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда валюта операцияларини амалга ошириш юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан лойиҳа тайёрланиб умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

🔸Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштиришни назарда тутади.

🔸Хусусан, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

▫️янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш;
▫️амалдаги нормаларни турли хил талқин қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни аниқ белгилаш;
▫️чет эл валютасини сотиб олиш буюртманомаларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш;
▫️хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда норезидент жисмоний шахсларга валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш;
▫️банк кассалари орқали мижозларга нақд чет эл валютасини чиқим қилиш билан боғлиқ нормаларни умумлаштириш.

🔸Марказий банк барча оммавий ахборот воситаларига мазкур лойиҳа юзасидан билдирилган таклифлар учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва ушбу таклифлар лойиҳани янада такомиллаштириш давомида кўриб чиқилишини маълум қилади.

#regulyator

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
2024/10/05 09:21:56
Back to Top
HTML Embed Code: