Telegram Web Link
Марказий банкда журналист ва блогерлар билан медиа-мулоқот бўлиб ўтди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида журналист ва блогерлар учун “Банк тизими барқарорлиги таъминлашда банкларни санация қилиш ва омонатларни кафолатлаш тизимларининг аҳамияти” мавзусида медиа-мулоқот ўтказилди.

🔸Медиа-мулоқотда жаҳон тажрибаси асосида мамлакатимиз банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган 2 та янги – “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги ҳамда “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларининг моҳияти, улар билан амалдаги қонунчиликка киритилиши кўзда тутилаётган янгиликлар хусусида мутахассислар батафсил тушунтириш бердилар.

🔸Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан қатор янгиликлар киритилмоқда. Жумладан, банкни санация қилиш тўловга қобилиятсиз банкни бошқаришнинг усули эканлиги таъкидланди.

🔸Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида банклардаги кафолатланадиган омонатлар миқдори аниқлаштирилмоқда, банкларни санациялашда Фуқарорларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағларидан фойдаланиш, омонатлар тўлаб берилиши муносабати билан омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқини ушбу фондга ўтказиш, фондга тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлардан тўланган бадалларни чегириш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

🔸Ҳар иккала қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибаси, олимларнинг фикрлари батафсил ўрганиб чиқилди.

🔸Медиа-мулоқот иштирокчилари ушбу қонунлар лойиҳаси қабул қилиниши натижасида иқтисодий ҳаётимизда кутилаётган янгиликлардан хабардор бўлдилар.

#media_muloqot

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Марказий банк марказий аппарати ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.

🔸Мусобақада жами 14 та жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Ўйинлар якунига кўра, Марказий банкнинг Инспекция департаменти биринчи ўрин, Молиявий мониторинг департаменти иккинчи ўрин ва Юридик департаменти учинчи ўринга сазовор бўлди.

🔸Ғолиб жамоалар диплом, эсдалик совғалари ва кубок билан тантанали равишда тақдирланди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Осиё тараққиёт банкининг тегишли экспертлари билан биргаликда “Сирли мижоз” (Mystery shopping) назорат тадбирларини ташкил этиш бўйича Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати фаолиятига масъул бўлган ходимлар учун онлайн ўқув семинари ўтказилди.

🔸Онлайн ўқув семинари давомида экспертлар томонидан назорат тадбирларини тўғри ташкиллаштириш ва тадбирни ўтказиш жараёнида эътибор берилиши лозим бўлган масалалар хусусида зарурий маълумотлар берилди, шунингдек, хорижий давлатлар тажрибасидан мисоллар келтирилди.

#seminar

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
2024/10/05 11:19:12
Back to Top
HTML Embed Code: