Telegram Web Link
👍👌😎🫡

Марказий банкда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Марказий банкда Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Илҳом Марупов ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарда дин аслида тинчлик ва эзгуликни тарғиб қилиши, диндан турли нопок мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, юрт истиқболи учун садоқат ва тинчликни асраш билан боғлиқ жиҳатларни шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларни ички ва ташқи, шунингдек, интернет тармоғидаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

📊Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг сентябрь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг

Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2024 йил 5 октябрга қадар давом этади.

🤩 @kutilmalar_sentabr2024_bot
———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за сентябрь месяц

Поделитесь своими мнениями и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Опрос будет проводиться до 5 октября 2024 года.

🤩@kutilmalar_sentabr2024_bot

#sorovnoma #опрос

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Кибертаҳдидлар ва фирибгарликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди

Марказий банк томонидан пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “TBC bank” АТБ, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида, шунингдек, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва илғор IТ-компаниялар иштирокида “Кибертаҳдидлар ва фирибгарликка қарши курашиш: банклар ва тўлов тизимларидаги янги стратегиялар ва тенденциялар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир пайтда банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида янги дастурий ва техник ечимларни жорий қилиш, банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун антифрод тизимларини йўлга қўйиш ҳамда мобил иловалар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарлик усуллари, ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган сохта хабарлар ҳамда мессенжерлар орқали тарқатилаётган зарарли дастурлар хавфи тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Хусусан, Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази, Ички ишлар вазирлиги, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳамда тижорат банклари ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқувчи халқаро компаниялар масъуллари томонидан замонавий кибертаҳдидларга қарши курашиш, интернет тармоғига сизиб чиққан конфиденциал маълумотларни аниқлаш, шунингдек, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ноқонуний ўзлаштирилишининг олдини олиш чоралари тушунтирилди.

Семинар якунида соҳа мутахассислари ҳамкорликни янада кенгайтириш, киберхавфсизлик йўналишидаги малакали мутахассисларни тайёрлаш ва кибержиноятларга қарши курашиш ҳамда фирибгарликларнинг олдини олишда замонавий тизимларни жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олдилар.

#seminar

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Факторинг қандай ишлайди? Факторинг хизматларининг афзаллиги нимада?

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда Молиявий оммабоплик альянси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) ижрочи директори А. Ханниг бошчилигидаги делегацияси аъзоларининг Марказий банкка ташрифи доирасида раҳбарият, регулятор мутахассислари ва гаров реестри вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Батафсил

———

В Центральном банке проведена встреча с руководством Альянса за финансовую доступность

В рамках визита делегации Альянса за финансовую доступность (АФД) во главе с исполнительным директором А.Ханнигом, в Центральном банке проведены встречи с руководством, экспертами регулятора и представителями Залогового реестра.

Подробно

———

The Central Bank held a meeting with the leadership of the Alliance for Financial Inclusion

The Central Bank held a meeting with the management of the Alliance for Financial Inclusion, as part of the visit of the delegation of the Alliance for Financial Inclusion (AFI) headed by Executive Director A. Hannig, meetings were held at the Central Bank with the management, experts of the regulator and representatives of the Collateral Register.

More

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Хитой Экспорт-импорт банки ваколатхонаси аккредитaция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

———

Аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая

Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая.

Представительство создано в целях изучения финансового рынка страны и налаживания сотрудничества с государственными органами и коммерческими банками.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Ёш ходимларни камолга етказаётган устозлар тақдирланди

Инсон ҳаётида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Улар ҳаёт йўлларимизни йўлчи юлдуз каби ёритувчи зотдир.

Марказий банкда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ушбу соҳада узоқ йиллардан буён ишлаб, ёш ходимларга касб сирларини ўргатиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимларнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Байрам муносабати билан Марказий банкнинг марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларининг 30 нафардан зиёд устоз ходимлари тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 11:37:05
Back to Top
HTML Embed Code: