Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇸🇰 Словакия бош вазири Роберт Фицо суиқасддан сўнг муваффақиятли операция қилинди, дея хабар бермоқда TA 3 телеканали. Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда сиёсатчининг аҳволи барқарор. 🔥 @burchakostida
🇸🇰 Бош вазир Фицонинг аҳволи ўта оғир, у ҳали ҳам жарроҳлик амалиётида — Словакия Ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток

Аввалроқ Словакия оммавий ахборот воситалари операция якунлангани, бош вазирнинг аҳволи барқарор эканини хабар қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия разведкаси чет эллик талабалар ва олимларни ёллаш билан шуғулланади — Тhe Insider

Ёллаш ишлари собиқ разведка ходимлари томонидан бошқариладиган Алоқаларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти орқали амалга оширилади.

Ушбу институт Европада ва Россияга қўшни давлатларда кўплаб конференциялар ва лойиҳалар ўтказади. Бу тадбирларда разведка хизмати вакиллари ва россияпараст кишилар яхши қўшничилик ҳақида гапирар экан, тингловчиларга Россия билан дўст бўлиш кераклиги, Ғарбнинг эса душманлиги ҳақидаги ғояларни сингдирадилар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Photo
🇬🇪 Тбилисида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишида қатнашиш учун тобора кўпроқ одамлар йиғилмоқда — Tbilisi life

Латвия, Литва, Эстония ва Исландия Ташқи ишлар вазирлари норозилик маршида иштирок этиб, Грузия парламенти биноси яқинидаги саҳнада чиқиш қилди.

Бугунги намойишлар давомида ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇨🇳 Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Хитойга ташриф буюрди, бу унинг янги муддатга президент этиб сайланганидан кейинги илк хорижий ташрифи ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇸🇰 Бош вазир Фицонинг аҳволи ўта оғир, у ҳали ҳам жарроҳлик амалиётида — Словакия Ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток Аввалроқ Словакия оммавий ахборот воситалари операция якунлангани, бош вазирнинг аҳволи барқарор эканини хабар қилган эди. 🔥 @burchakostida
🇸🇰 Бош вазири Роберт Фицонинг операцияси муваффақиятли якунланди —Словакия бош вазири ўринбосари Томаш Тараба

Тарабанинг сўзларига кўра, ҳозирда Фицонинг ҳаёти учун жиддий хавф йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Москва Зеленскийни обрўсизлантиришга уринишларни кучайтирди

Бу ҳақда CNN АҚШ разведкаси ва Байден маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорларига таяниб хабар бермоқда.

Россиянинг Володимир Зеленскийга қарши дезинформация кампанияси сўнгги ойларда сезиларли даражада кучайди. Бу Украина Қуролли кучларининг фронтнинг шимоли-шарқий қисмида мудофаа чизиғини сақлаб қолишга қизғин уринишлари фонида авж олди.

Исмини ошкор этмаган амалдорнинг сўзларига кўра, дезинформациялар оқимининг кучайиши Зеленскийнинг 2 йилдан ортиқ давом этаётган уруш даврида президент сифатидаги самарали фаолияти билан боғлиқ.

Москва дезинформациянинг иккита йўналишини ривожлантирмоқда: Украина Қуролли кучларининг Авдеeвкадан оғриқли тарзда олиб чиқилиши ва қолдирилган президентлик сайлови.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇺 Пекиндаги Халқ мажлислари залида Владимир Путин ва Си Жинпин ўртасида музокаралар бошланди

Хитой раҳбари россиялик ҳамкасбини “ўзининг буюк дўсти” деб атади ва уни янги президентлик муддати билан табриклади. Си Жинпин, шунингдек, “Россия ва Хитой ўртасидаги алоқалар йирик давлатлар ўртасидаги муносабатлар” стандартига айланганини, икки давлат раҳбарлари ўтган йиллар давомида камида 40 марта учрашганлигини” қўшимча қилди.

Путин бунга жавобан Хитойни Россиянинг савдо-иқтисодий соҳадаги “асосий ҳамкори” деб атади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦 Франция Украинага Аster 30 ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг янги партиясини юборади

Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастян Лекорну Украина пойтахтини Россия ҳужумларидан ҳимоя қилувчи SAMP/Т-Маmba ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун Аster 30 зенит ракеталарининг янги партияси Киевга топширилиши маълум қилди.

SAMP/Т-Маmba ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофаа тизими Франция ва Италиянинг қўшма ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага топширилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги Қрим узра бешта АТАCМS ракетаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди

Вазирликнинг хабар беришича, Брянск ва Тула вилоятларига дронлар ҳужум қилди. Белгород вилоятининг Шебекино шаҳри ракета тизимидан ўққа тутилди, ҳужум натижасида икки киши жароҳатланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇺 Россия ва Хитой етакчилари музокаралар якунида “Шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги” баёнотни имзолашди

Путиннинг Си Сзинпин билан учрашувда билдирган фикрлари:

◾️ Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги барча тўловларнинг 90 фоизи рубль ва юанда амалга оширилмоқда, тўловларнинг миллий валюталарга ўтказилиши савдо айланмаларининг кенгайишига туртки бўлди;

◾️ Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳеч кимга қарши қаратилмаган;

◾️ Москва ва Пекин дунёда демократия ва тартиб тамойилларини биргаликда ҳимоя қилади.

ХХР етакчисининг музокара давомидаги асосий баёнотлари:

◾️ Бу сизнинг янги президентлик муддати бошланганидан буён биринчи хорижий ташрифингиз бўлиб, шахсан сиз ва Россия ҳукумати Хитой-Россия муносабатларига қаратилаётган эътиборнинг ишончли далилидир. Биз буни қадрлаймиз;

◾️ Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатлар ҳурмат, ишонч, дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик билан ажралиб турадиган йирик давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик стандарти ҳисобланади;

◾️ Хитой доимо Россия билан яхши қўшни, ишончли дўст ва ишончли шерик бўлиш ниятида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги Қрим узра бешта АТАCМS ракетаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди Вазирликнинг хабар беришича, Брянск ва Тула вилоятларига дронлар ҳужум қилди. Белгород вилоятининг Шебекино шаҳри ракета тизимидан ўққа тутилди, ҳужум натижасида…
🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари тунда Қримдаги Белбек ҳарбий аэродромига ҳужум қилди

Хабарларга кўра, ракеталар ва артиллерия қуроллари жойлашган асосий омборга зарба берилган. Бу ерда Су-27, Су-30 ва МиГ-31 қирувчи самолётлари учун ракеталар сақланган. Кучли портлашлар ҳарбий база инфратузилмасига зарар етказди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇸 Сербия президенти Александр Вучичга таҳдид қилган шахс қўлга олинди — Сербия Ички ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 ISW: Украина шимоли-шарқига ҳужумлар кучайганидан бери Россия армияси чегарадан 8 километргача олдинга силжиди

Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчиларининг фикрича, Россия Украина ҳудудига чуқур кириб бормай, фақат буфер зона яратишни режалаштирмоқда.

Расмийларга кўра, рус бўлинмаларининг олдинга силжиш суръати Харков вилоятининг камроқ ҳимояланган ҳудудлари эгаллаб олинганидан кейин ҳам секинлашмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪🇮🇸🇱🇹🇪🇪 Грузия парламенти спикери Папуашвили Тбилисида хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши митингда қатнашган Исландия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирларини Грузия ҳукуматини ағдаришга уринганликда айблади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰 Словакия Ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток Фицога уюштирилган суиқасд ҳақида: ҳужум сиёсий сабабларга кўра амалга оширилган, мамлакат деярли фуқаролар уруши ёқасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇺🇦 Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан Анқарада бўлиб ўтган учрашувда “ғалла битими”ни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди — Туркия Мудофаа Вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇬🇪 Европа Иттифоқи Грузиянинг Иттифоққа аъзолик аризасини "хорижий агентлар ҳақидаги" қонун туфайли блоклайди

Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда.

14 май куни Грузия парламенти ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган “хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. Қонунни 84 депутат ёқлаб, 30 нафари қарши овоз берди. Энди ҳужжат имзолаш учун Грузия президенти Саломе Зурабишвилига юборилади.

Қонунга кўра, молиялаштиришнинг 20% ​​дан ортиғини хориждан оладиган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари хорижий таъсир агенти сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 09:27:32
Back to Top
HTML Embed Code: