Telegram Web Link
🇺🇸🇨🇳 АҚШ Хитойдан электромобиллар ва бошқа товарларга божларни оширади

Хитойдан электромобиллар импорти учун божлар тўрт баравар - 25 фоиздан 100 фоизгача оширилади. Тарифларнинг ошиши Хитойдан 18 миллиард долларлик товарларга таъсир қилади. Вашингтон бу қарорини америкалик ишчилар ва компанияларни ХХРнинг “адолатсиз савдо амалиётидан” ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлади.

"Хитой жаҳон бозорларини сунъий равишда арзон нархлардаги экспорт билан тўлдирмоқда", — дейилади Оқ уй баёнотида.

Хитойдан АҚШга импорт божлари қиммат бўладиган товарлар рўйхатига қуйидагилар киради: электр транспорт воситалари, литий-ион батареялари, қуёш панеллари, баъзи турдаги пўлат ва алюминий маҳсулотлари, асосий минераллар, кранлар ва баъзи тиббий маҳсулотлар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺 Европа Иттифоқи миграция ислоҳоти бўйича қонунни тасдиқлади

Қонун бошпана бериш қоидаларини сезиларли даражада кучайтиришни назарда тутади ва Европа Иттифоқига ноқонуний иммиграцияни чеклаши кутилмоқда.

Ислоҳот нисбатан хавфсиз мамлакатлардан келган муҳожирлар учун қоидаларни кучайтиради, шунингдек, ҳужжатсиз муҳожирлар бошпана сўровлари кўриб чиқилаётганда жойлаштириладиган чегара марказларини яратишни талаб қилади. Мезонларга жавоб бермаганлар ҳозиргидан анча тезроқ депортация қилинади.

Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезернинг айтишича, таъқибдан қочган одамлар ҳали ҳам бошпана олишлари мумкин, бироқ ҳужжат “ҳимояга муҳтож бўлмаганлар” Германияга кела олмаслиги ёки уларнинг мамлакатдан тезроқ чиқариб юборилишини аниқ кўрсатиш учун қабул қилинган.

Қонун Европарламентга сайловлардан бир ой олдин қабул қилинди. Европа Иттифоқида муҳожирлар ва қочқинлар сонининг ортиб бораётгани, шунингдек, уларга бошпана берилиши сайлов кампаниясининг асосий мавзуларидан бири ҳисобланади.

Янги қоидалар Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан кейин кучга киради. Европа Иттифоқи давлатлари эса икки йил ичида миллий қонунчилигини унга мувофиқлаштиришга мажбур бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Bloomberg: АҚШ Украинага яна Patriot батареясини юбориши мумкин

Агентлик бу ҳақда режалардан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Россиянинг тобора кучайиб бораётган ҳужумларини қайтариш учун Киевнинг қўшимча ҳаво мудофаа тизимларига бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади агентлик.

Анонимликни сўраган манбаларга кўра, АҚШ битта Patriot батареяси билан бирга радарлар ҳам юбормоқчи. Шунингдек, Украинанинг Европадаги иттифоқчилари ҳам Киевга ўз захираларидан қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини юбориш режалари устида ишламоқда.

Аввалроқ Германия Украинага яна бир Patriot тизимини тақдим этишга рози бўлганлиги хабар қилинган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроиллик генераллар Бинямин Нетаняҳунинг уруш тугаганидан кейин Ғазо секторини бошқариш режасини ишлаб чиқмаганидан норозилигини билдирди

Бу ҳақда Исроил ҳарбийларига таяниб The New York Times газетаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, исроиллик ҳарбийлар анклавнинг шимолий қисмидаги айрим ҳудудларга “иккинчи ёки учинчи марта қайтиб, уларни “ҲАМАСдан” яна бир бор тозаламоқда. Расмийларга кўра, генераллар ва ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Нетаньяхунинг Ғазони бошқариш учун ҲАМАС ҳаракатига муқобил вариант яратиш жараёнини ишлаб чиқа олмаганидан “айниқса ҳафсаласи пир бўлган”.

"Курашда одатда “тозалаш, ушлаб туриш ва қуриш” амалиётидан фойдаланилади, Исроил эса “тозалаш жараёнида қолиб кетган”. Бироқ расмийларнинг қайд этишича, Нетаньяхунинг Ғазодаги кампаниянинг якуний босқичлари ҳақида жиддий суҳбат қуришни истамагани ҲАМАСнинг аввалги жанглар бўлиб ўтган ҳудудларга қайтишини осонлаштирган", — деб ёзади газета.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркия Mиллий партияси етакчиси Девлет Баҳчели давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганидан сўнг Ражаб Тоййиб Эрдўғон разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди — Sabah.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇪🇸🇵🇹 Володимир Зеленский фронтдаги оғир вазият туфайли Испанияга жума куни режалаштирилган ташрифини бекор қилди

Бу ҳақда EFE агентлиги дипломатик манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Сафар доирасида Зеленский Испания қироли Филипп VI ва бош вазир Педро Санчес билан учрашиши ва хавфсизлик шартномасини имзолаши режалаштирилган эди. Бундан тааҳқари Украина президенти Португалияга ҳам ташриф буюриши керак эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозон ва Нижнекамск аэропортларида вақтинчалик чекловлар жорий этилди — Росавиация.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Украина Олий Радаси депутатлари шу ҳафта АҚШ расмийларини Россия Федерацияси ҳудудига Америка қуроллари билан зарбалар беришга рухсат беришга ишонтириш учун Вашингтонга боришди — Politico

Нашрнинг ёзишича, украиналик депутатлар бу масалада Оқ уйга босим ўтказиш учун АҚШ Конгрессидан ёрдам олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ҳозирча ўз позициясини ўзгартириш ниятида эмас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 АҚШ Исроилга 1 млрд долларлик қурол етказиб беришни режалаштирмоқда — The Wall Street Journal

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти 14 май, сешанба куни АҚШ Конгрессига Исроилга қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги қурол-яроғ пакетини етказиб бериш нияти ҳақида маълум қилди, деб ёзади нашр маъмуриятнинг исмини ошкор этмаган ходимига таяниб.

Бу маълумотларга кўра, пакетга зирҳли техникалар учун 700 миллион доллар (647 миллион евро), бошқа ҳарбий техника учун яна 500 миллион доллар (462 миллион евро) ва миномётлар учун 60 миллион доллар (55 миллион евро) киритилиши мумкин. Тахминларга кўра, маъмурият аллақачон бундай етказиб беришни тасдиқлаш жараёнини бошлаган.

Ўз навбатида, CNN телеканали АҚШ Конгрессидаги аноним манбаларга таяниб хабар беришича, Оқ уй Исроилга қурол етказиб беришда янги келишувни тасдиқлаш бўйича узоқ жараённи эндигина бошламоқда. Ушбу маълумотларга кўра, Давлат департаменти Вакиллар палатаси ва Сенатнинг тегишли қўмиталари билан музокараларни бошлаган, аммо Конгресс бўлажак келишув ҳақида расман хабардор қилиниши керак бўлган аниқ муддат йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇪🇪🇬🇪 Грузия парламенти томонидан қабул қилинган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун Европа Иттифоқининг санкцияларига ва мамлакат фуқаролари учун визасиз режимдан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин — Эстония ТИВ раҳбари Маргус Цахкна.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозон ва Нижнекамск аэропортларида вақтинчалик чекловлар жорий этилди — Росавиация. 🔥 @burchakostida
🇷🇺 Татаристон осмони узра Москва вақти билан тахминан 7:30 да дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

Росавиация маълумотларига кўра, Қозон аэропорти фаолиятидаги чекловлар олиб ташланди, иккита самолёт муқобил аэродромларга йўналтирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Кеча тунда 2 та дрон Ростов вилоятидаги ёқилғи омборига ҳужум қилди — вилоят раҳбари

Рахбарнинг сўзларига кўра, Пролетар туманидаги база ҳудудида иккита портлаш содир бўлган, бироқ ёқилғига зарар етмаган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳужум бўйича ҳисоботида Ростов вилоятини тилга олмаган. Департамент маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Белгород вилояти узра 2 та HARM ракетаси, 2 та Hammer бомбаси, 2 та "Ольха" MLRS снарядлари ва 9 та дронни уриб туширган, Брянск ва Курск вилоятлари узра эса 8 та дрон ҳужуми қайтарилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇪🇺🇦 Швеция ўз аскарларини Украинага юбориш ниятида эмас

Бироқ, агар шунга ўхшаш таклиф бошқа давлатлар томонидан муҳокама қилинса, бу масала кўриб чиқилади, деди мамлакат Мудофаа вазири Пол Жонсон.

"Тушунишимча, бу масалада (февралдаги Париж йиғилишида иштирок этган мамлакатлар ўртасида) консенсус йўқ эди. Ҳозир ҳам, бу борада аниқ таклифимиз йўқ. Агар у пайдо бўлса, биз буни кўриб чиқамиз", — дея таъкидлади у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇱 Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича вакили Жозеп Боррел чоршанба куни Исроилни Рафаҳдаги ҳарбий операциясини зудлик билан тўхтатишга чақирди

"Ушбу операция Ғазо секторида гуманитар ёрдамнинг тақсимланишига янада путур етказади ва ички кўчиш, очлик ва одамларнинг азобланишига олиб келади", — дея таъкидлади Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Брюсселда эълон қилган баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Эрдўғон фитна ҳақидаги хабарлар фонида, расмийлар “ўйин қилаётган қўғирчоқбозлар” ким эканини яхши билишини айтди

Аввалроқ Turkiye газетаси президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон, ўз иттифоқчиси, Миллат Ҳаракати партияси етакчиси Девлет Баҳчели томонидан давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ҳақидаги огоҳлантириши туфайли, разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭Швейцария ҳукумати уруш бўлаётган мамлакатларга қурол экспортини тақиқлашдан воз кечиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлади — баёнот.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇳🇱🇪🇺🇷🇺 Франция ва Нидерландия ЕИга Россияга икки мақсадли товарлар ёки қурол ишлаб чиқариш технологиялари етказиб беришда ёрдам берадиган дунёнинг исталган молия институтига нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Париж ва Амстердамнинг фикрича, бундай тақиқ Яқин Шарқ, Туркия ва Хитойдаги молия институтларини Европа бизнеси ва ЕИ молиявий бозорларига киришни йўқотиш хавфи туфайли Россия билан санкцияланган товарларни етказиб бериш бўйича битимлардан воз кечишга ундайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украинанинг ўзи Россия билан музокара бошлашга қарор қилиши керак, АҚШ ҳар қандай ҳолатда ҳам Киевни қўллаб-қувватлайди — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Киевда Украинага боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан брифингда иштирок этди.

Блинкен Россия ҳудудида АҚШ қуролларини қўллангани ҳақида гапирар экан, Қўшма Штатлар Киевга Россия қарши ҳарбий амалиётларни қандай ўтказишни ўзи ҳал қилиш имконини берганини, лекин қуролларни Украина ҳудудидан ташқарида фойдаланишга рухсат бермаганини маълум қилди.

У шунингдек, АҚШ Киев билан Patriot комплексларини Харковга жойлаштириш масаласини муҳокама қилаётганини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰Словакия парламентида бош вазир Фицога суиқасд уюштирилди

Словакия оммавий ахборот воситалари республика ҳукумати мажлиси бўлиб ўтаётган бинода отишма содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Отишмада бош вазир Фицо яраланган, ҳужумчи қўлга олинган.

Қайд этилишича, отишма Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин, бош вазир Фицо чиқиш қилган пайтда юз берган. У айни дамда касалхонага ётқизилган.

Отишма қандай мақсадда қилингани ҳозирча маълум эмас.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 09:25:48
Back to Top
HTML Embed Code: