Грузия парламентининг ҳуқуқий қўмитаси 67 сония ичида “хорижий агентлар” тўғрисидаги шов-шувли қонунни кўриб чиқди ва қўллаб-қувватлади.
"Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси депутатлари хавфсизлик кучлари намойишчиларга нисбатан куч ишлатиб, уларни парламент биносидан узоқлаштирганидан кейин йиғилишда иштирок этди", — деб ёзади маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
14 май куни “Грузия орзуси” партияси депутатлари қонун лойиҳасини учинчи – якуний ўқишда маъқуллашни режалаштиришган.
Намойишчиларни қўллаб-қувватлаётган Грузия президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент томонидан маъқулланган тақдирда, унга вето қўйишга ваъда берган
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни олиб ташлаш ишлари якунланди. Қутқарувчилар вайроналар остидан 17 кишини қутқаришга муваффақ бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, турар-жой биносининг вайрон бўлишига Украина томонидан учирилган “Точка-У” ракетаси парчаларининг келиб урилиши сабаб бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдаиқтибос
"Сиёсат — қонсиз уруш. Уруш эса қон тўкиладиган сиёсатдир".
© Мао Цзэдун
👉@burchakostida
"Сиёсат — қонсиз уруш. Уруш эса қон тўкиладиган сиёсатдир".
© Мао Цзэдун
👉@burchakostida
Нашрга кўра, рус қўшинларининг Харковга ҳужуми украиналиклар ва уларнинг иттифоқчиларини бутунлай тушкунликка солиши мумкин. Хусусан, икки йилдан бери, юз минглаб қурбонлар ва миллиардлаб доллар сарфланган бўлсада, уларда жанговар зоналардаги вазиятда "кўп нарса ўзгармаган" деган таассурот пайдо бўлиши мумкин. Бу, ўз навбатида, Украина раҳбариятига Россия билан сулҳ бўйича келишиб олиш учун босим кучайишига олиб келади, деб ҳисоблайди нашр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Полша қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Михал Колодзейчак Dziennik Gazeta Prawna газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Биз музокараларнинг навбатдаги босқичини 14 майга режалаштирган эдик, аммо у Музокаралар украиналикларнинг баъзи вакиллари коррупцияда айблангани учун бекор қилинди. Биз коррупцияда айбланган шахслар билан музокаралар олиб бормаймиз", — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.
Колодзейчак коррупцияда айбланаётган Украина вакилларининг исмларини очиқламади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳибсга олиш вақтида хавфсизлик кучлари намойишчилар ва журналистларга қўпол жисмоний куч ишлатган. Шундай воқеалардан бири натижасида бир мухбир ҳушини йўқотган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳибсга олинганлар орасида бир Россия фуқароси ва икки АҚШ фуқароси бор, деб хабар қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12 май куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этган литваликларнинг 70 фоиздан ортиғи икки фуқароликни қўллаб-қувватлаб овоз берди, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 59 фоизи қатнашди.
Конституцияни ўзгартириш учун бу етарли эмас: янги тузатишни сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча Литва фуқароларининг камида 50 фоизи қўллаб-қувватлаши керак. Бундан 5 йил аввал ўтказилган ҳудди шундай референдум ҳам муваффақиятсизликка учраган эди.
Шу билан бирга, Литва фуқаролари президентлик сайловида ҳам овоз беришди. Аксарият сайловчиларнинг овозлари санаб чиқилгач, сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтиши маълум бўлди - мамлакатнинг амалдаги президенти Гитанас Науседа ва бош вазир Ингрида Шимоните сайловнинг иккинчи турига ўтишди. Биринчи турда сайловчиларнинг 44 фоизи Науседага, 19 фоизи эса Шимонитега овоз берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қоҳира Исроил ўтган ҳафта Миср билан чегарадаги Рафаҳ чегара пункти устидан назоратни қўлга олиши ҳақида олдиндан огоҳлантирмаганидан норози.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қрим фавқулодда хизматларидаги манбаларга таяниб хабар берилишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 6:00да Ай-Петри тоғидаги 85683-сонли ҳарбий қисм бир нечта ракеталар томонидан ҳужумга учраган. Ҳужум натижасида бўлинма командири Александр Кулаков ва яна бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Ярадорлар сонига аниқлик киритилмоқда. Storm Shadow ракеталари ёрдамида уюштирилган ҳужум натижасида базага зарар етган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 9 ноябрга ўтар кечаси 31 ёшли Салтанат Остонадаги ресторанлардан бирида ўлик ҳолда топилган эди. Тергов маълумотларига кўра, Бишимбаев уни 8 соатдан кўпроқ вақт давомида калтаклаган ва бўғиб ўлдирган.
Суд давомида Бишимбаев ўша куни кечқурун Салтанат спиртли ичимлик ичиб, уни ғазаблантирганини айтди. Судланувчининг телефонида Нукенованинг ҳақоратлангани акс этган видео топилган.
Ресторанида қотиллик содир этилган собиқ вазирнинг амакиваччаси Бахитжон Байжанов жиноятни яширгани ва тегишли органларга хабар бермагани учун 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Америка урушни ўрганиш институти бундай хулосага Андрей Белоусовнинг Мудофаа вазири лавозимига тайинланишини таҳлил қилгандан сўнг келди. Бунгача Белоусов Путиннинг иқтисод бўйича ёрдамчиси бўлган.
Белоусовнинг ҳарбий тажрибаси йўқ, лекин Россия Мудофаа вазирлигининг аввалги раҳбари Сергей Шойгу ҳам бунга эга эмас эди, у ҳатто армияда ҳам хизмат қилмаган. Бундан ташқари, аввалроқ Шойгунинг ўринбосари Тимур Иванов йирик коррупцион схемаларда гумонланиб ҳибсга олинган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари аввал ҳам инновацион лойиҳалар, хусусан, дронларни яратиш билан шуғулланган ва ўз тажрибасида урушнинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатларини бирлаштира олиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг стратегик алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
"Қўшинларни кучайтириш учун олдиндан яратилган захиралар Харков йўналишига кўчирилди. Вазиятнинг ўзгаришига қараб, гуруҳни шакллантириш давом этади", — дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM