Telegram Web Link
🇱🇹🇺🇦 Литва ҳарбий хизматдан бўйин товлаган Украина фуқароларига доимий яшаш учун рухсатнома беришдан бош тортиши мумкин

Бу ҳақда Financial Times газетаси Литва бош вазири Ингрида Шимонитега таяниб хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇫🇷🇺🇦 Агар французлар можаро зонаси(Украина)да пайдо бўлса, улар Россия Қуролли кучлари нишонига айланиши мумкин

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макроннинг Украинага қўшин юборилиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти юзасидан берган изоҳида айтиб ўтилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇸🇽🇰 Хитой Сербия ҳукуматини Косово масаласида мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш чораларини қўллаб-қувватлайди

Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Жинпин Сербия президенти Александр Вучич билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺 Европа Иттифоқи етакчилари Урсула фон дер Ляйеннинг Еврокомиссия президенти лавозимидаги фаолиятидан норози

Бу ҳақда Neue Zürcher Zeitung газетаси хабар бермоқда.

Газетага кўра, илгари фон дер Ляйенни қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатлари раҳбарияти вакиллари энди унинг фаолияти натижаларидан норозилигини билдиришмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари минтақа иқтисодиётининг заифлашуви ва Иттифоқнинг иқлим сиёсатига қаттиқ боғланганидан норози.

Бундан ташқари, уларнинг баъзилари фон дер Ляйенни қариндош-уруғчилик боғлангани ва сиёсий шаффофлик йўқлигида айблайди. Нашр маълумотларига кўра, 2019 йилда фон дер Ляйеннинг ЕК раҳбари лавозимига номзодини кўпроқ Франция президенти Эммануэл Макрон қўллаб-қувватлаган, аммо ҳозир у ҳам танқид қилмоқда. Яқинда Франция раҳбари Еврокомиссия раиси фаолиятини “ҳаддан ташқари сиёсийлаштирмаслик” кераклигини айтган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расман: НАТО саммити 9-11 июл кунлари Вашингтон округида бўлиб ўтади. Ушбу саммит алянснинг 75 йиллигига бағишланади.

Саммитнинг қолган тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади, дейилади НАТОнинг расмий веб-сайтида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина Олий Радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтирди

Мамлакат парламенти кўпчилик овози билан ҳар икки қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Теlegram-каналида маълум қилди.

"Олий Рада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга узайтирди. Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун – 339 депутат, сафарбарликни давом эттириш учун 336 депутат овоз берди", — деб ёзди Олий Рада депутати.

Маълумот учун, Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралдан бошлаб амал қилади. Эртаси куни, 2022 йил 25 февралда Украина президенти Володимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲 Арманистон “КХШТнинг 2024 йилги буджети тўғрисида”ги қарорга қўшилишдан ва ташкилот фаолиятини молиялаштиришда қатнашишдан бош тортади — Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Хитой ва бошқа баъзи мамлакатларнинг сунъий интеллектнинг энг илғор моделлари ва асосий дастурий таъминотидан фойдаланишини чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кирмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди

"Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқаролар барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юриши тавсия қилинади. Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар", — дейилади вазирлик мурожаатида.

Хабарда айтилишича, агар РФда бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 ЕИ элчилари Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадларни Украинага ёрдам сифатида ишлатишга рози

Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Мен Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадни Украина учун ишлатиш бўйича бугунги келишувни олқишлайман" —деб ёзди Ляйен.

Европа Комиссияси раҳбарининг қўшимча қилишича, бу пулга қурол-яроғлар сотиб олиш Украина ва бутун Европани хавфсизроқ ҳудудга айлантиришга ёрдам беради

Россиянинг музлатилган активларининг катта қисми Белгиядаги Euroclear Европа депозитарийсида сақланади. Euroclear'нинг 2024 йил биринчи чорагидаги молиявий натижаларига кўра, Россиянинг музлатилган 159 миллиард еврога яқин активлари 557 миллион евро соф фойда келтирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺 Буюк Британия Россия ҳарбий атташесини мамлакатдан чиқариб юборади — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, Лондон, шунингдек, айрим кўчмас мулк объектларининг дипломатик мақомини бекор қилиш ва Россия дипломатлари учун дипломатик визаларнинг амал қилиш муддатини чеклашга қарор қилди.

Буюк Британия Ички ишлар вазири Жеймс Клеверли бу ҳаракатни Россиянинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги “ёмон ниятли фаолияти”га жавоб деб атади. Лондонда атташенинг Россия ҳарбий разведкаси билан бевосита алоқаси борлигини даъво қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Лондонга тегишли жавоб қайтарилишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Байден, агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, унга айрим турдаги қуроллар етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Байденнинг айтишича, Рафаҳ операцияси “нотўғри”.

"Мен аниқ айтдимки, агар исроилликлар Рафаҳга кирса - улар ҳали буни қилмади - мен уларга тарихан бундай операциялар учун фойдаланиладиган қуролларни бермайман", —дея таъкидлади Америка раҳбари чоршанба куни CNN телеканалига интервьюсида.

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар Исроилга мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган барча нарсаларни, хусусан, “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими учун етказиб беришда давом этишига ишонтирди.

Аввалроқ АҚШ Исроилга оғирлиги 907 кг бўлган 1800 та ва 226 килограммли 1700 та бомба етказиб беришни кечиктиргани маълум бўлган эди. Байден CNN телеканалига берган интервюсида Ғазо секторида бундай бомбалардан фойдаланиш натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлганини айтди. АҚШ президенти ЦАҲАЛ бу бомбалардан Рафаҳга ҳужум пайтида фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади The New York Times манбаларга таяниб. NYT маълумотларига кўра, Вашингтон Исроилга бундай бомбалар учун йўналтириш тизимларини етказиб беришни тўхтатиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 The Independent: Россия қурол-яроғларни етказиш учун Қрим кўпригидан фойдаланмаяпти

Сунъий йўлдош орқали олинган суратларга кўра, Россия армияси фақат Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан фойдаланмоқда.

2024 йилнинг февралидан апрелигача бўлган даврда кўприкдан қурол-яроғ ортилган бирорта ҳам поезд ўтмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇷🇺🇺🇦 Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт нафар шахс ҳибсга олинди

Ҳиндистон Марказий тергов бюросига кўра, ёлланганларга юқори маош ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган. Шу билан бирга, уларга жанг қилиш шарт эмаслиги айтилган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий лавозимлар ваъда қилинган. Бироқ, аслида улар пулемётлардан фойдаланишга ўргатилган ва фронтга юборилган.

Ҳинд ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг маълум қилишича, қўлга олинганлар халқаро одам савдоси тармоғининг бир қисмидир. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

АFP маълумотларига кўра, Украинадаги урушда Ҳиндистоннинг камида икки фуқароси ҳалок бўлган.

Reuters агентлигининг ёзишича, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига бу масалани ҳал қилиш бўйича қатъий талаб қўйган. Аввалроқ Ҳиндистон ТИВ Россия армияси сафида бўлган 20 га яқин ҳиндистонликларни ўз ватанларига қайтариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетлари устида ишламоқда, бироқ ёрдамнинг миқдори ва ажратиш муддати ҳақида гапиришга ҳозирча эрта — АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Меттью Миллер.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина алянсдан қўшин юборишни сўрагани йўқ, Киев ҳужумкор артиллерия сўрамоқда — НАТО бош котиби

Йенс Столтенберг, шунингдек, НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇹🇺🇦 Литва қўшинлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кўмагида Ғарб коалицияси таркибида Украинада машғулотлар ўтказиши мумкин

Бу ҳақда Guardian газетасига Литва ТИВ раҳбари Габриелюс Ландсбергис маълум қилди.

Аввалроқ Financial Times нашри Литва бош вазири Ингрида Шимонитега таяниб, Литва Украинага ўқув миссияси доирасида аскарларини юборишга тайёрлигини ёзган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ядровий қурол бўйича ўз позициясини ўзгартиради ва агар давлатга экзистенциал таҳдид туғилса, уни ишлаб чиқади

Бу ҳақда Республика Олий раҳбарининг маслаҳатчиси Камол+ Каррозий Эрон ОАВларига берган интервьюсида айтиб ўтди

"Агар Эронга экзистенциал таҳдид бўлса, ядровий қурол доктринамизни ўзгартиришдан бошқа чорамиз қолмайди", — дея таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамиз, 2000 йиллар бошида Эроннинг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳомайни Ислом қонунларига асосланиб, ядро қуролини ишлаб чиқишни гуноҳ деб ҳисобловчи фармон чиқарган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 19:31:16
Back to Top
HTML Embed Code: