Telegram Web Link
ҲАМАС раҳбарияти Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини қабул қилганини маълум қилди

Қайд этилишича, ҲАМАС ўз қарори ҳақида Қатар ва Миср воситачиларини хабардор қилган.

Ўт очишни тўхтатиш келишуви тафсилотлар, жумладан, сулҳ муддати ва унинг гаровга олинган исроилликларга таъсири ҳали эълон қилинмаган.

Аввалроқ Исроил қуруқликдаги операция олдидан фаластинликларни Рафаҳнинг шарқий ҳудудларини тарк этишга чақирганди.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Исроил қўшинлари Рафаҳга киритилишини таъкидлаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇷🇺 Бизда Москвадаги режимни ўзгариш бўйича режалар йўқ. Франция на Россия билан, на рус халқи билан уруш ҳолатида эмас — Франция президенти Эммануэл Макрон.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇬🇧🇫🇷🇺🇦Россия ТИВ Буюк Британия ва Франция элчиларини чақиртириб, расмий Лондон ва Парижга нисбатан кескин норозилик билдирди

РИА Новости хабарига кўра, Буюк Британия элчисига мамлакат Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг Украина Россияга Британия қуроллари билан ҳужум қилиш ҳуқуқи ҳақидаги баёнотига нисбатан “Лондон томонидан Украина Қуролли кучларига етказиб берилган ҳар қандай ҳарбий объект ва техникага Россия томонидан зарбалар берилиши” ҳақида огоҳлантириш берилган.

Франция элчисига мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг Украинага француз контингентини юбориш эҳтимоли ҳақидаги баёноти туфайли мамлакатнинг “Украина атрофидаги можарода иштироки кучайиб бораётганидан” норозилик билдирилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ғарб давлатларининг Украинани қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаши ва НАТО қўшинларининг эҳтимолий иштирокини қоралади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 Кремл матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада ўтадиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади.

Шунингдек, парадда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ҲАМАС раҳбарияти Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини қабул қилганини маълум қилди Қайд этилишича, ҲАМАС ўз қарори ҳақида Қатар ва Миср воситачиларини хабардор қилган. Ўт очишни тўхтатиш келишуви тафсилотлар, жумладан, сулҳ муддати ва унинг гаровга…
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифи 3 босқични кўзда тутиб, уларнинг ҳар бири 42 кун давом этади.

Бу ҳақда Аl Jazeera манбаларга таяниб хабар бермоқда.

"Сулҳ таклифи Ғазо секторидан Исроил қўшинларининг тўлиқ олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, гаровга олинганларни алмашишни назарда тутади", — дея изоҳ берди ҲАМАС раҳбари ўринбосари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Россия ядровий қуроллар иштирокида ҳарбий машғулот ўтказилиши ҳақида эълон қилди Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Путиннинг топшириғига биноан яқин вақт ичида Қуролли кучлар Бош штаби Жанубий ҳарбий округнинг ракета қўшинлари, денгиз кучлари…
🇺🇸🇷🇺 Россиянинг ядро қуроллари тайёргарлигини ошириш бўйича ҳарбий машғулотлар ўтказиши ҳақидаги хабарларга қарамай, Қўшма Штатлар ўз ядровий кучларининг тайёргарлигини мослаштиришга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти — АҚШ Давлат департаменти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ҲАМАС раҳбарияти Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини қабул қилганини маълум қилди Қайд этилишича, ҲАМАС ўз қарори ҳақида Қатар ва Миср воситачиларини хабардор қилган. Ўт очишни тўхтатиш келишуви тафсилотлар, жумладан, сулҳ муддати ва унинг гаровга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 ҲАМАС Миср ва АҚШ иштирокида ишлаб чиқилган сулҳ режасига рози бўлганига қарамай, Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги ҳарбий амалиёти давом этади

Бу ҳақда Исроил ҳукумати маълум қилди.

ЦАХАЛ эса Рафаҳдаги ҲАМАС марраларига интенсив зарбалар бераётганини эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 АҚШ Исроилнинг Рафаҳга ҳарбий операциясини қўллаб-қувватламайди, ҲАМАС ва Исроил ўртасида сулҳга эришишнинг иложи бор — АҚШ Давлат департаменти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 ЦАХАЛ тунда ҲАМАСнинг шарқий Рафаҳдаги объектларига зарбалар берди — ОАВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШнинг бир қатор штатларида кучли торнадолар содир бўлди

Торнадо оқибатида Небраска, Канзас ва Жанубий Дакота штатларида кўплаб бинолар вайрон бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇫🇷 Хитой Франциянинг “Олимпия сулҳи” ташаббусига қўшилади

Францияга расмий ташриф билан борган ХХР раиси Си Цзинпин шундай баёнот берди.

Си Цзинпин ҳозирги дунё жуда нотинчлигини таъкидлади.

"Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида Париждаги Олимпия ўйинлари муносабати билан Франция билан биргаликда мусобақалар вақтида ўт очишлар ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ташаббусини илгари сурмоқчи", — дея таъкидлади Хитой етакчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇱🇻🇱🇹🇪🇪🇷🇺 Россиянинг режалари ўзини оқламади — Германия канцлери

Олаф Шолц бу ҳақда 6 май куни Ригада Латвия, Литва ва Эстония бош вазирлари билан учрашувда айтиб ўтди.

"Европани парчалаш ва НАТОни заифлаштириш ўрнига, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида уларнинг бирдамлиги мустаҳкамланди. Германия Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига қарши глобал бирдамликни илгари суришда давом этади. Ушбу урушда ядро қуролидан фойдаланиш мумкин эмаслигини баланд овозда эълон қилиш ҳар доим муҳим", — дея таъкидлади канцлер.

Бундан ташқари, Шолц Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни нафақат Европада, балки бутун дунё бўйлаб Украина учун қурол сотиб олишда фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.

"Бу маблағларнинг қарийб 90 фоизини Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари учун ишлатиш тўғрисида келишув мавжуд, аммо уни Европадан сотиб олиш мажбурияти йўқ. Чунки ҳозир энг муҳими, янги завод қурилиши эмас, балки қуролларни тезда етказиб беришдир. Бу вариант келишиб олинмоқда ва гап йилига миллиардлаб евро ҳақида кетмоқда", — деди Шолц.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 Исроил Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг Фаластин қисми устидан назорат ўрнатди

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари Исроил армиясига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Хакерлар Буюк Британия Мудофаа вазирлиги серверларини бузиб кирди — Sky News

Британия расмийлари киберҳужум ортида қайси давлат турганини очиқламаяпти, бироқ телеканал манбаларига кўра, бунинг ортида Хитой турибди.

Хакерлик ҳужуми натижасида фаол ва айрим фахрий ҳарбий хизматчиларнинг исм-шарифлари, иш тўғрисидаги маълумотлар ва банк реквизитлари фош этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 АҚШнинг Россияга қарши иккиламчи санкциялари сабабли Кремлнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун молиявий оқимлар пасаймоқда — The Financial Times

Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар 2023 йил декабрь ойида АҚШ санкцияларни четлаб ўтганлик учун жарималар белгилашни назарда тутувчи қонунни қабул қилганидан сўнг, кредиторлар россиялик контрагентлар билан операцияларни рад этишни бошладилар. 

2024 йилнинг биринчи чорагида Россия Федерациясининг асосий ҳамкорлари ҳисобланувчи Хитой ва Туркия билан савдо ҳажми камайди. Банклар долларга асосланган молия тизимидан чиқиб кетишдан қўрқишади. Энди Россия воситачилар тармоғини, валютани конвертация қилиш харажатлари ва транзакция тўловларини ошириш орқали молиявий операциялар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга мажбур.

Чекловлар ҳам ҳарбий, ҳам ноҳарбий соҳаларга таъсир қилди. Масалан, “Норникел” компанияси эгаси Потаниннинг маълум қилишича, санкциялар туфайли компания даромадлари 2022 йилга нисбатан 15 фоизга камайган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇸🇮🇱 Исроил Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг Фаластин қисми устидан назорат ўрнатди Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари Исроил армиясига таяниб хабар бермоқда. 🔥 @burchakostida
🇮🇱 Сешанба куни Исроил мудофаа кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ чагара нишонларга берган зарбалари натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Al-Jazeera телеканали шифокорларга таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари Ал-Шати қочқинлар лагеридагилар жойлашган мактабни ҳам нишонга олган. Зарбалар натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇫🇷🇷🇺🇺🇦 Хитой раҳбари Си Жинпин Францияга ташрифи чоғида Пекиннинг Украинадаги можаро шароитида Москва билан яқин муносабатлари учун танқид қилинишига кескин қарши чиқди, деб ёзади The New York Times нашри.

У Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувда ўз позициясини билдирган.

NYT нашрига кўра, Си Жинпиннинг кескин баёноти асосан Қўшма Штатларга қаратилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺🇺🇦 Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан Украина учун қурол сотиб олишда фойдаланишга қарши бўлган давлатлар унга гуманитар ёрдам кўрсатиш билан чекланишни таклиф қилмоқда

Бу ҳақда Politico газетаси ЕИ дипломатларига таяниб хабар берди.

Аввалроқ нашр Малта, Люксембург ва Венгрия Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Россиянинг музлатилган активларидан Украинага қурол сотиб олиш учун фойдаланиш таклифига қарши чиққани ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱 Полша умумий муддатли ҳарбий хизматга қайтиш ниятида эмас

Бу ҳақда мамлакат армияси бош штаби бошлиғи генерал Веслав Кукула Polsat телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Владимир Путин расман бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди

Кремл саройида Владимир Путиннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин, мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва мэри Сергей Собянин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Россияга дўст бўлмаган давлатлар, жумладан Буюк Британия ва Евроиттифоқ мамлакатлари ўз дипломатларини маросимга юбормаслигини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 23:18:10
Back to Top
HTML Embed Code: