НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоана Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги сўнгги баёнотларига изоҳ бериб, альянснинг бундай режалари йўқлигини айтди.
"Франция президенти Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги ҳақида гапирмоқда, лекин НАТОда қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Альянс ҳарбий кучларини Украина ҳудудида жойлаштириш бўйича режаларимиз йўқ. Украинани қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлиб қоламиз, лекин шу билан бирга биз бу уруш НАТО ва Россия ўртасидаги бундан ҳам катта можарога айланиб кетмаслигидан манфаатдормиз", — дея таъкидлади Жоанэ.
🔥 @burchakostida
"Франция президенти Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги ҳақида гапирмоқда, лекин НАТОда қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Альянс ҳарбий кучларини Украина ҳудудида жойлаштириш бўйича режаларимиз йўқ. Украинани қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлиб қоламиз, лекин шу билан бирга биз бу уруш НАТО ва Россия ўртасидаги бундан ҳам катта можарога айланиб кетмаслигидан манфаатдормиз", — дея таъкидлади Жоанэ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вазирликнинг хабар беришича, маҳаллий вақт билан тахминан 19:20 да Белгород вилояти узра RM-70 Vampire тизимидан отилган ўн иккита ракета йўқ қилинган.
Аввалроқ Россия оммавий ахборот воситалари, камида 30 та снаряд отилгани, улар Белгороднинг ҳудудларида ёнғинларга сабаб бўлганини хабар қилган эди.
Украина томони ҳужумга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари намойиш ўтказилаётган ҳудудда алоқада узилишлар ва Интернетга киришда муаммолар борлигини хабар қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газета бу ҳақда ишлаб чиқилган таклифлар лойиҳасига таяниб ёзмоқда.
Аниқлик киритилишича, Германия Мудофаа вазирлиги экспертлари фавқулодда вазиятларда кўнгиллилар ёрдамида ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш иложсизлигини билдиришган. Шу сабабли мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус Германияда мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилиш фикрини илгари сурмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Украина яқин келажакда ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги бутун ҳудудини қайтариб олиши даргумон. Ҳозирда украиналиклар бундай натижага эришиб бўлмаслигини тан олишмоқда", — дея фикр билдирди Павел Die Presse газетасига берган интервьюсида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Ҳарбий ёрдам пакетига Киевнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун 500 миллион фунт стерлинг маблағ ажратилган. Шунингдек, ўқ-дорилар ва ҳарбий техникалар: турли қуроллар учун 4 миллион ўқ-дори, 1600 дан ортиқ ракеталар, шунингдек, 400 та ҳарбий транспорт, жумладан, 160 та Husky зирҳли техникаси киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Туркия парламентининг Рақамли оммавий ахборот воситалари комиссияси раҳбари Ҳусайн Яйман NТV телеканали эфирида айтиб ўтди.
Ижтимоий тармоқниннг блокланиш эҳтимоли унинг Туркияда оилавий қадриятларга салбий таъсири билан боғлиқ.
"ТikTok АҚШда тақиқланган, биз бу тақиқга қаршимиз, аммо Туркияда вазият қонунчилик томонидан тақиқланиш даражасига етиши мумкин", — дея огоҳлантирди Яйман.
Бундан ташқари, у Х ижтимоий тармоғини юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун Туркияга ўз вакилини юборишга чақирди. Шунингдек, Туркиянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган “троллар” хавфи ҳақида гапирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон штатидаги сайловолди ташвиқоти чоғида, агар ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилса, эртаси куниёқ сулҳга эришиш мумкинлигини маълум қилган.
Бир кун аввал The Washington Post газетаси АҚШ ҳукумати Исроилга миллионга яқин фаластинликлар жойлашган Рафаҳдаги кенг кўламли операциядан воз кечишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Оқ уй бунинг эвазига Исроилга ҲАМАС ҳаракати етакчиларини топишда ёрдам таклиф қилди, шунингдек, Ғазо секторида ҲАМАС томонидан фойдаланиладиган туннеллар хариталарини тақдим этишга ваъда берган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Reuters агентлиги Украина Бош прокурори Андрей Костинга таяниб хабар бермоқда.
Умуман олганда, Россия армияси Украина бўйлаб 50 га яқин шундай турдаги ракеталарни учирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Акция иштирокчилари 11 май оқшомида бешта нуқтадан Тбилисининг тарихий марказида жойлашган Европа майдонига йўл олди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, акцияда 100 мингдан 200 минггача одам иштирок этган.
Ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Мамука Мдинарадзе “Imedi” телеканалида, ўзининг ҳисоб-китобларига кўра, “митингга ҳатто 20 минг киши ҳам келмаганини” айтди. Мдинарадзе Европа майдонининг ўлчамидан келиб чиқиб шундай фикр билдирган. Шу билан бирга, намойишдан олинган кадрлар намойишчилар нафақат майдонни, балки унга туташ кўчаларни ҳам эгаллаб олганини кўриш мумкин.
Митингда грузиялик фаоллар ва мусиқачилар сўзга чиқди. Намойишчиларни президент Саломе Зурабишвили қўллаб-қувватлади. "Бу халқнинг иродасини ҳеч нарса ва ҳеч ким тўхтата олмайди", деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Мухолифат 12 май куни Грузия парламенти биноси яқинида бўлиб ўтадиган янги митингни эълон қилди ва у тун бўйи давом этади. 13 май куни эрталаб парламентда йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда депутатлар “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини яна кўриб чиқадилар, деб ёзади Formula телеканали.
Маълумот ўрнида, Грузия парламентида “чет эл таъсирининг шаффофлиги” тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётгани фонида норозилик намойишлари 20 кундан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун бир неча бор қалампир гази, сув пуркагичлар ва резина ўқлардан фойдаланган. Ўтган ҳафтада Тбилисида яшовчи бир неча фаол номаълум кимсалар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 48 фоизи 2030 йилгача Россиянинг НАТОга ҳужумини эҳтимолдан йироқ ёки тўғрироғи содир бўлмайдиган сценарий деб ҳисоблашини айтган. Шу билан бирга, 36% бу ҳужум эҳтимоли мавжуд дея фикр билдирган бўлса, 15% бу саволга жавоб беришга қийналган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа операциялари ҳақида хабар берилгандан сўнг содир бўлган.
"Украина қуролли кучлари ҳужуми натижасида 19 киши жароҳатланган, уларнинг иккитаси болалардир", — дея маълум қилди губернатор Гладков.
Ҳозирда маҳсус ҳизматлар томонидан эвакуция операцияси тугатилган ва бино ичида қолиб кетган бўлиши мумкин бўлган ўн кишини қидирув ишлари давом этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM