Telegram Web Link
Афғонистонда кучли сел тошқинлари содир бўлди

Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Бағлон вилоятида кучли ёмғирлар туфайли юзага келган сел натижасида қатор аҳоли пунктлари сув остида қолди.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 50 киши ҳалок бўлган, 100га яқин киши турли даражада жабрланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украинага биринчи F-16 қирувчи самолётлари июн ёки июл ойларида етказилади

Бу ҳақда Reuters Киевдаги ҳарбий манбага таяниб хабар бермоқда.

Манба самолётни қайси давлат етказиб беришига аниқлик киритмаган. Аввалроқ Дания, Нидерландия, Норвегия ва Белгия Киевга F-16 самолётларини юборишга ваъда берган эди.

Reuters'нинг ёзишича, Россия армиясининг Харковга ҳужуми шароитида F-16 самолётларини етказиб бериш Украина ҳаво кучлари учун муҳим ёрдамга айланиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина Қуролли кучлари 10 та янги бригада тузмоқда, уларнинг бир қисми Киевни ҳимоя қилади

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Александр Павлюк The Economist нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Шарқий фронтда вазият қанчалик оғир бўлмасин, бизнинг асосий ташвишларимиздан бири Киев мудофааси бўлиб қолмоқда. Бу Украинанинг юраги ва биз пойтахт мудофааси келажакда қандай муҳим рол ўйнашини яхши биламиз", — дея таъкидлади Павлюк.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦Украина қуролли можаро давом этаётган бир вақтда НАТОга қўшила олмайди — Германиянинг Украинадаги элчиси Мартин Егер.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 Исроилнинг Ғазода Америка қуролларидан фойдаланиши халқаро ҳуқуқни бузиши мумкин

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар бермоқда.

Бир миллиондан ортиқ қочқинлар бошпана топган Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри атрофида Исроил қўшинлари амалиётларни кучайтиргандан сўнг, Қўшма Штатлар мамлакатнинг ҲАМАСга қарши урушда АҚШ қуролларидан фойдаланганини танқид қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦 ЕИ элчилари иттифоқнинг Украина хавфсизлигини таъминлаш кафолатларини тавсифловчи “махфий” ҳужжат бўйича келишиб олдилар

Бу ҳақда Welt нашри ўз қўлга киритган хужжат матнига таяниб хабар бермоқда.

Ҳужжатда санаб ўтилган мажбуриятлардан бири Украинага мамлакатга қарши эҳтимолий тажовуз юз берганидан кейин 24 соат ичида маслаҳатлар беришдир.

Брюссел шунингдек, қурол-яроқ етказиб бериш, аскарларни тайёрлаш, хавфсизлик секторини ислоҳ қилиш, мамлакатни миналардан тозалаш, гибрид таҳдидлар ва киберҳужумларга қарши курашишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Евроиттифоқ мамлакатлари аскарларининг Россияга қарши жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этиши истисно қилинган, дея қайд этади Welt.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇧🇾 Полша Беларус билан чегарада мустаҳкамлаш ишларини бошлади

Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇪🇺🇺🇦 Европа Иттифоқи яқин ҳафталарда Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиради — Франция президенти Эммануэл Макрон

"Бизнинг келажагимиз ва хавфсизлигимиз Украинага боғлиқ. Шунинг учун биз яқин ҳафталарда украиналикларни кўпроқ техникалар билан таъминлаш учун кўпроқ ёрдам беришимиз керак деган фикрдаман", — дея ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали берилган саволга жавоб берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇬🇪 АҚШ Конгресси Грузия ҳукуматининг ҳаракатларига санкциялар билан жавоб беришга тайёр

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 29 нафар аъзоси Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега йўллаган мактубида улар Грузия ҳукуматини "Хорижий агентлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ва грузин халқининг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини бузувчи бошқа ташаббусларни зудлик билан қайтариб олишга чақирди. Агар бу амалга ошмаса, конгрессменлар Вашингтоннинг Грузияга нисбатан сиёсатида ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга ваъда беришади. Яъни: АҚШ молиявий ёрдами қайта кўриб чиқилади, виза тақиқлари кенгайтирилади ва Грузиянинг демократик ривожланишига путур етказиш учун жавобгар бўлганларга молиявий санкциялар қўлланилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Figaro: Франция президенти Эммануел Макрон яна француз ҳарбийларини Украинага юборишни рад этишни тўғри деб ҳисобламаслигини, бироқ шу билан бирга бунга эҳтиёж қолмаслигига умид қилишини билдирди

"Умид қиламанки, Франция уришишига тўғри келмайди. Мамлакатимиз ҳарбий эмас, тинч давлатдир. Лекин, агар сиз тинчликни хоҳласангиз, уни ҳимоя қилишингиз керак. Шунинг учун, биз қуролланишимиз, рақибларимизга таъсир ўтказишимиз керак", — дея таъкидлади Макрон.

"Биз рақибларимизга шуни айтишимиз керакки: "Агар сиз ҳаддан ошсангиз, бизнинг манфаатларимиз, хавфсизлигимизга таҳдид солсангиз, мен ҳарбийларни юборишни истисно қилмайман", — дея қўшимча қилди Франция президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺 Британия разведкаси, рус қўшинларининг ўз ҳудудларига мунтазам равишда ўқ-дориларни ташлаб юбориш ҳолатлари Россиянинг снарядларни ўз мақсадлари учун муваффақиятли ишлата олмаслигидан далолат беради, деб ҳисоблайди

Разведка ходимларининг фикрича, бундай хатолар Россия аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади ва камдан-кам учрайдиган ҳодиса эмас. Биргина Белгород вилоятида мартдан апрелгача 20 та ўқ-дори тасодифан тушиб кетган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия қўшинлари Харков вилоятидаги тўғонни портлатиб юборди

Бу ҳақда Харков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Синегубов ҳужум маълум қилди.

"Россия армияси Харков вилоятида тўғон ва у орқали ўтган йўлни портлатиб юборди. Ҳозирда фуқаролар учун логистика ҳеч қандай чекловларсиз давом этмоқда. Биз фақат ҳарбий вазиятни ҳисобга оламиз. Бу биз учун стратегик чорраҳа, шунинг учун биз у орқали алоқани чеклаймиз", — деган Синегубов.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қаршилар бугун Тбилисида намойиш ўтказишни режалаштирмоқда

Ташабусскорлар томонидан эълон қилинган хабарга кўра, “Европа марши” маҳаллий вақт билан соат 19:00да пойтахтнинг Европа майдонида бошланади. Бу “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари бошланганидан бери энг йирик акциялардан бирига айланиши мумкин.

Намойишни қўллаб-қувватлаш учун Тбилисига Грузиянинг турли ҳудудларидан одамлар келмоқда.

Бундан ташқари, Грузиядаги олийгоҳлар талабалари “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун бекор қилинмагунча дарсларга боришдан бош тортганлар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇿🇺🇦 Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши музокаралар давомида хавфсизлик кафолатларига алмаштирилиши мумкин — Чехия президенти Петр Павел

Чехия етакчисининг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатлари кафил давлатлар қўшинларининг Украинада ҳарбий мавжудлигини ҳам назарда тутиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил армияси Рафаҳ аҳолисини шаҳарнинг шарқий қисмидаги бир қанча ҳудудларни тарк этишга чақирди

Исроил ҳарбийлари томонидан Х ижтимоий тармоғида ва SMS-хабарлар орқали тарқатилган араб тилидаги хабарда тарк этилиши керак бўлган аниқ ҳудудлар, жумладан, қочқинлар учун иккита лагерь қайд этилган. Аҳолига зудлик билан Ўртаер денгизи соҳилидаги Ал-Мазори лагерига эвакуация қилиш буюрилган.

Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу Исроил армияси Рафаҳ шаҳрида ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтиришга тайёрланаётганини англатади.

Қайд этиш жоизки, Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиёти кўплаб мамлакатларда салбий муносабатга сабаб бўлмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Рафаҳда кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошласа, Америка ҳарбий ёрдамини тўхтатиш билан таҳдид қилди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Миср билан чегарадош Рафаҳда Ғазо сектори шимолидаги жанглардан қочган бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли истиқомат қилади ва агар кенг кўламли жанглар бўлса, уларнинг ҳаёти хавф остида қолади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇬🇪 “Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қаршилар бугун Тбилисида намойиш ўтказишни режалаштирмоқда Ташабусскорлар томонидан эълон қилинган хабарга кўра, “Европа марши” маҳаллий вақт билан соат 19:00да пойтахтнинг Европа майдонида бошланади. Бу “хорижий…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Тбилисида хорижий агентлар ҳақидаги қонуннинг қабул қилинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.

Келаси ҳафта Грузия парламенти қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда кўриб чиқиши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоана Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги сўнгги баёнотларига изоҳ бериб, альянснинг бундай режалари йўқлигини айтди.

"Франция президенти Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги ҳақида гапирмоқда, лекин НАТОда қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Альянс ҳарбий кучларини Украина ҳудудида жойлаштириш бўйича режаларимиз йўқ. Украинани қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлиб қоламиз, лекин шу билан бирга биз бу уруш НАТО ва Россия ўртасидаги бундан ҳам катта можарога айланиб кетмаслигидан манфаатдормиз", — дея таъкидлади Жоанэ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятининг ўққа тутилиши ҳақида хабар берди

Вазирликнинг хабар беришича, маҳаллий вақт билан тахминан 19:20 да Белгород вилояти узра RM-70 Vampire тизимидан отилган ўн иккита ракета йўқ қилинган.

Аввалроқ Россия оммавий ахборот воситалари, камида 30 та снаряд отилгани, улар Белгороднинг ҳудудларида ёнғинларга сабаб бўлганини хабар қилган эди.

Украина томони ҳужумга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 17:23:48
Back to Top
HTML Embed Code: