Telegram Web Link
🇷🇺 Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига Михаил Мишустинни бош вазир лавозимига тайинлаш бўйича таклиф киритди

Бу ҳақда Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин 10 май куни ўзининг Telegram-каналида

Володиннинг сўзларига кўра, замонавий Россия тарихида биринчи марта Давлат Думаси ҳукумат таркибини шакллантиради: ҳукумат раиси, унинг ўринбосарлари ва федерал вазирларни тасдиқлайди. Шу тариқа депутатлар Россия Федерацияси Конституциясига 2020 йилда қабул қилинган тузатишлар билан белгиланган янги ваколатларини амалга ошириш ниятида.

"Ҳукумат раислигига номзоднинг муҳокамаси барча фракцияларда бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 14:00 да Давлат Думасининг ялпи мажлиси бошланади", — деди Володин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩 Молдова армияси май ойида захирадаги ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулотларини ўтказади, уларнинг маҳоратини синаб кўради, миллий армия техникаси ва қуроллари билан танишади

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, йиғинлар 20-24 май ва 27-31 май кунлари бўлиб ўтади.

Машғулотлар дастурига кўра, заҳирадаги аскарлар полигонда ўқ отишда иштирок этади. Кейинги машғулотлар июн ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, улар сентябр ойигача бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматга ва машғулотга чақирилганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 Исроил АҚШнинг ёрдамисиз ҲАМАСга қарши кураша олади — Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇺🇦🇷🇺 Украинада тинчликка эришиш йўли Россия билан музокаралар орқали эмас, балки жанг майдонидан бўлиб ўтади — Финляндия президенти Александр Стубб

Стубб келаси йили Украинада тинчлик ўрнатилишига умид қилмоқда. Журналистнинг Финляндия Россия Федерациясига яқинлиги туфайли ўзини хавф остида ҳис қилмаяптими, деган саволига давлат раҳбари салбий жавоб берар экан, Хелсинкида тинчликка эриши учун учта йўл бор:
◾️ миллий мудофаа, шу жумладан 900 000 нафар ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркак ва аёл, замонавий узоқ масофали қуроллар, кучли артиллерия, жанговар самолётлар;
◾️ НАТО аъзолиги;
◾️ хавфсизлик ва мудофаа соҳасида кўп сонли икки томонлама шартномалар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Санкт-Петербургда 20 нафар йўловчиси бўлган автобус Мойка дарёсига қулаб тушди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус 2 та машина билан тўқнашган ва тўсиққа урилиб, дарёга қулаган.

Қутқарувчилар чўкиб кетган автобусдан барча йўловчиларни қутқариб олишди, салонда ҳеч ким қолмаган. Саккиз киши қутқарилган, ўнга яқин одам автобусдан ўзлари чиқишга муваффақ бўлган, деб ёзади Shot нашри.

Mash тақдим этган маълумотларга кўра, йўловчилардан камида тўрт нафари ҳалок бўлган.

Автобус ҳайдовчиси қўлга олинди, жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Россия Ички Ишлар вазирлиги бош бошқармаси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия ўз чегараларидан 10 км чуқурликда буфер зона яратишга ҳаракат қилмоқда, Украина Қуролли кучлари эса ҳужумни ушлаб қолмоқчи

Бу ҳақда Reuters агентлиги Украина Қуролли кучларининг юқори мартабали ҳарбий амалдорига таяниб хабар бермоқда

Россия қўшинлари аллақачон Волчанск яқинидаги Украина ҳудудига 1 км масофага кириб борган. Тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан икки йил ўтиб, Россия янги фронт очишга ҳаракат қилмоқда. Киев Россия Қуролли Кучларини сиқиб чиқариш ва чегарани ҳимоя қилиш учун қўшимча куч жўнатди, деб ёзади нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Санкт-Петербургда 20 нафар йўловчиси бўлган автобус Мойка дарёсига қулаб тушди Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус 2 та машина билан тўқнашган ва тўсиққа урилиб, дарёга қулаган. Қутқарувчилар чўкиб кетган автобусдан барча йўловчиларни қутқариб олишди…
🇷🇺 Мойка дарёсига қулаган автобус ҳайдовчиси гумонланувчи сифатида қўлга олинди — Санкт-Петербург полицияси

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

"Тергов қўмитаси хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича алоҳида иш очган. Ҳайдовчи тожикистонлик Раҳматшоҳ Қурбонов, 44 ёшда", деб хабар қилди ИИВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ бугун Украинага янги 400 миллион долларлик ёрдам пакетини эълон қилиши кутилмоқда, у Patriot ракеталари ва Bradley жанговор транспорт воситаларини ўз ичига олади — Politico.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱 Полша пойтахтида фермерларнинг норозилик намойишлари бошланди

Варшава марказида йиғилган намойишчиларнинг талаблари қаторидан "Европа Яшил битими"ни бекор қилиш ва Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига тўсқинлик қилиш кабилар жой олган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украинада яширин қурол заводлари тармоғи қурилган — El Mundo

Нашрнинг қайд этишича, ушбу заводларнинг жойлашуви ўта сирли ва уларнинг баъзилари ер остида жойлашган.

El Mundo суҳбатдошига кўра, ҳозир Украинани энг кўп хавотирга солаётган нарса бу заводларнинг Россия қўшинларидан қанчалик яширинлигидир.

Таъкидланишича, Европада Украинани етарли даражада қуроллантиришга имкон берадиган заводлар йўқ, шунинг учун Киев бунга ўзи ҳаракат қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇵🇸 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенгашига Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш масаласи бўйича ўз қарорини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Пентагон ва SpaceX Украинадаги жанг майдонида Россия ҳарбийларининг Starlink'дан фойдаланишини чеклади — Bloomberg

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Жон Пламб маълум қилди.

"Биз Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишнинг олдини олдик. Аммо ишончим комилки, Россия Starlink ва бошқа тижорий алоқа тизимларидан фойдаланиш йўлларини излашда давом этади", — дея изоҳ берди Пламб.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати ва SpaceX ҳозирда бундай ҳаракатларни чеклаш учун самарали ечим ишлаб чиққан, аммо бу айнан қандай ечим эканлигига аниқлик киритилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇼 Қувайт амири Мишал Ал-Сабаҳ Миллий Ассамблеяни(парламент) тарқатиб юборди

Амир ўз баёнотида Қувайт депутатлари ҳаддан ташқари кучга эга бўлиб, амирга қарши фитна уюштираётгани, ҳаттоки кимнинг валиаҳд шаҳзода бўлишига таъсир ўтказишгача борганини айтди.

Қувайт амири мамлакатда сиёсий масалаларни назорат қилишни тўлиқ ўз зиммасига олганини эълон қилди. Амир, шунингдек, конституциянинг амал қилишини ва барча демократик институтлар фаолияти тўхтатди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾🇷🇺 Россия ядро қуролини сақлаш учун Беларуснинг Осиповичи ҳудудида ҳарбий база қурмоқда — New York Times

Нашрнинг тахмин қилишича, базада ядровий ва оддий каллакларни олиб юрувчи “Искандар” ракеталари ҳам жойлаштирилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇳🇵🇸 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенгашига Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш масаласи бўйича ўз қарорини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. 🔥 @burchakostida
🇺🇳🇵🇸 БМТ Бош Ассамблеясининг 143 нафар аъзоси Фаластинга халқаро ташкилотда тўлиқ аъзолик мақоми берилишини қўллаб-қувватлади. Тўққиз давлат бу резолюцияга қарши чиқди, яна 25 давлат бетараф қолди.

Агар таклиф БМТ Хавфсизлик Кенгашига киритилса, АҚШ вето қўйишини билдирди.
БМТга аъзолик тўғрисидаги қарор фақат Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилиниши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Россия Харковга тўғридан-тўғри кенг миқёсда ҳужум ҳақида ўйлаётган бўлиши мумкин. Биз руслар Харков вилоятида жиддий ютуқларга эришишини кутмаймиз. Биз Украина Қуролли кучларига ишонамиз — Оқ уй.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин

Ер аҳолиси қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида экани айтилмоқда. Бу энг кучли қўзғалиш ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Ердаги турли даражадаги кучли геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин.

Энергетика компаниялари, авиакомпаниялар ва сунъий йўлдош операторлари Ер магнит майдонидаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ҳақида огоҳлантириш олди.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда: 

- бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
- артериал қон томир касалликлари;
- апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 19:18:44
Back to Top
HTML Embed Code: