Telegram Web Link
🇵🇱 Полша умумий муддатли ҳарбий хизматга қайтиш ниятида эмас

Бу ҳақда мамлакат армияси бош штаби бошлиғи генерал Веслав Кукула Polsat телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Владимир Путин расман бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди

Кремл саройида Владимир Путиннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин, мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва мэри Сергей Собянин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Россияга дўст бўлмаган давлатлар, жумладан Буюк Британия ва Евроиттифоқ мамлакатлари ўз дипломатларини маросимга юбормаслигини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг собиқ Ички ишлар вазири Аваков ва собиқ Ахборот сиёсати вазири Стец Россия томонидан қидирувга берилди

Россия Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, қуйидаги шахсларга қидирув эълон қилган:

▪️Украина собиқ Ташқи ишлар вазири Павел Климкин;
▪️Украина Олий Радасининг собиқ спикери Владимир Гройсман;
▪️Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг собиқ раҳбари, Украинанинг Молдовадаги амалдаги элчиси Алексей Данилов;
▪️Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони Руслан Хомчак;
▪️Украина Хавфсизлик хизмати қошидаги аксилтеррор марказининг собиқ раҳбари Василий Крутов.

Аввалроқ Украинанинг амалдаги президенти Володимир Зеленский ва собиқ президент Петро Порошенко Россия томонидан қидирувга берилгани хабар берилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🇹🇯 Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма юз берди — Қирғизистон чегара хизмати.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇹 Австрия НАТОга аъзо бўлмайди — Австрия ТИВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил Бош вазири Рафаҳдаги ҳарбий операция бўйича баёнот берди

Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Рафаҳга қўшин киритиш иккита асосий мақсадга хизмат қилади: исроиллик асирларни озод қилиш ва ҲАМАСни йўқ қилиш.

"Кеча Ҳарбий Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан мен Рафаҳда ҳарбий ҳаракатларни бошлашни буюрдим. Бир неча соатдан сўнг кучларимиз Рафаҳ назорат пунктида Исроил байроқларини кўтариб, ҲАМАС байроқларини олиб ташлади", — дея изоҳ берди Исроил ҳукумати раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NASA Starliner бошқарувли космик кемасининг биринчи парвозини кечиктирди

Парвоздан икки соат олдин NASA Boeing компаниясининг Starliner бошқариладиган космик кемасининг Халқаро космик станцияга (ХКС) биринчи синов парвозини бекор қилди. Чунки кемани орбитага чиқариши керак бўлган Atlas-B ракетасининг кислород чиқариш клапанидаги муаммо бўлган. Икки астронавт Ерга қайтишдан олдин ХКСда тахминан бир ҳафта бўлиши кутилган эди, деб хабар берди DW.

"Барчаси тайёр бўлгач, ишга туширамиз", — дея маълум қилди NASA раҳбари Билл Нелсон Х ижтимоий тармоғида. Лекин, бу айна қачон бўлишига аниқлик киртмаган.

SpaceX асосчиси Илон Маск эса бунга жавобан: "Агар сизга ракета керак бўлса, бизга хабар беринг", — дея постга изоҳ қолдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 ТikTok ижтимоий тармоғи АҚШ президент Жо Байден томонидан имзоланган платформанинг "конституцияга зидли" ги туфайли тақиқланишини назарда тутувчи қонунни қайта кўриб чиқиш учун судга ариза берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇵🇱 Полша бош вазири Доналд Туск Европа Иттифоқи давлатларини умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишга чақирди.

"Европа хавфсизлиги учун яхши ва оқилона сарфланган кўп миқдордаги маблағ, эҳтимол, узоқ вақт давомида урушни Европа чегараларидан ташқарида тўхтатади", — дея таъкидлади Туск.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди

Бу қарор 2024 йил Парижда бўлиб ўтган 1924 йил ёзги Олимпиада ўйинларида барча минтақалар вакиллари иштирокидаги биринчи халқаро футбол турнирининг 100 йиллигини нишонлаши сабабли қабул қилинди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Euroclear тизимида музлатилган Россия активларининг махсус режаларсиз мусодара қилиниши депозитарий барқарорлигига путур этказиши ва молиявий бозорларга зарба бериши мумкин — Euroclear раҳбари Валери Урбeн.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Тбилисида “Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Одамлар ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг идораси томон юриш қилишди. Уларни полиция кучлари кутиб олди. Шундан сўнг намойишчилар Парк Райк томон йўл олишди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇪🇺 2023 йилда 19 мингга яқин россиялик Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраган, бу этти йиллик рекорддир — “Верстка”

Россияликларнинг кўпчилиги Германиядан бошпана сўраган - 7655 та ариза. Иккинчи ўринни Франция эгаллади. 4125 нафар Россия фуқароси бошпана сўраб Франция расмийларига мурожаат қилган. 1615 нафар россиялик Испаниядан бошпана сўраб мурожаат қилган.

Нашрнинг қайд этишича, 2023 йилда россияликлардан тушган жами аризалар сони сўнгги етти йилдаги рекорд кўрсаткич бўлган. Бундан аввалги юқори кўрсаткич 2016 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 22 930 нафар Россия фуқароси Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱 Полша ҳукумати мажлислар залида тинглаш қурилмаси топилди

Полша разведка хизматлари Вазирлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтадиган хонада тинглаш мосламаласини топишди ва уни зарарсизлантиришди.

Ушбу мажлислар залида ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш бекор қилинган. Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов-суриштирув ҳаракатларини олиб боришмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/16 11:15:01
Back to Top
HTML Embed Code: