Telegram Web Link
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Ҳаким Жеффрис Украинага қўшин юборишни истисно этмади.

Унга кўра, Киевнинг мағлубиятга учраши, ҳарбий аралашувни талаб қилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил армияси режалаштирилган ҳужум олдидан фаластинликларни Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрининг шарқий ҳудудларидан эвакуация қилишга чақирмоқда — Тhe Times of Israel.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 6 май куни маҳаллий вақт билан соат 10:41 да зилзила юз берди. Ер силкиниши эпимаркази Самарқанд вилояти, Ургут туманида бўлиб, унинг магнитудаси 4 ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
Китоб туманида 2 балл, 38 км.
Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 47 км.
Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Бошқа давлатлар раҳбарларининг босими Исроилнинг ўзини ҳимоя қилишга уринишларини тўхтата олмайди — Исроил бош вазири

Бинямин Нетаняхунинг таъкидлашича, Исроил ёлғиз қолишга мажбур бўлса ҳам, ўз ҳаракатларини давом эттираверади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 ISW: Россия Харков йўналишида янги ҳужум учун қўшинларини қайта гуруҳламоқда

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботига кўра, Россия Украинанинг шимоли-ғарбий қисмига йирик ҳужум уюштириш куч тўпламоқда. Маълум бўлишича, Псков ҳаво-десант дивизиясидан бир баталон яқинда Курск вилоятига кўчирилган, шимолий гуруҳда ҳарбийлар сони аллақачон 50 мингга яқинлашган.

Шу билан бирга, ISW таҳлилчилари Россиянинг Харковга ҳужум қилиш учун ҳали етарли кучга эга эмаслигига ишонади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇦🇿🇰🇿 Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов 10 май куни Қозоғистонда музокаралар ўтказади

Бу ҳақда Арманистон Ташқи Ишлар вазирлиги хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар Украина нафақат пул, балки қўшин томонидан ҳам мағлуб бўлса, Қўшма Штатлар урушга аралашишга мажбур бўлади — АҚШнинг Демократлар партияси етакчиси Ҳаким Жеффрис

"Украинанинг қулашига йўл қўя олмаймиз, чунки бу содир бўладиган бўлса, Қўшма Штатлар можарога нафақат бизнинг пулимиз, балки аскарларимиз билан ҳам аралашиб қолиш эҳтимоли бор", — дея таъкидлади Конгресс Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси CBS News телеканалига.

Унинг фикрича, Владимир Путин СССРни тиклаш ниятида ва агар у Украинада муваффақият қозонса, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришган АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчиларига таҳдид қилишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага қуруқликдаги қўшинларни киритиш имконияти ҳақида маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇷🇺 Арманистон бош вазири Никол Пашинян Владимир Путиннинг президент сифатида инаугурация маросимида қатнашмайди

Бу ҳақда Арманистон парламенти спикери хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮 Финляндия бошқа НАТО давлатларининг қуролларини мамлакатга, ўз қуролларини эса алянснинг қўшни давлатларига жойлаштиришга тайёрланмоқда

Бу ҳақда Финляндия мудофаа кучларининг ҳарбий иқтисодиёт бўлими бошлиғи Микко Хейсканен маълум қилди.

"Бироқ, бу масалалар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ", — дея қўшимча қилди у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси душанба куни Эронга расмий ташриф билан келди

Бу ҳақда Эрон матбуоти хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, МАГАТЭ раҳбари Теҳронда мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон билан учрашиши, сўнгра 6 май куни бошланган биринчи халқаро ядро конференциясида иштирок этиш учун Исфахон шаҳрига бориши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇫🇷🇨🇳🇷🇺🇺🇦Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Франция президенти Эммануэл Макрон ва Хитой раҳбари Си Жинпин билан музокаралардан сўнг, Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун Пекин Россияга таъсир ўтказиши кераклигини айтди.

"Биз Хитойдан Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига чек қўйиш учун босим ўтказишини кутамиз", — дея таъкидлади фон дер Ляйен.

У, шунингдек, Хитой раҳбари аввал ҳам, Россиянинг ядровий риторикасини пасайтиришга ёрдам берганини, Кремл томонидан давом этаётган ҳозирги таҳдидлар шароитида Си Жинпиннинг бу ишда давом этиши муҳимлигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇰🇬🇱 Дания ҳукумати Гренландиядаги ҳарбий иштирокини кучайтириш масаласини кўриб чиқмоқда — Дания Мудофаа вазирлиги раҳбари Троелс Лунд Поулсен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇱 Исроилнинг Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиши тинч аҳоли орасида янада кўпроқ азоб ва ўлимга олиб келади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Қайд этиш жоизки, ЦАХАЛнинг Рафаҳга ҳужум режаси узоқ бери тайёрланмоқда. Исроил бундай режалари учун халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда. Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланиб, минтақа шимолидан тинч аҳоли эвакуация қилиниши ортидан 1,3 миллионга яқин фаластинлик Рафаҳдан бошпана топган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 май куни эрта тонгда Исроил армияси Рафаҳнинг баъзи ҳудудларидан аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилган эди. Фаластинликларга Ал-Маваси ва Хон Юнус шаҳарларидаги “гуманитар зоналар”га кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху эса яҳудий давлатини ҳеч қандай босим тўхтата олмаслигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇪🇺🇫🇷 Хитой Украина можароси масаласида тегишли томонлар билан мулоқотни давом эттиришга тайёр — ХХР раҳбари

Си Жинпин бу ҳақда Парижда Франция Президенти ва Европа комиссияси раҳбари билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда айтиб ўтди.

"Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи Украинадаги жанговар ҳаракатлар кучайишига биргаликда қарши туриши ва тинчлик музокаралари учун шароит яратиши керак", — дея фикр билдирди Хитой раҳбари.

Си Жинпин, шунингдек, Яқин Шарқ минтақасидаги ҳолатга тўхталиб ўтиб, Хитой Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷 Бразилия жанубида кучли ёмғирлар сўнгги 80 йилликдаги энг кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Риу-Гранди-ду-Сул штати расмийларига кўра, камида 78 киши ҳалок бўлгна, яна камида етти кишининг ўлими ушбу фавқулодда вазият билан боғлиқлиги текширилмоқда. Камида 74 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларидан камида 25 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ярим миллионга яқин киши электр энергияси ва ичимлик сув таъминотидан узилиб қолган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇷🇺 Германия Россиядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди

"Александр Ламбсдорфф Берлинда бир ҳафта бўлади, шундан сўнг у Москвага қайтади", дейилади Германия ТИВ хабарида.

Аввалроқ Берлин россиялик хакерларни Германия Социал-демократик партиясига киберҳужум уюштирганликда айблаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия ядровий қуроллар иштирокида ҳарбий машғулот ўтказилиши ҳақида эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Путиннинг топшириғига биноан яқин вақт ичида Қуролли кучлар Бош штаби Жанубий ҳарбий округнинг ракета қўшинлари, денгиз кучлари ва авиация билан биргаликда стратегик бўлмаган ядровий кучларнинг тайёргарлигини ошириш бўйича машғулотлар ўтказади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия қуролли кучларининг “ядровий машқлари” Ғарб давлатларининг ҳарбий контингентини Украинага юбориш эҳтимоли билан боғлиқ.

"Макроннинг француз ҳарбийларининг Украинадаги қуролли ҳаракатларда иштирок этиши шартлари ҳақидаги сўзлари қарама-қаршилик кучайишининг янги босқичидир. Шунинг учун Россия томонидан “махсус чоралар” кўрилмаса бўлмайди", — дея қўшимча қилди Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 09:26:13
Back to Top
HTML Embed Code: