Ustozlar uchun!
Menga xotirjamlik keltiruvchi oʻn uch hikmat
1. Yuz yildan keyin baribir yoʻq boʻlib ketamiz.
2. Paygʻambarimiz allayhissalomni Toifda yosh bolalar tosh boʻron qilishgan.
Demak bolalardan yetgan ozor seni hurmatingni toʻkmaydi.
3. Doimo sen turgan joyda boʻlishni orzu qiluvchilar bor.
4. Qiyinchilik bitta sendamas hammada boʻladi.
5. Butun olamdagi maxluqotlar yigʻilsa ham, Alloh izn bermasa, senga ziyon keltirolmaydi.
6. Rizqing Allohning qoʻlida. Xotirjam boʻlaver ochlikdan oʻlmaysan, inshaAlloh.
7. Senga yetgan musibat yo gunohlaringa kafforat, yoki darajangni oshirish uchun tuhfa.
8. Bolalar bekorchiligi — jinoyat sonining oshishiga sababchi boʻladi. Darsingni hech kim eshitmagan taqdirda ham — sen bolalarni bekorchilikdan asrab turibsan. Siqilma — jamiyatga foydang tegyapti!
9. Hamma xato qiladi. Hatto sen “ideal” deb oʻylagan ustozlar ham.
10. Seni talabalar yerga urib, xorlayotgan boʻlsa, hech siqilma. Ular qalbingdagi kibringni sindirishga yordam berishadi. Kibr bilan ketib qolishdan Alloh asrasin.
11. Xotirjam boʻlaver, bu dunyoda xotirjamlik yoʻq.
12. Alloh xohlagan odamini aziz qiladi, xohlagan odamini xor qiladi. Allohning iznisiz hech kim sening hurmatingni toʻkolmaydi.
13. Shu postni oʻqiyotgan boʻlsang, demak sen allaqachon uncha muncha ustozlardan ustunsan. Chunki sen doimo oʻz ustingda ishlaysan, izlanasan!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен Бахтлиман, деяверинг қайта - қайта,
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот - бот,
Тинглайвериб, сизни бахтли қилишликдан,
Бошқа чора топмай қолсин Бахтли Ҳаёт!

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНЧ - ТАРБИЯНИНГ ТАМАЛИДИР
Тарихдан бир мисол: 1432 йилда Султон Мурод II нинг ўғли Меҳмед II дунёга келади. Ўғли 12 ёшга тўлганда отаси тахтдан воз кечади ва ўғлига Усмонийлар империясини бошқаришни топширади. Бу иши билан шох ўғлига ишониниши кўрсатади. Ёшгина подшохни тахтга ўтирганини эшитган ҳочлилар Усмонийлар устига бостириб боради. Шошиб қолган кичик подшох отасига хат битади: «Ота, келиб тахтингизни эгалланг» дейди. Жангда мағлуб бўлиш Усмонийлар империясининг Европа ёқасидаги ҳукмронлигига барҳам берарди. Шох: «Ўғлим, подшо сенсан. Қўшиннинг бошида сен туришинг керак. Душман билан жанг қил! Тахтни сенга топширганман» дейди. Ана шунда Меҳмед II ҳақиқатни англаб етиб, ростдан хам бошқарув уни қўлига тўлиқ ўтганини тушунади. «Отам ўйнамаётган экан. Менинг давлатни бошқара олишимга, зеҳнимга, қобилиятимга ишонибди» дея фахрланиб, вазиятни ўз қўлига олиб, отасига зудлик билан хат жўнатади:
«Отажон, агар подшо сиз бўлсангиз, келиб қўшинга бошчилик қилинг. Агар подшо мен бўлсам, буюраман, келиб қўшинга қўмондон бўлиб, бошчилик қилинг!».
Ҳар икки ҳолатда ҳам Мурод II қўшинни бошқаришга мажбур бўлган. Отасининг шу ишончи туфайли ўғли кичик подшо 21 ёшида Истанбулни фатҳ этади. Отасининг мутлақ ишончи туфайли муваффақиятга эришади.

ЙЎЛДАГИ САБОҚ
Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтаклайдиган эркаклар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам ўзи инсоф ва иймон берсин!

Bolalardagi gʻazabni toʻgʻri yoʻnaltirish
Bolalar oʻz hissiyotlarini boshqara olmagani sababli, ular gʻazablanganda ota-onalari ularga gʻazab bilan javob qaytarishi kerak emas. Sababi bola oʻrnak olish davrida boʻladi, keyinchalik gʻazabini jilovlay olmaydigan boʻlib qoladi.
Bolalar oʻz hissiyotlarini boshqara olmagani sababli, ular gʻazablanganda ota-onalari ularga gʻazab bilan javob qaytarishi kerak emas. Sababi bola oʻrnak olish davrida boʻladi, keyinchalik gʻazabini jilovlay olmaydigan boʻlib qoladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устозлар ҳақида бугун кўп-кўп гапирдик. Аммо биз доим толибмиз, талабамиз. Ўз устингизда соҳанинг профессори бўлсангиз ҳам ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. Ҳар турли инсонлар, тақдирлар, вазиятлар, тушунчалар, фикрлар, қарашлар, жараёнлар, ҳолатлар бор. Демак қайсидир бир вазиятда олган илмларингиз иш бермай қолиши мумкин. Шу сабаб доим интилинг, ўрганинг, изланинг, кашф қилинг, топинг, эълон қилинг, улашинг олган билиму илмларингизни. Анашунда устоз бўла оласиз. Билмайдиган нарсаларимиз кўп. Соҳа берган даражани қайсидир бир мавзу бўйича оламиз ҳолос. Аммо биз билган аммо тўлиқлигича англай олмаган қанчадан қанча мавзулар бор... Билганим сари билмаслигимни билдим деган гап айни ҳақиқат.
Устоз бу жамият берган мақом, аммо доим талабаман...

Onalar ham xato qiladi, charchaydi, zerikadi, jahl qiladi, tushkunlikka tushadi, baqiradi, yig'laydi va ba'zan farzandlarini uradi.
Bular uning yomon onaligini emas, shunchaki inson ekanligini bildiradi.
Har bir inson borki, bu dunyoda bor bo'lgan yaxshi va yomon his tuyg'ularni his qiladi va o'zining imkonlari darajasida buni boshqalarga bildiradi.
Kimdirlar sokinlik bilan, kimdirlar jahl bilan.
Kimdirlar nafrat, kimdirlar muhabbat bilan.
Men yomon bandaman, yomon farzandman, yomon ayolman, yomon onaman, deb hech qachon hafa bo'lmang.
Bu bilan siz hech narsaga erisholmaysiz, turgan yeringizda turasiz.
Har doim hozirgi holatingizdan ham yaxshiroq bo'lishga harakat qiling, rivojlaning.
Eng muhimi, boshqalar bilan o'zingizni aslo solishtirmang.
Ummu Zaynab

• Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди. Чунки бунга унинг вақти йўқ.
• Бошқаларнинг ҳаётига aралашиб, озор бериш бу — бахтсиз одамларнинг иши.
• Шундай экан, бундайлар билан курашманг!
• Аксинча, уларга бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг!
• Билмаймиз, кимнинг қанча умри қолган. Зеро, шундай экан, бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг, ривожланинг!
• Қўлингиздан келса, яхшилик қилинг! Қўлингиздан келмаса, ёмонлик ҳам қилманг! Чунки олдинда ҳар бирининг тўлови бор.
• Ўзингизнинг кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан қувониб яшанг!

тафаккур учун
РИЗО ВА НОРОЗИЛИК!
Ҳакимлардан бирининг бир хизматкори бор эди. У хизматкор доимо уф тортар, шикоят қилар, ҳаётдан ва одамлардан норози эди.
Ҳаким зот уни чақириб бир ҳовуч туз олиб келишини буюрди. У олиб келди. Ҳаким зот уни кўзачадаги сувга солишини айтди. Хизматкор солди. Ҳаким энди ўша кўзачанинг сувидан ичишини айтди. Хизматкор ичди ва ўша заҳоти туфлаб ташлади.
Ҳаким зот энди бир ҳовуч тузни яқинларидаги дарёга ташлашни буюрди. Хизматкор дарёга бир ҳовуч туз ташлади. Ҳаким зот энди шу дарёдан ичиб кўришини айтди. Хизматкор ичиб кўрди. Ҳаким зот сувнинг таъми қандайлигини сўради. Хизматкор сувнинг ширинлигини, туз таъсир қилмаганини айтди. Шунда ҳаким зот деди:
"Эй болам! Қалбинг ана шу дарё сингари кенг бўлсин. Кўза сингари тор эмас! Ҳаётнинг таъми ҳақида ҳукм қиладиган ўзингсанг. Ташвишларинг, шикоятларингни парчалашни узоқдан қидирма!".
Мушкулотсиз инсон йўқ. Аммо баъзилар биладики, улар уф тортгани билан ер айланишдан тўхтаб қолмайди. Улар шикоят қилгани билан қуёш мағрибдан чиқадиган бўлмайди. Бу ҳаёт. Ўтиб кетади. Шунинг учун унга мослашиш лозим.
Қоронғуликни лаънатлаш осон. Аммо бу ожизнинг иши.
Шам ёқиш кечани қува олмайди. Аммо у ҳеч бўлмаганда олдингни ёритади.
Баъзилар кечаси билан китоб ўқийди. Аслида у ҳам уйқуни яхши кўради. Баъзилар фақирларга ёрдам беради. Аслида унинг ўзи ҳам молни яхши кўради. Узоқларда ўқиш ёки ишлаш учун сафарда юрганлар аҳлини ёмон кўрганидан кетмаган у ерларга. У ҳам оиласини, ватанини севади.
Иффатини сақлаб юрган йигитларимиз аёлларни ёмон кўришмайди. Уларда ҳам шаҳвоний истаклар бор.
Нафсини тийиб юрган аёллар эркакларни ёмон кўрмайди аслида. Уларда ҳам инсоний истаклар бор.
Булар нафсларига қарши қийин йўлни танлашган. Чунки осон йўл одатда хато йўл бўлади.
Аллоҳнинг қазосидан норози бўлиш уни ўзгартира олмайди. Аммо у мусибатнинг ажрини камайтиради. Норози бўлиш ўликни тирилтирмайди, беморни соғайтирмайди, фақирни бой қилмайди. Аллоҳнинг қазоси биз хоҳлаймизми, хоҳламаймизми барибир жорий бўлади. Айни дарахтлар қийғос гуллаганда ёққан қор туфайли кимдир ажр олди, кимдир ажрдан маҳрум қолди ўз норозилигини изҳор қилиб.
Аллоҳнинг мубрам қазоси ўзгармайди. Унга нисбатан бизнинг қарашларимиз ўзгариши лозим. Биз уйимизда мутлоқ хўжайин бўлишни истаймиз, аммо Аллоҳнинг ўз мулкида мутлоқ хўжайин эканлигини, Ўзи хоҳлаганча тасарруф қилишини унутамиз.
Аллоҳ берса фазли билан беради. Олса адолати билан олади. Ана шу ажойибот бизнинг ақидамиздан сулукимизга ўтмоғи лозим.
Бу дунё меҳмонхона. Биз ҳаммамиз бунда мусофирмиз. Кетишимиз аниқ. Машриқдан мағрибгача ҳукм қилган Сулаймон алайҳис салом қани?! Дунёга ҳукмронлик қилган Намрудлар қани?!
Осийлар ҳам, итоатгўйлар ҳам икки метр ердан насибадор бўлишди холос.
Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Бу имтиҳонга Аллоҳ тақдир қилган нарсалари билан барча иштирок қилади.
Энг ҳашаматли меҳмонхонада жойлашган мусофир ҳам куни келиб у ерни тарк қилади.
Бой бойлиги учун жаннатга кирмайди. Фақир фақирлиги учун дўзахга кирмайди.
Келинг ҳажмимизни билайлик. Биз бу сайёрада бир заррамиз холос. Сайёрамиз эса Аллоҳнинг коинотида биздан ҳам арзимас бир заррадир.
Аллоҳни мутлоқ султон деб эътироф қилайлик! Қадардан норизолик уни ўзгартира олмайди. Ризо туфайли эса буюк ажрларга эга бўламиз!
Abdulqodir Polvonov

#Долзарб
‼️ Болаларга бақириб нималарга эришамиз?

Forwarded from 🎀BAQIRMAYDIGAN ONALAR🎀
Farzandlarimizni bizdan eshitishni xohlaydigan jumlalari:
Seni yaxshi ko'raman !
Uyquga yotqizganingizda, maktabga kuzatganingizda, ko'chadan kutib olganingizda ham buni ularga ayting.
Sevilayotganlarini his qilish, ularni baxtli va hotirjam qiladi.
Bu ishni eplay olishinga ishonaman, sen uddalaysan !
Farzandlaringizni o'ziga ishongan, qat'iyatli inson sifatida yetishtirishni xohlasangiz, ularni har doim qo'llab quvvatlang, faqat amalda emas, so'zlaringiz bilan ham.
Uzr so'rayman !
Xato qilganingizda farzandlaringizdan uzr so'rashdan uyalmang, uni ham muhim inson sifatida ko'rib, unga xurmatingizni ko'rsating.
Xurmat faqatgina kattalarga nisbatan qilinadi, deb o'ylamasligi uchun ham uzr so'rang.
Unga yumshoqko'ngillikni, kattayu kichikni xurmat qilishnin aynan shu yo'l bilan oson o'rgatasiz.
Seni kechirdim !
Bolalar har doim ham sokin va odobli bo'lishmaydi, ularning sho'xliklarini urushib, baqirib emas, chiroyli tushuntirib kamaytirish mumkin.
Qaysidir ona farzandini jazolab tarbiyalaydi, qaysi biri nasihat qilib, lekin kun so'ngida ularning o'sha ishlarini kechirganingizni, ularga ayting.
Ular buni kutishadi va bu orqali sizdan kechirimlilikni o'rganishadi.
Sen bilan faxrlanaman !
Bolalar har qilgan ishlarida, ota-onadan bir izoh kutishadi, u xoh yaxshi, xoh yomon bo'lsin.
Ularning asosiy maqsadi e'tiborga va maqtovga erishish.
Ota-onasining o'zi bilan g'ururlanishini bilish, ularning og'zidan buni eshitish, ularga katta kuch va ishonch beradi.
Sen borliging uchun biz juda baxtlimiz.
Sen aytib bergan narsalar biz uchun juda qiziq.
Bugun sendan mana shu narsani o'rgandim.
Ajoyib narsalar yasab kelibsan.
Sen bilan suhbatlashish biram maroqli.
Mayli hammayam xato qiladi, kelasi safar ehtiyotkor bo'lasan.
Shu kabi jumalalarni farzandlaringizga tez-tez ayting, natijasi sizni uzoq kuttirmaydi.

Bolalar o'zlarini ichida sodir boayotgan yoqimsiz jarayonlarni sizga gapirib emas, hatti harakatlari bilan ifodalashadi.
Ilk yillarda hali so'z boyliklari to'liq shakllanmagani hisobiga, yig'lash, yerlarga yotib olish, sizni aytganingizni aksini qilish bilan ichki hissiyotlarini bildiradilar.
Biroz katta bo'lgach, men stresdaman, bugun kayfiyatim yo'q, maktabda ko'ngilsiz hodisa bo'ldi, bugun menga tegmang yoki ona bugun sizga ehtiyojim bor, deb sizga aytishi ham mumkin. Ammo ular istagan javobni siz aslo bermaysiz.
Ularni tushunmaysiz, bolalarda bular anormal holat deb qaraysiz. Uni dam olishiga, o'ziga kelib olishiga, ruxsat bermaysiz.
Aslida bunday vaziyatda uni ayblash, urushish, kunlik ishlarni ikki qat qilib buyurish, bolaga kim qo'yibdi asabiylashishni deyish o'rniga, farzandingiz bilan suhbatlashishni, u bilan yaqin bo'lishni ayni vaqti va zamoni.
Ular buni siz o'ylagandek erkalikdan, to'qlikka sho'xlikdan, ataylabdan qilishmaydi.
Rostdan ham qiyin ahvolda qolganliklari, bu vaziyatdan qanday chiqib ketish, qanday hotirjam bo'lish mumkinligini bilmaganlaridan o'zlarini boshqacha tutishadi.
Siz ko'rib turgan quloqsizlik, tantiqlik, gapga kirmaslik, bu siz o'ylagandek ularning tarbiyasiz ekanini anglatmaydi.
Ular sizni ataydan qiynashmaydi, balki o'zlari qiynalishyapti va shu yo'l bilan sizga holatlarini tushuntirishga harakat qilishyapti.
Har qachon bolanin eshitishni biling, ularning qarorlarini, fikrlarini hurmat qiling. Onam baribir ishonmaydi, onam tushunmaydi, deb o'ylaydigan darajada ularni o'zingizdan uzoqlashtirmang. Ularni eshitishni bilmasangiz, muammolarni hatti harakatlari bilan bildirish usuliga o'tadilar va u muammo muammoligicha qolib ketadi.

Ko'pincha odamlar manipulyatsiya qiladilar, chunki ularning zo'ravon tajovuzkor reaktsiyasi sizning so'zlaringiz yoki harakatlaringiz tufayli yuzaga keladi.
Ha, har birimiz nima deyishimiz, uni qanday aytishimiz, so'zimizga qo'ygan ma'no uchun javobgarmiz. Ammo agar siz uni xafa qilishni o'ylamaganingizda, biror kishi xafa bo'lishga qaror qilsa. Agar kimdir butunlay zararsiz xatti-harakat yoki iboraga to'g'ri munosabatda bo'lsa. Yoki umuman boshqa narsani nazarda tutganingizni bilib, sizni uzr aytishga majburlab, asablaringizga tegmoqchi bo'lishsa. Bu shu haqda o'ylash uchun yaxshi sababdir. Va birinchi navbatda, boshqa birovning munosabati va his-tuyg'ulari uchun javobgarlikni o'z zimmangizga olmang, chunki bu uning shaxsiy tanlovidir. Va, ikkinchidan, bunday odam bilan keyingi muloqot qilish istiqbolini ehtiyotkorlik bilan baholang. Sizga kerakmi?!

SABRIM YETMAYDI!
Bolalarimga biron narsa oʻrgatishga sabrim yetmaydi
degan gapni koʻp eshitaman. Bolangizga sizni ki sabringiz yetmasa, kimniki yetsin?! Oʻz farzandidan tashqari 20 tadan oshiq bolalarga qarayotgan bogʻcha opa chidasinmi yoki 35-40 ta oʻquvchiga dars beradigan oʻqituvchimi?
Onalik bu oʻzimizni isloh qilish, taftish qilish, har doim orqa oldingni oʻylab ish qilish ekan. Chunki endi qarshingda har bir gapingni, harakatingni "kopirovat vstavit" (koʻchirib ol/yopishtir) qilayotgan qorakoʻzlar bor.
📒🖼Biroz feʼlingizni keng qilib, bolalar bilan mashgʻulot olib borayotganda, kitob oʻqib berishda sabrli boʻling.
🥮Kecha psixolog Rozaliya Gabdulhakova tahlil uchun video qoʻydilar. Bir ona 2 farzandi bilan pishiriq pishirish jarayoni. "Ona nimada xato qildi?" deb savol berdilar. Koʻpchilik "oshxonaga kiritib xato qilgan" degan javobni beribdi. Rozaliya opa ham "Tugʻib deng" deya haqli istehzo qildilar.
❗️Bola bilan bitta pishiriq qilishga sabringiz yetmaydimi?
⚡️Hullas, koʻngilni keng qilamiz, mayda xatolariga koʻz yumamiz. Toʻgʻrisini bosiqlik bilan tushuntiramiz.
✔️Avval oʻzimizni tarbiya qilaylik!!!
Bola tarbiyasi sizni oʻzgartirmayotgan boʻlsa, ularga Onalik emas, oddiy enagalik qilayotgan ekansiz. (Xafa boʻlmang)
Kanalga ulanish uchun 👇👇👇
©@oynab_organamiz