Telegram Web Link
​​Самарқанд тумани тугатилади. Оқдарё, Паст Дарғом, Тойлоқ туманларининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгаради

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарор лойиҳасига кўра,Самарқанд тумани тугатилади, Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгаради. Шунингдек, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд туманларини ташкил қилинади.

👉 @bek_journalist
Самарқандда даволанишга маблағи йўқ беморлар операциясига ҳокимлик томонидан 6 млрд сўм маблағ ажратилади.

Ҳар бир маҳаллий депутат ўз сайланган ҳудудидаги бундай беморлар даволанишини ташкил этади. Бу мақсад учун ҳар бир депутат сайланган ҳудудга 100 млн сўм ажратилади.

👉 @bek_journalist
Ҳатто бир-биридан ҳол-ахвол сўрамайдиганлар ҳам свет борми деб сўрамоқда)))

👉 @bek_journalist
Forwarded from Zafarbek Solijonov
⚡️Тошкент шаҳрининг бир қанча туманлари ва маҳаллий ҳудудлар электр таъминотидан узилиб қолди. Энергетика вазирлиги авария ҳолати юзага келгани ва уни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини айтди. Яна расмий муносабат бериларкан.

Илтимос, кўп қаватли уй, биноларда яшайдиганлар, ишлайдиганлар лифтларга қараб қўйинг. Шифохонадагилар электр аппаратга уланганлар ҳолидан хабардор бўлинг. Дазмол ва бошқа шу каби электрга уланган техникаларга эътиборли бўлинг.

Ҳайдовчилар, пиёдалар эса жазавага тушмай, жамоатчилик назорати ва ўзаро ҳурмат асосида чорраҳаларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. "ГАИ" ходимларига осон тутманг, қонунни яхши билсангиз, уларга иложи бўлса ёрдамлашинг. Биз онгли мавжудот - инсонмиз.

@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Muxbir Daliev
Хабар беришларича, эртага Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи кутилмоқда.

Каналга уланинг: https://www.tg-me.com/muxbir1
Bitsin urush! 2005
Ozoda
Bitsin urush bo'ldi,
Dunyo dardga to'ldi...

👉 @bek_journalist
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Икки қуш урушса – овчига фойда”

Журналист Хайрулла Нуриддинов Россия ва Украина воқеалари ҳақида:

"...Овчи кимлигини билмадим-ку, лекин тўқнашган ҳар икки томон бу тўқнашувдан фақат зиён топмоқда ва топади. Ҳа, уруш биздан узоқда. Лекин ҳозирги дунё шундайки, шоҳига урсанг – туёғи зирқирайди. Бу тўқнашувнинг ёмон нафаси бизга таъсир қилмайди, деб ҳеч ким, ҳеч қайси мамлакат айтолмайди. Россия ҳам, Украина ҳам биз учун ҳамкор мамлакатлар. Уларнинг ўртасидаги совуқчилик бизнинг ҳам этимизни жунжитади. Шунинг учун, уларга ҳам, ўзимизга ҳам, ҳаммага: ассалому алайкум. Ҳамманинг уйига тинчлик тилайман..."

"Менимча" теледастури
("Ўзбекистон 24")

@qurbonova_a
Forwarded from davletovuz
Россиянинг Украинага бостириб кирганига 14 кун тўлди. Россиянинг йўқ жойдан мустақил давлат суверенитетига дахл қилганини ҳамма қораламоқда, қораламаганлар ҳам бетараф ҳолатда халқаро ҳуқуқни ҳурматни қилган ҳолда тинч музокараларга чорлашмоқда. Икки мамлакатнинг 14 кунлик хатти-ҳаракатига баҳо бериб, айрим хулосаларни билдириш вақти келди:

Биринчидан, армиянинг қудрати, доимий модернизацияси кун тартибидан тушмаслиги керак. Рус армияси ўзи ҳақидаги мифларни ўзи йўққа чиқарди, эски ҳарбий техника, заиф ва эски ҳарбий стратегия ва тактика туфайли “қудратли” рус армияси бугун Украинада кескин қаршиликдан ташқари логистика муаммосига дуч келмоқда, танк ва бошқа техникаларни шунчаки ёнилғи етиб келмагани ташлаб кетишмоқда, нафақат оддий аскарлар, олий тоифали офицерлар нобуд бўлмоқда, ҳарбий бошқарув кризисдан чиқолмаяпти. Буларнинг барчаси пропаганда каналлари кўрсатганидан, сиёсатчилар рапорт берганидан мутлақо бошқа картина ҳосил қилмоқда.

Иккинчидан, Украинанинг сайланган ва ёш ҳукумати Россиянинг компартия ёшидаги раҳбариятига нисбатан ўзининг самарадорлигини, мослашувчанлигини ҳамда ғоявий устунлигини яққол намойиш этмоқда. Яъни демократик сайловда ғалаба қозонган лидерлар ахборот урушида ҳам, кризисли вазиятларда ҳам ниҳоятда самарали ишламоқда, халқни руҳлантириб, бирлаштира олмоқда. Харьков, Николаев губернаторлари ва Зеленский жамоаси тимсолида буни яққол кўриш мумкин.

Учинчидан, Россия бир кун келиб Киевни қўлга киритганда ҳам, Украинага ўзининг қўғирчоқ одамини раҳбар қилиб қўйганда ҳам урушда аллақачон мағлуб бўлди. Мамлакат тараққиёти ўн йиллаб орқага улоқтирилди, миллионлаб одамлар камбағаликка маҳкум этилди, Россия кенг имкониятлар мамлакатидан ҳатто энг яқин шериклари учун ҳам “токсичный” давлатга айланди. Россия билан ҳамкорлик қилиш бизнесга ҳам, давлатларга ҳам зиён келтирадиган бўлиб қолди.

Тўртинчидан, Ғарб бундай кескин ва якдил санкциялар жорий қилишини ҳеч ким кутмаган эди. Ғарб кутилмаган бирдамликни, қатъиятни намойиш қилди, жамоатчилик фикри ҳам жуда тез ўзгарди. Ҳар доим бетараф бўлган давлатлар ҳам четда қолишмади. Хусусий бизнеснинг Россиядаги фаолиятини тўхтатиши давлатлар санкциясидан ҳам кучли зарба бўлди. Россия раҳбарияти энг ёмон сценарийда ҳам бунақа иҳоталанишини кутмаган эди.

Бешинчидан, Украинага ҳужум кўпчиликнинг кўзини очди, хулоса чиқаришга туртки бўлди. Уруш ва санкциялар кўрсатдики, авторитар режимлардан кўра маданий дунё тарафда бўлиш афзалроқ экан. Ислоҳотларни давом эттириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, Россия орбитасидан мумкин қадар ўзини узоқроқ сақлаш, инсон капиталига фаол инвестиция киритиш, коррупцияга чинакамига қарши курашиш, давлат ҳокимиятининг ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини амалда таъминлаш бугун ҳар қачонгидан кўра долзарб. Ёпиқ жамиятдан кўра очиқ жамият кучли, соғлом ва самарали бўлади.

Ва охиргиси, Путин ва Путин Россияси ҳақидаги мифлар, ёлғон тасаввурлар кўз ўнгимизда чилпарчин бўлмоқда. Путинга яширинча ёки очиқчасига хайрихоҳ бўлган минглаб одамлар кучли армия, кучли иқтисодиёт аслида пуч эканлигига гувоҳ бўляпти. Ёлғонга қурилган ҳокимият, ёлғон билан шиширилган қудрат узоққа бормаслигига бугунги Россия яққол мисолдир. ИМҲО.

Уруш тугасин, тинчлик бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кортежи азим Тошкент кўчалари бўйлаб "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олмоқда

Кортеж Президентов Узбекистана и Турции по улицам прекрасного Ташкента направляется в парк "Янги Узбекистон"

Facebook|Instagram|Twitter
Ramazon muborak bo'lsin, qadrdonlar!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоа билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

👉 @bek_journalist
Олий суднинг янги раиси - Бахтиёр Джахангирович Исламов

Сенат тасдиқлаган.

👉 @bek_journalist
Forwarded from Muxbir Daliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандча кўприк ҳақида...

"Добрый день. Проблема со строительством а точнее с реконструкцией моста в г. Самарканде (Мотрит).

С начала года начали заменять перили так и не доделали. Каждый день люди ходят по этому мосту. Наверное строители ждут пока кто-нибудь упойдет и разобьётся... :(

Просьба опубликуйте на канале чтоб предотвратить несчастных случаев."

Каналга уланинг: https://www.tg-me.com/muxbir1
⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари Саудия Арабистонига давлат ташрифи билан боради. Президент Маккайи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.

⚡️⚡️Шунингдек, Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилиши ҳам маълум қилинди.

👉 @bek_journalist
Барча таълим муассасаларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади

Бунда мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари 5 сентябрь, душанба кунидан дарсга чиқишлари керак бўлади.

👉 @bek_journalist
Yurtboshi muqaddas Makka shahrida Umra amallarini bajardi. Naqadar go'zal. Barchamizga ana shunday ulug' maskanlarni ziyorat qilishlikni nasib aylasin.

Juma ayyomingiz muborak bo'lsin, dindoshim!

👉 @bek_journalist
«Самарқанд» халқаро аэропорти жорий йил 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь 00:01 га қадар тижорий, йўловчи ва юк рейсларини қабул қилмайди.

Маълумки, Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 15 ва 16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

👉 @bek_journalist
Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Самарқандга ташриф буюради.

👉 @bek_journalist
Forwarded from АйPulatov
Сами Юсуф в Самарканде
2024/06/26 00:34:40
Back to Top
HTML Embed Code: