iHamkor энди арзонроқ бўлади

2024 йилнинг ёзида ишга туширилган iHamkor дастури янги обуна тарифларини жорий қилди.

Аввал ҳар сафар батафсил маълумот учун 100 000 сўм тўлашга тўғри келарди. Эндиликда обуна орқали ойига 250 000 сўм тўлаб, бир йўла 10 та компания ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Натижада нархлар 4 баробар арзонлади. Батафсил таърифлар билан бу ерда танишиш мумкин. Йиллик обуна сотиб олинганда 2 ой совға бўлади.

Сўнгги ойларда дастурга компаниянинг барқарорлик рейтингини аниқлаш, контрагентнинг шубҳалилигини текшириш ва бошқа хизматлар қўшилди.

iHamkor нима учун фойдали?

бизнес: битимлар тузишдан олдин ҳамкорлар, рақобатчилар ва мижозларни баҳолаш учун;

дистрибюторлар ва етказиб берувчилар: бозорни кузатиш, рақобатчиларни таҳлил қилиш ва харидорларнинг ишончлилигини текшириш учун;

инвесторлар ва таҳлилчилар: бозор ва компанияларнинг молиявий ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун;

тадбиркорлар: потенциал ҳамкорлар ва бозор ҳақида маълумот излаш учун.

Қисқа қилиб айтганда, iHamkor — Ўзбекистонда компаниялар ҳақида батафсил ва объектив маълумот берувчи хизмат. Бу эса бизнесга катта ёрдам беради.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илк буюртма учун — 30 000 сўм совғага, илиб олинг.

Bellissimo Pizza янги меҳмонларини мазали бонус билан сийлайди. Bellissimo Pizza иловасини юкланг, SALOM30 промокодини киритинг ва чегирмага эга бўлинг. Фақатгина иловада — татиб кўриш учун зўр сабаб.

Реклама
Янги тартиб мижозларга қийинчилик туғдирмайди — Марказий банк

Марказий банк тўлов тизимлари бўйича киритилган янги талаблар юзасидан расмий изоҳ берди.

Регуляторнинг таъкидлашича, янги талаблар мижозларга қўшимча қийинчилик туғдирмайди. Чунки маълумотлар фақат тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида алмашилади.

Мижозлардан эса қайта идентификация ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди.

Бу эса, аввал таъкидланганидек, барча мижозлар ўз пул ўтказмаларини одатдагидек амалга оширишда давом этиши мумкинлигини англатади.

@bankir
“Микрокредитбанк” Европа Инвестиция Банки билан 40 млн евролик меморандум имзолади

Мазкур меморандум жорий йилнинг 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё—Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида имзоланди.

Бу билан “Микрокредитбанк” Европа Инвестиция Банки билан бундай келишувга эришган Ўзбекистондаги илк тижорат банкларидан бирига айланди.

Банк ушбу меморандум орқали ESG (Экологик, Ижтимоий ва Корпоратив бошқарув) тамойилларига мувофиқ фаолият юритиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтиради.

Реклама
Биткоин нархи 80 000$ га тушиб кетди.

@bankir
Доллар кўтарилади

8 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 920
Poytaxtbank — 12 920
BRB — 12 920
Anorbank — 12 920


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
Xalq Banki — 12 960
Poytaxtbank — 12 960
Tengebank — 12
960

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ истеъмоли учун компенсация берилади. Бу қандай ишлайди?

2025 йил 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелига қадар аҳоли учун қуйидаги тартибда компенсация ажратилади:

☯️электр учун — ойига ижтимоий нормадан 150 кВт соатгача ошган қисмига;

☯️табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, қолган даврда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисмига.

Нархлар билан бу ерда танишиш мумкин — www.tg-me.com/Bankir/6306

Шунингдек, 2025/2026 йилги ситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмгача бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Барча компенсация ва моддий ёрдам тўловлари “Халқ банки” орқали амалга оширилади.

Компенсация қандай ҳисобланади?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги буни тушунтирди. Компенсация қуйидаги оилаларга берилади:

☯️Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга. Ушбу тизимга оилада неча киши бўлса, уларнинг биргаликдаги ойлик даромади тенг тақсимланганда 669 минг сўмдан кам чиққан оилалар киритилади.

☯️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга. Бунда тизимга оиланинг бир ойлик даромади ҳар бир аъзога тақсимланганида 1 млн 155 минг сўмдан кам чиққан оилалар киритилади.

☯️Иккала реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн сўмдан кам бўлган оилаларга ҳам газ ва электр тўлови учун компенсация тўланади.

Компенсация йил ўн икки ой давомида бериб борилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Захиралар рекорд даражага етди

Март ойи якунлари бўйича, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,9 млрд долларга ошиб, 47,9 млрд долларга етди — бу рекорд.

Хорижий валютадаги захиралар узоқ вақтдан бери биринчи марта 10 млрд доллардан ошди — 10,4 млрд доллар.

Олтин захираларининг физик ҳажми тахминан 13 тоннага қисқарган бўлсада, олтиннинг рекорд нархи захиралардаги олтин қиймати 36,8 млрд долларга (+2 млрд) етишига сабаб бўлди.

Бироқ апрель ойида олтин нархлари пасайишни бошлади. Қисқа вақт ичида олтин троя унцияси учун 3 200 доллардан 2980 долларгача арзонлади. Айни пайтда нарх 3 030 доллар атрофида.

📷: Bloomberg

@bankir
Доллар кўтарилди

8 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 966,38 сўмдан (+19,18 сўм) ҳисобланади.

@bankir
Глобал иқтисодиёт инқироз ёқасида

Апрель бошида АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бутун дунё давлатларига импорт божларини эълон қилди.

Шундан сўнг Хитой ҳам барча АҚШ маҳсулотларига 34 фоизлик бож жорий қилди. Натижада инвесторлар иқтисодий инқирозни кутишни бошлади ва бу бозорларга жиддий таъсир қилди.

Глобал фонд бозорлари бўйлаб тарихдаги энг йирик қулашлар кузатилди.

Энг барқарор деб қараладагин S&P 500 индекси 2 кунда 10 фоиздан кўпроқ тушди. Бундай ҳолат тарихда атига 4 марта содир бўлган эди:

Октябрь, 1987 йил (Қора душанба)
Ноябрь, 2008 йил (Глобал молиявий инқироз)
Марть, 2020 йил (COVID-19)
Апрель, 2025 йил.

Агарда ушбу индекс бугун ҳам пасайишда давом этиб, кунни “буқа бозори”га (сўнгги чўққисидан 20 фоизлик пасайиш) кирган ҳолда якунласа, тарихдаги энг йирик инқирозлардан бири содир бўлиши эҳтимоли ошади.

Бозордаги пасайишдан Bitcoin ҳам четда қолмади — унинг нархи 74 минг долларгача тушиб кетди. Бу 2024 йил ноябридан бери энг паст.

Инқироз пайтида одатда нархи ошадиган олтин ҳам арзонлай бошлади.

АҚШда бугун Фед раиси иштирокида ёпиқ ҳолда тезкор йиғилиш ўтказилиши эълон қилинди.

Иқтисодий инқирозни олдини олиш мақсадида АҚШда импорт божларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ Оқ Уй буни рад қилди.

АҚШ муросага келиши ва ечим топиши керак. Акс ҳолда бу тарихдаги энг йирик инқирозлардан бирига айланади. Агар аллақачон айланмаган бўлса.

📷: The Economist

UPD: Ҳозиргина Доналд Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар киритиш билан таҳдид қилди. Madness!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доллар бироз тушади

9 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽3-4 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 950
Poytaxtbank — 12 940
BRB — 12 940
Anorbank — 12 935


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 975
Xalq Banki — 12 980
Tengebank — 12
980
Kapitalbank — 12 985

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Микрокредитбанк” иштирокида миграция соҳасида меморандум имзоланди

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси ва профессионал мобиллик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Унда "Микрокредитбанк" Бошқарув раиси Ориф Бутаев, "International People IP GMbH and Co.KG" компанияси раҳбари Томас Фёрстер бошчилигидаги делегация, дипломатлар, шунингдек, онлайн тарзда "German Sparkassenstiftung for International Cooperation" ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Матиас Ванглер иштирок этди.

Меморандумга кўра томонлар Германиянинг гастрономия, логистика ва гўштни қайта ишлаш соҳаларидаги корхоналарига ишга жойлаштириш учун малакали ўзбекистонлик мутахассисларни танлаш ва тайёрлаш тизимини яратишга келишиб олди.

Шунингдек, немис томони тил ва касбий курслар ташкил этишдан тортиб виза олиш, уй-жой билан таъминлаш ва мигрантларни янги иш жойига мослаштиришда ёрдам беришгача бўлган ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Реклама
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 15 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 13 500 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 12 600 сўм тўлов қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат банклари коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат ташкилотлари учун навбатдаги рейтингни эълон қилди.

Рейтингда давлат банклари қуйидагича балл олди:

☯️Миллий банк — 89 балл
☯️Саноатқурилишбанк — 89 балл
☯️Халқ банки — 85 балл
☯️Агробанк — 83 балл
☯️Асакабанк — 79 балл
☯️Бизнесни ривожлантириш банки — 78 балл
☯️Микрокредитбанк — 76 балл
☯️Туронбанк — 76 балл
☯️Алоқабанк — 55 балл

Бундан ташқари Марказий банк 94 балл билан кучли учликдан жой эгаллади. Ўтган йилги рейтингда Марказий банк 93 балл билан иккинчи ўринда эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доллар пасайди

9
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 960,38 сўмдан (-6 сўм) ҳисобланади.

@bankir
8 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
2025/04/08 15:15:10
Back to Top
HTML Embed Code: