#Халқ_хизматчиси

Ахмедов Жасурбек Жамилханович,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори

▫️Ж.Ахмедов 1984 йил Каттақўрғон шаҳрида туғилган, оилали.

Мутахассислиги: молия, пул муомаласи ва кредит

Соҳадаги ташаббуслари: 2023 йил октябрь ойидан "Инсон" маркази фаолиятини ташкил этиб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг манзилли етиб боришини таъминлаб келмоқда.

❗️Мақсади: Оғир ҳаётий вазиятга тушган оилалар билан манзилли ишлаш ва уларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, уларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли сонини камайтириш.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолади. Самарқандда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистонда Корея Республикаси билан ҳамкорликда "Ёш лидерлар" қўшма таълим дастури иш бошлади

Дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ҳамкорлиги доирасида Давлат бошқаруви академиясида амалга оширилади.

"Ёш лидерлар" қўшма таълим дастури энг аввало, замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва кўникмаларига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини ошириш, профессионал компетенцияларини ривожлантиришни мақсад қилиб олган.

Дастурда иштирок этиш учун Миллий кадрлар захирасидаги ёш, ташаббускор, раҳбарлик кўникмаларига эга номзодлар орасидан ҳудудлардан ҳамда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларидан жами 30 нафари танлаб олинди.

▫️Дастур 16 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, 6 ҳафта давомида Давлат бошқаруви академиясида машғулотлар, 6 ҳафта иштирокчиларнинг иш жойларида мустақил таълим форматида ҳамда 2 ҳафта давомида вазирликларда стажировка шаклида ташкил этилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонгдан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мартин Чунгонг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Ўриндош ходим ўрнига асосий ходим ишга олинса, ўриндош билан меҳнат шартномаси қайси асосга кўра бекор қилинади?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ мулоқот: Ёшлар давлат ишига кириш имкониятлари ҳақида таништирилди

▫️
Бухоро давлат тиббиёт институтида “Давлат фуқаролик хизматига дастлабки қадам” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

▫️Мақсад — соғлиқни сақлаш соҳасига малакали ходимларни жалб қилиш, шу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг битирувчи курс ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича батафсил маълумот берилди. Ёшларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Инфографикада Швециянинг давлат бошқарувига оид тажрибаси ҳақида маълумот берилган

#Бошқарувда_тажриба

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилаётгани — юртимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
2025/04/08 18:32:25

❌Photos not found?❌Click here to update cache.


Back to Top
HTML Embed Code: