Telegram Web Link
Yana bir tongni ko'rsatgan Allohga Hamd-U Sanolar bo'lsin Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo Sallolohu Alayhi Vassalam ga Salovat va Salomlar bo'lsin
Qancha Mehr bersangiz
Shuncha Qadringiz yo'qoladi
Qancha ko'p ishonsangiz
Ishonchimgizni Poymol qilishadi
Mayli O'zlarini Vijdoniga Havola
Ammo tushunishadi afsus Kech bo'lgan bo'ladi!
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (ABDULHAY MAHAMATOV MAMURJON o'g'li)
ЎЛИМ КЕЛМАСИДАН АВВАЛ НАМОЗ ЎҚИБ ОЛИНГ...

( Ҳаётий хикоя )

Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда автоҳалокат содир бўлган эди.
Қарасам: тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”
Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..
Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...
Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар:
- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...
Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...
Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди.
Ҳа, у вафот этганди.
Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамларга таъзия изҳор қилишиб:
- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.
Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди.
Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим.
Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз.
Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Худди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...
Аслида билар эдим-у, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:
“Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”
Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ.
Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки:
ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг.
Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади, ИншаАллоҳ..

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (ABDULHAY MAHAMATOV MAMURJON o'g'li)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир биримизга мехрибон бўлайлик.
Ён атрофингиздаги қўни қўшнингизда ва бева бечора, етим, мискинлар ҳолидан хабар олиб турайлик.
Бу дунёда фақат қилган яхши амалларимиз қолади.
Зеро эҳсонинг мукофоти эҳсондир.

✍️ Ғаффорова Нафосат.

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Hali Shunday kunlar Keladi
Bu chekayotgan Dardlaring Shodlikka,
Qayg'uli Kunlaring Quvonchli Lahzalarga Aylanadi In Shaa Alloh
Bu kunlarni Eslamaysan ham!
#manba

Paygambarimiz Sollollohu alehi vassalam va sahobalarimiz uzuklaridagi yozuvlar

1) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узукларида: محمد رسول الله «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир!», деган ёзув бўлган экан.
2) Абу Бакр ас-Сиддиқ разийаллоҳу анҳунинг узукларида: نعم القادر الله – «Аллоҳ қандай ҳам қудратли зот!», деган ёзув бўлган экан.
3) Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳунинг узукларида: كفى بالموت واعظا يا عمر – «Ўлим ўгит оолишга кифоя қилур, эй Умар!», деган ёзув бўлган экан.
4) Ҳазрати Усмон разийаллоҳу анҳунинг узукларида: آمنتُ بالذى خلق فسوّى – «Яратиб, гўзал сурат бағишлаган Зотга имон келтирдим!», деган ёзув бўлган экан.
5) Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг узукларида: الله الملك الحقّ – «Аллоҳ ҳақиқий подшоҳдир!», деган ёзув бўлган экан.
6) Ҳазрати Ҳасан разийаллоҳу анҳунинг узукларида: الله أكبر و به أستغيثُ – «Аллоҳ улуғдир! Унгагина ёлвораман!», деган ёзув бўлган экан.
7) Муовия разийаллоҳу анҳунинг узукларида: لكلّ عمل ثواب – «Ҳар бир (яхши) амал учун савоб бор!», деган ёзув бўлган экан.
8) Халифа Марвоннинг узугида: العزّة لله – «Иззат (азизлик) Аллоҳникидир!», деган ёзув бўлган экан.
9) Халифа Валид ибн Абдулмаликнинг узугида: يا وليد إنّك ميّت – «Эй, Валид! Албатта, сен ўлгувчисан!», деган ёзув бўлган экан.
10) Халифа Сулаймон ибн Абдулмаликнинг узугида: أومن بالله مخلصًا – «Аллоҳга ихлос қилган ҳолда имон келтираман!», деган ёзув бўлган экан.
11) Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг узукларида: أغر غروة تجادل عنك يوم القيامة – «Бир бора ғурурга берилсанг ҳам қиёматда ундан сўралурсан!», деган ёзув бўлган экан.
12) Язид ибн Абдулмаликнинг узугида: فنى الشباب بقى الحساب – «Ёшлик ўтиб кетди, ҳисоб-китоб қолди!», деган ёзув бўлган экан.
13) Халифа Ҳишом ибн Абдулмаликнинг узугида: الحكم للحكم الحكيم – «Ҳукм ҳикматли ҳоким Зотникидир!», деган ёзув бўлган экан.
14) Аббосийларнинг биринчи халифаси Абдуллоҳнинг узугида: الله ثقة عبد الله و به يؤمن – «Аллоҳ Абдуллоҳнинг суянганидир, у Унга имон келтиради!», деган ёзув бор бўлган экан.
15) Халифа Мансурнинг узугида ҳам: الله ثقة عبد الله و به يؤمن – «Аллоҳ Абдуллоҳнинг суянганидир, у Унга имон келтиради!», деган ёзув бор бўлган экан.
16) Халифа ад-Ҳодийнинг узугида: الله العظيم – «Аллоҳ буюкдир!», деган ёзув бўлган экан.
17) Ҳорун ар-Рашиднинг узугида: بالله يثق هارون – «Ҳорун Аллоҳга суянади!», деган ёзув бўлган экан.
18) Халифа Аминнинг узугида: حسبى القادر – «Менга Қодир Зот (Аллоҳ) етарлидир!», деган ёзув бўлган экан.
19) Халифа Маъмуннинг узугида ҳам: الله ثقة عبد الله و به يؤمن – «Аллоҳ Абдуллоҳнинг суянганидир, у Унга имон келтиради!», деган ёзув бор бўлган экан.
20) Халифа Восиқнинг узугида: الواثق بالله – «Аллоҳга суянувчи!», деган ёзув бўлган экан.
21) Халифа Мутаваккилнинг узугида: المتوكل على الله – «Аллоҳга таваккул қилувчи!», деган ёзув бўлган экан.
22) Халифа Мунтасирнинг узугида: محمد بالله ينتصر – «Муҳаммад Аллоҳ билан ғалаба қилади!», деган ёзув бўлган экан.
23) Халифа Мўътаззнинг узугида: المعتزّ بالله – «Аллоҳ билан азизланувчи!», деган ёзув бўлган экан.
24) Халифа Муқтадирнинг узугида: محمد رسول الله «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир!», деган ёзув бўлган экан.

@sukutlik_001
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...

Эҳтимол бу нажотдур...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 #оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
Бугунги ҳикмат
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

👉 @ibratli_sozlar
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (Laa rahat'a Fid dunya)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qalbingiz og'riyaptimi?
G‘amga botdingizmi?

demak hali sajdaning lazzatini his etmabsiz...
Samiymiyatni uddalay olmayotgan ekansiz, insonlarning faqat hatosini ko'rib yashayverasiz...
Har bir narsaning "ijobiy" tarafini ko'ring! "salbiy" bo'lgan narsaning o'zi yo'q...

Baxtnni his etish uchun, hushmomilalikni o'rganing, hayotga "yuzaki" qaramang...
Qalbingizni asrang qadrligim!🤍


https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (Laa rahat'a Fid dunya)
Qo’lingni qalbingga qo’yib,
u nimalar his qilayotganini hech so’raganmisan..?
Ahvoli qanday,
nima xohlayabdi, balki senga gaplari bordir..?

Qachongacha uni ovozini chiqarmay o’chirib qo’yasan?
Axir, barcha to’g’ri yo’llarni, to’g’ri javoblarni senga aynan qalbing aytib turadi-ku!
Nega bilasanmi?
Chunki u Allohning qarorgohi, sendagi eng pok a’zolardan biri, muhabbatni ko’tara oladigan yagona, sirlar, mo’jizalar diyori…
Uni eshitishni o’rgan, u bilan gaplashishni o’rgan…

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (Laa rahat'a Fid dunya)
Qanchalar oq ko'ngil va sof qalb sohibi bo'lsangiz ham, xayot bir kun sizni hammaga o'zidek muomala qilishga majbur qiladi...

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (Laa rahat'a Fid dunya)
Qo’lingni qalbingga qo’yib,
u nimalar his qilayotganini hech so’raganmisan..?
Ahvoli qanday,
nima xohlayabdi, balki senga gaplari bordir..?

Qachongacha uni ovozini chiqarmay o’chirib qo’yasan?
Axir, barcha to’g’ri yo’llarni, to’g’ri javoblarni senga aynan qalbing aytib turadi-ku!
Nega bilasanmi?
Chunki u Allohning qarorgohi, sendagi eng pok a’zolardan biri, muhabbatni ko’tara oladigan yagona, sirlar, mo’jizalar diyori…
Uni eshitishni o’rgan, u bilan gaplashishni o’rgan…

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from ғɪʏsᴀʙɪʟɪʟʟᴀʜ🫀 (axi.¹¹¹)
Rosulullohﷺ ni tushda ko‘rish uchun 12 tavsiya🙂

1-TAVSIYA
Qadr surasni har kuni quyosh chiqish va botish chog‘ida 21-martadan o‘qishni odat qilgan kishi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni Allohning xohishi bilan tushida ko‘radi

2 – TAVSIYA
Kavsar surasini bir kechada ming marta o‘qigan kishi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni Allohning xohishi bilan tushida ko‘radi.
(al-Vasoilush-shafiʼa)

3 - TAVSIYA
Kimki Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni tushida ko‘rishni istasa “Muzammil” surasini 41-marta o‘qisin, shubhasiz Rasulullohni ko‘radi!
(al-Vasoilush-shafiʼa 417-B).

4 - TAVSIYA
Jumʼa kunida “Qadr” surasini ming marta o‘qigan kishi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni tushida ko‘rmaguncha bu dunyodan o‘tmaydi.
(Xazinatul asror).

5 – TAVSIYA
Baʼzi ulamolar aytishlaricha, “Kavsar” surasining quyidagicha xususiyati bor: kimki bu surani jumʼa kechasida ming marta o‘qib ortidan Rasulullohga yana ming marta salovat aytib uxlasa, tushida Ul zoti sharifni koradi!

6 – TAVSIYA
Baʼzi mashoyixlarga ko‘ra, juma kechasining qoq yarmida turib “Quraysh” surasini ming marta o‘qib, tahorat bilan uyquga ketsa, tushida Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni ko‘radi va Allohdan so‘ragan boshqa hojatlari ham ravo bo‘ladi.

7 – TAVSIYA
Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhuma aytadi: kimki bir kechada “qul huvallohu ahad”ni ming marta o‘qisa, tushida Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni ko‘radi. Men Allohga hamdlar bo‘lsinki, buni tajribadan o‘tganini ishonch bilan ayta olaman. Hasan Muhammad Shaddod.
(al-Vasoilush-shafia).

8 – TAVSIYA
Yana Abdulloh ibn Abbos r'adan “Vasoil”ning 471-sahifasida keltirilishicha, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam:
- “Qaysi bir mo‘minki, juma kechasida ikki rakat namoz o‘qisa va har bir rakatida Fotiha surasidan keyin 25-martadan “Qul huvallohu ahad”ni o‘qib, uning ortidan ming marta “Sollallohu ʼala Muhammadin an-Nabiyyil-ummiy”, deb salovat aytsa, keyingi jumagacha albatta meni tushida ko‘radi. Va kim meni ko‘rsa, Alloh uning gunohlarini mag‘firat qiladi” - dedilar.

9 – TAVSIYA
“Mafotih al-mafotih”da “al-Azkor”dan naql qilinadi:
- “Kimki juma kechasi ikki rakat namoz o‘qib, har rakatida bir martadan “Fotiha” surasini va besh martadan “Oyatul-kursi”ni o‘qib, namozni tamomlagach, Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallamga salovat aytsa, Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni tushida ko‘radi.

10 – TAVSIYA
“Majmaʼul-hadis”da keltirilgan rivoyatga ko‘ra, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytgan ekanlar:
- “Kim meni tushda ko‘rishni istasa, juma kechasida ikki salom bilan to‘rt rakat namoz o‘qisin. Har bir rakatida “Fotiha”, “Vaz-zuho”, “Alam nashroh”, “Inna anzalnahu”, “Iza zulzilatil-arzu” suralarini o‘qisin. Keyin menga yetmish marta salovat va yetmish marta istig‘for aytsin, so‘ngra uxlasa, meni tushida ko‘radi”.

11 – TAVSIYA
“al-Vasoilu-shafia” 467-betda keltiriladi. Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilindi, u kishi Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallamdan aytadilar:
- “Kimki menga shanba kunda ming marta salovat aytsa, jannatdagi joyini ko‘rmaguncha dunyodan o‘tmaydi..”.
Men bu xabarni tajribamdan o‘tkazganman. Hasan Muhammad Shaddod.

12 – TAVSIYA
“al-Mafoxir al-aliyya”da Abu Hasan ash-Shoziliy rahmatullohi alayhning quyidagi tavsiyasi keltirilgan: Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallamni tushda ko‘rish uchun “Izash-shamsu kuvvirot”, “Izas-samaaun fatarot” va “Izas-samaaun shaqqot” suralarini o‘qib yurishga odatlaning.

🌸Allohumma solli A'la Sayyidina Muhammad
@iamuslim571
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (ABDULHAY MAHAMATOV MAMURJON o'g'li)
Ҳамма тўфон ҳам ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир.

— Имом Ғаззолий

Ҳеч нарса бехикмат эмас, ҳаммаси яхшиликка. Ҳар бир мусибат орқасидан, албатта ёруғ кунлар келади...

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Forwarded from SAMIMIY INSONLAR (ABDULHAY MAHAMATOV MAMURJON o'g'li)
Bunchalar ajoyibsan, Ramazon!
Agar dunyo ahli seni rostdan tanisa edi “30 kunlik madrasa” deb nomlashar edi!

https://www.tg-me.com/+G-hFFmmU_rczOTcy
Assalomu Aleykum va Rahmatullohi va Barakatux Hammaga
Yana bir tongni ko'rsatgan Allohga Hamd-U Sanolar bo'lsin Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo Sallolohu Alayhi Vassalam ga Salovat va Salomlar bo'lsin
2024/11/05 13:38:25
Back to Top
HTML Embed Code: