Telegram Web Link
ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори Абдухакимов Муродулло Тогаевич томонидан жорий йилнинг 9-апрель куни соат 10-00 да Асака туманида тадбиркорлар билан учрашув  ўтказилади.

Учрашувда, Асака, Андижон, Булоқбоши ва Мархамат туманларидаги тадбиркорлар ўз фаолиятини ташкил этишда юзага келаётган муаммоли масалалари юзасидан бевосита вилоят прокурорига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатма: Шу каби тадбирлар белгиланган режа-график асосида вилоятнинг бошқа туман-шаҳарларида ҳам ташкил этилади.

📌 Манзил: Асака тумани "Файз" МФЙда жойлашган "Асака дон" АЖ биноси.

⤵️Батафсил маълумот учун телефон:
📞 (94) 944-66-11    
       
🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Коррупцияга карши курашиш умуммиллий бурч - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 09.04.2025 й., № 72

Манба: "Янги Ўзбекистон" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, 07.04.2025 йил куни Андижон вилояти Балиқчи тумани Энергия савдо бўлими ходими И.И.А, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро К.Снинг 20 млн. сўм миқдоридаги электр-энергясидан бўлган қарздорлигини рахбарияти орқали бартараф қилиб беришини айтиб, фуқаро К.Сдан жами 5.7 млн. сўм ва 100 АҚШ доллар олган вақтида процессуал тартибда ушланди.

Ҳолат бўйича Балиқчи туман прокуратураси томонидан И.И.Ага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон, Асака, Булоқбоши ва Марҳамат туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Асака туманда жойлашган "Асакадонмахсулотлари" АЖ биносида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 60 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 43 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 8 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 35 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти Балиқчи тумани прокурори З.Ғ.Ғуломжонов, туман ҳокими Ж.Абдураимов, туман ИИБ бошлиғи М.Рахмоновлар томонидан туман “Энерго савдо” бўлими ходимлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, туман прокуратураси томонидан 07.04.2025 йил куни туман “Энерго савдо” бўлими ходими И.Ахмедовга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши танқидий муҳокама қилинди.


Муҳокама жараёнида, “Энерго савдо” Балиқчи туман бўлими рахбарлари ва барча ходимлари ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётганлиги, масъул рахбарлар ўз қўл остидаги ходимларини лозим даражад назорат қила олмаганлиги, ходимлар орасида соғлом муҳит шакллантирилмаганли қаттиқ танқид қилинди.

Йиғилиш якунига кўра, жиноятчиликни олдини олиш, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда ходимлар орасида соғлом муҳитни яратиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
Булокбоши тумани прокуратураси томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан шаҳар штаби аъзолари учун "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Машғулот давомида барча штаб аъзолари ва иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
2025/04/10 13:02:26
Back to Top
HTML Embed Code: