Telegram Web Link
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги штаб-ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳалларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятларни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти Асака туманида криминоген вазияти оғир бўлган “Беруний”, “Муқимий” ва “Коинот” маҳаллаларида мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги”, “ижтимоий профилактика” ва масъул бўлган мутасаддиларга “намунали хавфсиз йўлак” ва “намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганишларда мазкур Қарор ижроси бўйича маҳаллаларда тасдиқланган “Йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, муайян вақт талаб этиладиган топшириқлар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ҳудудларда ишчи гуруҳ ўрганишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурорининг ўринбосари У.Утаев “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси юзасидан Қўрғонтепа туманида камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ўрганишлар давомида туманнинг "З.М.Бобур" маҳалласига борилиб, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, камбағал оила фарзандларини сифатли таълим олишини таъминлаш, уларни чет тилларига ўқитиш, кафолатли тиббий хизматнинг тизимли ташкил қилиниши ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли томорқаларига сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилишини таминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилишини ташкил этиш, ҳудудларнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш бўйича масулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Камбағал оилаларнинг ҳар бирига кирилиб, уларга дори-дармонлар олиши ва даволанишлари учун тиббий кўриклар ташкил қилиниши чоралари кўрилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
2025/04/10 15:15:56
Back to Top
HTML Embed Code: