Telegram Web Link
Channel created
​​Ҳеч қачон ўрганишдан тўхтаманг, чунки хаёт ҳеч қачон ўргатишдан тўҳтамайди!

Аҳмоқ одам бошқа одамларни муҳокама қилади, доно одам фикрлар, ҳодиса ва жараёнларни муҳокама қилади! Масалан, иккитаси уришаётган бўлса:

Аҳмоқ: "Эшмат хаддидан ошиб кетти, Тошмат унча-мунчага жанжаллашавермасди..."

Доно: "Бир оғиз сўкиш барча жанжални бошлади..."

Биз ҳаётимизнинг ҳар бир сониясидан, ҳар бир жараёндан "ақл ўрганишимиз" мумкин. Шунчаки, моҳиятни фикран ўрганиш лозим! Айнан моҳиятни ўрганиш - инсонни донолик сари етаклайди. Зеро, бировни муҳокама қилувчи (ичи қора) одам доно бўлмаслиги аниқ!
​​#лайфхак

🔸 Ctrl + X - қирқиш;
🔸 Ctrl + C - нусха олиш;
🔸 Ctrl + V - қўйиш учун ишлатиладиган тезкор клавишлар эканини кўпчилик билади. Лекин, мана бу клавишлардан фойдаланиб кўрмагансиз:

🔹 Ctrl + Backspace - оҳирги сўзни ўчириб ташлаш учун;
🔹 Windows + ↑ (↓) - ойнани катталаштириш (развернуть) ёки кичиклаштириш (свернуть) учун;
🔹 Windows + Ctrl + D - янги, ойналарсиз "рабочий стол" ҳосил қилиш учун;
🔹 Windows + Ctrl + → (←) - очилган "рабочий стол"ларда бир-бирига ўтиш учун;
🔹 Windows + Ctrl + F4 - очилган "рабочий стол"ни ёпиш учун ишлатилади.

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​Бу янгилик эмас, лекин сиз буни билмайсиз!
#лайфхак

Ушбу каналдаги ёзувлар қалин (жирный), қийшиқ (курсивный), кўк рангда (ссылка қўйилган) эканлигини кўраяпсиз. Кўпчилик буни қандай қилишни билмайди. Ваҳоланки, буни амалга ошириш "easy" (осон)!

Андроид тизими учун:

Шунчаки, керакли матнни белгилаб, тепадаги учта нуқтани босинг. Сўнгра ўзингизга керакли шрифтни танланг. Қарабсизки, сиз ҳам "жирный" (ёки "курсив") шаклда ёза бошладингиз!

iOS тизими учун:

Керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган кичик ойнадаги "BIU" тугмасини босинг. Ёзув турини танланг, вассалом!

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​"Imagination is more important than knowledge!"
(Тасаввур билимдан кўра муҳимроқ!)

Бир неча йил муқаддам, менга яқин бўлган инсоннинг whatsapp'даги статусида шу сўзларни кўргандим.

Ҳозир ўша “яқиним“ билан бир-биримизни унутиб юборганмиз. Аммо, статусдаги сўзларни деярли ҳар куни эслайман ва бу фикрга қўшиламан.

Сиз нима фикрдасиз, қай бири муҳимроқ?
​​"The worst things in life come free to us..."

"Ёмон нарсалар бизнинг ҳаётимизга текинга кириб келади..."

(🎵 Ed Sheeran - The A Team)

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#фикр

Ҳақиқий 7 мўъжиза:

1⃣ Кўриш;

2⃣ Эшитиш;

3⃣ Ҳис қилиш;

4⃣ Гапириш;

5⃣ Ўйлаш;

6⃣ Ҳаракатланиш;

7⃣ Англаш.


Фикримга қўшиласизми? 👇

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#факт

Ер юзида яшаш учун пул тўлайдиган ягона жонзот инсондир!

Агар сизни Ер юзидаги 99% инсонлар қўллаб-қувватласалар ҳам, 77.000.000 инсон сизга қарши бўлади!

Бор-йўғи
62 та одам дунё аҳолисида бор бойликнинг ярмига эгалик қилар экан!

Ёш болалар кунига ўртача
200 марта кулишади!

Ўртача,
умримизнинг 6 ойини йўлчироқ (светофор)нинг қизил чироғи олдида ўтказамиз!

Манба

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#лайфхак

📲 Смартфонингизда телеграм иловасини очинг;

Чап тарафдаги учта чизиқдан иборат қисмни устига босинг (созлаш менюсини очинг);

👤 Контакт қисмини танланг;

🗣 Юқори қисмдаги, "атрофдаги одамларни топиш" (“найти людей рядом“ ёки “find people nearby“) ёзуви устига босинг.


👉 Қарабсизки, яқин масофадаги одамлар ва гуруҳлар сизга кўринишни бошлайди!

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​#қизиқ

👩‍🏫 Анча йиллар илгари мактабда (ёки лицейда) бир ўқитувчим (аниқ қайси фандан дарс ўтгани ва исм-шарифи эсимда йўқ) бизни кулдириш мақсадида латифага ўхшаш ҳикоя айтиб берган эди. Эсимда тургани бўйича айтиб бераман:

Бир куни физик математикка савол берибти:

- Ярим чойнак сувни қайнатиш учун нима қиласан?

Математик:

- Гугурт чақаман, газни ёқаман, чойнакни олов устига қўяман ва сув қайнагунича кутаман!

- Бир чойнак сувни қайнатиш учунчи?

- Сувнинг ярмини тўкиб юборсам, биринчи масалага тўғри келади. Кейин биринчи берган жавобим бўйича йўл тутаман!


Тўғриси, ўша пайтда мен бу ҳикоядан на мақсад на маъно-мазмунни топа олганман. Лекин, нимагадир эсимда қолиб кетган эди.

Бунинг маъносини энди ўзим учун кашф қилмоқдаман. Агар биз ҳам математикка ўхшаб, билган, тушунган йўлимиздан борсак, ҳаётимиз анча енгиллашар экан.

Масалан:
🔸 Китоб ўқиётганда кино кўраётгандан тасаввур қилиш (бунда ёзилган тасвирларни визуал ҳолатга ўтказиш орқали, тушуниш осонроқ бўлади ва онгимизга маҳкамроқ жойлашади);

🔸 Кўпчилик олдида гапираётганда дўстлар даврасида суҳбатлашаётгандай ўзини тутиш (бунда ҳаяжонланиш ҳисси бир мунча камаяди);

🔸 Дўстимизга совға олаётганда уни ўзимиз учун олаётгандай кўриш (бунда керакли, сифатли буюм танлаймиз ва нархини оҳиригача талашамиз) ва ҳоказо.


Фейсбук | Инстаграм | Телеграм
​​Баъзида ҳақиқатни кавлаб-кавлаб бўлса ҳам топасан!

Кейин эса қайта кўмиб қўйгинг келади...
Соғлигимиз қандай бўлишидан қатъий назар, умримизнинг оҳиригача етади!

Бугун Республикамизда каронавирус аниқлангани ҳақидаги ҳабар расман эълон қилинди. Бу ҳабар табиийки, одамлар орасида катта вахималарга сабаб бўлмоқда. Дўстлар, шу тўғрими?

Ҳа, касаллик жуда тез юқади, ҳа бутун дунё каронавирусдан азият чекмоқда, ҳа, афсуски, бу вирус бизга ҳам кириб келди. АММО, ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди!..

Пешонамизга касал бўлиш битилган бўлса, каронавирусдан бошқа яна 20.000дан зиёд касалликлар мавжуд! Бири бўлмаса бошқаси инсон соғлигини издан чиқариши мумкин, тўғрими?!

Халқимизда ажойиб гап бор: “Қирқ йил қирғин келса ҳам, ажали етган ўлади!

Бу гапнинг қанчалик тўғри эканини барчамиз биламиз. Карантинга келсак, бунинг ваҳима қиларлик жойи йўқ. Шунчаки, касални даволагандан унинг олдини олиш афзал!

Яна бир гап: “Ўзини асраганни Ўзи (Аллоҳ) ҳам асрайди!

Демак, биз ҳам ўзимизни асрашимиз керак:

Гигиена қоидаларига амал қилинг (ҳар қандай вирус ва бактериялар озодаликка чидай олмайди);

Жамоат жойларида камроқ бўлинг (кўпчилик йиғилган жойларда касаллик тарқаши эҳтимоли ҳам юқори бўлади);

Кўпроқ қайнатилган сув ичинг (вирус фақат нафас йўлидан юқишини ҳисобга олсак, сув нафас йўлидаги вирусни ошқозонга олиб тушади ва ошқозон безлари уни
парчалаб юборади);

Яхши ният қилинг (агар касал бўламан десак, ростдан ҳам касал бўлиб қолиш ҳеч гап эмас).

Азизлар, тушкунликка тушмайлик. Зеро, Соғлигимиз қандай бўлишидан қатъий назар, умримизнинг охиригача етади!
#маркетинг #смм #мақола

Маркетингдаги энг эффектив сўзлар 100 талиги

Энг ишончли 5 та сўз:

1. Сиз
2. Бепул
3. Чунки
4. Ҳозир
5. Янги

Энг универсал 25 та сўз:

1. Барча
2. Дарҳол
3. Ҳақиқий
4. Фойда
5. Иқтисод (тежаб қолиш)
6. Кучли
7. Энг яхши
8. Севимли
9. Кўпроқ
10. Совға
11. Фоиз
12. Қўшимча
13. Соғлиқ
14. Доимий
15. Ҳеч нарсага қарамасдан
16. Сизнинг ...
17. Исбот
18. Пул
19. Охирги (сўнгги)
20. Илк марта
21. Қандай қилиб ...
22. Биринчи
23. Асосий
24. Премьера
25. Сақлаб қолиш

Девид Гилвейдан реклама учун 20 та кучли сўз (Кўпчилик Девид Гилвейни «реклама отаси» деб билишади):

1. Кутилмаган
2. Ҳозир
3. Хабар беради
4. Тақдим этади
5. Яхшиси
6. Ажабланарли
7. Сезгир
8. Таниқли
9. Инқилоб
10. Ажойиб
11. Ҳайратда қолдирувчи
12. Зудлик билан
13. Сеҳрли
14. Таклиф
15. Тез
16. Осон
17. Керакли
18. Имконият
19. Таққосланг
20. Сотиб олиш

Эксклюзив (такрорланмас, қимматли) сифатни ифодаловчи 5 та ибора:

1. Фақат ... учун
2. Логин ва паролни киритинг
3. Ҳозирча мавжуд эмас
4. Алоҳида таклиф асосида
5. Эксклюзив таклиф

Тезкорликка чақирувчи 5 та ибора:

1. Фақат шу ерда
2. Фақат ҳозир
3. Махсус таклиф
4. Ҳозирча
5. Якунланиш (тугаш) арафасида

Хавфсизликка ишора қилувчи 15 та сўз:

1. Хавфсиз
2. Аноним
3. Ҳақиқий
4. Оммабоп
5. Тавсия қилади
6. Сертификатланган
7. Кафолат
8. Расмий
9. Конфиденциал (ошкор қилинмайдиган, махфий)
10. Исбот
11. Ҳақиқий
12. Тадқиқот
13. Тажриба учун
14. Синаб кўринг
15. Натижа

Сабаб сифатида кўрсатиш учун 10 та сўз:

1. ...дан келиб чиқиб
2. Натижада
3. Чунки
4. Шу сабабли
5. Шундай қилиб
6. ... билан боғлиқ
7. Шундан келиб чиқиб
8. Шандан кейин (бери)
9. Шунинг учун
10. Шундай қилиб

Ижтимоий тармоқдаги «вирус» контент учун энг керакли 10 та сўз:

1. Сир
2. Айтинг
3. Илҳом
4. Олинг
5. Ёрдам
6. Энг ...
7. Кенгайтириш
8. Бажариш
9. Ўзингиз учун кашф қилинг
10. Улашинг

Манба

@abalog
​​#фойдалитатил

Ҳаммаси яхшиликка!

😷 Карантин туфайли одам кўчага чиқишга ҳам иккиланиб қолди. Бундай пайтда қандай қилиб вақтни тўғри сарфлаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

• Оила аъзоларингиз билан кўпроқ суҳбат қуринг;
• Фойдали ва қизиқарли китобларни мутолаа қилинг;
• Youtube орқали фойдали видеоларни томоша қилинг;
• Онлайн дарсликлардан фойдаланиб, янги билимларни эгалланг!

👨🏻‍💻 Сиз youtube.com сайти орқали ҳунар ўрганиб, уйингиздан чиқмай тирикчилик қилишингиз мумкин. Албатта, ўрганишдан олдин шу соҳанинг актуаллигига аҳамият беринг. Сизлар учун ҳозирда энг муҳим соҳалардан бир нечтасини санаб ўтаман:

- СММ менежери;
- График дизайнери;
- Моушн анимациялар монтажчиси;
- СEО оптимизатор;
- Копирайтер;
- Интернет журналисти;
- Дастурчи;
- Блогер ва бошқалар (ўзингизга қизиқ кўринган соҳанинг устига босиб, у ҳақида тўлиқроқ маълумот олинг!)

П.С.: Азизлар, ҳеч нимадан хавотирланишга ҳожат йўқ! Ёдда тутинг, “Қўрққанга қўш кўринади!“ 😉

@abalog
​​Kun.uz сайти @abalog дан иқтибос олибди!

📲 Барчамизга тезкор ва ишончли янгиликлар етказиб бориши билан таниш бўлган Kun.uz сайти менинг каналимдан иқтибос олибди! (Бу албатта ҳазил... 😉)

👨🏻‍⚕️Гап шундаки, кеча мен таътилни фойдали ўтказиш борасида мақола ёзгандим. Мақола сўнгида халқимизнинг «Қўрққанга қўш кўринади» иборасини келтириб ўтдим. Бугун Kun.uz сайти шу сарлавҳа остида мақола чиқарди. Мақолада россиялик тиббиёт фанлари доктори, Николай Филатовнинг коронавирус ҳақидаги фикрлари келтирилган.

Доктор пандемия ҳақида ҳам илмий, ҳам мантиқий фикрларни баён этиш баробарида, одамларни ортиқча ваҳимага тушмасликка чақирган. Менга энг ёққан жойи эса, «Қўрққанга қўш кўринади!..» 😁
Мен яқинларим учун ниқоб тақдим,
Сиз оилангиз учун ўзингизни асранг!
#лайфхак

Google'дан профессионал даражада фойдаланамиз!

👨🏻‍💻 Биз бирор нарсани билишни хоҳлаб қолсак, дарров гуглдан ёрдам сўрашга шошиламиз. Шунингдек, турли кўнгилочар нарсалар (кино, қўшиқ, расм, дастур ва ҳоказоларни) қидириш учун ҳам унга мурожаат қиламиз. Гуглни кўп ишлатсак ҳам, баъзи бир қулайликлар билан танишмаган эканмиз. Уларни қуйида келтириб ўтдим:

1️⃣ Қидирув натижаларидан бирор сўз, ибора, белгини чиқариб ташлаш учун, унинг олдига “-“ (миус) белгисини қўйинг.
Масалан: “СММ комапния -ru -com“ деб қидирув берсангиз, .ru ва .com доменидаги сайтлар сизга кўринмайди (пулли рекламалардан ташқари).

2️⃣ Ўхшаш сўзларни қидириш учун “~“ (номини билмайман) белгисини киритинг.
Масалан: “~Улкан бинолар -улкан“ деб қидирув берсангиз, “катта бинолар“, “баҳайбат бинолар“ каби жавобларни оласиз, аммо “улкан бинолар“ чиқмайди.

3️⃣ Агар қидириш учун аниқ сўзларни топа олмасангиз, “*“ (юлдузча) белгисидан фойдаланинг.
Масалан: “Дастур *расм“ деб ёзсангиз, расмларни кўриш, таҳрирлаш, ясаш учун энг яхши дастурлар кўрсатилган сайтларни чиқаради.

4️⃣ Аниқ сайтда берилган маълумотни қидирмоқчи бўлсангиз, бунинг ҳам йўли бор: “site:(керакли сайт ёзилади)“
Масалан: “Спорт site:kun.uz деб қидирсангиз, kun.uz сайтида берилган, спортга оид мақолаларни кўрасиз.

@abalog
Record_2020_03_25_20_35_42_615.avi
10.7 MB
#лайфхак

Виндовсда телеграмга бир нечта рақам орқали кириш

"Нажот Таълим" марказининг Ютубдаги каналига жойланган дарсимиз изоҳида берилган саволга жавоб.

Савол берган дўстим, видеони кўраётган бўлсангиз қўлингизни кўтаринг! (Бошқалар қўлини кўтармасин!)

@abalog
Forwarded from MFaktor.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Najot Ta'lim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamonaviy kasblarni onlayn tarzda bepul o'rganing!

Koronavirus sababli barcha ta'lim muassasalarida karantin e'lon qilingani uchun, Najot Ta'lim markazi o'z imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, barcha uchun zamonaviy kasblardan bepul onlayn ta'limni yo'lga qo'yganini ma'lum qiladi.

Agar siz zamonaviy kasblarga qiziqsangiz, unda vaqtingizdan unumli foydalaning! Shunchaki internetni yoqing, biz sizning oldingizdamiz!

Siz eng rivojlanib kelayotgan sohalardan bo'lgan:

🔹 Veb dasturlash

🔹 SMM

🔹 Grafik dizayn sohalarini malakali mutaxassislar tomonidan nazariy va amaliy ko'nikmalarni o'rganib borasiz.

Darslar youtube videohostinggi va facebook ijtimoiy tarmog'i orqali uzatiladi.

Uyda vaqtni bekor o'tkazmang, zamonaviy kasblarni bepul tarzda masofaviy o'rganing!

Youtube:
youtube.com/najottalim
Facebook: facebook.com/najottalim

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2024/09/22 10:27:07
Back to Top
HTML Embed Code: