Telegram Web Link
Forwarded from АйPulatov
“We Are Social” va “Hootsuite” 2020-yilgi hisoboti, internet va ijtimoiy media dunyo bo‘ylab odamlarning kundalik hayotining ajralmas qismiga aylanganligini yaqqol namoyish etadi.

2020-yil boshiga kelib dunyoda 4,5 milliarddan ortiq odam internetdan foydalanmoqda, bu o‘tgan yilga nisbatan 7 foizga ko‘p. Ulardan 3,8 milliardi ijtimoiy tarmoqlarda “aktiv” bo‘lib, bu dunyo aholisining qariyb 60 foizini tashkil qiladi.

5,19 milliarddan ortiq kishi mobil telefonlardan foydalanadi va foydalanuvchilar soni o‘tgan yil davomida 124 millionga yoki 2,4 foizga o‘sdi.

O’zbekistonda esa internetdan 18,34 million odam foydalanmoqda, o’tgan yilga nisbatan 7,1 foizga yoki 1,2 million foydalanuvchiga ko’p. Ulardan 3,20 millioni ijtimoiy tarmoqlardan aktiv tarzda foydalanadi, o’tgan yilga nisbatan 44 foizga yoki 972 mingta foydalanuvchiga ko’p.

25,14 million kishi mobil telefonlardan foydalanadi va foydalanuvchilar soni o‘tgan yil davomida 0,9 foizga yoki 228 mingta odamga o’shgan.

@pulatov_kh
​​#лайфҳак #қимматлимаслаҳат

Ҳалиям компютер билан ишлашда қийналяпсизми? Матнларга қўйиладиган битта белгини топиш учун гуглдан ёрдам сўраяпсизми? Менга айтмапсизда, осон йўлини ўргатардим!

Майли, хечдан кўра кеч! Компютерда ишлайдиганларга жўнатинг, улар ҳам фойдаланишсин:

Alt + 9....... ○
Alt + 10....... ◙
Alt + 11....... ♂
Alt + 12....... ♀
Alt + 13....... ♪
Alt + 14....... ♫
Alt + 15....... ☼
Alt + 0153...
Alt + 0169... ©
Alt + 0174... ®
Alt + 0176... °
Alt + 0177... ±

@abalog
​​#инстаграм #янгилик

Инстаграм ўзининг ажабтовур ишларини давом эттирмоқда!

Энди инстада профилнинг мемориализацияси йўлга қўйилади. Яъни, аккаунт эгаси вафот этса, профилнинг био қисмида "Ёдимизда" ("Помним", "Remembering") ёзуви чиқиб қолади.

Бу қандай ишлашини билмадиму, лекин ғалати бўлса керак...

@abalog
#инстаграм #мегақулайлик #смм

📌 Ҳа демай, инстаграмда энг яхши комментларни тепага "закрепить" ("pin") қилиб қўйишни бошларканмиз.

💬 Яна, сторисда дўстингизни "жангга чорлаш" учун #challenge стикери устида ҳам иш олиб борилмоқда. Ҳуллас, бу ёғи қизиқ бўлади.

@abalog
​​#янгилик #яндексмессенжер

🙋🏻‍♂️ Ҳой СММчилар! Энди Яндекс мессенжери ҳам чиқибти. Уни ҳам синаб кўрамизми?! Айтишларича, янги мессенжер Телеграм, Ватсаплар билан рақобатлашар экан. Барча турдаги қурилмалар учун мослиги, видео қўнғироқ функцияси, аудио хабарни матн шаклига ўтказа олиши анча шов-шувга сабаб бўлмоқда.

Саҳийлигим тутиб, дастурни юклаш учун ҳавола қолдиряпман. Бу ҳавола андроид ва iOS учун ишлайди:
📲 Юклаб олиш

Компютерда эса, yandex.ru сайти ёки Яндекс браузери орқали кирилади.

@abalog
​​#рамазон #шукрона #табрик

Аллоҳ Таоло Бақара сурасининг 183-оятида марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангиз».

😊 Ушбу ояти карима билан динимизнинг бешта асосий устунларидан бўлган рамазон рўзаси фарз бўлди. Яратганга шукроналар бўлсинки, бугун биз навбатдаги раҳмат ойининг илк рўзасини тутишга ошиқяпмиз!

🤲 Бу йилги рамазон ойи рўзасини оила аъзоларимиз билан, бекаму кўст адо этишимизни насиб қилсин! Юртимиздан тинчлик, ҳалқимиздан аҳиллик, оиламиздан ҳотиржамлик, касбимиздан барака, қалбимиздан иймон аримасин!

☺️ Рамазонда қандай тақво қилсак, бошқа ойларда ҳам шундай инсофли, иймонли бўлайлик! Барчамизга Рамазони шариф муборак бўлсин!

@abalog
​​​​#ҳайрZOOM #телеграм #янгилик

👨🏻‍💻 Телеграмнинг ойлик аудиторияси 400 миллиондан ошгани ҳақидаги хабарларни барча жойда ёзишяпти.

👥 Телеграм бу марра билан чекланмоқчи эмас кўринади. Энди телеграмда гуруҳ шаклидаги видеоқўнғироқлар жорий қилинар экан.

☑️ Шахсан мен имкони борича тезроқ бу иш амалга ошишини хоҳлардим.

@abalog
​​#янгилик #айти #apple

🍏 Узунқулоқ гапларга қараганда, келгуси йили Apple компанияси ноутбукларида ўзининг (arm-based) процессорларидан фойдаланар экан. Гап ҳозирги кунда Айфон ва Айпадларда қўлланилаётган процессорлар ҳақида кетяпти. Бу ҳақида bloomberg сайти хабар бермоқда.

💻 Макбукларда Intel платформасидан Apple'нинг ўз платформасига ўтиши бироз ноқулай бўлса керак, айниқса, дастурчилар учун. Бу янги процессорлар Apple'нинг Kalamata лойиҳаси асосида тайёрланмоқда.

@abalog
​​#ҳайрZOOM #мегақулайлик #инстаграм #фейсбук

Ана бўмаса!

👉 Фейсбук оиласи янги Rooms функцияси устида ишламоқда. Энди Фейсбукда 50 кишигача иштирокчилар билан вебинарлар ташкиллаштириш мумкин бўлади. Вебинарнинг маҳфийлик даражаси ва бошланиш вақтини белгилаш мумкин.

📲 Инстаграмда эса жонли эфирга линк орқали кириш мумкин бўлади. Энг қизиғи, бунинг учун энди профил талаб қилинмайди.

— Биз Videoroom функциясини фейсбукдан тортиб, инстаграм дайрект ва ватсапгача кенгайтирамиз, - деб янгиликни изоҳлайди Марк Цукерберг TheVerge сайтига берган интервюсида. - Иштирокчилар хонага аккаунтсиз ҳам киришлари мумкин. Яна хонада виртуал фонлар бўлади: 360°ли кўриш; хона ва иштирокчи кўринишини безаш учун AR-фильтрлар.

🎞 Фейсбук дастурлар оиласининг сўнгги янгиликлари қуйидаги видеода кўрсатилган 👇

@abalog
​​#телеграм #мегақулайлик

📲 Шу кунларда телеграмнинг андроид, айОС ва десктоп учун янги версиялари чиқди.

🧐 Эътибор бердингизми, хабарларни ўзгартирадиган "Изменить" ("Edit") функциясидаги чегара олиб ташланипти?!

💁🏻‍♂ Олдин ёзилган хабарни 48 соат ичида ўзгартирса бўларди. Энди умуман вақт чегараси йўқ! Исталган (ўзимиз ёзган) ёзувни исталган вақтда қайта тахрирлай оламиз!

❗️ Эслатма: Бу функция ишлаши учун телеграм версиясини янгилаш керак!

@abalog
​​#бизнес #фойдали

😷 Бутун дунёга ёйилган пандемия сабабли, 2020-йилда бўлиб ўтиши керак бўлган кўп тадбирлар қолдирилди. Баъзилари эса онлайн шаклда ўтказиладиган бўлди.

👨🏻‍💻 Масалан: Россиянинг "Синергия" бизнес форуми ҳам онлайн транслациялар олиб боришни режалаштирган. Форумда бизникилардан Зафар Ҳошимов, Бобир Акилхановлар қатнашишмоқда.

❗️ Бу ўз йўлига. Энг қувонарлиси бошқа!

😊 Шу йилнинг 1-7 май кунлари "Макон Анти Кризис" лойиҳаси асосида, Ўзбекистонда илк бор онлайн марафон ўтказилади. Ушбу марафон бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлиб ўтади ва ютубдаги "Makon Anti Crisis" каналида жонли эфирда узатилади. Уни томоша қилиш мутлақо бепул!

👉 Аниқроқ айтадиган бўлсам, 1-6-май кунлари марафон бўлса, 7-май куни 20 та йўналиш бўйича "Йил бренди" номинацияси ғолиблари тақдирланади.

@abalog
​​#инстаграм #қизиқ

Инстаграмнинг мусиқа кутубхонаси бор!

🎵 Инстаграмнинг кутубхонасида 39 миллион мусиқа бор. Таққослаш учун: Spotify'да 30 миллион, Apple Music'да 60 миллион.

📲 Инстаграм кутубхонасидаги мусиқалардан сторисда караоке ва оригинал шаклда фойдаланиш мумкин. Афсуски, бу функция Ўзбекистонда ҳозирча ишламайди.

👉 "Биз аллақачон барча фойдаланувчилар учун мусиқа стикерларидан фойдаланиш имконини берардик. Аммо, турли мамлакатларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгалари қилган даъволар бунга имкон бермаяпти. Биз келишувга эришган заҳотимиз, янги мамлакатда ушбу функцияни ишга туширамиз", дейди Инстаграм раҳбари.

💡 Мусиқа кутубхонасидан фойдаланиш учун: инстаграм иловасини ўчириб, VPN орқали АҚШ ёки Европани белгилаш лозим. Сўнг инстани бошқатдан ўрнатасиз. Сиз сторисда мусиқадан фойдалана оласиз, аммо, дўстларингиз уни эшита олишмайди. Эшитиш учун улар ҳам сиздек қилишлари керак.

❗️ Айтиш жоизки, шу йил баҳорда Япония ва Туркия мусиқий стикерлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.

@abalog
​​#бизнес #керак #датааналитика

Бугунги кунда биснесни ташкил қилиш ва бошқариш учун энг замонавий технологиялар ва усуллардан фойдаланиш талаб этилади. Акс ҳолда, сизнинг бизнесингиз рақобатга бардош бера олмайди ёки кераксиз ҳаражатлар кўплигидан инқирозга учрайди.

📈 Бизнес учун энг керакли нарса - data analytics (маълумотлар таҳлили) саналади. Чунки, маълумотларни таҳлил қилиш - жараённи назоратга олиш ва даромадни оширишда беқиёс ўринга эга.

https://telegra.ph/Analitika-04-27

📋 Юқоридаги мақолада data analytics бўйича бизнесмен, маркетолог, СММ менежери, умуман, ҳамма билиши керак бўлган маълумотларни келтирдик.

@abalog
📲 Каналидаги маълумотларни маза қилиб ўқишингизни таъминлаш мақсадида сўровнома ўтказяпмиз. Ўзингизга маъқул вариантнинг устига босинг!

📝 Каналдаги мақолалар қайси ёзувда бўлсин?
Final Results
20%
Кириллча
42%
Lotincha
38%
Фарқи йўқ | Farqi yo'q
​​#смм #керак #фойдали

💁🏻‍♂ CTA (Call To Action) ҳақида эшитганмисиз? CTA маркетинг постлари (мақолалари) сўнгида ишлатиладиган жумла. Бу жумла мижозларни бирор ҳаракатга ундаш учун ишлатилади. Масалан:

🔸 Изоҳ ёзиш;
🔸 Қўнғироқ қилиш;
🔸 Изоҳга + белгисини қолдириш;
🔸 Дайрект, мессенжер ёки "личка"дан алоқага чиқиш ва ҳ.к.


📰 Сотувчи постларда, асосан, 2-3-4-кўринишдаги жумлалардан фойдаланилади. Қизиқтирувчи ва фойдаланувчи постларда эса кўпинча 1-кўринишга мурожаат қилинади.

❗️ Муҳим: Бирор ҳаракатга ундовчи жумлалардан фақат "жойи келганда", ўринли фойдаланинг. Ҳар битта постда Call To Action мазмундаги гаплар ёзиш яхши эмас! Қолаверса, доим мақсадни ўзгартириб туринг: бир сафар изоҳ, бошқа сафар дайрект.

@abalog
​​#жудақизиқ #гугл #янгилик

Google компаниясининг қабристони бор

▪️ "Қабристон" компаниянинг Сиэтлдаги офисида жойлашган. Бу "қабристон"да гугл компаниясининг тўхтатилган лойиҳалари жойланади. Масалан: Google+, Picasa каби лойиҳалар ҳозир ўша ерда рамзий маънода сақланмоқда.

⚰️ Сўнгги янгиликларга қараганда, гуглнинг яна бир лойиҳаси "қабристон"дан жой олиш арафасида экан. Навбатдаги қурбон — Shoelace ҳақида тўлиқроқ бу ерда танишинг:

https://telegra.ph/Shoelace-04-29

👉 Айтганча, "гугл қабристони"нинг виртуал кўринишдаги сайти ҳам бор. Сайтда гуглнинг 200 га яқин тўхтатилган хизматлари, дастурлари ва қурилмалари рўйхати мавжуд.

@abalog
​​#ҳайрZOOM #гугл #янгилик

Гугл компаниясига алоқадор яна бир хабар

📩 Карантин туфайли оммалашиб кетган Zoom дастури билан рақобатлашиш навбати гуглга етиб келди. Бу ҳақида TheVerge.com сайти хабар бермоқда.

💁🏻‍♂ Энди гугл аккаунти бор исталган одам Google Meet орқали видеоконференция ташкил қилиши мумкин.

👨🏻‍💻 Бу конференцияларда 100 кишигача иштирокчи қатнаша олади ва ҳозирча унинг вақти чегараланмаган. 30 сентябрдан кейин эса, 60 дақиқалик чеклов ўрнатилиши кўзда тутилган.

💻 Google Meet'нинг смартфонлар учун иловаси бор. Компютерда эса видеоконференцияга браузер орқали уланиш мумкин. Мазкур ноқулайлик тез орада барҳам топади деган умиддамиз!

📲 Манба: TheVerge.com сайти

@abalog
​​#смм #инстаграм #янгилик

🔜 Инстаграм сторисда ҳа демай янги шрифтлар пайдо бўлади.

👉 Маълум сонли фойдаланувчилар орасида синов ишлари ҳам бошлаб юборилган. Бу хабар компаниянинг Твиттердаги расмий каналида берилган.

😊 Нима ҳам дердик?! Кутамиз!

@abalog
​​#vs #вс #термин #луғат

🔘 Versus - лотинчадан "қарши" деб таржима қилинади. Ёзувда "vs" ёки "v." кўринишида ишлатилади.

▪️ Икки киши ёки жамоанинг бир-бирига қаршилигига ишора қилади. Масалан:
"Реал Мадрид vs Барселона"
(Реал Барсага қарши ўйнайди).

@abalog
2024/09/22 10:29:25
Back to Top
HTML Embed Code: