Telegram Web Link
Ўзбекистон ички сиёсати билан боғлиқ кўп ишларни кузатаман. Ўзимча хулосаларам қиламан. Энди шулар ҳақида кузатувларимниям улашиб турмоқчиман. Охирги вақтлар диққат билан кузатаётган воқеа — собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кейси бўляпти. Воитов янги даврда карьерасида сакраб-сакраб кетаётган ёш кадрларданиди. СҚБга раис, инвестиция вазири биринчи ўринбосари, кейин Ўзбекистондаги энг катта соҳа — Қишлоқ хўжалигига вазир бўлди.

Бироқ нимадир асосий сабаб бўлди-ю, ёш кадрдан воз кечворишди. 2023 йил Умрзоқов Президент Администрацияси раҳбарлигидан кетиши билан у ҳам вазирликдан олинди, сал ўтмай қўлга олингани хабариям тарқади. Баъзилар ўша вақтда таъсири тобора ортиб бораётган Умрзоқов жамоасини кучсизлантириш мақсад қилинганини таҳмин қилади. Айримлар эса коррупцияга қарши курашишда ўндан ортиқ мансабдор қўлга олинганда рўхатга уям кириб қолган дейди. Лекин ҳозирча "қалами синиши"га асос бўлган бу сабабни билолмасак керак.

Аввалига растрата ва мансабини суистеъмол қилиш айбловлари қўйилган бу шахсларга кейинроқ жиноят кодексининг ўндан ортиқ моддаси билан (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузишгача) айблар қўйилгани маълум бўлди. Суди бошланиши билан қизиқ ҳолатлар кузатила бошлади. Президент фармони бўйича коррупцион ишлар бўйича суд мажлислари онлайн узатилиши керагиди. Антикоррупция агентлигиям шуни сўради. Бироқ адвокатлардан бири журналистлар орасида "хорижлик агентлар" бўлиши мумкинлигини айтиб, уларга суд жараёнини ёритишни тақиқлашни сўради.

Кейинги мажлисда журналистларга фото, видео, аудиоматериал олиши тақиқланди. Сал ўтиб судни ёпиб қўя қолишди. Аксар адвокатлар жараёнлар очиқ кўрилишини сўраганди. Бироқ ишни ёпиқ кўришни сўраган адвокат нимани кўзлади, нега бу илтимосномани киритди, ўз хоҳиши билан бўлдими, нима учун айнан унинг мижозига тегишли қисм ёпиқ кўрилмади, ҳалиям шу саволлар менга қизиқ.

Кейин Азиз Воитовнинг айблов хулосаси тарқади. Воитовга нисбатан қўйилаётган айбловларнинг бир қисми унинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган давригаям боғлиқлиги маълум бўлди. Талон-торож қилинган кредит маблағлари, бюджет пуллари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 200 млрд сўмдан ошиқ дейилди. Айблов хулосасида Воитов бу ишларни асосан курсдоши, қайнотаси ва бошқа яқинлари орқали қилгани келтирилган.

Аммо Воитов юқоридаги айбловларни қисман тан оляпти. Ҳатто бир фирмада қайнотаси таъсисчи бўлганини терговда билганини таъкидлаган. Айблов хулосада яна бир қизиқ жойи бор: кўрсатмасида вазир лавозимида ишлаган даврида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг рухсати билан демонтаж қилганини, унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган. Яқинда бу иш бўйича биринчи инстанция суди ҳалиям давом этаётгани, апеляция ҳақида гап йўқлиги айтилди. Жараёнларга Бош вазир ўринбосариям жалб қилинганмикан? Саволлар жуда кўп. Бироқ Воитов тепадан чиқарилган "ҳукм"га розимаслиги кўриняпти. Қизиқ жараён.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар дунёга машхур футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов атрофида ҳар хил паразит блогерлар пайдо бўлиб қолди. Шулар масаласида инстаграм саҳифамда фикрларим ва ҳуқуқий маслаҳатимни айтдим.

👉 Саҳифам

@Zafarbe_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк коррупцияга қарши муросасизлигини билдирмоқда

Асакабанк томонидан 19-20 март кунлари Наманган банк хизматлари марказида "Асакабанкда коррупцияга қарши муросасиз кураш — тоза бизнес ва ишончли молиявий муҳит йўлида" мавзусида амалий чора-тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Наманган шаҳар прокуратураси ҳамда Марказий банк масъул ходимлари иштирокида банкда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги махалла банкирларига Асакабанк томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ҳужжатлар жамланмасидан иборат қўлланмалар тақдим этилиб, тегишли тушунтиришлар берилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фарзанд ота-она билан 90 фоиз ўтказган вақти биринчи 18 ёшда бўларкан”.

Парда Подкастда қизлар уйда ўтириб ишлаш тажрибаси ҳақида гапирган. Фойдали подкаст)

https://youtu.be/Kx5-D4SxC_w?si=ksml0wSRhLzDEnpW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
200 нафардан ортиқ эрта туғилган чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди

Барча ота-оналар фарзандининг ўз вақтида ва соғлом туғилишини хоҳлайди. Аммо, баъзида бола ўз вақтидан олдин туғилишга шошилади.

Бундай ҳолатда чақалоқ ҳаёти кувёз инкубатори ёрдамида сақлаб қолинади.

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат ижтимоий буюртмаси доирасида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фонди Қашқадарё вилояти бўлими вилоят Она ва бола маркази ҳамда Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 10 дона кувёз аппаратини тақдим этди.

Ушбу аппаратлардан вилоятда кам вазнли ва чала туғилган чақалоқларни парваришлаш ҳамда улар ўртасида перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришда фойдаланилмоқда.

Бугунги кунга қадар 200 нафардан ортиқ муддатидан олдин ва кам вазн билан туғилган чақалоқларга юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Нима деб ўйлайсиз, ногиронлиги бўлган инсонлар қайси соҳаларда ишламоқда ва уларнинг маоши қанча?

Ногиронлиги бўлган инсонлар қандай шароитда ишлаб келмоқда, уларнинг ишга кириш имкониятлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? "Рақамли воситалар орқали жамоатчилик назорати" лойиҳаси айни шу масалага эътибор қаратиб, таҳлилий материаллар эълон қилаётган экан.

Тошкент шаҳрида 2024-йилда 1500 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иш билан таъминланган бўлса-да, уларнинг аксарияти кам ҳақ тўланадиган ишларда меҳнат қилмоқда.

Айниқса, аёлларнинг иш билан таъминланганлик даражаси паст: улар асосан фаррошлик, тикувчилик ва бошқа шу каби вазифаларда ишламоқда.

Бу мавзуда яхши мақола тайёрланибди. Мақолада қанча одам умуман даромадсиз ишлаётгани, ўртача иш ҳақи миқдори қанчалиги ва ҳудудий номутаносибликлар ҳақида (қайси туманларда иш ўринлари кўп, қайсиларида кам) батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бу сизга ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозоридаги ҳақиқий аҳволини тушуниш имконини беради. Ҳар бир инсон ўз меҳнатининг маҳсулини олишга ҳақли албатта.

Мақолани батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вау! Ишониш қийин. Яқинда Қурултой подкастининг “Ислом даври адабиётида турк мифологияси”га бағишланган махсус сонини кўриб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам ҳайратда қолдирадиган маълумотлар жуда кўп экан!

Масалан, сиз “исириқ” сўзининг асл келиб чиқиши ҳақида билармидингиз? Ёки, эснаганимизда катталар нега “оғзингга шайтон кириб қолади” дейишганининг сабабини-чи? Булар шунчаки урф-одат эмас, балки минг йиллик мифологик қарашлардан келиб чиққан анъаналар экан!

Хўш, сиз эшитган ҳамма нарса фақат Ислом дини билан боғлиқми? Ёки ундан аввалги эътиқод ва афсоналар ҳам бугунги кундалик ҳаётимизда яшаб келадими?

Бу ва бошқа саволларга жавобни Қурултой подкастининг шу сонида топасиз. Ишонаверинг, ўйлаб қоладиган жойлари кўп!

🎧 Тўлиқ подкастни шу ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/aGXOGgtW1DY
Коррупциядан холи ҳудуд – шунчаки шиорми ёки реал мақсад?

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Акмал акаям ўша ерда эди.

Коррупцияга қарши кураш бўйича реал ҳолат ўрганилди. Ҳужжатларда барқарорлик кўрсатилган бўлса-да, амалда ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди. Айрим раҳбарлар қонуний чоралар ўрнига қуруқ ҳисоботлар билан кифояланиб келаётгани ҳам қайд этилди.

Натижада Тўрткўлни “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантириш режалаштирилди. Ишга масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди. Энди ҳамма бир ёқадаг бош чиқарсагина, реал натижага эришишимиз аниқ.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агарда фильмларга қизиқмасангиз ҳам, “ўзбек фоҳишаси ҳақидаги фильм” деган шов-шувларни эшитган бўлишингиз аниқ. Анора филми атрофида тарқалган гап-сўзлар кўпчиликнинг қизиқишини ўзига тортди.Баъзилар эса бундан ғазабланди. Кимдир ҳақиқатни билиб олди, кимдир эса ҳануз нотўғри тушунчага эга. Хавотир олманг, чунки Анора ўзбек қизи эмас. (Аслида у қиз ҳам эмас.)

Сусамбил жамоаси ушбу мавзуни тўлиқ ёритиш мақсадида "Anora" фильмига бағишланган махсус сон тайёрлади. Жуда зўр таҳлил чиқибди! Сиз ҳам кўриб чиқишингизни тавсия қиламан.

Ҳавола эса мана бу ерда:
https://youtu.be/wGehh9vgsEU?si=cNJMqmD_4ItSx_Ku

👉 @Zafarbek_Solijonov
Футболга “масхарабоз”лар нега керак?

🎬 Видеони кўриш

👉
Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Инстаграмимга янги видео қўйдим. Комментларда қўллов кутаман. Тунги вақтда компютерхоналарда рейдларда қўлга тушаётганлар ҳақида.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov
Жигарим Фируз Аллаев ёзмоқда:

"Охирги вақтда кузатиб, ўзим учун яна бир бор тасдиқлаган нарсам, кўплаб инсонлар нима хоҳлашини билмайди. "Сиз нима хоҳлайсиз?" деган савол одамларни шошириб қўяди. Шу савол берилганда кўпинча турли хил мужмал жавоблар бошланади. "Йўқ, аслида нима хоҳлайсиз" деган савол бўлса жуда кўп инсонни қотириб қўяди.

Жуда кўпчилик ҳаётда ҳақиқатдан нима хоҳлашини билмайди. Нима учун хоҳлаши у кейинги даража. Хоҳлагани унга нима бериши ҳам.

Хулосам шуки, кўпчилик ҳаётда умумий ҳам, кўплаб эпизодларда ҳам нима хоҳлашини билмайди. Билганлар ҳам уни аниқ ва тиниқ ифода этишга қийналади".

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қора туйнук ичида вақт ва макон жуда кучли эгилади, бу эса ғалати ҳодисаларга олиб келади.

Унинг ичига кирган нарса ташқарига чиқа олмаганидек, ёруғлик ҳам қайтолмайди. Назарий жиҳатдан, қора туйнук марказига яқинлашган кузатувчи ташқаридаги келажакни тезлаштирилган ҳолда кўриши мумкин. Чунки тортиш кучи вақтни шунчалик секинлаштирадики, ташқаридаги воқеалар унга жуда тез ўтаётгандек кўринади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/evCsuPa2IcM?si=Fy-l8iLX9U60W0da
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг турли бурчакларидан келган парламент аъзолари, сиёсий лидерлар ва экспертлар бир жойга тўпланмоқда. Тошкент сиёсий марказга айланяпти😎

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясига ҳозирда халқаро делегациялар келмоқда. Муҳим мавзулар муҳокамага тайёрланмоқда. Тошкент эса янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Биргаликда кузатамиз!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Араб амирликларида қотиллик қилганларни оқламанг!

3 та ўзбек битта яҳудий раввинни ўлдирганини, унинг учун ўлим жазо олганини кўплар қаҳрамонлик деб қабул қилаётир. Бу жуда ачинарли, эмишки, Фаластинда яҳудлар қанча одамни ўлдирди, битта яҳудийни ўлдирганига шунча зулм эмиш!!

Биринчидан, бу қотиллик Араб давлатида юз берди. Агар еврейларни кимдир ўлдириши керак бўлса, у биринчи навбатда арабларнинг ўзи бўлиши керак. Чунки Фаластиндаги ўлаётганлар ҳам араблар, араб тилида гаплашади. Лекин, у раввинни ўлими айнан ўзбекларга керак бўлгани, бу биздаги тоқатсизлик ва нафратнинг чўққисига чиққанидан далолат. Бу раввинни ўлимини оқлаш учун баъзилар у жангари бўлган деб фейк тарқатяпти. Йўқ биродарлар, у бор йўғри раввин, яъни дин соҳаси ходими.

Иккинчидан, бу қотиллик расман Амирликлар томонидан террористик акт деб эътироф этилди. Бу эса жуда жиддий сиёсий оқибатга эга бўлган ҳодисадир. БАА ўзини энг тинч жой ва инвестиция, туризм учун энг қулай давлат сифатида гавдалантиради ва бу имиджни илгари суриш учун йилига миллиардлаган доллар сарф қилади. Бу кабий сиёсий қотиллиқ эса, уларнинг мана шу иши учун, мамлакат барқарорлиги ва иқтисоди учун жуда қаттиқ зарба. Улар бу қотиллиқни ҳеч қачон кечирмайди ва тўғри қилади. Шу имиджи учун ҳам еврейми, хитойми, ҳиндми бемалол эмин-эркин яшаб юрибди бу мамлакатда. Айтганча, БААда алоҳида бағрикенглик вазирлиги бор, одамлар, миллатлар ва динлар орасидаги илиқ муносабатларни қўллайди, бутун бошлиқ вазирлик. Давлат эса шу сиёсати орқасидан бойиган, бойимоқда.

Учинчидан, бу қотиллиқ орқасидан ўзбекистонликлар бўйича жуда ёмон фикр шаклланди. Ҳар бир учиб бораётган самолетдан одамлар орқага қайтарилмоқда, сал шубҳа қилса тамом, сўраб ўтиргани йўқ. Чунки давлатини тинчлиги керак ҳаммага, террорчи ўзбек келиб яна бир бало қилса, унда яна мамлакат ижтимоий-сиёсий барқарорлигига таъсир қилади. Ўзбекларнинг бундай имиджи эса бизга яна қимматга тушди, яна тушади. Биз билан ҳамкорлиқ қиламан деганлар ўйлаб иш қиладиган бўлади. Шу Амирлик давлатининг ўзи Ўзбекистонга охирги йилларда 20 млрд доллар инвестиция киритган. Хўш, нима наф бизга бу ўлимдан? Яна четга чиқиб қолишимиз керакми? Хитой ёқмаса, ҳинд ёқмаса? Қани биздаги озгина бўлсада толерантлик? Қолаверса, одам ўлдиришни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, инсонни жонини олиш, қотиллиқ қилиш бу жоҳилликдир, ҳайвонийликдир.

Оламда юз бераётган адолатсизликлар жуда кўп, асрлар давомида бўлиб келяпти, яна давом этаверади. Лекин ўзингча адолат ўрнатаман деб, қайсидир миллат учун, шу миллат аъзосини куппа кундуз куни ўлдириш – бу аҳмоқлик ва буни қўллаётганлар ҳам бизга зарарлидир. Қотиллик жазоси билан бўлади. Шуни араблар таъминлаяпти холос.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология чегара билмайди

Экологик муаммоларда ҳеч қандай чегара йўқ. Бирор ҳудуддаги табиий офат ёки иқлим ўзгариши нафақат ўша ерда, балки қўшни мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу масалада минтақавий ҳамкорлик ва умумий ечимлар жуда муҳим.

Яқинда эко-муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш учун махсус резолюция қабул қилинганди. Шундан кейин, ўтган йили Самарқандда VI Анъанавий иқлим форуми ўтказилиб, резолюциядаги муҳим бандлар батафсил муҳокама қилинганди. Бу бизнинг минтақа учун муҳим, чунки иқлим муаммолари жаҳон миқёсида энг долзарб масалалардан бири.

Президент ҳам БМТ Бош Ассамблеясида шу бўйича алоҳида фикр билдирганди. Охирги 30 йилда Марказий Осиёда ҳарорат 1,5 градусга кўтарилган ва бу жаҳондаги ўртача исиш кўрсаткичидан 2 марта юқорилиги қўрқинчли. Бу табиат учун жиддий хавф. Шундоғам минтақадаги музликларнинг 1/3 қисми аллақачон йўқолиб улгурган. Агар бунга қарши курашмасак, яқин келажакда фожиали оқибатларга гувоҳ бўлишимиз аниқ.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 11 та резолюция Ўзбекистон ташаббуси ҳисобланади.

Ҳар биримиз бунда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, юртдошларим. Атроф-муҳитга масъулиятли муносабат, ресурсларни эконом қилиб ишлатиш, ўрмонларни муҳофаза қилишга ўхшаган оддий ишлар ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Ҳали кеч бўлмай туриб ҳаракат қилайлик. Йўқса, бугунги бефарқлигимиз эртага жуда катта тўловга айланади.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримиз ахборот истеъмолчимиз. Биз қабул қилаётган маълумотлар ҳаётимизга, қарорларимизга ва ҳатто дунёқарашимизга таъсир кўрсатади. Лекин афсуски, бу маълумотлар орасида атайин тарқатиладиган ёлғонлар ҳам бор. Дезинформация  нима ва уни қандай фарқлаш мумкин?

Бу саволларга “Худди Шундай” каналидаги ушбу сондан жавоб топасиз: https://youtu.be/8ApBqBncyog?si=Vl95XJlFv7uOwcdW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунлар Тошкент сиёсий марказга айланди. Бутун дунёдан парламент "катталари" йиғилган. Парламентлараро иттифоқнинг 150 халқаро юбилей ассамблеяси муҳим масалаларни кўриб чиқади. Ижроия қўмитаси йиғилишидаям бунга урғу берилди.

Ривожланган давлатлар парламентлари вакиллари ҳукуматимизнинг охирги йиллардаги демократияга интилишларини алоҳида таъкидлади. Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорликда исталган масалада барча давлатлар билан ҳамкорликка тайёр эканини айтди.

Норбоева шунингдек, ижтимоий адолат, камбағалликни қисқартириш ва ночор қатламни қўллаб-қувватлаш масалалари долзарб эканини айтиб, ҳамкорликда шу масалаларни янада кенгайтиришни таклиф қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
2025/04/11 03:10:17
Back to Top
HTML Embed Code: