Telegram Web Link
Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳудудлардаги муаммоларни ўрганишни бошлади

Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Жиззах, Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида аҳолининг долзарб муаммолари ўрганилди.

Олиб борилган таҳлиллар натижасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим сифати ва аҳоли бандлигини оширишга оид муаммолар аниқланди. Ушбу масалаларни ҳал этиш мақсадида ҳудудларга мўлжалланган давлат грант танловлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур ташаббус "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзгаришлар катта. Айниқса мулк ҳуқуқи бўйича. Гаров билан таъминланган қарзларни ундиришдаги механизмлар такомиллаштирилмоқда.

Гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ундан мол-мулки олиб қўйилса, банкларга ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи берилмоқда.

Бундан ташқари, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш ҳамда қайтмаган қарздорлик суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлганда, ундирувни мулкка қаратмаслик белгиланмоқда.
Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланиши назарда тутилмоқда. Ўртоқлар, бу жуда катта ўзгариш ҳисобланади.

Сенат

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳуқуқий оламда ҳам яхши ўзгариш:

Масалан мен жиноят қилмадим. Лекин кимлардир мени шу жиноятни қилди деб мажбурлади. Мен жиноятчиман деб ўзимга қарши кўрсатма бердим. Янги ҳужжат билан шу иш — ўзимга қарши берган кўрсатмамга асосан жазолаш бекор қилинмоқда. Яқинларимга қарши кўрсатма бериш мажбуриятим ҳам.

Энди терговчилардан ҳақиқий профессионаллик талаб қилинади. Изланишади. Сектор тизимидан озод бўлган прокурорлар энди китоблар варақлайдиган бўлади.

Сенат ялпи мажлисидан

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон МДҲда бутун мамлакат бўйлаб 5G тармоғини жорий қилган биринчи давлат бўлибди

Бугунги кунда интернет – шунчаки қулайлик эмас, балки эҳтиёж. Шу маънода, UZTELECOM'нинг бутун мамлакат бўйлаб 5G тармоғини ишга тушириб, Ўзбекистонни бу борада МДҲдаги биринчи давлатга айлантиргани жуда зўр янгилик бўлди.

Ўзи анчадан бери UZTELECOM миллий бренди телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириб, сўнгги технологияларни жорий қилиб келарди ва мана, бу ўз самарасини — мижозларнинг кундалик ҳаётини янада осонлаштирадиган ва ортиқча югур-югурларни олдини оладиган инновацион хизматлар ҳамда ечимлар таклиф қилиш имконини берябди. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, бу янгилик оддий фойдалнувчилардан тортиб, бизнес вакилларигача кенг қулайликлар яратади.

Миллий бренднинг ватандошларимизга янада яқин бўлиб, уларнинг оғирини енгил қилаётгани рости қувонарли ҳолат.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гендер тенглик сиёсати янада кучайтирилади. Табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, математика йўналишларида ўқишни истаган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг илмий ва стартап ғояларини рўёбга чиқариш кўникмаларини шакллантириш, уларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб этиш каби ишлар амалга оширилади.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қўшнилар билан алоқаларни яхшилашда давом этиш керак. Барча соҳада ҳамкорликни ривожлантириш куни келиб натижа беради. Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

Учрашувда апрелда бўлиши режалаштирилган "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" саммити ва Орол маданият саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди. Режалар белгилаб олинди. Шунингдек, ижтимоий платформаларни тартибга солиш бўйича тажриба алмашишга ҳам келишиб олишган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент янги фармонни имзолади. Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда:

2025-йил 1-сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчаларимиз директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари ИИИ ва ИВ гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади;

– 2026-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади;

– Туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратиляпти ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади;

– Ҳудудий бўлинмалари ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (Вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади);

– Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда;

– мактабларимизнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон жаҳон парламентаризмининг марказига айланади😎

2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари 190 та мамлакатни бирлаштирган Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеясига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Бундай тадбир Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бор бизда ўтказилмоқда.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказиладиган Ассамблеянинг туркум йиғилишларида бутун дунё парламент делегациялари томонидан:

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
Қонун устуворлигини таъминлаш;
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Гендер тенгликни таъминлаш;
Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалар муҳокама қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Инстаграм саҳифамга Рамазонда эшитиладиган видео жойладим. Барчага манфаатли.

👉 Саҳифам
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилгача фақат Хитойликлар Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга эди. Бу, албатта, иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун яратилган имконият эди. Лекин 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам Хитойга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлишмоқда! Бу қандайдир кичик ўзгариш эмас, балки минтақавий иқтисодий алоқаларнинг янги босқичи дейиш мумкин.

Бироқ, шундай қулай шароитлар пайдо бўлган бир вақтда, ижтимоий тармоқларда Хитойга нисбатан ишончсизлик кучаймоқда. “Уларни қувиб чиқариш керак!”, деяётганлар ҳам бор. Нима учун? Сабаб нима?

Шу саволларга “Қурултой” жамоаси жавоб топишга ҳаракат қилди. Подкастда тарихий фактлар, иқтисодий таҳлиллар ва энг муҳими, холис ёндашув бор.

Мазкур мавзу сизни қизиқтирса, мана шу ҳаволани босиб, подкастни кўринг!👇
https://youtu.be/JznCuTL8_m0?si=1sbutEtE1Fi5etqm
Охирги пайтлар "коррупцияни йўқат, давлат харажатларини қисқартириш, миллий машиналарга ўтиш" деган сўз бирикмалари селекторда президент томонидан бот-бот янграйдиган бўлди. Шу вақтгача ўзининг оташин "есть бажарамиз, ҳўп бўлади"си билан мансабини сақлаб келаётган садоқатли Бош вазир Арипов ҳам бу чақириққа биринчи бўлиб "лаббай"ини кўрсатди.

Арипов жаноблари яхши сиёсатчи. Нечтаси алмашди, лекин президент бир вақтлари Самарқандга ҳоким бўлганда ўзини кўрсатган Арипов рутбасини яхши сақлаб келяпти. Мирзиёевга малибу машинаси ёқишини уям таҳмин қилса керак. Сурхонда малибу мингани ва шу каби воқеаларни эслаб қолган менимча. Бирдан иномарка хизмат машинасидан воз кечиб, малибуга ўтиргани шуни кўрсатяпти.

Қўли кўксида бўлган Арипов ижро ҳокимиятида (қонунан) биринчи шахс. Ҳамма ҳокимлар векторини унга қараб олиши керак. Ичида "уффф" деган вазирларам машинасини BYD song ёки Equinox кабиларга алмаштиряпти. Бироқ Жиззахга яқинда ҳоким бўлган Улуғбек Мустафоев эса президент селекторини баҳона қилиб, автосаноат каттаси бўлган адашидан бирдан бир миллиард турадиган, бензиннинг тозасини пақирлаб ичадиган, запчастлари қиммат Tahoeʼни сўраган.

ОАВда кутилганидек фаол бўлмаган (интернетда қилаётган ишлари ҳақида маълумот тополмадим), ишларини етарлича ёритмаётган в.б. ҳоким селектордаги "харажатларни қисқартириш" деган жумлаларни ё тушунмаган, ёки тушунмаганга оляпти. Ҳокимликнинг аввалги хизмат машиналари иномарка бўлганми, улар аукционга чиқарилдими деган саволларгаям бу катта занг ҳалигача жавоб бергани йўқ.

Арипов вилоятларга хизмат машинасида кўп боради, малибу ва tahoe тўқнашувини кўргиси келяпти бу кўнгулнинг. "Ҳўп бўлади, Абдулла Ниғматович" деб катта машинага чиқиб кетиш саҳнаси чиройли чиқса керак а?) Менича Улуғбек Мустафоев "Ўзбекэнерго"га бош бўлиб юрганда ҳашаматга ўрганиб қолган шекилли. Янги сиёсатни ҳалиям тушуниб етмаган бу ҳоким в.б.ликдаям узоқ қолмаса керак, шу кетишда. Хулоса қилиб қолар.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Яна Жиззах. Дахшат!

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўштирноқ подкастда коррупция масаласида яхши суҳбат чиқди. Кўришни тавсия қиламан. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Шерзод Сапаров “давлат томонидан берилган имтиёзлардан биз доим қўрқиб турамиз” демоқда. У қандай имтиёзлар ва нимани назарда тутган? Давлат хизматчилари даромадлари декларацияси ва шу каби бошқа саволларга жавоб олмоқчи бўлсангиз, ҳаволага ўтинг.

▶️ https://youtu.be/l5VTiE_xSg0
2025/04/07 08:17:27
Back to Top
HTML Embed Code: