Telegram Web Link
Арафа
Дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

Имом Aвзоий айтдилар:
"Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар:
"Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Солиҳ салафлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Рамазон ойидаги қадр кеча қайси кунлиги аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ бизга аниқ хабар бериб қўйган. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми?

Агар арафа кунининг оқшомида ўзинг билан ўзинг холи қолиш имкони бўлса, яъни холи қолиб дуо қилиш имкони бўлса уни амалга ошир. У аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралигидадир.

Солиҳлардан бири: Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим", деб айтди.

✍🏻Изоҳ: Арафа куни Зулҳижжа ойининг 9-куни, милодий тақвим бўйича 15 июнга тўғри келади
Assalomu alaykum
2024/11/15 07:29:55
Back to Top
HTML Embed Code: