Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Xiva tumanida chakana savdo tovar aylanmasi hajmi qanchaga oshdi?

📊 2024- yilning yanvar- dekabr oylarida Xiva tumanida 542,0 mlrd so‘mlik chakana savdo aylanmasi amalga oshirilgan bo‘lib, 2023- yilning mos davriga nisbatan 7,6 % ga oshgan.
Chakana savdo tovar aylanmasining 94,7 % ulushi kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari hissasiga to‘g‘ri kelgan.
Aholi jon boshiga o‘rtacha savdo hajmi 3 461,0 ming so‘mni tashkil qilgan.
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

📈 “Tashabbusli budjet”ning 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanadi

“Tashabbusli budjet” jarayonlarining 2025-yilgi 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanib, 20-martga qadar davom etadi.

Bunda:

1️⃣ Loyiha kiritish bosqichi — 1–20-fevral;
2️⃣ Saralash bosqichi — 21-fevral–7-mart;
3️⃣ Targ‘ibot bisqichi — 8–10-mart;
4️⃣ Ovoz berish bosqichi — 11–20-mart kunlari o‘tkaziladi.

🏆 Joriy yildagi 1-mavsum g‘oliblari 21-mart — Navro‘z bayrami kuni e’lon qilinadi.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etish bo‘yicha tashabbus ko‘rsating, faol bo‘ling!

#tashabbusli_budjet #open_budget

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х
Хавфсиз туризмни таъминлаш- туризм сохаси истиқболи.
Вилоятда туристлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда ахборот технологиялари ва коммуникациялари имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги “Вазиятлар маркази”га вилоятдаги туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларидаги ҳамда бошқа аҳоли гавжум бўладиган ҳудудлардаги 600 дан ортиқ кузатув камералар интегратсия қилинган ва 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг давлат рақамини аниқловчи 1000 дан ортиқ интеллектуал кузатув камераларини интеграция қилиш режалаштирилган.
Кузатув камералари ҳудудни туну-кун кузатиш имконини бериши билан бирга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош қилиш ҳамда қидирувдаги шахсларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси.
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида: 2024 йил мобайнида туман прокуратураси органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган вазифалар, туман ички ишлар бўлими томонидан 2024 йил давомида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонасига 2024 йилнинг 4-чорагида келиб тушган мурожаатлар таҳлили, Хива туманининг маъмурий-ҳудудий чегараларига ўзгартириш киритиш тўғрисида, Хива туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш, 2025-йилда Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида, туман ободонлаштириш бўлими балансида қолган қурилиш материалларни тумандаги кам таъминланган, яшаш шароити оғир оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун ишлатиш ва бошқа ҳисоботлар тингланди. Кўрилган масалалар юзасидан депутатлар қарори қабул қилинди
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор, Гурлан, Хива туманлари ва Хива шаҳри тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокими мазкур ҳудудларда жорий йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Тақдимотларда янги лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари, яратиладиган иш ўринлари ва ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан кейин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, уларнинг бизнес фаолиятларини янада кенгайтириш йўлида тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди. Тегишли соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ушбу масалаларнинг қонуний ечимини топиш ва ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
2025/02/06 13:12:52
Back to Top
HTML Embed Code: