Telegram Web Link
#Диққат
⚡️Россиядан мигрантларни чиқариб юбориш режими жорий этилиши мумкин

Давлат думаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Янги режим Россияда қонуний бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланилади. Режим қўлланилган мигрантлар яшаш жойини ўзгартириши, машина ҳайдаши, мулк сотиб олиши, никоҳдан ўтиши ва пул ўтказмалари амалга ошириши мумкин бўлмайди.

👉 @Tezkor24official
#Диққат #Тезкор

⚡️⚡️⚡️ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

👉 @Tezkor24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Усмоновни Германиядаги вилла эгаси деб аташ тақиқланди

Суд Алишер Усмоновнинг Баварияда вилласи борлиги ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади. Бу ҳақда суднинг 10 июндаги қарорида айтилади.

👉 @Tezkor24official
O‘zbekistonda ilk bora – NBUda yuridik shaxslar uchun hisob raqamini onlayn ochish! Yangi mijozlar Milliy mobil ilovasining yangilangan funksionalidan foydalanish imkoniyatiga egadirlar. Hisobni ochish bankka tashrif buyurmasdan butunlay masofadan turib amalga oshiriladi. Buning uchun ilovani yuklab olish va onlayn ro‘yxatdan o‘tish kifoya.

Afzalliklari:
Qulaylik: mijozlar vaqtini tejash.
Samaradorlik: imkon qadar kam qog'ozbozlik.
Xavfsizlik: himoyalangan jarayon.

Batafsil ma'lumot havola bo‘yicha yoki 1344 raqamida.
#Тезкор
❗️Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 июнь соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтимизда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ (кириш-чиқиш-шаҳар ичида ҳаракатланиш) вақтинча чекланади.

👉 @Tezkor24official
#диққат
Ўзбекистоннинг уч вилоятида 12-13-июн кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

Жумладан:
🔹Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
🔹Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
🔹Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари.

👉 @Tezkor24official
#Диққат

‼️Қурбон Ҳайит намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

👉 @Tezkor24official
#Тезкор
⚡️⚡️Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

👉 @Tezkor24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрон юрак хуружининг олдини олади

“Узоқ умр ичимлиги”, шунингдек, саломатлик учун бир қанча фойдали хусусиятларга эга.

👉 @Tezkor24official
⚡️ Қурбон ҳайити куни Тошкентда автобуслар ҳам бепул ишлайди

Қурбон ҳайит байрами муносабати билан автобус йўналишлари, шунингдек, метро йўловчиларга соат 03:00 дан 10:00 гача бепул хизмат кўрсатади.

16 июнь куни жамоат транспорти масжидлар ёнидан эрталаб соат учдан бошлаб ҳаракатланади.

👉 @Tezkor24official
#тезкор #диққат

Ноткоин, биткоин каби Крипто-активлар билан ноқонуний муомала қилган яна бир йигит қамалди 😱😨

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 20 ёшли йигит ўз телефонида ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширгани аниқланган. Унга телефонини мусодара қилган ҳолда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Очиқ платформада эълон қилинган суд қарорларига кўра, сўнгги 1 ҳафтада республикада крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузишга доир ўнга яқин иш кўрилган.

👉 @Tezkor24official
🇦🇲 Пашинян Арманистон КХШТдан чиқишини айтди.

👉
@Tezkor24official
#Тезкор
⚡️⚡️Поездлар нархи яна оширилди

Бу жорий йилда учинчи бор нарх оширилиши ҳисобланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини эълон қилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ нархларнинг оширилишга сабаб бўлган бир нечта омилларни санаб ўтган.

"Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда",дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарида.

👉 @Tezkor24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гилос қанд касалликларининг олдини олади

Мева II турдаги қандли диабетга чалинганлар учун идеал углевод манбаи ҳисобланади.

👉 @Tezkor24official
2024/09/21 23:18:30
Back to Top
HTML Embed Code: