Telegram Web Link
⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 18 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3,08 сўмга қимматлаб, 12 732,56 сўм этиб белгиланди. Евро курси ошди, рубль курси тушди.

👉 @Tezkor24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ернинг янги мини-сунъий йўлдоши пайдо бўлади

56 кунда сайёра 2 та сунъий йўлдошга эга бўлади.

👉 @Tezkor24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон ШҲТ форумида иштирок этмоқда

Омск шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ форумида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари саноат кооперациясига бағишланган йиғилишда иштирок этди.

Иштирокчилар глобал иқтисодий муаммолар, бизнес имкониятлари вa бошқа мавзуларни муҳокама қилишди.

17—19 сентябрь кунлари Омск шаҳрида ШҲТ давлатлари ҳудудлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 17та хорижий давлатлар ва Россия ҳудудлари раҳбарлари жами 500 нафар вакиллар иштирок этмоқда.

👉 @Tezkor24official
Қашқадарёда 232 миллион сўмлик табиий газ ўғирланди

Қашқадарё вилоятида новвот ишлаб чиқариш цехи 232,8 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ишларида аниқланган.

Маълум бўлишича, А.Н ва бошқа фуқаролар Қарши шаҳри "Нақшаб" МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланишгани ва жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @Tezkor24official
Forwarded from TOSHKENT UY BOZORI via @PostBot
Тошкентдаги уй бозорини расмий телеграм канали борлигини билармидингиз?

Уй сотиб олиш учун уй бозорига бориш шарт эмас .

Шунчаки TOSHKENT UY BOZORI каналига аъзо бўлинг ва ўзингизга керакли уйни топинг ёки эълон жойланг.

Ипотека уйлар каналимизга ҳам аъзо бўлинг.

Тошкент уй бозори - расмий уй-жой савдо телеграм канали.
#Тезкор

Айтишларича, Пропан нархи тез орада сезиларли даражада пастлаши кутилмоқда экан.

Тез орада пропан нархи арзонлаши мумкин. Бу бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқдалиги, хусусан, пропан ишлаб чиқариш кўпайтирилиши ва шунга яраша нархлар ҳам пастлаши кутилмоқда экан.

Пропанда юрадиган танишларга етказиб қўйинглар.

👉 @Tezkor24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Муносабат
Эшак гўштини истеъмол қилиш қонунан мумкинлиги билан боғлиқ хабарлар рад қилинди.

Бу хабарлар матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли келиб чиққан дейилмоқда.

Халқимиз томонидан ҳам бу қонун жуда кўп эътирозларга сабаб бўлаётган эди.

👉 @Tezkor24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Семизлик — бахтсизликдир. Унинг ечими қандай?

Ортиқча вазн соғлиқ учун жуда хавфли. У бир қатор касалликлар, жумладан, инфаркт, инсульт ва қандли диабетга олиб келиши мумкин.

👉 @Tezkor24official
2024/09/24 13:27:43
Back to Top
HTML Embed Code: