Telegram Web Link
⚡️iPhone 16 PRO илк расмий суратлари тақдим этилди

👉
@Tezkor24official
⚡️iPhone 16 Pro ва Pro Max нархлари...

👉 @Tezkor24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

👉 @Tezkor24official
💐 Бугун 10 сентябрь - Гулдасталар куни экан

Ушбу санада ҳамма эркаклар аёлларига гулдасталар берар экан. Сиз ҳам аёлингизни мана шундай гулдасталар билан хурсанд қилинг😁

Кимга юборишни биласиз

👉 @Tezkor24official
⚡️iPhone 16 сотуви расман 20-сентябрь куни бошланади.

Бу хабарни Дубайга бориб iPhone босиб келиб 4000 минг доллардан сотаман деб "еб қўядиган" танишларга юбориб қўйинг.

Суратда айфоннинг эски моделлари ўзгарган нархлари ҳам тақдим этилган.

Тақдимотда энг кутилган смартфонлар: iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max

Расман 20-сентябрда сотувга чиқариладиган флагманлар — A18 Pro чипи, янги Capture сенсорли тугмаси, Apple Intelligence, 4K 120 fpsʼда видео ёза олиш ҳамда бошқа янги имкониятларга эга.

Қурилмаларнинг барча техник хусусиятлари ва янги ранглари юқорида кўрсатилган.

👉 @Tezkor24official
💥 Бугун, 10-cентабр, Меҳр-оқибат ва яқинларга муҳаббат куни

🎊 Байрам муносабати билан,
қариндош-уруғ ва дўст-биродарлар йиғини ташкил қилинг.

🤝 Аразлашганлар ярашсинлар, дийдорлашмай қўйганлар учрашсинлар, соғинганлар бир дастурхон устида мазза қилиб суҳбатлашсинлар

👉
@Tezkor24official
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

👉 @Tezkor24official
💥Самарқандда кўп қаватли уйда портлаш юз берди

Портлаш кеча соат 17:30 ларда шаҳарнинг Беруний кўчасидаги уйнинг 3-қаватида юз берган. Оқибатда 2 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва ИИБ, прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари етиб борган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @Tezkor24official
⚽️Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйнайди

ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Ўзбекистон МТЖ аъзолари кўк либосда ҳаракатланади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да Бишкекдаги “Долен Омурзаков” стадионида старт олади.

👉 @Tezkor24official
⚡️Тошкент шаҳрида уч фарзанднинг онаси бўлган аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

Билдирилишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 ларда Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида бир кишини поезд уриб кетгани аниқланган. Воқеа жойига тез ёрдам ва ички ишлар ходимлари етиб келган, 1988 йилда туғилган аёлга биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.

👉 @Tezkor24official
2024/09/27 07:24:53
Back to Top
HTML Embed Code: