Telegram Web Link
#ибрат

Мусулмонлар бундан 11 аср олдин учиш ғояси устида бош қотиришганини билармидингиз?

Милодий 810 йилда таваллуд топган Аббос ибн Фирнас Такарруний турли хил услубларда учишга ҳаракат қилиб кўради. Бир неча уринишлари муваффақиятсиз якунланади. Шунда ҳам шижоатини сўндирмаган Ибн Фирнас 70 ёшида қушнинг қанотига ўхшаш мосламада учишга муваффақ бўлади ва минглаб одамлар устидан учиб ўтади, аммо қўниш омадсиз кечади ва олим жиддий жароҳатланади.

Кейинчалик қўнишни осонлаштириш мумкинлигини айтиб ўтган олим 887 йилда вафот этган. Бугунги кунда Ойдаги кратерлардан бири, Кордовадаги улкан кўприк ва бошқа бир қанча нарсаларга Ибн Фирнас номи берилган.

👉 @Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Золим совет ҳукумати асосичиси нажас ленин ҳақида...

👉 @Talim_va_MEN
Direktor va o‘rinbosarlar dars berishga haqlimi?

Yurist javobi:

Odatda, maktablarda direktor va o‘rinbosarlar birinchi o‘zlariga 10 soat dars olib, so‘ng boshqa o‘qituvchilarga dars taqsimlashadi.

Biroq aslida mutlaqo noto‘g‘ri.

To‘g‘ri, direktor va o‘rinbosarlarning dars berish huquqi mavjud. Lekin u anchagina murakkab sanaladi.

Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to‘lash to‘g‘risidagi nizom 14-bandiga ko‘ra xalq ta’limi muassasasining rahbar xodimi tomonidan uning egallab turgan shtat birligidan qat’i nazar, asosiy lavozimning bir haftada 10 soatgacha hajmda o‘qituvchi lavozimi bilan qo‘shib olib borilishiga (o‘quv yuklamasi yuritilishiga) yo‘l qo‘yiladi.

Shu qoidaga ko‘ra direktor va uning o‘rinbosarlari o‘z mutaxassisligi bo‘yicha 10 soatgacha dars olishi mumkin.

Ushbu nizomning 12-bandiga muvofiq pedagog xodimlar mehnatiga soatbay haq to‘lash o‘rnini bosish tartibida umumta’lim muassasalari rahbarlari tomonidan o‘tilgan o‘quv soatlari uchun haq to‘lashda qo‘llaniladi.

❗️Bunda qoida bo‘yicha 10 soat vakant sifatida hududiy mehnat organiga chiqarishi shart.

Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida”gi nizom (ro‘yxat raqami 3271) 15-bandida mazkur masala yanada aniq tartibga solingan.

Unga ko‘ra oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlanguniga qadar umumta’lim muassasasining tegishli mutaxassisligi bo‘yicha rahbar xodimlariga dars berish mumkin.

☝️E’tibor bergan bo‘lsangiz, rahbar xodimlar oliy ma’lumotli o‘qituvchilar bilan ta’minlangunga qadar dars berishlari mumkin.

Shunga ko‘ra direktor va o‘rinbosarlar barcha xodimlar dars bilan ta’minlangandan keyin soatlar ortib qolsagina, 10 soatgacha dars berishi mumkin. Bunda ularga ajratilgan dars soatlari vakant sifatida har oyda bandlik bo‘limiga chiqariladi.

‼️Agar ushbu vakant dars soatlari uchun o‘qituvchi kelsa, rahbar xodimlar darslarini mazkur o‘qituvchiga berishi shart.

Shunga oʻxshash foydali maqolalarni Yuristpro.uz loyihamizdan ham topishiningiz mumkin.

👉 @Talim_va_MEN 🌟
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, Қадрдоним...

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН !


•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
🌟 @Talim_va_Men
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Ассалому Алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин

Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲

👉@Talim_va_MEN
#Рост_ҳикматлар

✅️Ўзни, кўнгул, айш билан тутмоқ керак,
Бизни унутқонни унутмоқ керак.
Айшу тараб гулбуниға сув бериб,
Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак.


✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур

💥Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @Talim_va_MEN
#мотивация

Сен ҳаёт учун нима қилдинг?

​​Ҳаёт сенга ҳеч нарса учун мажбур эмас. Агар сен шу муносабатда бўлсанг, унда сен ҳаммаси учун миннатдор бўласан.

Сен 30 йилдан буён кислород билан тўйинган тоза ҳавога лойиқ бўлиш учун нима қилдинг?

Сен, ҳатто ухлаганингда ҳам уриб турадиган юрак учун нима қилдинг?

Сен умуман сенга ҳаёт берган ҳамма нарса учун нима қилиб бердинг?

Айтчи, сен ўзинг кимсан?

Агар бу ҳақда чуқур ўйлаб кўрсанг, сен ортиқ ҳасрат чекмас эдинг ва ҳаётни барча кўринишларини миннатдорчилик билан қабул қилган бўлардинг.

Ҳаёт сен ҳақингда қанчалик ўлкан севги билан ғамхўрлик қилаётганини англасанг, ўша ондаёқ барча азобларинг, кўз ёшларинг ва қайғуйингдан фориғ бўласан...

Ва сенда фақат миннатдорчилик қолади.
Сен тўлақонли сингиб кетадиган чексиз МИННАТДОРЧИЛИК...

👉 @Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Қора седана қон босимини тушириш учун яхши чора.

 
Седанани кукун ҳолатига келтиринг, ҳосил бўлган унни бир стакан қайнаган сув ёрдамида аралаштиринг. Ушбу воситани эрталаб нонуштадан олдин ичинг.

👉 @Talim_va_MEN
Мана бу ҳолат шу расмни кўриб турган 10 кишидан биттасининг бошидан ўтган бўлса керак-а?

👉 @Talim_va_MEN
⚡️⚡️⚡️DIQQAT!!DIQQAT!!
💥2 OYLIK MULTILEVEL KURS

👨‍🏫👩‍🏫 OʻQITUVCHILAR UCHUN ONLINE KURSLAR.

📌Siz biz tashkil etayotgan kurslar orqali siz istagan darajani olishingizga kafolat beramiz.

📒📕📗 Oktyabr oyidagi  imtihongacha tayyorlab beramiz.

‼️ENG MUHIMI DARSLAR SIFATI VA NAZORATIGA 💯 KAFOLAT BERAMIZ.

📚DARSLAR MALAKALI USTOZLAR TOMONIDAN OʻTILADI VA NAZORAT QILINADI.

‼️‼️ YANA BIR MUHIM JIHAT SHUNDAKI AGAR BIZ BERGAN TOPSHIRIQ VA VAZIFALARNI BAJARIB NATIJA QILA OLMASANGIZ PULINGIZ QAYTARIB BERILADI.

📞QOʻSHIMCHA MAʼLUMOT UCHUN @shohruh_fayzulloyev YOZING YOKI ☎️+998934580975 raqamiga qoʻngʻiroq qiling.
Таътил пулини ҳисоблашда устамалар, мукофот пуллар ва бошқа қўшимча ҳақлар ҳисобга олинмайдими?

@Yurist_Xizmati 4646-савол:

Assalomu alaykum. Meni savolim tatil puli bo'yicha. Savollarga javoblarning birida tatil pulini hisoblashda xodim olgan barcha pullar(ustama, rag'bat, mukofot puli) qo'shiladi degan ekansiz. Bizga bu yil buxgalterimiz tatil pulini hisoblashda ustamalar, daftar tekshirish va "Xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha eng yaxshi maktab" tanlovi doirasida g'olib bo'lgan o'qituvchilarga beriladigan  25%  miqdoridagi mukofot puli qo'ahilmasdan tatil pulini hisoblandi dedi. Shu qanchalik to'g'ri.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу нотўғри.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ ходимларга меҳнат таътили пули унинг ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 6-иловада “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш” ТАРТИБИга кўра таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

❗️Бу вазиятда сизлар бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.

👉 @Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Депрессиядан қутилмоқчимисиз? Унда сизга какао ичимлиги ёрдам беради.

Какао кайфиятни кўтариб, депрессияга хос симптомларни бартараф қилишга ёрдам беради. Гап шундаки, таркибидаги триптофан «бахт гормони» — серотонин ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Какао истеъмолидан кейин буйрак усти безларидан пульсни яхшилаб, диққатни жамлашда аҳамиятли бўлган фенилетиламин моддаси ажралади.
Организмга фойдали бўлиши учун какаони қандай истеъмол қилиш кераклигини билиш керак. Уни сув ёки сутда қайнатиш керак бўлади. Қайнаб чиққанидан кейин ушбу ичимликка долчин, мускат ёнғоғи қўшинг. Шакардан эса иложи борича тийилганингиз яхши.

👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Baqlajondan xrustyashiy salat🥗

🍱Kerakli masalliqlar:
🍆Baqlajon
🍅Pamidor
🥬Ukrop
🧈Tvorogli sir
🥫Saus chili

👉 @Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

💳 Қандай қилиб картангиздан пул ўғирлашади?

Бу видеода картангиздан пул ўғирлашлари мумкин бўлган усуллар ва улардан ҳимояланиш ҳақида маълумот берилган.

🌟 @Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Номенклатура - 237-буйруқ.pdf
10 MB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ходимлар номенклатураси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
1.08.2024 йилдаги 237-сон буйруғи

🌟 @Talim_va_MEN
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик ўзларининг камчиликларини сезмайдилар.

Бахил ўзининг бахиллигини тежамкорлик деб ўйлайди.

• Сурбет одам ўзини ошкора гапирувчи деб ўйлайди.

• Чақимчи ўзини насиҳатгўй деб ўйлайди.

• Мағрур ўзини ўзига ишонувчи деб ўйлайди.

• Кибрли мени ҳурмат қилишларига лойиқман деб ўйлайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”


👉 @Talim_va_MEN
Бухоро амирлиги ҳукумат аъзоларининг Рус-Осиё банкидаги омонатлари

1916 йил 12 февраль статистикасига кўра, Рус-Осиё банкининг Бухоро филиалида 300 минг рублдан ортиқ бўлган омонатчилар рўйхати қуйидагича бўлган:

▪️Бухоро амири Саид Олимхон 1 млн 317 минг рубль миқдорида муддатсиз депозитга эга эди (йиллик 5,5% дан);

▪️қушбеги, яъни амирликнинг бош вазири 624 255 рубль миқдорида муддатсиз депозитлар ва жорий ҳисобварақларга эга эди (йиллик 4,5–6% дан);

▪️раис (олий судьянинг ўринбосари), унинг жорий ҳисобварағи 69 532 рубль (йиллик 5,25 % дан);

▪️мирахўр (ҳукумат заводлари бошқарувчиси,) жорий ҳисобварағи 26 864 рубль (йиллик 4,75 %дан) бўлган.

☝️Умуман олганда, Амир ва унинг ҳукумати аъзоларининг банкдаги омонатлари жами 2,059 млн рублни ташкил этарди, бу жорий ҳисобварақладаги барча омонатларининг 47 фоизига тенг бўлган. 

Батафсил

👉 @Talim_va_MEN
⚡️Sentabrdan boshlab maktabda o‘quv-pedagogik hujjatlarni qog‘oz shaklida yuritmaysiz

Aksincha, barchasi elektron baholar tabeli emaktab.uz platformasida avtomatik tarzda shakllanadi va ota-onalar uchun tizimdan yuklab olish imkoniyati yaratiladi.

Bu orqali tabeldagi baholarni o‘zgartirish va soxtalashtirishning oldi olinadi.

Elektron shaklga o‘tkaziladigan hujjatlar:
Sinf jurnali;
Baholar tabeli;
Qoldirilgan va o‘rni to‘ldirilgan darslarni hisobga olish daftari;
Pedagogik kengash bayonnomalari daftari;
O‘quvchilar harakati daftari;
Shahodatnomalarni hisobga olish daftari.

👉 @Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Қўзиқориннинг инсон органи учун, фойдаси бисёр!

➡️Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
➡️Қўзиқоринларда мавжуд лецитин томирларни тозалаш ва холестеринни камайтиришга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади;
➡️Замбуруғларнинг мунтазам истеъмоли ақлий қобилиятга ижобий таъсир кўрсатади;
➡️Қўзиқоринлар асаб тизими учун фойдали, зиқликдан халос қилади;
➡️Мутахассислар қўзиқоринларни ортиқча тана вазнига эга бўлган одамларнинг рационига киритишни тавсия қиладилар, чунки улар жуда тўйимли, очликни тез қондиради;
➡️Оқ қўзиқорин – тери, соч ва тирноқларнинг соғлиғи учун фойдалидир. Шунингдек, қалқонсимон безнинг нормал фаолиятига ёрдамлашади;
➡️Мутахассислар фикрига кўра, қўзиқоринларнинг шампинён тури бош оғриғини даволайди;

👉 @Talim_va_MEN
2024/11/20 00:38:30
Back to Top
HTML Embed Code: