Telegram Web Link
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 БАНАН ПЎЧОҒИ НИМАНИ ТУШИРАДИ?

Банан пўстлоғи:
➡️ қон босимини тушириб,
➡️ юрак артериялари ва қон томирларини тозалайди,
➡️ ичакларни юриштиради.


Бунинг учун 50 г пўстлоқни қирғичдан чиқарасиз, идишга жойлаб, устидан иссиқ чой қуясиз. Бироз асал қўшиш мумкин. Бу мевали пюрени кунига икки марта овқатдан кейин қабул қилсангиз, кони фойда.

🌐@Talim_va_MEN
#Биласизми

📌 Қонунчиликка кўра, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✔️ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🌐@Talim_va_MEN
❤️РУҲИЙ ТУШКУНЛИКНИНГ ДАВОСИ.

📌 1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг. Зеро бу, ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

📌 2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу нарса сизга янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

📌 3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин, эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

📌 4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

📌 5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг:
“Шу нарса асабийлашишга арзийдими?
Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?”
Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

🌐@Talim_va_MEN
Қандай оилалар “Темир дафтар”га киритилади?

“Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

кам таъминланган оила деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

🌐@Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Орқа мия ва бўғимлардан тузларни олиб ташланг

5 г дафна япроғини олинг, 300 мл сувга солинг ва 5 дақиқа қайнатиб олинг. Дамламани 3-4 соатга қолдиринг, сўнгра сузиб олинг. Кун давомила кичик қисмларда 12 соат давомида ичиш керак.

Жараён кетма-кет 3 кун давомида бажарилиши ва бир ҳафтадан кейин такрорланиши керак. Биринчи йил давомида ҳар 3 ойда бир марта бўғинларни тозалашни такрорланг. Кейин - йилига бир марта.

🌐@Talim_va_MEN
Бухгалтер аванс тўламай баҳона қилиб юрса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4597-савол:

Assalamu alekum! Men Tuman Tibbiyot Birlashmasida navbatchi shifokor bo'lib ishlayman. Savolim: Oy o'rtasidagi avans to'lovi to'lash tartibi qanday bo'ladi? Men har safar avans tashlashlari uchun starshi bilan bugalterga iltimos qilishim kerak bugalter kech qoldiz avvalroq eslatishiz kerak edi yoki esimdan chiqibdi deydi bir tashlasa 2 3 oy yana boxona qilib tashlamaydi. Hozir 2 oydan buyon bo'ldi 100% tashlayman deb avans uchun moliya pul ajratmadi deyapti. Lekin shu tumandagi boshqa poleklinika xodimlariga 100% tashlagan. Shunday bo'lishi mumkinmi? Meni oyni o'rtasi va oxirida to'lovlarim bor, avansni regulyar xar oy tashlab borishi uchun nima qilishim kerak javob uchun oldindan raxmat!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Аванс сизнинг талабингиз бўлганда тўланадиган ва бундай талаб қўймаганингизда тўланмайдиган тўлов эмас. Аксинча бунинг акси бўлиши керак.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 253-моддаси биринчи қисмида ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

☝️Бу қоиданинг ўзи иш ҳақи 1 ойда 2 қисмга бўлиб тўланишини ифода этмоқда. Қоидага кўра иш ҳақи ҳар ярим ойда (қоида тариқасида ҳар 15 кунда) 1 марта тўланиши шарт.

Ушбу норманинг давомида айнан биз айтган тушунтириш берилмоқда. Яъни ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

❗️Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига бухгалтернинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин.

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кулинария

Гўштли пирог

Масаллиқлар:

Хамири учун:
2,5 - 3 пиёла ун
Маргарин ёки сарёг 150 гр
200 грам сметана+ сода 0,5 чой қошиқ + уксус 0,5 чой қошиқ
1 та тухум сариги
Разрехлител ярим чой қошиқ
Туз ярим чой қошиқ

Начинкаси учун:
Қийма
картошка 1-2 та
Пиёз 1-2 та
Зиравор туз ёг

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий ташкилотларда ишлайдиган аёлларга декрет пули тўланадими?

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌦 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

🌐@Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кулинария

Киндер тортлари

Масаллиқлар

Ун 300 гр.
Какао 80 гр.
Пишириш кукуни 2 ош қошиқ
Сл.сариёғ 170г.
Шакар 250 гр.
Тухум 2 дона.
Сут 170 мл.
Кофе 1 ош қошиқ-100 мл сув.

Крем учун:
Творог 250 гр.
шакар кукуни 180 гр.
Крем 600 гр.
Ваниллин.

🌐@Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Хазм қилиш қийинлашса

Ҳазм қилиш қийинлашса, 200 мл қайнаган сувга 1 ош қошиқ асал эритиб олинади. Ҳар куни оч қоринга 2-3 маҳал ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.

Олмали чой ҳам овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради, иштаҳани очади.
Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади. Устига озгина қора чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.

🌐@Talim_va_MEN
​​"Муваффақият сирлари йўқ. Бу тайёргарлик, меҳнатсеварлик ва муваффақиятсизликдан ўрганиш натижасидир. ”
©Колин Пауэлл

"Муваффақиятга кўпинча муваффақиятсизлик муқаррарлигини билмайдиганлар эришади."
© Коко Шанел

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари:

Фарзандларимизга эътибор бермасак, бизни дунёи охиратда қийинчилик кутмоқда, чунки бола-чақа бизга омонат берилган.

🇷🇺Шейх Нуриддин Холикназар:

Если мы не будем уделять внимание нашим детям, у нас будут проблемы в будущей жизни.

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Плагиат учун жазо борлигини биласизми? Маъмурий ва ҳатто жиноий ҳам жазога тортилиши мумкин плагиатчи. Бундан ташқари катта товон пули ҳам тўлайди. Талаба бўлсангиз шундоқ ҳам молиявий қийинчиликда бўласиз ва бу сизга ортиқча юк. Яна 340 млн. сўмгача товон пулини эшитганмисиз?

Шу ҳақда INSTAGRAM да юрист Баҳодир ака видео тарзида тушунтириб берган.

🌐@Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Эски ванналарни тозалашни арзон ва осон йўли 👍

🌐@Talim_va_MEN
🇺🇿1 августдан электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади

   Ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган. Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар мавжуд бўлади.

🇷🇺С 1 августа будет введена новая система расчетов за электроэнергию

   В настоящее время данная система в экспериментальном порядке внедрена в Яккасарайском районе города Ташкента. Если в действующей системе были имя и фамилия абонента, паспортные данные и номер счета, то в новой системе будут содержаться такие сведения, как кадастровые данные абонента, сколько номеров счетов записано на имя одного человека.

🌐@Talim_va_MEN
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌 Қабиятдан дардида юрганлар учун даволовчи чоралар

Қабзиятдан қутулиш учун тўғри овқатланиш ва наҳорда оч қоринга 2 стакан илиқ сув ичиш зарур. Чунки саҳарда ичилган сув меъда-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Яна духовкада димлаб пиширилган олма ҳам ични яхши суради. Кун давомида 3 дона шундай олма истеъмол қилиш кифоя. 

Уйқуга ётишдан олдин янги ивитилган 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ зайтун ёки ўсимлик ёғидан солиб ичиш керак. У ичакларни ҳаракатга келтиради.

Қайнатилган сабзи ва лавлаги, олхўри, сули бўтқаларини тановул этиш, шунингдек, сабзи ва ошқовоқ шарбатини ичиш ҳам қабзиятдан халос этади. Ва албатта, ширинликлар, шўр, аччиқ, қуюқ таомларни истеъмол қилмаслик зарур. Нонни ҳам жавдар унидан тайёрланганини истеъмол қилиш керак. 

🌐@Talim_va_MEN
Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

   Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги  қарорига асосан бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Батафсил: https://bukhara-news.uz

🌐@Talim_va_MEN
2024/10/01 11:22:49
Back to Top
HTML Embed Code: