Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Фарзандингиз телефонга қарам бўлиб қолишига йўл қўйманг...

👉
@Talim_va_MEN
УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Фарзанд тарбиясидаги энг ёмон нарса...

👉
@Talim_va_MEN
Ёши каттароқ ҳамкасбимизнинг фикрлари ўғлимни ўзбек мактабига беришимга туртки бўлди.

«Фарзандларимни рус тили мактабига берганимга ҳозир афсусланаман, — дейди у куюниб. — Кимларнингдир тавсиясига ишониб, шундай қилгандим.

Бошида уларнинг рус тилида бийрон гапираётганини кўриб қувондим. Бора-бора улар уйда ҳам русча гаплашадиган, ҳатто бизга ҳам «папа», «мама» дея мурожаат қиладиган бўлди.

Фарзандларинг худди ўртоғига гапиргандек «сен» деб мурожаат қилса ғалати бўларкансан.
Биз доим ишда бўламиз, фарзандларимнинг асосий куни мактабда ўтади. Русча гаплашади, русча ўқийди.

Бориб-бориб русча фикрлайдиган ҳам бўлиб қолди. Баъзида танишларимнинг уйига бориб қолсам болалари «Ассалому алайкум» деб кутиб олганини, ўзбекона урф-одат бўйича ота-онасига, меҳмонларга мулозамат қилганини кўрсам эзилиб кетаман.

Мен уйга борсам фарзандларим «привет, папа» деб бепарво ўтиб кетади…».

Балки сиз бундай бўлишга ота-она айбдор, уларни назорат қилиш керак эди, дея ўйлаётгандирсиз. Лекин ҳамма ота-она ҳам фарзанди олдидаги масъулиятни тўла англаб етавермайди.

Қош-кўзлари қоп-қора қўғирчоқдек Комила исмли жияним бор.
Рус тилига ихтисослашган боғчага борарди. Баъзида ёқимли овози билан русча гапириб, шеър айтиб, ҳаммамизни лол қолдиргани ҳам бор гап.

Ўтган йили ўша жияним боғчани томомлаб, мактабга борадиган бўлди. Онаси уни рус тилига ихтисослашган мактабга беришга қарор қилди. Лекин бироз вақт ўтиб жияним онаси айтган мактабга эмас, ўзбек мактабига бораётганини билдим. Режанинг бундай ўзгариб кетганига тушунмай бунга опамдан изоҳ сўрадим:

— Шу десанг эртага мактабга чиқадиган куни жиянингга атласдан кўйлак-лозим тиктириб бердим. Уни кийиб, Комила жуда чиройли бўлиб кетди.
Кўз тегмасин «туф-туф» деб турсак бир пайт ўзини ойнага солаётган жиянинг русчалаб «Ие, энди ўзбекларга ўхшаб атлас кўйлак кияманми?» дейди менга қараб. Жойимда тош бўлиб қотиб қолдим. Эндигина етти ёшга тўлган боланинг русча бийрон гапиришидан хурсанд бўлиб юраверибмиз-у, унинг ўз тилини, ўзлигини унутаёзганини англамабмиз. Комиланинг ана шу бир оғиз гапи менга жуда ёмон таъсир қилди, кўзимни очди. Вой-войига, қаршилигига қарамай уни ўзбек мактабига топширдим…

Шокир Долимов ака саҳифасидан.

👉 @Talim_va_MEN
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️🥵 Бухорода эртадан 4 кун кетма-кет жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет хабар беришича, жорий йилнинг 25-29 июль кунлари жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи куни ҳарорат 45 даражагача кўтарилади.

❗️Эслатма: кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида очиқ, қуёш нури тушадиган жойларда юрманг!

👉 @Talim_va_MEN
🔥Бухоро шаҳри ва айрим туманларнинг баъзи жойларида газ бўлмайди

✓Бухоро шаҳар Алишер Навоий, Ибн Сино, Гулчорбоғ маҳаллаларини ва
✓ Когон туман Нурафшон, Беклар, Истиқбол маҳаллаларида эртага соат 9:00 дан 18:00 гача;
✓ Ғиждувон туман Ҳавзак, Ўзанон маҳаллалари;
✓ Жондор туман Намгони, Охших, Ибн-Сино маҳаллаларида 9:00 дан 17:00 гача;
✓ Шофиркон туманидаги Мингчинор, Денов, Хорин, Паттахон, Навбаҳор, Қайрағоч маҳаллаларида 8:00 дан 18:00 гача;
✓ Вобкент туман Ширин маҳалласида 9:00 дан 17:00 гача табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

👉 @Talim_va_MEN
❗️Эрта уйғонувчилар кеч турадиганларга қараганда кўпроқ пул топади

◾️Олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, кечгача ишлаб кеч уйғониш иш ҳақининг пасайишига билвосита таъсир қилади. Бундай фарқ асосан эркакларда кўпроқ сезилган. Яъни кечга қадар ишлаб кеч уйғонадиганлар вақтли турадиганлардан ўртача 4 фоизга камроқ пул топишлари аниқланган.

◾️Улар одатий иш соатларига унчалик мос келмайди. Чунки куннинг энг унумдор пайти 8 дан 16 гача бўлиб, бу соатларни кеч уйғонадиганлар ўтказиб юборишлари мумкин.

👉 @Talim_va_MEN
Китоб ўқишингиз учун 10 та сабаб

1. Мия фаол тарзда ишлашни бошлайди.
2. Дунёқараш кенгаяди.
3. Фантазия ривожланади.
4. Луғат бойлиги ва саводхонлик даражаси ошади.
5. Китоб стрессдан халос этади.
6. Интеллектни ривожлантиради.
7. Хотирани мустаҳкамлайди.
8. Алсгеймер касаллигининг олдини олади.
9. Ижодий фикрлаш қобилиятини оширади.
10. Уйқу сифатини яхшилайди.

Китоб ўқишни кундалик одатга айлантирсангиз, сизни ажойиб ўзгаришлар кутяпти!


👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сиз бизнинг "ақл синовимиз"дан ўта оласизми?

Агар сиз буни қила олган бўлсангиз, унда миянгиз билан ҳаммаси жойида🤓)

👉 @Talim_va_MEN
#Рост_ҳикматлар

✅️Жамият кимларни қадрлаётганига қара, ана шунда жамиятдаги устувор йўналишни ва у жамиятнинг қаерга қараб кетаётганини биласан.

✍️ Доктор Али Вардий

🌟Кунингиз файзли ўтсин!

👉 @Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг атиги 40 йил ичида камбағалликдан дунёдаги энг ривожланган давлатлардан бирига айлангунича босиб ўтган юксалиш сари йўли ҳақида

👉 @Talim_va_MEN
​​​​  “Инсон- ўзининг ўй –фикрлари маҳсулидир. У  узоқ вақт нима ҳақда ўйлашидан иборат бўлиб боради.”

  “Бутун дунёда тинчлик барқарор бўлишини истасак, буни болалардан бошламоғимиз керак”.

  “Муҳаббат ҳеч қачон талаб қилмайди, у ҳар доим инъом этади. Муҳаббат мудом изтироб чекади, ҳеч исён кўтармайди, ўзи учун ҳеч қачон ўч олмайди”.

    “Агар дунёни ўзгаришини истасанг- ўзинг шу ўзгаришнинг ўзи бўл.”

Маҳатма Ганди

👉 @Talim_va_MEN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍽️ Энди ресторан рекламалари янги босқичга кўтарилади

Нейрон тармоқлар ёрдамида яратилган ажойиб анимация.

👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онгимиздаги салбий ўйлар чегараларини бузиб, чексиз имкониятларни қўлга киритамиз. Ҳар бир янги қадам, ҳар бир ижобий фикр бизга янгиликлар олиб келади ва муваффақиятларга йўл очади.

👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бугунги кунда йўқолиб кетаётган устоз-шогирд анъанаси ҳақида...

👉 @Talim_va_MEN
Ҳаётда 3 нарсага пулимизни тежамаслигимиз керак:

1. Соғлом овқатга.

2. Ўз билим ва кўникмаларини оширишга.

3. Соғликка.

Бу 3 та нарсага пулингизни ўйламасдан сарфланг!


👉 @Talim_va_MEN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билимни баҳолаш агентлигининг мақсади хорижга мигрант тайёрлашми?

Бу йилги тест имтиҳонлари ҳали тугамасиданоқ жуда кўпчилик томонидан танқидларга учрамоқда.

Rost24.uz ушбу мавзуни батафсил ўрганиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи бўлган Феруза Иброҳимова ҳамда тест имтиҳонларида иштирок этган абитуриентлар билан суҳбат ўтказди.

ТЎЛИҚ ВИДЕО: youtu.be/QC-lRBiZJrY

👉 @Talim_va_MEN
⚡️Эҳтиёт бўлинг: Ўзбекистонда фирибгарлар СМС кодини талаб қилмасдан, картадаги пулларни ўғирлашни бошлабди

Фирибгарлар Телеграмъда ЎҒРИ файлларни тарқатади. Бундай файлни очиш орқали сиз СМС-дан олинган кодларни тўғридан-тўғри фирибгарларга автоматик равишда юборадиган дастурни ишга туширасиз.

Тошкентдан бир фуқаро аллақачон бундай схема қурбонига айланиб, 20 миллион сўмини ўғирлатган.
Эҳтиёт бўлинг!

Телеграмда шубҳали файлларни, ҳатто дўстларингиздан келган бўлса ҳам АСЛО очманг

👉 @Talim_va_MEN
2024/10/02 00:23:14
Back to Top
HTML Embed Code: