Telegram Web Link
❗️Бразилияда дирижабль уйлар устига қулади

Сан-Паулу" футбол клуби томонидан ижарага олинган дирижабль Озаску шаҳрида уйлар устига қулаган.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, дирижабль Либертадорес Кубоги чорак финалининг жавоб учрашуви муносабати билан ижарага олинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатилиши маълум қилинган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇹Гаити раҳбари БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида нимагадир графиндан тўғридан-тўғри сув ичмоқчи бўлди

Аммо шуни ҳам уддасидан чиқмай, устига сув тўкиб юборди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺✈️Москвадаги Домодедово аэропортида паспорт назорати тартиби кучайтирилмоқда

2024 йил 1 октябрдан бошлаб, хорижий фуқаролар паспорт текшируви пайтида суратга олиш ва бармоқ изларини олиш (дактилоскопия) жараёнидан ўтишлари керак бўлади.

Шунинг учун, Домодедово аэропортидан парвоз қилаётган йўловчиларга аэропортга эртароқ келиш тавсия этилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱Ўзбекистонга 8 ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди

Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан импорт қилинган мобил телефонлар қиймати $236,2 млн.га тенг.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2,1 млн дона
— Вьетнам – 405,5 минг дона
— Ҳиндистон – 70,3 минг дона
— Гонконг – 27,1 минг дона
— БАА – 3,4 минг дона

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇮🇳❗️Ҳиндистонда муқаддас сувда чўмилиш байрамида 43 киши, шу жумладан 37 бола чўкиб кетди

Ҳодисалар Бихар штатнинг жами 15 та туманида "Дживитпутрика" қадимги ҳинд байрами нишонланиши вақтида содир бўлган.

Штатнинг офатларга қарши кураш департаменти маълумотига кўра, 43 кишининг жасади топилган ва қидирув ишлари давом этмоқда.

Бихарнинг бош вазири Нитиш Кумар ҳалок бўлганларнинг яқинларига 400 минг рупия (тахминан 60 млн. сўм) тўланишини эълон қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🌧Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади

27 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида, 29 сентябрда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +7...+12°, кундузи 27 сентябрда +20...+25°, 28 сентябрда +22...+27°, 29 сентябрда +24...+29° бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
"Хелен" тўфони Мексикада сув тошқинига сабаб бўлди Маҳаллий ОАВ хабар беришича, тўфон оқибатида кучли сув тошқинлари, дарахтлар қулаши ва электр таъминоти узилиши кузатилган. Шунингдек, 69 та авиақатнов бекор қилинган. Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
"Хелен" тўфони Флоридага етиб борди

Тўфон туфайли 1 млн.дан ортиқ одам электрсиз қолган, 10 мингдан зиёди эвакуация қилинган.

Флорида штати Вакулла округи шерифига кўра, штатнинг қирғоқ ва пастлик ҳудудларидаги аҳолининг бўрондан омон қолиши қийин.

Айни пайтда расман 1 киши ҳалок бўлгани маълум, аммо маҳаллий ҳокимиятлар қурбонлар сонининг ошишини тахмин қилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🏀💸 Баскетбол федерациясида 500 млн. сўмга яқин маблағ талон-торож қилинган

Бош прокуратура маълумотига кўра, федерация директори ва иш бошқарувчиси жиноий тил бириктириб, фирма очиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилиш учун ажратилган 197 млн сўмни талон-торож қилган. Ускуналар етказилмаган.

Шунингдек, 1-вице президент корпоратив картанинг 162 млн сўмини шахсий эҳтиёжларига сарфлаган. Сохта ҳомийлик шартномалари орқали яна 130 млн сўм ўзлаштирилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇺🇿🇱🇷Ўзбекистон Либерия билан дипломатик алоқа ўрнатди

Бугун Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Либерия ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Нянти билан Қўшма коммюникени имзолади.

Либерия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-давлат бўлди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚕Жиззахда ҳам Yandex такси ишга тушди

Йўлкира нархи 2,5 минг сўмдан бошланади, деб маълум қилди компания матбуот хизмати.

Шу тариқа Ўзбекистонда Yandex такси хизмати ишга туширилган шаҳарлар сони 15 тага етди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌳Гастрономик кўча қурилиши якунланмоқда

Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасида гастрономик туризм учун махсус ҳудуд қурилиши октябрь бошида тугалланиши режалаштирилган.

Бу ердаги кафе ва дўконлар куну тун ишлайди, йўл эса 20:00 дан 06:00 гача машиналар учун ёпилиб, пиёдаларга мўлжалланган бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
❗️JETOUR 125 та жарима ва 302 млн. сўм кредит сабаб хатланди

МИБнинг Сергели туман бюросига суднинг қарздордан “Davr Bank” фойдасига 302 млн. сўм кредит ва 125 млн. сўмлик жарималарни ундириш ҳақидаги қарори келиб тушган.

Қарздорга 15 кунлик муддат берилган бўлса-да, у қарзларни тўламаган.

Шундан сўнг, қарздорнинг “JETOUR” автомобили мажбурий хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳозирда машина онлайн аукцион савдосига чиқариш учун тайёрланмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/09/28 00:23:44
Back to Top
HTML Embed Code: