Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟠Рубль ва доллар курси кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 26 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистон парламенти Асқар Акаевга “собиқ президент” мақомини беришни рад этди

Қирғизистоннинг биринчи президенти 1990 — 2005 йилларда мамлакатни бошқарган эди. 2005 йилда содир бўлган “лолалар инқилоби” натижасида у мамлакатни тарк этган ва унга нисбатан бир неча жиноий ишлар қўзғатилган эди. 2023 йилда жиноий ишлар даъво муддати ўтганлиги сабабли тугатилди.

“Собиқ президент” мақоми ўтмишда содир этган қилмишлари учун жавобгарликдан озод қилиш, президент маошининг 75 % миқдорида пенсия олиш ҳамда умрбод давлат ҳимояси остида бўлиш ҳуқуқини беради.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
❗️🇺🇿 Янги темир йўл ва пуллик автомобил йўллари қурилади

Бу тўғрисида президент Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида маълум қилди.

2030 йилгача $30 млрд.га давлат-хусусий шериклик асосида:

🔸“Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари,

🔸“Тошкент – Самарқанд” ва “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўллар қурилади.

Шунингдек, 6 та халқаро аэропортни модернизация қилиш режалаштирилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дезинформация мамлакат миллий хавфсизлиги ва жамиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин — Фуад Гусейналиев

Озарбайжоннинг Report ахборот агентлиги директори Фуад Гусейналиев Тошкентда ўтказилган ўзбек-озар медиа форумида @SputnikUzbek мухбирига тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

У шундай форумлар икки давлат ОАВ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шу кунларда Озарбайжон ахборот соҳаси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Бобур Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди У 2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Бунгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Баҳодир Ғоибназаров туман ҳокими этиб тайинланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурак Ўзчивитга Россияда кинога тушиш ёқди

Туркиялик таниқли актёр Бурак Ўзчивит Россияда 2024 йил охирида экранларга чиқадиган “Ёлки 11” янги йил комедиясида роллардан бирини ижро этади.

Актёрнинг айтишига кўра, Россияда суратга тушиш, рус режиссерлари билан ишлаш унга жуда маъқул келган. Бу сафар у банд бўлгани сабабли унинг роли жуда қисқа бўлган. Келгусида у каттароқ роль ўйнашга умид билдирган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аёллар бизнеси фаол ривожланмоқда, бироқ кенгайиши билан боғлиқ қийинчиликлар мавжуд

Бу ҳақда TBC Uz маркетинг бўйича директори Нодира Шерматова аёллар тадбиркорлиги форумида айтиб ўтди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда бизнес асосчиларининг қарийб 40 фоизи аёллардир.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🏭2030 йилдан мазутдан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда президент қарор имзолади.

Унга кўра, 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш бекор қилинади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Минскда МДҲ Армия, авиация ва флотга кўмак кўрсатиш кўнгиллилар жамияти (ДОСААФ) халқаро иттифоқининг пленуми бўлиб ўтмоқда

24-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган XIII пленум ишида Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда.

Иштирокчилар замонавий шароитда Беларусь ДОСААФни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Россия ДОСААФнинг ҳарбий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича фаолиятини муҳокама қилишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ҳам дезинформация тарқалишида муҳим аҳамиятга эга — Фуад Гусейналиев

Озарбайжоннинг Report ахборот агентлиги директори Фуад Гусейналиев Тошкентдаги ўзбек-озар медиа форумида @SputnikUzbek мухбирига ахборот агентликлари қандай қилиб сунъий интеллект жамиятга таъсири ўтказишининг олдини олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Сунъий интеллект (СИ) дунёдаги иш ўринларининг 40% дан ортиғига жиддий таъсир кўрсатади

Бу ҳақда 2024 йилги Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботига асосланиб, Қозоғистоннинг "TechnoWomen" президенти Азиза Шужеева маълум қилди.

Уни сўзларига кўра, СИ даврида ишлаб чиқариш ишчилари, бухгалтерлар, операторлар, корпоратив юристлар, молиявий аналитиклар ва логистлар каби касблар йўқолиши мумкин.

Шу билан бирга, СИ мураббийлари, Prompt-инженерлар ва СИ этикаси бўйича мутахассислар каби янги касблар пайдо бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🩸Экофаоллар Финляндия парламенти биносини қизил рангга бежашди

Шу тариқа улар торф қазиб олишга қарши норозиликларини ифодаладилар. Ўнлаб одамлар қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг ҳаракатларини “ўта кетган вандализм” деб баҳолади.

Торф — чўкма, қуруқ тоғ жинси бўлиб, ёқилғи сифатида қўлланиладиган фойдали қазилма.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
☑️ ЕОИИ давлатлари мулкни баҳолаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

2025 йил 1 январдан бошлаб ЕОИИ аъзо давлатлар уйлар ва машиналарни баҳолаш бўйича маълумот ва усулларни ўзаро алмашишни бошлайди. Бу жараёнларнинг шаффофлиги ва стандартлари ошишига ёрдам беради.

ЕЭК вазири Бахит Султоновнинг айтишича, келишув фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/16 11:29:00
Back to Top
HTML Embed Code: