Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵Олийгоҳлар илмдан йилига $8-10 млн даромад қилса бўлади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ОТМлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йиғилишда айтиб ўтди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғарб келаси йилнинг биринчи ярмида Зеленскийни олиб ташлайди – Путин

Аввалига барча номақбул қарорлар, жумладан, сафарбарлик пайтида чақирув ёшини пасайтириш унинг бўйнига илинади, дейди Россия президенти.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚧Ҳайдовчилар диққатига: Тошкентдаги кўприклардан бири 1 августгача ёпилди

Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари сабаб Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмадаги кўприк ёпилди.

Ҳайдовчилар Буюк Ипак йўли кўчасидан Темур Малик кўчаси билан айланиб ўтиб, ҳаракатни давом эттириши мумкин бўлади.

Ҳаракатни тартибга солиш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди, дея хабар берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇹🇯Тожикистонда “ёт” кийимларни кийиш тақиқланди

Қонунга риоя қилмаганлик учун жарима кўзда тутилган, бироқ ҳозирча қайси турдаги кийим-кечаклар “миллий маданиятга ёт” деб топилиши ва сотиш ва кийиш тақиқлангани аниқ кўрсатилмаган, деб ёзади РИА Новости.

Мамлакатдаги кўплаб аёллар ижтимоий тармоқларда ҳукумат амалдорлари ҳижобли аёлларни кўчада тўхтатиб, ҳижобини ечишни ёки рўмол қилиб ўрашни талаб қилаётганидан шикоят қилмоқда, дея қайд этади агентлик.

Ҳижобли аёлларни поликлиникалар ва шифохоналарга киритмаслик ҳолатлари ҳам бўлган. Бундан ташқари, Душанбедаги кийим-кечак бозорларида сотувчиларга ҳижоб сотиш тақиқланган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ким Чен Ин Путинга яна иккита совға берган

Булар Россия президентининг бюсти ва унинг сурати туширилган картина.

Суратларни Корея марказий телеграф агентлиги эълон қилди.

Бундан олдин КХДР раҳбари Путинга миллий зотдаги итларни совға қилгани маълум бўлганди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💊Ўзбекистонда дорига энг кўп ва кам пул сарфланадиган ҳудудлар маълум қилинди

Солиқ қўмитасига кўра, 5 ойда дорилар учун энг кўп харажатлар:

🔸Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм),
🔸Самарқанд (986,9 млрд сўм)
🔸Тошкент вилоятида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.

Пойтахт кўрсаткичлари кўпгина шифохоналар айнан шу ерда жойлашгани ҳисобига ошиб кетган, дея тушунтиради қўмита.

Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар:

🔸Жиззах (201,3 млрд сўм),
🔸Навоий (191,6 млрд сўм)
🔸Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💼Икки қўмита ва агентликга раҳбар, вазирга ўринбосар тайинланди

🔸Абдуваққос Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

🔸Азим Аҳмаджонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

🔸Олимжон Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

🔸Жамшид Турсунов
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;

🔸Амриддин Абдураҳмонов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
БРИКС ўйинларининг 8-куни Ўзбекистонга 11 медаль келтирди

Медалларни курашчи, боксчи, шахматчи ва қиличбозлар қўлга киритди, деб хабар берди МОҚ.

Саккизинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 14 та кумуш ва 31 та бронза медали билан Россия, Беларусь, Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Япония Ўзбекистондаги компанияга нисбатан санкция киритди

Mvizion МЧЖ компанияси Россияга қарши чекловларни четлаб ўтганлиги сабабли Япония санкциялари остида қолди.

Худди шу сабабга кўра, санкциялар Россия ташкилотлари ва жисмоний шахсларига, шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, БАА ва Қозоғистоннинг 10 та компания ва ташкилотларига таъсир кўрсатди.

Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяси Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ўзбекистон ШҲТнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимини тасдиқлади

Тегишли қарор Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ҳужжатга кўра, мазкур келишувни амалга ошириш Ўзбекистон Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси зиммасига юклатилди.

Битим 2022 йил 16 сентябрь куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Самарқандда бўлиб ўтган саммити доирасида имзоланган эди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
ЕОИИ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари $136 млрд.га баҳоланмоқда

10 йил ичида у деярли 30% га ошди.

Шу билан бирга, ЕОИИ давлатларининг маҳсулотлар билан ўзини-ўзи таъминлаш даражаси 93%ни ташкил этади, дея хабар беради ЕИК.

Умуман олганда, ЕОИИ мамлакатлари музлатилган балиқ, буғдой ва зиғир уруғлари экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда, буғдой уни, кунгабоқар ёғи бўйича иккинчи, арпа бўйича учинчи ўринда туради.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ниғматилла Йўлдошев номзоди иккинчи муддатга бош прокурор лавозимига маъқулланди

У яна 5 йил давомида бош прокурор бўлади.

Эслатиб ўтамиз, янги Конституцияга кўра, илк бор бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш Сенат томонидан амалга оширилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
☀️Дам олиш кунларида ҳаво иссиқ бўлади

Ҳафта охирида ҳарорат +39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача етади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли жала ёғиб ўтади, момақалдироқ бўлади. Сел ҳодисаси кузатилиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
💊Ўзбекистонда дорига энг кўп ва кам пул сарфланадиган ҳудудлар маълум қилинди Солиқ қўмитасига кўра, 5 ойда дорилар учун энг кўп харажатлар: 🔸Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), 🔸Самарқанд (986,9 млрд сўм) 🔸Тошкент вилоятида (663,4 млрд сўм) қайд этилган. Пойтахт…
🫀Ўзбекистонликлар энг кўп қайси касалликка қарши дориларга пул сарфлаётгани маълум бўлди

Солиқ қўмитаси фискал чекларни таҳлил қилиб, одамлар энг кўп қандай дориларга пул сарфлаётганини ўрганди. Натижалар қуйидагича:

1. юрак-қон томир касалликлари;
2. инфекцион касалликлар;
3. оғриқ қолдирувчи восита;
4. асаб тизими касалликлари;
5. ошқозон-ичак касалликлари;
6. нафас олиш йўллари касалликлари;
7. таянч-ҳаракат тизими;
8. томоқ-бурун касалликлари;
9. жигар касалликлари.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди

Сенат ялпи мажлисида шундай қарор қабул қилинди.

Бунгача у Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵Рубль, доллар ва евро курси яна тушди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 24 июнь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇺🇿🇲🇳Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

23-26 июнь кунларига мўлжалланган ташриф дастурига мувофиқ:

🔸Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.

🔸Президентлар икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ҳамда қатор бошқа тадбирлар режалаштирилган.

🔸Ухнаагийн Хурелсух Хивага ташриф буюриб, ўзбек халқининг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🎓ОТМларга ўқишни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан бошланади

Онлайн рўйхатдан ўтиш 5 августгача (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Улар учун белгиланган имтиҳонлар 5 августдан 30 августгача бўлган муддат оралиғида ўтказилади.

Талабалар томонидан онлайн аризалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали топширилади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/11/16 13:24:40
Back to Top
HTML Embed Code: