Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда кўп қаватли уй ёнди

Ҳолат Остона шаҳрида кузатилган.

8 киши эвакуация қилинган ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ деб хабар қилмоқда @SputnikKZ.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди

Москвада “Улуғ Ватан” уруши бошланишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ҳафталик дайжест
Sputnik Ўзбекистон
🧡Путин Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан борди, Бу йилги ҳаж мавсумида иссиқдан мингдан ортиқ зиёратчи ҳалок бўлди

Якунига етаётган ҳафта қандай янгиликлар билан ёдда қолди?

Батафсил Sputnik’нинг ҳафталик дайжестида тингланг!

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 34-39°, жанубда баъзи жойларда 41° гача бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди

Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари етиб келишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда анъанавий ўтказиладиган хотира тадбири бўлиб ўтди

Тадбир "Улуғ Ватан" уруши бошланган фожиали санага бағишланди.

Иштирокчилар шам ёққан ҳолатда "Улуғ Ватан" уруши қурбонларини ёд олишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Сўнгги 5 ойда Ўзбекистонда 59,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,2 % га ошган.

Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 7110 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Тошкент вилоятида "Ўрмон волонтёрлари мактаби" бўлиб ўтди

Оромгоҳ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Президент грантлари жамғармаси, "Россотрудничество" агентлиги ва Оҳангарон ўрмон хўжалиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда жамоат бирлашмалари раҳбарлари, экология соҳаси етакчилари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимлари, эколог блогерлар, волонтёрлар иштирок этди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади

Бир ҳафта давом этган беллашувларда жамоамиз Россия, Озарбайжон, Қирғиз, Беларус Республикалари ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан беллашди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Тошкентда “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда улкан ой фонида учаётган йўловчи лайнерининг ҳайратланарли кадрлари

Кеча тунда 19 йил ичидаги энг яқин тўлин ой ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда @SputnikKz.

Видео: Андрей Казаренко

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар турист келган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га кўп.

Ўзбекистонга 5 ойида туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

🔸Тожикистон – 871,5 минг нафар;
🔸Қирғизистон– 857 минг нафар;
🔸Қозоғистон – 498,2 минг нафар;
🔸Россия – 289,6 минг нафар;
🔸Туркманистон – 53,8 минг нафар;
🔸Туркия – 42,1 минг нафар;
🔸Ҳиндистон – 23,2 минг нафар;
🔸Хитой – 22,8 минг нафар;
🔸Италия – 15,3 минг нафар;
🔸Жанубий Корея – 15,1 минг нафар;
🔸Бошқа давлатлар – 148,7 минг нафар.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚗5 ойда Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилди

Статистика агентлигига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

🔸“Cobalt” – 57 542 дона
🔸“Damas” – 31 239 дона
🔸“Tracker” – 19 279 дона
🔸“Onix” – 14 905 дона
🔸“Lacetti-Gentra” – 11 913 дона
🔸“KIA” – 7 433 дона
🔸“Chery” – 4 000 дона
🔸“Haval” – 230 дона
🔸“Exeed” – 93 дона
🔸Махсус енгил автомобиллар – 10 198 дона

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Доғистонда террорчилик ҳужуми ортидан 3 кунлик мотам эълон қилинди

Кеча Дербентда номаълум шахслар черков ва синагогни ўққа тутди, Маҳачқалъада йўл патруль хизмати пости ҳужумга учради.

Терактни бартараф этишда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, 25 киши жабрланди. 6 нафар террорчи йўқ қилинди.

Ҳозирда теракт уюштирилган ҳудудларда террорчиларни қидириб топиш ишлари давом этмоқда.

Мотам 24, 25, 26 июнь кунлари давом этади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Доғистонда террорчилик ҳужуми ортидан 3 кунлик мотам эълон қилинди Кеча Дербентда номаълум шахслар черков ва синагогни ўққа тутди, Маҳачқалъада йўл патруль хизмати пости ҳужумга учради. Терактни бартараф этишда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, 25…
🇺🇿🇷🇺Шавкат Мирзиёев Доғистондаги террорчилик ҳужуми муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон етакчиси ҳамдардлик мактубида Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Ўзбекистонда Коррупцияга қарши виртуал академия пайдо бўлади

Президент қарорига мувофиқ, электрон платформа 2025 йил 1 январдан жорий этилади.

Виртуал академия аҳоли ва давлат хизматчилари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича билимларни доимий равишда оширишга ёрдам беради.

Шунингдек, мазкур тизимда миллий ва хорижий тажриба, бу борадаги илмий-услубий ва амалий ишланмаларнинг маълумотлар базаси сақланади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Тошкент ҳавосида чанг меъёридан бироз кўп бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари ЖССТ тавсия қилганидан 3,6 баравар ортиқ.

Бироқ Ўзгидромет миллий рухсат этилган меъёрларга (35 мкг/м3) кўра, ҳавода PM2.5 миқдори ошмаганини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Мўғулистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Давлат ташрифи билан келган Ухнаагийн Хурэлсух мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/11/16 13:32:30
Back to Top
HTML Embed Code: