Telegram Web Link
🔻 Авлиё Пётр собори гумбази - дунёдаги энг баланд гумбаз, Римдаги энг баланд 360° панорамали кўриш майдони. Ташқи баландлиги 138 метр, ички баландлиги 119 метр. Лойиҳаси машҳур меъмор Микеланжелога тегишли. 1547-йилда 71 ёшида ўзининг севимли биноларидан бири - Пантеонни асос қилиб олган ҳолда якуний дизайн ва моделини яратади. Гумбазни унинг шогирди Джакомо Делла Порта устозининг лойиҳаси асосида 1590-йилда қуриб битказади.

🛩 Сафаримизни давом этамиз!

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
🔻 Римдаги Авлиё Пётр соборининг катталиги ҳайратланарли. У 22067 квадрат метр майдонни эгаллайди ва 1990-йилгача дунёдаги энг катта христианлар ибодатхонаси ҳисобланган.

Собор интерьери ўзининг улуғворлиги, улкан ҳажми ва дизайнининг бойлиги, Уйғониш ва барокко меъморий элементларининг уйғунлиги билан ҳайратда қолдиради. Соборда 450 та ҳайкал, 500 та колонна, 50 та меҳроб, кўплаб қабртошлар, ноёб санъат асарлари тўплами мавжуд. Асосий нефнинг (ён томонидан колонналар билан ажратилган узун зал) иккала томонида бир қанча ибодатхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўтиш жойига эга ва ўзига хос ён нефларни ташкил қилади.

Кўплаб санъат асарлари Соборни бебаҳо музейга айлантиради.

🛩 Сафаримизни давом этамиз!

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш сабоқлари-05 курси учун 30% чегирмага бугун старт берилди!

Чегирма 26.09.2024 дан 05.10.2024 гача амал қилади.
💡Энг яхши жойларни эгаллаш учун фурсатни қўлдан бой берманг!

Курс ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун қуйидаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг:
📞 +99890-111-33-44
📱 @qurilishsaboqlari_manager
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бранденбург дарвозаси (Тинчлик дарвозаси) - Германия пойтахти Берлин марказидаги зафарли иншоот, 18 та шаҳар дарвозаларидан ягона сақланиб қолган, шаҳарнинг асосий рамзи. Бранденбург дарвозаси 1789-1791-йилларда Пруссия қироли Фридрих Вильгельм II буйруғи билан меъмор Карл Готтгард Лангганс лойиҳаси бўйича қурилган.
"Тинчлик дарвозаси" классицизм услубнинг бошланишини белгиловчи биринчи бинолардан биридир.
Умумий баландлиги 26 метр. Дарвозанинг кенглиги 62,5 метр, эни 11 метр. Колонналарнинг баландлиги 13,5 метр ва асосининг диаметри 1,73 метрни ташкил қилади. Марказий ўтиш қисми кенглиги 5,65 метр, қолганлари 3,8 метрдан.

Берлин собори Германиядаги энг катта протестант ибодатхонасидир. Собор 1894-1905-йилларда Юлиус Рашдорф лойиҳаси бўйича барокко услубида қурилган. Дастлаб Силезия гранити билан бойитиб қурилган бино баландлиги 114 метр бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг собор қайта реконструкция қилинган ва ҳозирда баландлиги 98 метрни ташкил этади.

🛩 Сафаримизни давом этамиз!

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
🔻 Берлин архитектураси - Классика ва замонавий услублар уйғунлашган архитектура.

🛩 Сафаримизни давом этамиз!

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
🔻 Рейхстаг - Берлиндаги тарихий бино. Бино франкфуртли архитектор Паул Валлот лойиҳаси бўйича уйғониш даври классикаси услубида қурилган. Немис парламенти биноси қурилиши 1884-йилда бошланиб, 1894-йилда битказилган.

1993-йилда танловдан сўнг Рейхстагни реконструкция қилиш инглиз архитектори Лорд Норман Фостерга топширилди. 1995-йил 8-майда Рейхстаг гумбазининг якуний лойиҳасини тақдим этди. Норман Фостер Рейхстаг биносининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишга ва айни пйтда ташқи дунёга очиқ бўлган замонавий парламент учун хона яратишга муваффақ бўлди.

Рейхстаг дунёдаги энг кўп туристлар ташриф буюрадиган парламент биноси ҳисобланади.

🛩 Сафаримизни давом этамиз!

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
Ассалому алайкум!
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔻 Сафаримиз жуда манфаатли бўлди, Ўзбекистонга жуда кўп янгиликлар билан келдик.

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔻 Брюсселнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Атомиума комплекси 1958-йилги Бутунжаҳон кўргазмасининг очилиши учун белгиялик муҳандис Андре Ватеркейн томонидан атом даври ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш рамзи сифатида ишлаб чиқилган. Иншоотнинг қурилиши ака-ука Андре ва Джин Полаклар томонидан назорат қилинган.
Иншоотнинг умумий баландлиги 102 метр, оғирлиги эса 2400 тонна атрофида.

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔻 Ёшликдан дўстимиз, Бизнесда тизимлаштириш бўйича мутахассис Иброҳим Гулямовнинг "Қурилиш сабоқлари" курсимиз ҳақида фикрлари.

👍 Бизни кузатиб боринг!

@SherzodMustafaev 👈🏻 блоги
2024/10/01 19:20:14
Back to Top
HTML Embed Code: