Telegram Web Link
Фуқаро фойдасига маблағ ундириб берилди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган 6 та автотранспорт воситаси ҳамда 3 та кўчмас мулкига бўлим томонидан тақиқ қўйилди.

Мазкур ижро ҳаракатлари натижасида 17.09.2024 йилда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан ижро ҳужжатидаги 79.999.997 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, фуқаро Б.Ф ҳисобига ўтказилиши таъминланди.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Амирнинг фожиали ўлими ёки салтанатни синдирган ёнғин » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Амир уйғонганида занжирбанд шер ҳамиша унинг хонасида турарди. Бироқ ўша тунда хизматкорлар негадир бу жониворни ётоққа олиб киришни унутдилар. Қўриқчи йиртқич шернинг йўқлигидан фойдаланган бир гуруҳ қуллар учун эса бу айни муддао эди. Улар ётоққа кириб, амирнинг бошини танидан жудо қилдилар...

Амир Аҳмад Ибн Исмоил ваҳшийларча ўлдирилганидан сўнг амалдорлар қотил ва суиқасдга буюртма берганларни тутиб дорга осишди. Амир қилиб эса Саъид Абулҳасан Насрни тахтга ўтқаздилар. Марҳум ҳукмдорнинг бу ўғли тахтга чиққанида эндигина саккиз ёшга тўлган эди.

Самонхудотлар авлодидан бўлган Сомон қишлоғи оқсоқоли Исмоил араб халифалигига қарам бўлмиш Бухорони 874 йилда, орадан 18 йил ўтиб эса, бутун Мовароуннаҳр ҳукмдорлигини қўлга киритди. 849 йилда Фарғонада туғилган Исмоил шу тариқа кўп йиллар халифаларга хизмат қилди. У салтанат марказидаги бошбошдоқликдан фойдаланиб, икки дарё оралиғининг ҳокими даражасига етган сомонийлар сулоласининг (892–907 йилларда Исмоил ҳукмдорлик қилган, сулола эса 1005 йилгача унинг авлодлари томонидан давом этдирилган) асосчиси эди.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади? » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Испания Ла Лигаси дастлабки 6 та турининг барчасини ютган «кўк-анорранглилар» бу мавсумда барча совринлар учун курашда катта фаворит эканлигини исботлагандек туюлаётганди. Бироқ энди барчаси ўзгарди: жамоа асосий сардори ва дарвозабонини йўқотди. Хўш, бунинг жамоа натижаларига таъсири қандай бўлади?

«Вилярреал»га (5:1) қарши учрашувни замбилда тарк этган Марк-Андре тер Стегенга бир кун ўтиб тизза пайларининг ёрилиши ташхиси қўйилди ва германиялик посбон операция столига ётадиган бўлди. Бу каби жароҳатлардан тикланиш тахминан 8-10 ойгача вақт олиши хабар қилинмоқда. Демак, 32 ёшли футболчи учун мавсум аллақачон якунланди. Бу эса Ҳанси Флик қураётган янги «Барселона» учун катта зарба. Клуб физиотерапия бўлими раҳбари Луис Пучнинг The Athletic’га берган интервюси орқали ушбу жароҳатнинг нақадар мураккаб эканлигини билишимиз мумкин.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Уйим тўловини ҳамон ойма-ой тўлаб келаман – қаердан чиққанимни унутмаслик учун». Давид Луизнинг ҳаёт йўли » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Бразилия миллий жамоаси собиқ футболчиси Давид Луиз «The Players Tribune» нашрига интервью бериб, болаликдаги қийинчиликлар, Мюнхендаги эртакнамо финал ва Париждаги 7-дивизион клубини шуғуллантириб юрган даврлари ҳақида гапириб берди.

«Мен ҳақимда кўп гапларни эшитганингиз ва ўқиганингизни биламан. Лекин, балки, ҳали ҳам мен ҳақимда ҳеч нарсани билмаслигингиз мумкин. Чунки мен бир кундан, биргина ўйиндан ёки биргина голдан иборат оддий футболчи эмасман. Мен одамлар тасаввур қилган ва баъзида шундай бўлишга мажбур этган одам эмасман. Шунинг учун, ўзим ҳақимда бир марта бўлса ҳам ўзимдан эшитишингизни хоҳладим. Ўз сўзларим билан… Ҳеч қандай чалкаштиришларсиз…

Мен икки бразилиялик ўқитувчининг фарзандиман. Ва мени ич-ичимдан билмоқчи бўлган одам бу бизнинг мамлакатимиз учун нимани англатишини тушуниши керак. Қадриятларим, принципларим, орзуларим, ғояларим, ҳаётга қарашим ва унда ўзимни қай алфозда тутишим, доим позитив кайфиятда бўлишга уринишим — барчаси мана шу нарсага бориб тақалади. Ҳар куни ўзим етишиб чиққан жой ва олган тарбиям учун Яратганга шукроналар айтаман.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда

30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар, хорижий веб-ресурслар ҳамда Telegram мессенжерида гўёки Жиззах шаҳри 1-сонли мактабда бир гуруҳ ўқувчилар ўзбек тилида гапирмайдиган ўқувчиларни доимий калтаклаб келаётганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу хабарларга илова қилинган видеоматериалда акс этган жанжал ўқувчиларнинг ўзаро келишмовчилиги туфайли юз берган ва тил масаласига оид ҳолат ҳеч қандай асосга эга эмас.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SANGZOR.uz | Расмий Канал
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув…
Талабалар турар жойи эмас, Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетибди

Бугун Тошкент давлат аграр университети ҳудудида юз берган ёнғин бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, Тошкент давлат аграр университети 28 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, университет ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, хусусий олий таълим муассасалари фаолият олиб боради, жумладан, Экология ва артоф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам университетнинг бир қисмида жойлашган.

Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган.

Ёнғин тахминан 20:10 атрофида содир бўлган аниқланган ва шу заҳоти ФВВ Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган. Ёнғин 21:36 да тўлиқ қамраб олиниб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Bugun, 1 oktabr
🌧 +27°...+14°, Yomg'ir

Hozir: ☀️ +14°, ↗️ 0.7 m/s

Tong: ☀️ +19°
Kun: ☁️ +26°
Oqshom: ☁️ +23°
Namlik: 26%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:24
Quyosh botishi: 18:11
Грин карта мавсуми 2 октябрдан бошланади » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

2026 йил учун грин карта лотереясига рўйхатдан ўтиш жараёни 2 октябр куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 5 ноябр куни соат 21:00 га қадар давом этади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

Департамент ўз баёнотида талабгорларни фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирган. Фирибгарлар интернетда грин-карта дастурининг ҳақиқий расмий саҳифасига ўхшаш саҳифа яратишлари ёки бошқа турли усуллар орқали одамларни лақиллатиши мумкин.

Лотереяда қатнашиш бепул. Бир киши биттадан кўп ариза топширса, унинг барча аризалари дастурдан четлаштирилади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма сафлансин! Алишер Қодиров аёллар ва қизларни армияга чақиришни таклиф этди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Қодировнинг таъкидлашича, аёллар армиясидаги хизмат "бизнинг қадриятларимизга мос келади", яъни уларга бундай ҳуқуқ берилиши керак. Таъкидлаш керакки, Қодиров хизмат қилиш ҳуқуқини аёллар учун ихтиёрий қилиш ва уларга шартнома асосида хизмат қилиш имкониятини беришни таклиф қилмоқда.

"Ватанни ҳимоя қилиш масалаларида “эркак” ёки “аёл” тушунчалари йўқ. Бу миллий қадриятларга зид эмас", – деди Қодиров ва бундай ҳаракат мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради, дея ҳисобламоқда.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда қандли диабет биринчи марта илдиз ҳужайралари билан даволанди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Хитойлик олимлар биринчи марта биринчи турдаги диабетни беморнинг ўз илдиз ҳужайралари билан даволашга муваффақ бўлишган.

Тадқиқот натижалари Cell журналида чоп этилган. 25 ёшли 1-тоифа диабетга чалинган бемор аёлган инсулин ишлаб чиқариш учун олдиндан "қайта дастурлаштирилган" ўз илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказдиилган.

Операция ўтган йилнинг июнь ойида ўтказилган ва у ярим соатдан кам давом этган. Жараёндан бир неча ой ўтгач, қизнинг танаси мустақил равишда гормон ишлаб чиқаришни бошлади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Америкага бориш учун беш минг доллар » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.Й. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланган Kia K5 Turbo интерьери: Замонавийлик ва қулайлик » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Янгиланган K5 Turbo интерьерининг дизайни ўзининг жўшқинлиги ва ҳар бир деталнинг пухта ўйланганлиги билан ажралиб туради. Минимал даражадаги ёндашув, тўғри чизиқлар ва равон букилишлар кенглик ва премиумлик туйғусини яратади. Марказий консол ҳайдовчига бироз бурилган ҳолда қаратилган бўлиб, унга йўналтирилганлиги, автомобил бошқаришни янада қулайлаштиради.

Салондаги материаллар юқори сифати билан таассурот қолдиради: чарм, юмшоқ пластик ва металл безак қўшимчалари уйғунлашиб, ёқимли тактил муҳитни яратади. Юқори комплектацияларда табиий чарм ва ёғоч ёки алюминийдан декоратив безаклар ишлатилиши умумий услубга нафислик қўшади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда саккиз ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдаланилгани очиқланди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 8 ойда 16 триллион сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь август ойларида 138 661 та ташкилот 16 триллион сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Шу билан бирга:

2 927 та корхона молиявий хизматлар бўйича 13,1 триллион сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;
7 185 та корхона 22,5 триллион сўм миқдорида ҚҚС нол ставкасини қўллаган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саратон, инсульт, бепуштлик... » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Мутахассис чилим чекишнинг саломатликка зарарлари ҳақида маълумот берди.

Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров чилимнинг зарари ҳақида батафсил маълумот берди.

— Чилим – тамаки ҳамда таркибида тамаки бўлмаган маҳсулотларнинг туташи ёки қиздирилиши натижасида ҳосил бўладиган тутунни нафас орқали ютишга мўлжалланган мослама бўлиб, аэрозоль (буғ) ёки тутун суюқлик солинган идиш орқали (чилим сувдонидан) ўтади, — дейди мутахассис.

— Афсуски, сўнгги пайтларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам бу иллатга ружу қўйганлар сони ортиб бормоқда. Ваҳоланки, у наркоманиянинг енгил кўриниши бўлиб, инсонда никотинга кучли қарамликни келтириб чиқаради.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган "уддабурон" икки ойда 123 миллиард сўмлик маҳсулот сотган » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Тошкент шаҳарда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро бир вақтнинг ўзида 106 та фаолият тури билан шуғулланганлиги аниқланди.

Ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари жараёнида ушбу фуқаро жорий йилнинг март ва апрель ойларида 4 та юридик шахсларга 123,2 млрд сўмлик 357 турдаги товарлар ва хизматларни реализация қилган.

Юридик шахслар томонидан мазкур харидлар сунъий равишда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини яратиш ва товарларнинг кирим ҳужжатларини қонунийлаштириш мақсадида амалга оширилган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хонадонида 48 кг гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс ушланди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Оқмачит” маҳалласида яшовчи шахснинг хонадони кўздан кечирилди.

Унда 1962 йилда туғилган, муқаддам судланган ушбу шахс яшаш хонадонининг омборхонасида қуритиб қўйилган 2 туп 10 кг “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, 13 та банкада 13 кг, 3 та коробкада 12 кг 200 гр, 2 қопда 2 кг, қора селофан пакетда 700 гр, ҳамда бир нечта қоғоз бўлагида 200 гр, жами 38 кг 100 гр “марихуна” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

30 сентябрь куни Андижон вилоятида реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Шаҳрихон тумани “Тараққиёт” МФЙдан ўтувчи “Жанубий” подстанциясидан чиқувчи “Шодлик” электр узатиш тармоғининг 10 кВ ҳаво тармоғи ёнида жойлашган реклама баннерида ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз фуқаро томонидан баннер ёпиштиралаётган вақтда фуқаро фавқулотда токка тушган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«МУАЛЛИМ»

Шеърга шунчаки браво 👍

Барча Устоз ва мураббийларга байрам муборак бўлсин. Бахтимизга соғ бўлинг, азиз Устозлар!

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/07 06:27:04
Back to Top
HTML Embed Code: