Telegram Web Link
Қозоғистонда ММА жангчисининг жасади топилди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

20 сентябрь куни аралаш яккакураш жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги 3-микрорайонда чиқинди контейнерлари ёнидан топилди. Бу ҳақда “Lada.kz” хабар берди.

Манбага кўра, спортчининг танаси шишиб, қорайган ва таниб бўлмас даражага келган. Полиция бўлими ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15-16 ёшимда кўпчилик бувимга Диёра спортини тўхтатсин, деган – Келдиёрова » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Париж Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида олтин медални қўлга киритган ва Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиада ўйинларида 1-олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрованинг спорт фаолиятини эрта якунланмасдан, давом этишига бувиси сабабчи бўлган. Бу ҳақда Келдиёрованинг ўзи UNESCO ташкилотига берган интервьюсида айтди.

“Спортга 6 ёшимда кириб келганман. Фаолиятим бошланишига бувим сабабчи бўлган, чунки бувимнинг ўзи ёшлигида кураш билан шуғулланган, бироқ менталитет сабаб карьерасини давом эттирмаган. Кейинчалик эса невараларини, яъни мен ва синглимни спорт тўгарагига берган. Биз эса спорт фаолиятимизни тугатмасдан, давом эттирганмиз”, дейди Келдиёрова.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Spark ҳайдовчиси билан каналга тушиб кетди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Кеча, 22 сентябрь куни Тошкент вилоятида Spark каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:40 атрофида Spark русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зах каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jahongir Otajonov - Foniy Dunyo (Music Video)

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 24 sentabr
☀️ +32°...+17°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +17°, ↘️ 0.5 m/s

Tong: ☀️ +22°
Kun: ☀️ +31°
Oqshom: ☀️ +26°
Namlik: 14%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 4.3 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: So'nggi chorak
Quyosh chiqishi: 06:18
Quyosh botishi: 18:23
Россияда санкциялар сабабли йирик СТГларни “музлатишни” бошлади » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Россиянинг энг йирик хусусий газ компанияси – “Новатэк” Ғарб санкциялари фонида суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспорти бўйича – “Мурманск СТГ” ва “Об СТГ” корхоналари истиқболли лойиҳалар устида ишлашни тўхтатди, дея хабар беради “Коммерсант” нашрининг хабардор манбалари.

Уларнинг сўзларига кўра, “Новатэк” компаниянинг барча бўлажак СТГ лойиҳалари санкцияларга дучор бўлишини тушунади. Шунингдек, Арктика лойиҳалари учун муз тоифасидаги танкерларни қайси ҳудудларда қуриш, уларни қандай молиялаштириш ва савдони қандай ташкил этиш ҳали ҳам ноаниқ. Бундай вазиятда “Новатэк” ўз эътиборини “Арктик СТГ-2” қурилишини якунлашга ва лойиҳадан юклаб жўнатишни йўлга қўйишга қарор қилди.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда Орол денгизига 2 млрд кубометр сув йўналтирилди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

2024 йилда Орол денгизига қарийб икки миллиард кубометр сув йўналтирилди. Шундай қилиб, Шимолий Оролдаги сув ҳажми 22 куб километрга етди, ўтган асрда эса бутун Орол денгизида сув миқдори 1068 куб километр бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бошқаруви йиғилишида маълум қилди.

“Бу йил Шимолий Оролга сув тўхтовсиз оқмоқда. Суғориш даврининг қизғин даврида Сирдарё бўйлаб денгизга секундига 80 кубометргача сув келиб тушди, бироқ бундан бир йил аввал секундига атиги олти кубометр сув келган. Сўнгги йилларда Шимолий Оролда сув ҳажми пасайиб бормоқда, бироқ 2024 йил бошидан буён яна кўтарила бошлади, бунга Қозоғистондаги сув тошқинлари ёрдам берди. […] Сув ҳажмини янада оширишни таъминлаш учун биз сув дипломатиясини кучайтирмоқдамиз ва Орол денгизини сақлаб қолиш лойиҳасининг иккинчи босқичини ишлаб чиқяпмиз”, – дейди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таълим кредити олиш тартибини тушунтириб берсангиз.

Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

-олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
-таълим кредити:
-олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
-олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бунда таълим кредити:

- ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

- профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

Шухрат Сулаймонов - адлия бошқармаси Ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай маҳсулотлар қаришни тезлаштиради? » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Шакар, транс ёғлар, қаҳва, кофеинли ва спиртли ичимликлар, ўта шўр маҳсулотлар, қовурилган картошка ҳамда қайта ишланган гўшт каби маҳсулотлар инсон саломатлигига таъсир қилиб, органимзнинг қариш жараёнларини тезлаштиради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шунингдек, бу рўйхатга устки қобиғи оч жигарранг бўлгунча қовурилган ёки печда пиширилган барча таомларни қўшиш мумкин.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жиноятларга алоқадор одамларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини очиб беради » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Павел Дуров Telegramнинг хизмат кўрсатиш шартлари ва махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида гапирган. Уларнинг фикрига кўра, платформа қоидаларини бузганларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари асосланган қонуний сўровларга жавобан тегишли органларга ошкор қилиниши мумкин.

Дуровнинг таъкидлашича, Telegram қидируви бошқа иловаларга қараганда кучлироқ, чунки у фойдаланувчиларга оммавий каналлар ва ботларни топиш имконини беради. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу хусусият виждонсиз одамлар томонидан ноқонуний товарларни сотиш учун ишлатилган, бу платформа қоидаларини бузиш ҳисобланади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил охиригача бир ярим миллион ўзбекистонлик камбағалликдан чиқарилади. Чет элда иш билан таъминлашга катта эътибор берилади » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча имзоланган ҳужжатларда кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари ташқи меҳнат миграцияси соҳасида мамлакатимиз учун очилган имкониятлардан катта ўзгаришларни кутмоқда.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ergash Saliyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyati hokimi Ergash Saliyev Rossiya Federatsiyasining Rostov viloyati gubernatori Vasiliy Golubevni viloyat hokimligida qabul qildi.

Uchrashuv joylarga chiqqan holda davom etmoqda.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev
Ўзбекистонда “Толибон” нинг янги элчиси кутиб олинди » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Афғонистоннинг янги элчиси Абдул Ғафор Баҳр Тошкентга етиб келди. Уни ҳамкасблари – Афғонистоннинг муваққат ишлари вакили Мағфурулло Шаҳоб ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов кутиб олишган.

Бу ҳақда Афғонистоннинг Ariana News телеканали маълум қилган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эронда кондаги портлаш натижасида 51 киши ҳалок бўлган » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

Эроннинг шимолий-шарқида, Жанубий Хуросон вилоятида кўмир конидаги портлаш туфайли элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Эроннинг Tasnim агентлиги маълумотларига кўра, портлаш Тебес шаҳридаги конда туннеллардан бирида метан сизиб чиқиши натижасида содир бўлган.

Портлаш пайтида В ва C блокларида 69 киши бўлган. В блокидан 20 кончининг жасади олиб чиқилган, C блокидаги барча ишчилар вафот этган.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади деган маълумотлар қай даражада тўғри?

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

-ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;
-амалий тадбирлар режаси.

2024 йил 1 ноябрдан:

-давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;
-Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.

Мохинур Рахимова - адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси бошлиғи


➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ


🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyatining savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?

2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Jizzax viloyatining savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida 1 325,3, mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 29,0 % ga yuqori.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Турк компанияси йўлнинг 69 км узунликдаги ушбу қисмини реконструкция қилади.

Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

Вазирлик раҳбарияти Молдова ва Руминиядаги лойиҳаларда иштирок этаётган “Онур Group” компанияси директори Булент Татар билан учрашув ўтказди. Учрашувда йўллар ва туннеллар қуриш соҳасида ҳамкорликнинг салоҳиятли имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек, мавжуд лойиҳалар кўриб чиқилди.

Хусусан, 4Р12 Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – ​​Чорвоқ автомобиль йўлининг 6 километрдан 77 километргача бўлган қисмини реконструкция қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қайта қуриш ушбу ҳудудда асфальт-бетон қопламадан фойдаланиш, шунингдек, йўлни пуллик йўлга айлантиришни назарда тутади.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада “Onur Group” мутахассислари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари билан биргаликда лойиҳа жойига ташриф буюриб, жойида баҳолаш ишларини олиб боришган.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 25 sentabr
☁️ +32°...+18°, Bulutli

Hozir: ☀️ +19°, ⬇️ 1.4 m/s

Tong: ☀️ +23°
Kun: ☁️ +31°
Oqshom: ☁️ +27°
Namlik: 14%
Shamol: Shimoliy, 4.4 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:19
Quyosh botishi: 18:21
2024/09/27 17:18:37
Back to Top
HTML Embed Code: