Telegram Web Link
Энди Хитойга поездда бориш мумкин бўлади

Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича битим имзоланди. Темирйўл Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйлаб ўтади ва унинг узунлиги 454 кмни ташкил қилади.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

Жиззахлик 7 ёшли бола халқаро ментал арифметика олимпиадасида чемпион бўлди!


Жиззах шаҳри Амир Темур номли МФЙда яшовчи Абдуқаҳҳоров Азаматжон Расулжон ўғли 1-8 июнь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ментал арифметика олимпиадасида А категорияда 1-ўриндан ҳам юқори турувчи чемпион даражасини қўлга киритди. MEMA assosiation томонидан ташкил этилган олимпиада уч босқичда ўтказилди. Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган Азаматжон Абдуқаҳҳоров Дубайдаги финалда иштирок этиш учун чегирмали ваучерни қўлга киритган эди.

Халқаро олимпиадада 5 давлатдан 1000 нафардан ошиқ иштирокчи қатнашди. Жиззахдан қатнашган ягона вакил энди Туркияда 25 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги халқаро олимпиадада иштирок этиш учун 20 фоизли ваучерни қўлга киритди.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларини гиёҳвандликка қарши курашда бирлаштириш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлаган

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг ягона фронт бўлиб ҳаракатланиши ва ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилган. Уга 30 дан ортиқ давлатлар ҳаммуаллифлари бўлган.

"Резолюция концепцияси Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқига асосланади, унинг давомида республика раҳбари Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини қамраб олувчи қўшма гиёҳвандликка қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни таклиф қилди", – дея таъкидлади Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили Улуғбек Лапасов.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўкиниб гапирадиганлар бора-бора бу одатни бошқаролмай қолади

Сўкиниб гапириш муносабатларни бузиши бор гап. Эндиликда илмий тадқиқотлар мазкур одати бор одамларда фикрлаш ва ҳаракат қилишда ҳам нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлишини исботламоқда.

Айрим одамлар сўкиниш бу кучли эмоция таъсири деб баҳолашади. Бу шубҳасиз одатдаги сўзлашувдан мутлақо фарқ қилади.

Сўкиниш инсондаги ухлаб ётган ҳиссиётларини қўзғатиб юборади. Натижада, инсон бирдан терлаб кетади ёки юрак уруши тезлашади. Мазкур ўзгаришлар тажовузкорликни кучайтириб юборади.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил ўқишга топшираётган абитуриентлар нималарга эътибор бериши шарт?

2024/2025-ўқув йили учун ўқишга топширишда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтилади.

Мазкур жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш керак бўлади:

◻️ абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнда ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди, холос;

◻️ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, абитуриент ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Яъни, айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда туриб ҳам топширса бўлади;

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суд-тиббиёт экспертлари Дмитрий Саттаровнинг шов-шувли иши бўйича биринчи гувоҳлик беришган. Иккала томон ҳам қайта текширувдан ўтади

Умуртқа поғонаси синган йигитнинг иши бўйича навбатдаги йиғилишларга суд-тиббиёт экспертлари таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг 17 декабрида 18 ёшли Дмитрий Саттаров итини тўғри назорат қилмаганликда уни айблаган 40 ёшли Ғолиб Раҳматов томонидан калтакланган эди. Жанжал натижасида йигит олти ой давомида ётоққа михланган.

Иккала томонга ҳам айблов қўйилган. Рахматовга – Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисмининг "г" банди бўйича (ўта шафқатсизлик билан қасддан ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш), Саттаровга - Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмига бўйича (қасддан енгил тан жароҳати етказиш).

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда Агробанк сўнгги технологиялар асосида “Agro Invitro” лойиҳасини тақдим этди

Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида бир нечта уникал лойиҳалардан иборат экотизим яратилган.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларини етиштириш, манзарали дарахт ва гуллар импортини камайтиришни таъминлаш учун, Агробанк сўнгги технологиялар асосида “Agro Invitro” лойиҳасини тақдим этди.

Батафсил

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 8 iyun
☀️ +35°...+23°, Ochiq havo

Hozir: ☁️ +23°, ↗️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +29°
Kun: ☀️ +35°
Oqshom: ☀️ +33°
Namlik: 20%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 3.7 m/s
Bosim: 757 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 04:59
Quyosh botishi: 19:56
2024/09/30 04:26:50
Back to Top
HTML Embed Code: