Telegram Web Link
#raqamlashtirish #soliq_tushumlari

Xizmat ko‘rsatish korxonalari to‘lagan soliqlar 9 trln so‘mdan oshdi

Joriy yilning yanvar-aprel oylarida xizmat ko‘rsatish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi 167 105 ta yuridik shaxs tomonidan qaryib 9,9 trln so‘m soliq to‘langan. Shundan 2 trln so‘mdan ortig‘i, ya’ni 20,9 %i 20 ta korxona hisobiga to‘g‘ri keladi. Ularning jami tovar aylanmasi 21,7 trln so‘mni, qo‘llagan soliq imtiyozlari miqdori esa 1,5 trln so‘mni tashkil etgan.

📊Ushbu 20 ta soliq to'lovchi tomonidan ta'minlangan tushumlar soliq turlari kesimida:

▫️QQS – 640,1 mlrd so‘m;
▫️foyda solig'i – 398,8 mlrd so‘m;
▫️
aksiz solig'i - 317,8 mlrd so‘m;
▫️
ijtimoiy soliq - 300,2 mlrd so‘m;
▫️
JShODS - 273,6 mlrd so‘m;
▫️mol-mulk solig‘i - 98,9 mlrd so‘m;
▫️yer solig‘i - 30,1 mlrd so‘m;
▫️boshqa soliqlar - 13,9 mlrd so‘m.
_______
#цифровизация #налоговые_поступления

Oрганизации в сфере обслуживания уплатили свыше 9 трлн сумов налогов

В январе-апреле этого года 167 105 юридических лиц, осуществляющих деятельность в сфере обслуживания, уплатили почти 9,9 трлн сумов налогов. Из них свыше 2 трлн сумов, то есть 20,9%, приходится на 20 организаций. Их товарооборот превысил 21,7 трлн сумов, а сумма примененных ими налоговых льгот превысила 1,5 трлн сумов.

📊Поступления, обеспеченные этими 20 крупными налогоплательщиками, в разрезе видов налогов:

▫️НДС - 640,1 млрд сумов;
▫️налог на прибыль - 398,8 млрд сумов;
▫️
акцизный налог - 317,8 млрд сумов;
▫️
социальный налог - 300,2 млрд сумов;
▫️
НДФЛ - 273,6 млрд сумов;
▫️
налог на имущество - 98,9 млрд сумов;
▫️
земельный налог - 30,1 млрд сумов.
▫️другие налоги - 13,9 млрд сумов.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads
#диққат

⚡️Ўзбекистонда фирибгарлар яна ўт ўчирувчилар ниқоби остида уйма-уй юриб, уйингизни пуллик кўздан кечиришни талаб қилмоқда

Бу одамлар ўт ўчирувчиларникига ўхшаш формада келишади.  Улар ўт ўчирувчиларникига ўхшаш идентификаторни кўрсатадилар, аммо уларнинг барчаси хусусий компаниялардан.

Улар маълум бир фармонни кўрсатадилар. Ёнғин хавфсизлиги бўйича уйларни текшириш керак, бунинг учун пул тўлаш керак, дейишади.  Улар шунчаки квартира/уй бўйлаб юришади ва ҳамма нарса яхши эканлигини айтишади. 

‼️Оилангизни уларнинг ҳийлаларига берилмасликлари учун огоҳлантиринг!

➡️ @SANGZORUZ1 👈

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда АЭС қурилиши хақида.

Ижтимоий тармоқларда рус АЭС қурилишига қарши флешбомлар давом этмоқда.

Дунёдаги Фукисима ва Чернобиль АЭС ларидаги техноген ва табиий юз берган иккита фалокат фонида кучли радиоактив нурланиш, инсон генофони, экотизимга бўлган узоқ йиллик фалокатлар акс таъсири фонида кўпчиликда ҳадик бор албатта. Бу ҳадик менда ҳам мавжуд. Эколог сифатида бизнинг чўл минтақада (қизиқ томони, иқлим шароити бизники каби бўлган чўл ландшафтида биринчи АЭС қурилиши айнан бизда амалга оширилмоқда экан) АЭС қурилишига қаршиман. Буни олдин ҳам бир неча марта таъкидлаб ўтганман.

Аммо, аммо масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бу сенинг идеалларингни йўққа чиқаради. Космик иқтисодий ўсишни олдига мақсад қилган Ўзбекистоннинг ҳозирги мавжуд энерготизими келгусида тинимсиз электр тақчиллигига учраб, бу иқтисодий фаолликни таранглаштириб юборишга бўлган хавотирлар...

Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқариш улушининг 90% ини ҳозир хам ИЭСлар табиий газ ва кўмир ёнишидан ажралган энергия ҳисобига қопламоқда.

Яшил генерациялар (ГЭС, ФЭС ва шамол генераторлари) улуши тизимда хали ханус юқори устунликка чиққанича йўқ. Энергетика вазирлигининг консепциясида хам 2030 йилга бориб, муқобил электр энергия улуши умумий ишлаб чиқариладиган ток ҳажмининг 30% ини ташкил этиши кўрсатилган. Аммо, бу ҳам идеалда шундай, реалда эса бу рақамларга етиш қийин эканлигини кўпчилик тушуниб турибди.

2030 йилга бориб ҳам бизни электр энергия ишлаб чиқаришда 70% ча асосий устувор генерация — бу, углеводород ёниши асосида ток ҳосил қилувчи ИЭСлар улушига тўғри келиб туриши ойдинлашади. Уларнинг 90% и ўшанда ҳам табиий газ ресурси ёрдамида электр энергия ишлаб чиқади. Бизда борган сари табиий газ ресурсларимиз афсуски камаймоқда. Йилдан йилга қазиб чиқариш улуши ҳам камаймоқда. Ўзбекистон кейинроқ деярли тўлиқ газ импорт қилувчи мамлакатга айланиб қолади.

Тушуниш мумкин—ки, иқтисодий ўсишда, аҳоли ўсиши, урбанизациялашаётган Ўзбекистонда аста—секин ИЭСлар ишдан чиқиб бориши мумкин. Буни ўрнини қоплаш учун сутканинг хохлаган муддатида барқарор ток етказа оладиган генерациялар керак.

Келгусида иқлим ўзгариши, куз—қиш ойларида тўсатдан қисқа муддатли совуқ аномалиялар ортиши билан боғлиқ прогнозлар янграмоқда. Табиийки, бу даврда энг кўп ток сарфи юз беради. Тушунарлики, бу юкламани муқобил энергия қоплай олмайди. Бундай даврда ГЭС, ИЭС ва АЭС энг кўп самарадор қувватда ток ишлаб чиқарувчи генерация бўлиб қолаверади. Сув ресурслари билан боғлиқ прогнозларнинг ёмонлиги бизда ГЭСлар имкониятлари истиқболли бўлмаслигини англатади.

Ўзбекистонда АЭС қурилиши керакми?

Керак эмас, агарда кенг масштабда хусусий сектор ва аҳоли ўзини муқобил электр манбаларидан ток ишлаб чиқиб таъминлаб олса ва ўз эҳтиёжидан ортиғини энергетик тизимга сота олса, АЭС қурилишига ҳожат қолмайди. Худди кеча каналга жойлаган сирдарёлик истеъмолчи каби тизимга электр энергия сотилса, аҳоли электр энергияни онгли иқтисод қилишга ҳам ўтади...

Агарда юқоридаги тизим ишламаса, Ўзбекистонда АЭС қурилиши керак, фақат аҳоли билан ҳисоблашиб, уларнинг фикри инобатга олиниб, улар билан соғлом муносабатга киришиб, келгуси вазиятни уларга соғлом тушунтира бериш орқали амалга оширилиши даркор. Бу нуқтада энергетик тизим масъуллари ва ижтимоий фаол қатлам ўртасида соғлом фикр алмашинув, минбар яратиш, кейин аҳоли ўртасида сўровнома натижалари асосида кейинги қадамлар босилишига эҳтиёж мавжуд. Ўйлайманки, очиқ мулоқотда икки томонда ҳам бир-бирига берадиган саволлар талайгина, жавоблар ҳам шунга яраша соғлом бўлади...

Шунда кенг жамоатчилик томонидан энергетик тизимимиз ишончли қўллардами ёки йўқ деган шубҳаларга ўрин ҳам қолмайди...
«Бахти Ташкентский»га оид жиноий иш судда кўрилмоқда

Жиноят олами вакили сифатида танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва у ташкил қилган жиноий уюшма аъзоларига оид иш бўйича суд жараёнлари бошланди. Жиноий уюшма таркибида «Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаев, ўғиллари Ихтиёр Қудратуллаев ва Бекзод Зафаровлар ҳам бор.

Жиноий ишида доирасида 37 нафар шахс суд қилинмоқда. Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Қудратуллаев Бахтиёр Запарович – Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми г-банди (одам ўлими билан тугаган қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-модда 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Фирибгарлик), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 276-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар), 277-модда 2-қисми б-банди, в-банди (Безорилик).

➡️ @SANGZORUZ1 👈

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда «Нексия-2» газбаллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Газбаллон машина ҳаракатланиб кетаётганда портлаган. «Нексия-2» бўлакларга бўлиниб кетган ва машинадагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.

➡️ @SANGZORUZ1 👈

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 29 may
☀️ +28°...+17°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +17°, ↘️ 1.6 m/s

Tong: ☀️ +21°
Kun: ☀️ +27°
Oqshom: ☀️ +26°
Namlik: 27%
Shamol: Shimoliy, 4.1 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:03
Quyosh botishi: 19:49
❗️Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакатимиз фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

👉 https://www.tg-me.com/Sangzoruz1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, катта миқдорда жаримага тортилди

"Миллар" дастурининг хабар беришича, хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Натижада шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб судга шикоят қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор ФИБ Учтепа туманлараро судида эълон қилинди.

Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган.

https://www.tg-me.com/Sangzoruz1
Спорт канал нима иш қилади унда? 🤔🤔🤔

https://www.tg-me.com/Sangzoruz1
Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинганига 7 йил!

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилганига етти йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Шоимович Менглиев сўзга чиқиб, Қисқа давр ичида Бюро органлари энг аввало жамият, фуқаро манфаатлари ҳимоясини ҳамда мамлакатда қонун устуворлигини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлганлиги, Ўтган даврда бюро органлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар тўғрисида гапирди.

 Тадбир давомида Қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасидаги хизмат вазифасини виждонан ва намунали бажариб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Бу ходимларга кўрсатилаётган яна бир эътибор натижаси бўлди деса муболаға бўлмайди.

Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи ўринбосари Махмуд Акрамович, бўлим бошлиқлари ва тақдирланган ходимлар бирма-бир сўзга чиқиб, барча ходимларни шарафли ва масъулиятли вазифаларни бажаришда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат, оилавий бахт, файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилаб, яна бир бор чин юракдан самимий қутладилар.

➡️ @SANGZORUZ1 👈

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/05 15:26:14
Back to Top
HTML Embed Code: