Telegram Web Link
📊 Актуар баҳолашни ўтказиш бўйича халқаро вебинар бўлиб ўтди.

💬 Пенсия жамғармаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда “Ижтимоий таъминот тизимида актуар баҳолашни ўтказишнинг илғор тажрибалари” мавзусида халқаро вебинар ташкил этилди.

🔵 Мазкур вебинарда ХМТ вакили Паскаль Аннике хамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миграция агентлиги, Халқ банки вакиллари иштирок этишди.

🇨🇦 Тадбирда Канада молиявий муассасаларини назорат қилиш офиси бош актуарийси доктор Ася Биллиг сўзга чиқиб, ижтимоий ҳимоя тизимида актуар баҳолашни ўтказиш бўйича тақдимот қилди. Шунингдек, ХМТ Ижтимоий ҳимоя департаментининг катта актуарийси Андре Пикард мавзу юзасидан ўз эксперт хулосаларини билдирди.

📌 Вебинар якунларига кўра, Пенсия жамғармаси тизимида актуар баҳолашни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ХМТ томонидан эксперт вакил ажратилишига келишилди.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛑 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

💠 Шу муносабат билан бугун Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

💠 Давра суҳбатида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ходимлари ва ZOOM платформаси орқали тизим ходимлари, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили Ш.Ғуломов иштирок этди.

🔵 Тадбир давомида Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар муҳокама қилинди.

➡️ Тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Хусусан, ходимларнинг фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш бўйича қатъий тавсиялар илгари сурилди.

➡️ Қайд этиш жоизки, бу каби тадбирлар, шубҳасиз ҳар бир ходимнинг қонунийлик, ҳалоллик ва фидойилик тамойиллари асосида меҳнат фаолияти олиб боришига катта ёрдам беради. Ҳалоллик ва масъулиятлилик — бу ҳар бир ходимнинг касбий шаъни ва бурчидир.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_рақами

📊 Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

______

#цифра_дня

📊 Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 12-71   

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_саволи_жавоби

🧑🏻‍🦽Меҳнат фаолиятини давом эттираётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари "проактив" шаклда қайта ҳисобланмоқда
.

Қонунчиликка мувофиқ, фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.

Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?

Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб фуқарога ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда пенсия миқдорини ҳар 2 йилда "проактив" шаклда қайта ҳисоблаш амалиёти жорий этилган.

Яъни, бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахслар пенсияларини қайта ҳисоблатиш учун Пенсия жамғармасига келишлари талаб этилмайди.

📱🔵 Пенсия қайта ҳисобланганлиги тўғрисида фуқаронинг ўзини номига расмийлаштирилган телефон рақамига смс юборилади. Телефон рақами мавжуд бўлмаган фуқароларга эса почта орқали мазкур хабар етказилади.

Шахснинг меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимларидан олиниб, пенсионердан ҳеч қандай маълумот талаб қилинмайди.

👉 На русском языке

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсияга оид саволларингизга жавоб олиш учун кўпинча Пенсия жамғармасининг қайси ахборот каналига мурожаат қиласиз?
Anonymous Poll
38%
1271 ишонч телефони
2%
Instagram
2%
Facebook
2%
Youtube
14%
Барча каналлар орқали саволларимга осон жавоб оламан
#кун_рақами

📊 Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

______

#цифра_дня

📊 Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 12-71   

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тўлиқсиз иш стажи билан пенсия тайинлаш шартлари қандай?

Бугунги кунда камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар тўлиқсиз пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

🧮 Бунда пенсия миқдори фуқаронинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

_______

Каковы условия назначения пенсии при неполном стаже работы?

Сегодня право на пенсию при неполном стаже работы имеют граждане со стажем работы не менее 7 лет.

🧮 В этом случае размер пенсии рассчитывается исходя из имеющегося стажа работы и заработной платы гражданина.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

👵🏻 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган пенсионерлар қайси ҳудудларда кўпроқ?

🔴 2025 йил 1 декабрь ҳолатига, Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 461 нафарни ташкил қилмоқда.

🤔 Шундан, 131 нафари (28,5%) эркак ва 330 нафар (71,5%) аёл кишилар ҳисобланади.

Батафсил инфографикада танишинг.

____________

👵🏻 В каких регионах больше получателей пенсий в возрасте старше 100 лет?

🔴 По состоянию на 1 декабря 2025 года количество лиц, достигшим возраста 100 лет и более, получающих пенсии, за счет средств территориальных районных (городских) отделений Пенсионного Фонда, составило 461 человек.

🤔 Из них 131 (28,5% ) - мужчин, и 330 (71,5% ) - женщин.

Ознакомьтесь с подробной инфографикой.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_рақами

📊 Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

______

#цифра_дня

📊 Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 12-71   

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Аёл кишиман. 53 ёшдаман. 6 йил иш стажим бор. Пенсия тайинланиши учун онлайн ариза бердим, лекин пенсия тайинланиши рад этилди. Пенсия тайинланиши учун нима қилишим керак?


🧑‍🦳 Аёллар бугунги кунда 55 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга. Лекин иш стажи камида 7 йилга етмаса, пенсия тайинланиши рад этилади.

👇🏻Саволга ечим эса қуйидагича:

🗣 6 йил иш стажига эга 53 ёшдаги аёл киши базавий ҳисоблаш миқдорида (бугунги кунда 412 минг сўм) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлади. Ижтимоий солиқ тўлашдан олдин ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Аёл киши пенсия ёши (55)га етиб, 7 йиллик иш стажига эга бўлгандан сўнг пенсия "проактив" (автоматик) шаклда тайинланади. Бунда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланади.

Иш стажи 7 йилни ташкил қилмаган пенсия ёшига етмаган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаб, иш стажига эга бўлиш имкониятидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

👉 На русском языке

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#пенсия_саводхонлиги

📖 Иш ҳақи — шахснинг пенсияни ҳисоблаш (қайта ҳисоблаш) учун қабул қилинадиган иш ҳақи.

________

📖 Заработок - заработок лица, принимаемый для исчисления (перерасчета) пенсии.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон - Жанубий Корея: пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади.

🔵 Жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги ҳамда Миллий Пенсия Хизмати делегацияси вакиллари ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

➡️Учрашувда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори М.Атаджанов, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги директори ўринбосари Чо Ён Ҳе, Миллий Пенсия хизмати вакили Квон Ки Джун ҳамда томонлардан соҳа мутахассислари ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

➡️ Учрашув давомида Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг пенсия таъминоти тизими, асосий вазифа ва мақсадлари, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида суҳбатлашилди.

➡️Бунда икки давлат фуқароларининг пенсия таъминотини олишда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этишга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Ўзаро мулоқот якунида томонлар "Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ижтимоий таъминот тўғрисида битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ва ваколатли агентликлар ўртасида музокараларнинг келишув баённомаси"ни имзолади. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги пенсия соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.

🤝 Учрашув якунида келгусида ҳам ўзаро мулоқотни давом эттириш, пенсия таъминоти бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда уни амалиётга қўллашга келишиб олинди.

Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/12/14 01:31:02
Back to Top
HTML Embed Code: