Telegram Web Link
Ноқонуний диний таълим, дея айюҳаннос солаётган ходимни ҳам Аллоҳ яратган. Сўрасангиз, катта эҳтимол билан мусулмонман, дейди.

Аммо ёшлар ўртасида йилдан йилга ҳезимлар, фоҳишалар, психатроп таблеткаларга "ўтириб" қолган наркоманлар, алкашлар, ўғри-муттаҳамлар, муштумзўр зўравон кўпайиб бораётган маҳалда, қонун лойиҳаси муҳокамаси диний таълимга тўсиқ қўйиш, ҳатто бу учун жазо чоралари қўллашга қаратилиши ўта аянчли ҳолат.

Яхшиям депутатларимиз орасида кам бўлсада Дониёр каби асл депутатларимиз бор, ҳақиқатни бевақт ўлимига йўл қўйишмайди.

Энди бир гап, қонун ҳимоячилари ҳадеб динга, рўмолга, иякдан ўз-ўзидан Худонинг қудрати билан чиқаверадиган тукка осилавермай, иллатнинг илдизини топса бўлмасмикан. Дискотекалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ, эшиклари ланг очиқ, ҳамма расвогарчиликлар ўша ерда. Аммо масжид эшиклари фильтрланган. Ёшлар илм олсин, масжидда нима бор, дейишади. Ўша ёш дискотекага борса, негадир мактабингга бор, демайсизлар.

Сизларга савол: Ёшлар ўртаси жиноят кўп, деб статиска келтириб, олдини олиш керак, дейсизлари, юқорида қилаётган ишларингиз бутунлай тескари-ку...

Инглиз тилини биладиган бир мутахассис уйида ҳеч қандай рухсатсиз маҳалласи ёшларига пулини олиб, тил ўргатса, "ўз-ўзини банд қилиш" деб тадбиркорликка йўясиз, аммо араб тилини билган мутахассис уйида ўз фарзанди ёки, қариндошининг болаларига араб тилини ўқитса, Қуръон ўқишни ўргатса, қора ранг билан бўрттириб, "ноқонуний ҳужра ташкил қилиб, бир гуруҳ вояга етмаган болаларга диний сабоқ беряпти", деб уни қип-қизил жиноятчига чиқарсиз. Ҳолбуки араб тили ҳам инглиз тили каби бир тил. Қуръон эса, ўқиганинг сари, руҳиятингни тозартирадиган, қалбларга шифо бўлган Аллоҳнинг муқаддас каломи.

Барака топкурлар, тўғри дунёвий мамлакатда ҳаммаси қонуний бўлиши лозим, гап бўлиши мумкинмас.
Бироқ, икки хил стандарт нима учун? Нега "Ал Фажр" деган ошхонанинг номини ўзгартиргизиб, инглизча номланган жойлар номига қиё ҳам боқмайсиз. Бу ишингиз аҳалисининг сал кам 90 фоизи мусулмон бўлган халққа нисбатан адолатсизлик.

Диний экстримизм, радикализм манфаатдорлари асл дин билгичлари эмас, юқорида тилга олинган ўғри, каззоб, наркоман ва фоҳишалар хизматидан фойдаланиб, ўз мақсадларини амалга оширади. Чин мусулмонлар ватанпарвар бўлади. Мен алҳамдулиллаҳ мусулмонман ва жонажон Ватанимни сизлардан кам севмайман.

Президентга қўрқиб эмас, шу халқнинг манглайига Аллоҳ ёзган раҳнамо сифатида хизмат қиламан. Сизларга Аллоҳ инсоф берсин! Қонун лойиҳангиз халқнинг эътиқодига ЗИД! Аллоҳ бу ишингизни Ўзига қарши уруш, деб қабул қилишидан қўрқинглар! Эътиқодсиз одам одам эмас!

Ватанимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Президентимизнинг элу юрт ривожи учун сарф бўлаётган ҳар онига улкан ажрлар ёзилсин!

© Ботиржон Эргашев

@MubashshirAhmad
Ҳақиқатдан сукут қилишингизни турли йўллар билан оқлашингиз мумкин. Аммо ҳуқуқини талаб қилаётганинг йўлига туриб олишингизни фақат пасткашлик билан оқлашингиз мумкин.

@MubashshirAhmad
#Мунофиқлик

исроил ҳарбий трибунали қурбақани ўлдирган сионист-ҳарбийни тўрт ойга қамади. Манба: Ал-Жазира.

38 000 одамни бир қурбақачалик кўрмайдиган бу махлуқлар ўзини дунёга меҳрибон миллат дея тақдим қилади.

@MubashshirAhmad
Амаким устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун ҳикоя қиладилар: "Бобомиз мулла Турсунбой (менинг опоқдадамнинг дадалари, фамилиямиз шу кишига нисбат берилган. 104 га кириб вафот этганлар- Мубашшир Аҳмад) ҳунарманд косиб бўлиш билан бирга, собиқ иттифоқ даврида уйларида ёш болаларга Қуръондан таълим берганлар. Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари уйдаги қироатхона фош этилиб, Турсунбой опоқдадани Ички ишлар бўлимига олиб кетишади. У кишини тергов қилган начальник: "Бобой, болаларга нима ўргатасиз?" дея сўрайди. У киши: "Уларга ўғирлик қилма, ароқ ичма, зино қилма, порахўр бўлма, ҳаром ема, одобли бўл, бошқаларга яхшилик қил!" деб ўргатаман", дейдилар.

Шунда начальник индамай ёнидаги қўнғироқни босади ва кирган ёрдамчига: "Бобойни тез уйларига олиб бориб қўй", деб терговни тезда тугатади".

"Шундай қатағон даврларда ҳам масъуллар бундай умуминсоний сифатларни қадрлаган"дея сўзларини тугатдилар амаким.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ой олдин Azon global‘да берилган бу кўрсатувни депутатлар ва қонун ташаббускорлари ҳам кўришса деган эдим.

"Diniy ta'limni cheklash bizga faqat ziyon keltiradi" I "Asr shohidi" ko'rsatuvi, 18-qism
📥 17.05.2024
© Azon Global
🕒 26:40

@MubashshirAhmad
Диний таълим боланинг бош қонуний ҳуқуқи!

Ҳавола: 👉 https://youtu.be/spZ1vGeJQfs

©️Azon Global
Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар:

Ўзлари ўлгудай қўрқоқ, мунофиқ бир тоифа одамлар пайдо бўлган. Аллоҳнинг мукаммал дини бўлмиш дини Исломни қоралаш билан шуғурланишмоқда. Айрим чала муллаларга ёки кам сонли илмсиз радикаллар баҳона динимизни очиқ ойдин қоралашмоқда, мазах қилишмоқда.

Аллоҳдан қўрқмасдан Аллоҳга қарши иш қилишмоқда. Жамиятни пароканда қилишга ҳисса қўшишмоқда.
Қўрқоқлиги шундаки ўша ғаламис кимсаларнинг ҳукуматга ҳам ичида ғуч ғуж айтар сўзи бор. Қўрқоқлигидан ғинг деёлмайди. Лекин Аллоҳдан қўрқмайди. Бемалол оғзига келган гапини гапиради.

Аслида Аллоҳнинг жазоси ҳукуматникидан кўра кўп оғирроқ эканини товуқ мияси ўйлаб ҳам кўрмайди.
Сен қўрқмай қарши бораётганинг Зот, сени ва сен қўрқаётган ҳукуматниям жазолай олади...

Ислом динига душманлик қилганларнинг кейинги ҳоли нима кечгани билан ҳеч ким қизиқмайди. Жудаям кўплаб маълумотлар тўплашга эришганман. Айрим мисолларни келтирай:

Қонун ҳимоячиси билан шуғурланувчи бир туман бўлими раҳбари бўлган. Масжидга борувчи давлат хизматчилари, ўқувчиларни аниқлаб, жазолар қўллаб юрган. Йигирма йиллар олдинги воқеа бу.

Тўртта домла имомни туҳмат билан қаматган. Ўша туман одамлари масжидга чиқмай қўйган. Уйида ҳам намоз ўқишга қўрқадиган даражада таъсир ўтказган. Ўша мансабдор мана 8 йилдан бери ўрнидан туролмай, тезроқ ўлсам дея дуони канда қилмайди.

Тавба деб ёзаман, иккита ўғли эмаклаб маймундай сакраб юришади уйига борсангиз. Бойлигиям тугаб битиб, қашшоқлашишган. Ўша мансабдор қўл оёқдан қолгану лекин эс ҳуши жойида, қилмишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни хўнграб йиғлайди...

Бу оиланинг жонига мусулмонлар оро кирди. Закот, фитра, фидя ва эҳсонларини шу оилага беришади. Шу билан жон сақлаб келишмоқда...

Швецияда улуғ Каломни ёқишдай тубан бир ишлар амалга оширилиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Ўн уч йил олдин бир кимса шу ишни қилган. Аста секин ризқи танглашиб, қашшоқлашиб бориб, ўта ночор аҳволга тушган. Етарли хулоса чиқариш ўрнига жаҳолатида собит турганидан, катта пул эвазига шу ишга яна қайта қўл урган.

Шу жирканч ишини қилиб, пулини олган ва дам олиш, одамлардан ҳоли бўлиш мақсадида етарли озиқ овқатлар ғамлаб, ўрмонни қоқ ўртасида виллани ижарага олган. Бир ой мазза қилиб яшашни мақсад қилган. Кунларнинг бирида ўрмонда саёҳат қилиб юриб, магистрал йўлга чиқиб, яёв бироз юрган. Шунда узоқдан битта фура сигнал чалиб, катта тезликда уни устига қараб ҳайдаётгандай бўлган, у бирдан йўлни ўртасига ўзини отган. Шунда фурачи рулни тўғирлаганида уни тилка пора қилиб, мажақлаб, хатто йўқ бўлиб кетар даражада парчаланиб кетган.

Фура ҳайдовчиси уни танимаслигини, ҳар куни шу йўлдан юк ташишини, узоқдан кўзи тушиши билан сигнал чалиб, огоҳлантирганини гувоҳликберган. фура яқинлашганда у кимсани ўзи фурани олдига отганини камералар ёзиб олган...

Яна ўндан ошиқ мисоллар бор. Шу иккиси етарли бўлса керак деб ўйлайман.

Оламлар ва одамларни яратган битта ва ягона қудратли Зот бу Аллоҳдир.

Бир томчи сувдан одам яралмайди. Одам Аллоҳнинг амри билан яралади. Бир томчи сув восита халос.
Эшшак семирса эгасин тепар, қабилида иш тутаётганда сал мияни ишлатилса, кенгроқ тафаккур қилинса, ўйлайманки, жамиятда носоғлом маънавий муҳитни юзага келтиришга ҳисса қўшишдан тийиларсиз балки...

@MubashshirAhmad
ОДДИЙГИНА ТАКЛИФ

Алишер Назар ёзяптилар

Диний таълим масаласида фикр билдирган фаолларни сазойи қилиш бошланди. Ҳақоратнинг чек-чегараси йўқ! Диний таълим керак, деган кимса борки, радикал, зомби, ҳизбутчига айланиб кетди. Нега бундай бўляпти?

Шахсан менга бу агрессия “заказ”га ўхшаб кўриняпти! Нима, бу юртнинг тинчлиги, келажаги 3-4 та атиестга қолганми? Энг ёмони, булар гапни айлантириб, диний таълимни ёқлаганларни жамоатчиликка “ноқонуний ҳужра тарафдорлари” сифатида таништиряпти.

Ўзбекистонга ноқонуний ҳужралар керакми? Керак эмас! Аммо болаларимизга диний таълим керак! Улар шу таълимни қаердан олсин? Бор-йўғи шу масалани ечиш керак, холос. Қонуннинг оламшумул аҳамиятини очиб бераётганлар “ота-оналар болаларига диний таълим бериш ҳуқуқига эга, диний таълим чекланмаган”, деб жавлон уришмоқда.

Барака топгур, умрининг 70 йилини “дин афюндир” деб, 30 йилини “Аллоҳ қалбимизда...” деб ўткизган қайси ота-она диний таълим бериш малакасига эга? Табибнинг ўзи бемор-ку! Қолаверса, болаларимизнинг диний саводхонлигини чаламулла, нопрофессионал кимсаларнинг қўлига топшириб қўймаймиз, дейилмоқда.

Унда, қандай қилиб чалламулла ота-оналарга бу ишни ишониб топширамиз?

Масала юзасидан таклиф: 1-9-синфгача диний таълим жорий қилиниши керак. Болалар ёшига қараб, босқичма-босқич диний саводини ошириб бориши, мактабдан “Дин нима? Мазҳаб нима? Ақида нима? Фиқҳ нима?” деган асос саволларга тўлиқ жавоб бера оладиган малакада чиқиб кетиши лозим. Шунда ҳеч ким адашмайди...

Одамлар болаларини ноқонуний ҳужраларга олиб бормайди. Йиққан-терганини Миср ёки Мадина йўлларига сарфламайди.

@MubashshirAhmad
Улар ҳаёти дунёни Охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва у (йўл)ни (бузишни истайдиган) кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадир.

("Иброҳим" сураси, 3-оят)

@MubashshirAhmad
Таълимнинг ўзи одамни юксалтирмайди ва ҳозиридан афзал ёки кўпроқ озод қила олмайди. Илм инсонни янада қудратлироқ, янада имконлироқ ва жамиятга манфаати кўпроқ қилиши мумкин. Лекин тарих шунга далолат қиладики, қолоқ миллатлардан фарқли ўлароқ, таълим олган кишилар ва илмли миллатларни ҳам хоҳлаганча ўйнатиш мумкин, балки уларни ёвузликка хизмат қилдириш ҳам мумкин.

Али Иззатбегович, "Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ислом" китобидан

=========================
Дарҳақиқат мазкур фикрнинг тўғрилигини Европадаги Россия-Украина уруши, ғарбнинг илмни қирғинбарот қуроллар яратиш ва ишлатишга бўйсундириши, рибовий иқтисод, жинсий бузуқлик мақсадларига хизмат қилдириш каби ёвуз мақсадларда ҳам моҳирона ишлатаётгани тасдиқлайди. Бундан келиб чиқадики, илмда ҳам ният, гўзал ахлоқ ва олий мақсадларни кўзлаш муҳим рол ўйнар экан. Бизда илмни Аллоҳ учун ҳамда уни дунё ва охират саодатига восита ўлароқ олиниши бежизга эмас экан.

Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
ДУНЁ СИЗНИКИДИР

Дунё сизникидир, киринг қатига!
Менинг озуқамдир хўрлик, ҳақорат.
Мен элнинг муборак маломатига,
Қутлуғ таънасига қилгум таҳорат.

На дўст, на қўлловчи бирор кишим бор,
Қиёмат кун каби муҳтожман Ҳаққа.
Дунё сизникидир, нима ишим бор,
Гарчанд оғриқларим етгай суякка.

Борлиқ сизникидир, ястанинг ийиб,
Дод демам ҳеч аҳли олам дастидан,
Сўзлагим келса гар, дунёни қўйиб,
Сўзлайман ё осмон, ё ер остидан.

Қулоқни келтиринг, майли, қоматга,
Бордир на даъвомиз, на дил комимиз,
Ҳалал берса сизнинг истиқоматга,
Битсин шуҳратимиз, ўчсин номимиз.

Мен жон деб киюрман йўқлик абосин,
Иброҳим Адҳамдек бўлсам-да ўсол,
Ул ечиб дунёю давлат либосин,
Охират хирқасин кийгани мисол!

Бу дунё ва кибор ҳаловат, ҳавас
Сизгадир ишратлар, бахмал, барқутлар.
Бас, энди англадим, менга керакмас,
Намруд, Фиръавндан қолган сарқитлар.

Дунё сизникидир, сизга шу Ватан,
Менга ўлимнинг ҳам йўқдир зиёни.
Бу моддий дунёда мен йўқман, зотан,
Бўшатиб берганман сизга дунёни! . .

©Мирзо Кенжабек

@MubashshirAhmad
Шифокорлар Босния президенти Али Иззатбегович тўшаги қатидан, вафотидан олдин ўз қўли билан ёзган мактубни топиб олишди.

Қоғозга бўшноқ тилида қуйидаги мазмунли байт ёзилганди:

"Ўзингга насиҳат.. Агар бошинг осмонларга етган бўлсада, барибир ниҳоянг ўлимдир.

Агар шарқу ғарбни кезган бўлсангда, ибтидойинг сокинликдир. Ҳаётингда кўп меҳмонларга пешвоз чиққан бўлсангда, сен хоҳламаганинг бир меҳмон ҳам қўноғинг бўлур.

Ўлимдан кейинги ҳаётингни бошлашингчун, ҳамма нарса тугайди. Бу олам ҳам ўлади..
Шунин
г учун тўғри йўлда юр!!

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тақиқ ечим эмас!

"Аср шоҳиди" кўрсатуви, 18-қисмдан парча

Тўлиқ кўриш: https://youtu.be/4zcdfXjMyRA

©️Azon Global
Мусулмонларга нисбатан нотўғри сиёсат оқибатлари

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/E3RIYt9DloM

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний таълимнинг 18+ эканлиги мантиқсизлик

"Аср шоҳиди" кўрсатуви, 18-қисмдан парча

Тўлиқ кўриш: https://youtu.be/4zcdfXjMyRA

©️Azon Global
Мен халқимга таъзим қиламан. Юз йиллик исломга қарши тарғибот ва қатағондан кейин ҳам ўзлигини йўқотмади, динини ташламади. Ўзи ва фарзандларига Аллоҳни танитишни, Унинг бандаси бўлишни бир лаҳза ҳам унутмади.

Диний таълим учун қўлидан келадиган ҳамма ишни қилди. Бугунда, диний таълим муаммосига муносабатда бундай якдиллик кўрсатилиши ҳам, гапларимга ёрқин мисол бўлади.

Бир ҳолатни айтмоқчиман. Танишларимдан бири айтиб берди:

Бир оиланинг устуни-хўжаси хотини ва фарзандларини олиб, Туркияга Қуръон ва дин таълими учун ташлаб келибди. Икки ойга.

Болаларнинг таътилидан фойдаланиб, шу қисқа муддат ичида катта харажатлар қилиб, фарзандларини таълимга бериб келибди. Бундай қисқа муддат учун у ерда уй ижарасини топиш қийин, топганда ҳам қиммат тушади.

Ватандошларимизда Аллоҳни таниш ва танитишга интилиш шу даражадаки, кичиккина бир имкон бўлса ҳам, шундан фойдаланяпти.

Биз бўлса диний таълимга бўлган шундай катта имкониятларимизни ўз қўлимиз билан йўққа чиқаряпмиз.

Унга қўйган тақиқимиз нафақат руҳий-ахлоқий таназзулимизга сабаб бўлмоқда, балки иқтисодий-молиявий аҳволимизга ҳам ўз таъсирини ўтказяпти.

Руҳий-ахлоқий таназзулимизни агар моддиятга чақиб кўрсак, бу талофатимиз янада даҳшатли миқёсга чиққанини кўришимиз мумкин бўлади. Балки кейинги мақолаларимизда бунга тўхталармиз.

03.07.2021 й .

@MubashshirAhmad
Суҳбатларда қозониш мумкин бўлган энг енгил ибодат:

"Ким биродарининг обрўсини (тўкилишининг олдини олиб, уни тўкаётганни) қайтарса, Аллоҳ қиёмат куни унинг юзидан оловни қайтаради".

Имом Термизий ривояти

@MubashshirAhmad
Ўкинма эй шер! Ҳозир шохи борлар замони.

@MubashshirAhmad
2024/07/01 15:08:12
Back to Top
HTML Embed Code: