Telegram Web Link
Ҳақ доим ақлга мурожаат қилади. Ботил эса нафс истаклари орқали яширин сизиб киришга интилади. Ҳақ одамлар билан далил ва очиқ ҳужжатлар ила муомала қилса, ботил одамлар онгига карикатура, ёлғон ва ҳақоратли тасвирлар орқали кириб боради.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, "Ҳар иймон келтирган қизга" китобидан.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломофоблар! Қани Афғонистонда аёллар ўзаро гаплашиши тақиқланибдими?!

🔅Афғонистон Ислом Амирлигида фақат аёллар учун ресторан очилди. Тасвирга олинаётгани учун аёлларнинг юзлари беркитиб олинган.

© Protest Uz

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кибрга олиб борадиган савоб амалдан,
Жаннатга олиб кирадиган гуноҳ яхшидир

“Ҳикам-ул Атоийя”

@MubashshirAhmad
#Челленж
Ўзбекистонда жамоат транспортида аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкиллаштириш масаласига айримлар ўз эътирозини билдиряпти. Улар бу эътирозларини аёллар ҳуқуқи билан боғляпти. Аслида бундай эътирозлар стееотипга айланган асоссиз исломофобик қарашлар ҳисобланади.
Чунки, аёллар ва эркаклар учун алоҳида жойларни ташкил этиш аёлларни ҳам, шу билан бир вақтда, эркакларни ҳам қамраб олади.

Аммо "эркаклар ҳуқуқи" деган тушунча бўлмагани учун, жамоат жойларини жинсга қараб ажратиш имтиёз эмас, балки ҳуқуқни камситилиши деб ҳисобланса, бу эркаклар ҳуқуқининг ҳам камситилиши бўлар эди.

Бирор либералистик қарашларда "эркаклар ҳуқуқи" деган ҳаракат бўлмагани учун, либерализмга кўр-кўрона эргашадиганлар бундай ҳолатда "аёлларни эркаклардан ажратиб қўйиш" ҳақида гапирадилар холос. Бирор бирорта либералнинг бу каби ҳолатда "эркакларни аёллардан ажратиб қўяпсиз" деб айтмайди. Айтолмайдиямда. Айтса шарманда бўлади.

Аслида, либерализм ҳақиқий шаҳвониятга асосланиб қолган дунёқарашга айланиб қолган. Бирор либерал ўзини аристократлардек, жентелмендек кўрсатгиси келса ўз аёлига, ўйнашига, жазманига эшикни очиб беради. Ишда-кўчада аёллар билан тўқнаш келиб қолса "Ladies first" — "аёллар биринчи" деб шилқимлик қилади. Бироқ, айнан ўша аёлларга ор, номус, ҳамият, шилқимликдан ҳимояланиш мақсадида "Please, madam, ladies first" — "Қани ҳурматли аёллар, автобуснинг олди қисмига марҳамат" деб илтифот кўрсатилса, бу либералларнинг исломофоб мияси тутоқиб кетади.

Жамоат транспортида эркаклар ва аёллар учун алоҳида жойларнинг бўлиши ахлоққа ҳам, одамгарчиликка ҳам, ақлга ҳам тўғри келадиган ишдир. Буни исташ, уни тарғиб қилиш, ахлоқий ва рационал амалдир. Бундан уялиш, тортиниш керак эмас.

Бу азиз опа-сингилларимизга кўрсатилган илтифот, имтиёздир. Дунёвий давлат тамойилларига ҳам мосдир. Биз ижтимоий давлатмиз. Ижтимоий давлат жамиятнинг турли қатламларига ўзига хос бўлган имтиёзларни беради, илтифотларни кўрсатади.

Бирорта либерал қарашда қолиб кетган одам давлат томонидан фақат аёл-қизлар учун грант ажратганида, фақат улар учун имтиёзли кредит ажратганида, фақат улар учун шароит яратганида "дунёвийлик тамойили", "аёллар ҳуқуқи" деб жар солмайди.

Қачонки ахлоқий нуқтаи назардан бирор бир илтифот кўрсатилса, бу либераллар ҳар доим ахлоқсизлик тарафдори бўлади. Либерализм етиб келган нуқта шу — ахлоқсизлик.

Биз аёлларимизни молсифат эркакларнинг ихтиёрий шилқимлигидан, ёки тиқилинч шароитдаги нохуш вазиятлардан асрайлик десак, бу либераллар қайси ақл билан бунга қаршилик қилади?!

Жаноблар, аёлларга жамоат транспортида олдиндан жой беринг. Бу жентелменлик ахлоқи, илтифотидир.

Буни бирор қонун қоида билан эмас, гўзал ахлоқ, фаросат ва эркаклик ғурури билан йўлга қўйиш керак.

Бу бир ижтимоий челленжга айланиши, ҳар бир эркак жамоат транспортида аёлларни эъзозлаган ҳолда уларга олдидан жой бериши керак.

Бундай гўзал жентелменлик ахлоқини кўз-кўз қилиб оммалаштириш, фарзандларимизни ана шундай гўзал ахлоқда тарбиялашимиз керак. Япония қилган ишни нега биз қилолмаймиз?!

Жамоат жойларида бизнинг опа-сингилларимизга суйкалишни яхши кўрадиган либералваччаларнинг эса бундай дунёқараши учун изза қилиш керак. Суйкалма!

Буни челленж қилишга нима дейсиз? Қўшиладиган борми? Бугундан бошлаб жамоат транспортида эркаклар орқага ўтиб, аёлларга "Ladies in front" — "Аёллар, марҳамат олдинга", деб илтифот кўрсатади.

Буни гўзал ахлоқ ва мулойимлик билан одат ҳолига айлантирамиз.

Қўшилсангиз, улашинг.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
.
Жуда узоқлашиб кетма, қайтиш қийин бўлади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиҳлар мажлисида ўтиришнинг фазилати

@MubashshirAhmad
ҲАР КИМНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ким Аллоҳ йўлида икки бор инфоқ қилса-бирор нарса сарфласа (ёки маъноси: Аллоҳ йўлида икки жуфт от, туя, эшак, динор ва ҳоказо сарфласа), жаннат эшикларидан биридан чақирилади: ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан, ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан, ким рўза аҳлидан бўлса, райён эшигидан, ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади". Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу шунда: "Эй Аллоҳ пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, барча эшиклардан кириш фазилати ҳам бўлармикан, бирор киши барча эшиклардан ҳам чақирилиб қоладими?" деб сўрадилар. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ҳа. Сиз ўшалардан бўлсангиз керак" деб жавоб бердилар.

Бу ҳадиси шариф улуғ ҳадислардан бўлиб, унда шариатда энг муҳим бўлган асослардан бирига ишора этилган. Бу – мусулмонларнинг ҳаммалари ҳам бир хил эмаслиги, ҳар кимнинг, ҳар амалнинг ўз ўрни борлиги асосидир. Ҳофиз Ибн Абдул Барр мазкур ҳадисни келтирганидан сўнг, унинг шарҳида қуйидаги сўзларни айтади (Ат тамҳид китоби, 7/184-185):

"Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалардан бири шуки, Ислом тарғиб этган амалларни бажаришда ҳар ким ҳам ҳамма соҳада илғор бўлолмайди, бирида жонбозлик кўрсатса, аксар ҳолларда бошқасидан маҳрум қолиши мумкин, жуда кам ҳолатларда буларнинг барчаси бир кишида тўпланади, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ана шундай нодир кишилардан эдилар. Бу ҳадисда яна шунга далолат борки, бир нарсага кўпроқ одатланган киши ўшанга мансуб этиб қайд этилади (албатта, бу ерда фарзи айндан ташқари бўлган ибодатлар ҳақида гап кетмоқда). "Ким намоз аҳлидан бўлса", деган сўзларига эътибор беринг, яъни, "ким намоздан кўпайтирган, кўп ўқиган бўлса" дегани. Негаки, ҳамма ҳам намоз аҳлидан экани маълум. "Ким жиҳод аҳлидан бўлса", "ким рўза аҳлидан бўлса" деганлари ҳам шу маънода.
Имом Моликнинг Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Умарий номли зоҳид, обид кишига айтган сўзлари ҳам шунга ўхшаб кетади. Мазкур зоҳид бир куни имом Моликни кўпроқ узлатга даъват этиб, зикру намоз, амални кўпайтиришга, одамлар билан ҳадеб ўтиравермасликка чақириб хат ёзади. Имом Моликнинг унга жавоби қуйидагича бўлган эди: (Аллоҳ таоло худди ризқларни бўлиб берганидек, амалларни ҳам тақсимлаб қўйди; баъзиларга намозда ғайрат берилиб, рўзада унча берилмаган бўлса, айримлар рўзада пешқадам бўлиб, намозда бундай бўлмаган, яна бошқалар садақада жонбозлик кўрсатиб, рўзада илғор бўла олмаган, тағин бирлар жиҳодда ўрнак бўлиб, намозда ўртаҳол бўлган. Илмни ёйиб, ундан таълим бериш энг афзал эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло менга бериб қўйганига розиман. Мен қилаётган иш сиз қилаётган амалдан қуйи бўлмаса керак, иккимиз ҳам яхшилик устидамиз, деб умид қиламан)". Ибн Абдул Баррдан келтирилган иқтибос тугади.

Юқорида айтилган сўзлардан олинадиган хулоса шуки, амал майдони жуда кенг майдон. Унда олимга ҳам, даъватчига ҳам, сахийга ҳам, зоҳидга ҳам, одамлар оғирини енгил қилиб юрган бошқа соҳадаги кишиларга ҳам, ҳаммага жой бор. Буларнинг барчаси бир бўлган ҳолда яхлит Исломни намоён қилмоғи лозим. Одам ўзининг қилаётган ишига мағрур бўлиб, бошқаларни маломат остига олмоғи шу катта асоснинг унда бузилганидан далолат беради. Ким ўзида бундай ҳолатни сезса, ихлосини қайта кўриб чиқсин, ўзининг устида яхшилаб ишласин. Салафлар қалбда бундай ғурур пайдо бўлиб қолмасин, деб ўз нафслари устида ўн йиллаб, йигирма йиллаб ишлар эдилар. Негаки, амалларнинг соф бўлиши, барча ғурур, кибр, ўзга (соҳадаги)ларни менсималик каби иллатлардан пок бўлиши унинг мақбул амаллар жумласига киришига йўл очади. Аксинча, кишида бундай иллат пайдо бўлиши эса худди ичига қурт тушган мева каби бўлади, сиртдан чиройли кўринади-ю, ичи қуртлаган бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ихлосдан айирмасин, гап-сўзларини, ишларини ихлос тарозиси орқали ўлчайдиган, амали ҳабата бўлиб кетишидан ҳадикда бўлиб турадиган камтар мўминлардан қилсин. Қилаётган амалига мағрур бўлиб қолиб, охиратда қуруқ қоладиган бахтиқаролардан қилиб қўймасин. Омин.

©️ Шайх Сайфуллоҳ Носир

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳларимиз тавбага ундасин.

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad
Имтиҳон саволларининг тарқаб кетиши муваффақият гарови эмас. Чунки қабр саволлари ҳам тарқаб ётибди. Одамлар бўлса имтиҳондан ўта олмаяптилар.

Аҳмад Шақирий

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатни эгаллаш мумкин, аммо халқнинг қалби ва онгини забт этиш осон эмас.

Миллий шуурни уйғотиш учун нима қилиш керак?

© Azon Global

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуюшқондан чиқаётган даҳрийлик: Атеистлар қонунни менсимайдими?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/p1Ub0BzYjoY

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай тавба қабул бўлмайди

Рисалатул Қушайрия

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ишлар ортида нима бор?

@MubashshirAhmad
"Azon Global" жамоаси Ўзбекистондаги радикал атеизм ҳақида таҳлилий ролик тайёрлабди. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда радикал атеистлар қўли билан ўзбек давлатчилигини қулатиш, иқтидорга ғарб кўппакларини олиб келиш жараёнларини таҳлилий баён қилганмиз. Энг ёмони, юқори даражадаги давлат амалдорлари орасида ҳам ғарб томонидан қўлланилаётганлари бор.

Ҳар бир ватанини ўйлаган фуқаро бунақа тоифаларга сиёсий бошқарув ўтиб кетмаслиги учун ҳаракат қилиши шарт. Ўйлайманки, хавфсизлик идорлари ғарбнинг давлатчилигимизни қулатишга қаратилган фитналарига қарши чораларни кўриб боряпти...

Видеони вақт топиб, албатта, кўринг! Бизнинг номдан салом қолдириб, "ёқди" тугмасини босиш эсдан чиқмасин!

Ютуб орқали кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=p1Ub0BzYjoY

@adolat_kuychisi
Бу ижтиҳодий масала. Табиий, уламолар ўртасида бир ижтиҳодий масалада турли хил фикр бўлади. Шайх Салмон Дойянинг фатвоси мутлақ тўғри, деб ҳеч ким айтмади. Бир олим сифатида у ўз қарашини асослади. Унинг фатвоси билан дин ва ватан учун курашнинг қадрини ҳеч ким тушира олмайди. Палланинг нариги томонида шайх даражадасидаги юзлаб олимлар "Ақсо тўфони"ни ҳақиқий жиҳод дейишган. У киши бир ўзи тарозининг бошқа палласида.

Шайхнинг илмий даражаси ва бундай фатво чиқаришига боис бўлган омилларни санаб ўтирмай қисқа қиламан, фатво шайхнинг шахсий қарашларидан келиб чиққан ва бир олимнинг қараши ўлароқ эътиборга молик. Лекин юқорида айтганимдек, юзлаб олимлар бу фатвонинг муқобилини айтишади. Бу эса ўта муҳим жиҳат. Айниқса, шаъни учун курашаётган эркакларнинг руҳиятини бундай фатволар билан тушириш айни дамда хато иш.

@MubashshirAhmad
#Муҳаббат_бу..
Урва ибн Масъуд Сақафий Ҳудайбиядан қайтгач, шерикларига деди: "Эй қавм! Аллоҳга қасамки, Кисро, Қайсар ва Нажоший каби кўп подшоҳлар ҳузурида бўлдим. Аммо Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг асҳоби Муҳаммадни ҳурматлаганидек бирор подшоҳни асҳоби ҳурматлаганини кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у балғам туфласа-ю, бир кишининг кафтига тушса, балғам билан юзи-ю терисини ишқарди. Агар буйруқ қилса, уни бажаришга шошиб қолишарди. Таҳорат олса, таҳорат сувини талашиб, уришиб кетаёзардилар. Агар гапирса унинг олдида овозларини пасайтирардилар. Ҳурматлаганлари учун юзига тик қарамасдилар".

Ибн Қаййим, "Зодул маъод"

@MubashshirAhmad
Айни дамдаги қалбдош дўстларим...

@MubashshirAhmad
Ғазо воқеаларида айбдорни топиш керак бўлса, у айбдор сизсиз, менман. Кимдир маломат қилиниши керак бўлса ҳам у сизсиз, менман. Лекин айбдор ва маломатга ҳақлилар зинҳор ўз ватани учун қон тўкаётганлар эмас. Ана, бир кунда бир нечта боласини, бутун оиласини йўқотаётган, ҳар сонияда даҳшатли ўлимини кутиб яшаётган халқи ҳам айтиб турибди ким айбдор эканини. Бирор бенамоз фосиқи ҳам бугунгача ҳамасни айбламади. Ҳатто ғарбда яшаб турган ғайридинлар орасида ҳам ҳа*асни айблаганларни кўрмадим бугунгача.

Қайтараман, Ғазoнинг бугунги аҳволга келишида сиз билан мендан бошқа айбдор йўқ!

Икром Шариф

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазоликларга маломат эмас, қўллов керак!

@MubashshirAhmad
2024/11/16 08:49:46
Back to Top
HTML Embed Code: