Telegram Web Link
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Деизмга кўра яратгувчи ҳикмат соҳибими? (+видео)

– Сен ишонган яратгувчи ҳикмат эгасими? Ёки ишларини фақат кўнгил очиш учун қилганми? Ҳар ҳолда, бу дунёни шунчалар чиройли яратган ва ҳар борлиққа ўнлаб фазилатлар берган Зот донодир. Зеро, бундай ҳикматли яратиш фақат Ҳаким зотга, яъни ҳикмат соҳибига хос. Бир назар сол, дунёда ҳамма нарсанинг вазифаси бор. Ҳеч нима исроф қилинмайди. Бекор ва беҳуда нарса йўқ. Бу ҳам яратгувчимизнинг доно зотлигини исботлайди. Зотан, буни инкор этсанг, бутун борлиқ сенга қарши туради ва ўзларидаги ҳикматни кўрсатиб, сени ёлғончига чиқаради. Энди эса бироз сен ҳақингда гаплашайлик:

Батафсил: https://azon.global/1963

©️Azon Global
Туркия ва турклар ҳақида таассуротларим, хулосаларим бисёр. Лекин ёза олмайман. Бирпасда пантуркист деб айблашади. Ёзмасам, гапирмасам ҳам кўп айблашган. Шунинг учун Туркияда кўп бўлсамда бирор туркни дўст тутмаганман, ҳатто тилини ҳам ўрганмайман.

Арабни ҳам шу. Арабчани яхши билсам ҳам, арабча гаплашмайман. Бўлмаса панисломчи ёрлиғи пешонамда туради.

Толибоннинг бошқаруви ва тутумлари ёқмаса-да, худди ичимга кириб чиққандай, толибонпарастликда айблашларига-ку кўникиб кетдим.

Ғарбни мақтаса, Россияни мақтаса статья қўядиган даражада айблашмайди, лекин. Энг аламлиси шу.

09.09.2022

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғриғим, аламим, иложсизлигим, йиғим-фарёдим Ғазо.

Топталаётган орим, номусим ва ғурурим Ғазо.

Букчайган белим, юлинган юзим, эзилган юрагимсан Ғазо.

Шу билан бирга орзуим ҳам, умидим ҳам ва нурли келажагимсан ҳам Ғазо.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путинни Ўзбекистон аҳолисининг кўпайиши ташвишлантиряптими? 

©️Azon Global
"Ҳадид"* сурасининг соҳиби бўлган уммат ҳадидни ишлата билмайди**.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
---
* Ҳадид - темир.
** яъни оғир саноатни ривожлантира олмайди.


@MubashshirAhmad
Инглизлар Ҳиндистондаги ислом давлатини йиқитган пайтларида ҳокимиятни ҳиндусларга топширишган. Бу иш бутпарастлик қолишга исломдан кўра ҳақлироқ деган асосга кўра бўлган.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

=====
Ислом душманларининг ҳар ердаги иш услуби ва мақсади шу. Исломдан бошқа ҳамма нарсага кўнишади. Шуни унутмасак бас.

@MubashshirAhmad
Атеизм билан биринчи бор тўқнаш келганимда (ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари) уларнинг "илмий тараққиёт", "замонавий илмий дастурлар" ва "илм кишиси" каби ибораларни кўп ишлатиши мени довдиратиб қўйган.

Атеизм фақат ақл ва илмга суянадиган юксак тушунча экан, деган ёлғон тассурот пайдо қилган. Улар бу иборалар ортига яшириниб олишганини, аслида муноқаша учун ташлайдиган арзирли таклифлари йўқлигини кейинчалик билдим.

"Буни илм рад этади", "Бунга илм рози бўлмайди", "Буни илм исботлаган" деган баёнотлари қуруқ гап бўлиб, ўзлари эса ҳақиқатни юзага чиқарадиган илмий-танқидий мунозаралардан қочишлари маълум бўлди.

Қолаверса ўзлари рўкач қилаётган илмий назариялар муаллифлари аксар ҳолда атеист бўлмас экан. Йўллари ва ғояларини жозибали кўрсатиш учун хоҳлаганча ёлғон ишлатишар экан.

(Чунки "ёлғон гапириш ҳаром, гуноҳ бўлади", деган қадрият улар учун ёт.
Аслида нафс, модда ва ақлга бино қўйишдан бошқа қадриятлари ҳам йўқ, агар булар қадрият саналса).

Бу гапларни ёшлар уларнинг ялтироқ ва оҳанграбодек ўзида тортадиган ташвиқотларига алданиб қолмасликлари учун ёздим.

Чунки ақли ва фаросатини ишлатган ҳар қандай инсон атеизм соғлом ақл ва фаҳм рад этадиган ғоя эканини тушуниб олади. То буни тушунгунларича ва атеизм ҳақиқатини англагунларича вақт ўтказиб қўймасинлар, дейман холос.

@MubashshirAhmad
Атеизм устунларининг оддий одамларнинг кўзини боғлайдиган, лекин аҳли илм тирсагидан тутиб қоладиган қуйидагича фириблари бўлади:

1. Хос ишни умумлаштириш. Аёлларни уриш ҳақидаги сарказмдан унумли фойдаланганлари каби.

2. Умумий ишни хослашлик. Умматнинг ютуқ ва устунликларини айрим давр ва шахсларгагина хослаб қўйишлари каби.

3. Аслида бўлмаган нарсаларга қўшимча ва ўзгартишлар зиёда қилиш. Айрим аҳкомларни ёмонотлиқ қилишда бу усулдан кўп фойдаланишади.

4. Лозим бўлган қайд ва шартларни ўчириш. Бундай ўчириш ҳақиқатнинг ўзгаришига олиб боради. Масалан кўпхотинлилик масаласида бу услублари қўл келади.

5. Ҳақни ботил қилиш ва ботилни ҳаққа чиқариш мақсадида диний матнларни хоҳишга кўра талқин қилиш. Бунга мисоллар уларнинг даъволарида тиқилиб ётибди.

6. Асосида ихтилофли бўлган тушунчаларни тарқатиш. Минглаб китоблар ичидан ўзларига ёққан ихтилофли масалани кўтариб чиқиб, исломда шундай дея талқин қилишлари кўп кузатилган. Ваҳоланки бу ихтилофларнинг атеистларга дахлдор бўлмаган ва умматга фойдали сабаблари бўлади.

7. Айрим уламоларнинг заиф ижтиҳодларини, ислом мана шу, дея тақдим қилиш. Ваҳоланки бу ижтиҳод бошқа мужтаҳидлар ва ёки жумҳур уламо томонидан рад қилинган бўлади.

8. Исломга нисбат бериладиган айрим фирқаларда мавжуд нодир ва нотўғри тушунчаларни териб юриш ва уни мусулмонлар тан олган исломий тушунча, дея мутлақлаштириш. Ваҳоланки ислом ундай тушунчалардан ҳақ ботилдан бариъ бўлгандек топ-тоза бўлади.

9. Баъзи сўз ё матнларни муаллифи ё ровийсидан бошқага нисбат бериш. Бу илмий хиёнатдан юзлари қизармай фойдаланишади.

10. Саҳиҳ қавлларни яшириш ва билиб туриб кўрмаганга олиш. Бунда кўзлаган мақсадлари амалга ошмай қолишидан қўрқиш бош омил бўлади.

11. Моддий илмлар атеистик илмлар эканини шипшитиш. Ваҳоланки воқеълик бунинг тескариси эканини кўрсатади.
Атеистларнинг бундай алдов ва фириблари рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Мусулмон ўз дини ва борлиқ ҳаётни яхши ўрганса, уларнинг бу тузоғига тушмайди. Атеистларнинг уммат ва унинг тарихига хиёнатидан огоҳ бўлади. Уларнинг ҳақиқат душманлари - инс шайтонларига ақл ва қалбларини сотганларини чуқур англайди.

11.09.2022

@MubashshirAhmad
Исломофобия (исломдан қўрқиш) - бу дард, бу иллат.

Агар у жамиятимиздан йўқ бўлса:

- Ҳукумат ислом дини ва мусулмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлади, тўғри ва фойдали қарорлар чиқаради.

- Рўмолли ё соқоллини кўрган одамлар сесканиб-қўрқиб кетмайди.

- Жамиятдаги фикрий баҳс-тортишувларда холислик юзага келади.

- Турли қатламлар ўртасида тенгҳуқуқлилик ва шу сабаб самимийлик пайдо бўлади.

Исломофобияни йўқ қилишда мусулмон қатлам, айниқса илм аҳлининг ўрни ва масъулияти катта. Улар қилиши керак бўлган ишлар:

- Исломнинг қора чапланган юзини поклаш ва асл ҳақиқатларини кўрсатиш ва ёйиш.

- Динимизнинг гўзал ахлоқини ўзида намоён қилиш.

- Аҳолининг диний билим ва савиясини ошириш.

- Ислом душманларининг ҳийла ва кирдикорларидан огоҳ бўлиш ва огоҳ этиш.

11.09.2021 й.

@MubashshirAhmad
Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.
Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

@MubashshirAhmad
Ботил аслида мағлубиятга маҳкум. Лекин ғолиб бўлишининг сабаби, уни мағлуб этадиган ҳақиқат аҳли топилмаслигидир.

Аббос Аққод

@MubashshirAhmad
Мусулмонларнинг салб юришларидаги ғалабалари биринчи сабаби - ахлоқий қуролланишни янгилай олганларидир.

Француз-яҳуд тарихчиси Клод Кохен

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Мубашшир Аҳмад: «Мен ҳокимиятга интилмайман!»

«Сиёсат ва биз» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/N5fTgXBDzUM

©️Azon Global
Севишга Аллоҳ, ҳамроҳликка Қуръон ва насиҳатга ўлим етарлидир. Аллоҳни дўст тутинг ва одамлардан четланинг.

Фузайл ибн Айёз

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Феминизм - адолатсиз тенгликни адолатсиз равишда талаб қилмоқдир.

Масалан, жисмонан кучсиз ва ҳиссиётли хилқат бўлмиш - аёлни кучли ва ҳиссизроқ эркакдек бўлишини исташда адолатсиз тенгликни талаб қилиш кўринса, бундай тенгликни аёлларнинг ҳамма қатламига раво кўрмаслик уни адолатсиз равишда талаб қилишга мисол бўлади.

Янада аниқроқ айтсам, аёл нозик елкасида тирикчилик юкини кўтара олмайди, масъулиятли ва таҳликали ишларда тушкунликка тушиб қолади. Бундай вазиятларда майдонда эркак туриши керак. "Йўқ, феминизм деганда биз буни эмас, аёлларнинг эрки, ўз истаги билан яшаш ҳуқуқини назарда тутамиз", дейишса, унда бундай ҳуқуқларни (ўз қадрияти бўйича яшаш ёки кийиниш ҳуқуқларини) ҳижобли ва итоатли аёлга раво кўришмаётгани, улар талаб этаётган бу тенглик фақат ўзлари ва пинҳоний ғаразлари хизмати учунгина экани ойдинлашади.

Энди яна юқоридаги таърифни ўқинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Джураев Абдушукур айтади:

Бир таниш милиция полковниги айтади: “Масжидга кирсам, илгари менинг учетимда турган “черний” болалар бор экан. Бирга намоз ўқидик. Ҳозир улар қонуний соҳада ишлаб, анча оёққа ҳам туриб қолишибди. Илгари орамизда душманларча муомала бўлса, ҳозир қарашларидан мусулмонларча биродарлик тўйғусини сездим.

Тажрибамда пайқаганим, турли ёмон йўлдан олис бўлиш учун болаларни гўдаклигидан тортиб, Яратгани билан таништириб, ислом билан тарбия бериш керак экан”, дейди.

Ислом, бундайча айтганда, “черний”ни ҳам, “красний”ни ҳам бир масжидга йиғади, бир сафга тизади, пешонасини саждага қўйдиради, тўғри йўлга солади. Аллоҳнинг Ўзининг тўғри йўлидаги қулларига берар мукофоти бор. У – жаннат!

© Джураев Абдушукур саҳифасидан, қирғизчадан таржима

@MubashshirAhmad
Аксар ҳолатларда ЖК 244-1-моддаси 3-қисм "г" банди билан жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг уяли алоқа воситалари терговга қадар текширув давомида ҲМҚО ходимлари томонидан олиб қўйилган вақтда, уларнинг талабига кўра, ихтиёрий равишда қурилмага ўрнатилган ҳимоя паролларини очиб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Телефон қурилмасидаги маълумотлар эса келгусида ўша шахсни айблаш учун энг асосий далиллардан бири ҳисобланиши кўпчиликка маълум. Шу ерда ҳақли савол туғилади. Шундай ҳолатда, яъни шахс ўзининг телефон қурилмасига ўрнатилган ҳимоя паролларини тезкор ходимларга маълум қилиб, қурилмани очиб беришга мажбурми? Буни айтишдан бош тортиш жавобгарликни келтириб чиқарадими?

Бундай ҳолатларда, агарда қурилмани олиб қўйиш ҳақида тегишли прокурорнинг санкцияси бўлмаса, шахс телефонини қурилмасини очиб бериш тугул, қурилманинг ўзини ҳам тезкор ходимларга тақдим қилмасликка ҳаққи бор. Чунки, амалдаги қонунчиликка кўра, шахснинг ҳар қандай мол-мулкини, хусусан уяли алоқа воситасини олиб қўйиш учун албатта прокурор санцияси бўлиши лозим.

Лекин, нарсани олиб қўйиш ҳақида прокурор санцияси мавжуд бўлган ҳолатларда, ҲМҚО ходимлари шахсдан телефон қурилмасини олиб қўйиб, унга ўрнатилган ҳимоя паролини айтишини, қурилмани очиб беришни талаб қилишса, шахс бундан бош тортиш ҳуқуқига эга ва бунинг учун қонунчиликда бирор бир жавобгарлик белгиланмаган.

Чунки бундай вазиятда шахснинг жиноятда айби борлигини исботлаш мажбурияти унга эмас, аксинча, ҲМҚОларга юклатилган. Шахс бундай ҳолатда сукут сақлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ эса гумонланаётган шахсга ўзининг жиноят содир этишда айбини исботлаш жараёнида иштирок этмаслик имкониятини кафолатлайди.

Яна бир гап, фуқароларимиздан ўзларига тегишли бўлган уяли алоқа воситаларида тақиқланган диний материалларни сақламасликларини, бошқа шахсларга тарқатмасликларини, бу жамият учун жиддий таҳдид эканини унутмасликларини сўраб қоламиз. Зеро, кўза кунда эмас, кунида синади. Қонунни билмаганлик эса жавобгарликдан озод этмайди.

Advokat Ulugʻbek Esanov

@MubashshirAhmad
Толибон даврида кўкнори етиштириш 95 фоизга камайди - БМТ

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган 2021 йилдан буён мамлакатда кўкнори етиштириш 95 фоизга қисқарди. БМТ маълумотларига кўра, бунга гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши кураш, истеъмолчиларини ҳибсга олиш, экинларни йўқ қилиш ва бозорларни ёпиш каби чоралар эвазига эришди.

Батафсил: https://azon.global/1991

©️Azon Global
Эркин жамиятда эркин инсон кўп маҳсул беради. Фикрлар тўқнашувидан ҳақиқатлар юзага чиқади. Қўлга киритилган ҳақиқатларни ҳаётга эркин татбиқ қилишдан тараққиёт юзага келади. Тараққиёт самараларидан эркин фойдаланилгани учун фаровонликка йўл очилади. Биз истаган жамият айнан шундай жамиятдир.

Инсон ҳур туғилган. Аллоҳ уни барча қулликлардан қутилиб, Ўзига қуллик қилишини хоҳлайди. Фақат Аллоҳга қул бўлган кишигина энг озод инсондир. У нафсга қулликдан, дунёга қулликдан, мустабидга қулликдан озоддир.

Аллоҳ биздан эркин ва озод яшашимизни истайди. Исломнинг асл-асосларидан бири шудир.

@MubashshirAhmad
Бу бепоён ва мураккаб оламда борлигимиз сиррини фақат исломгина очиб бера олади.

@MubashshirAhmad
2024/11/16 10:53:18
Back to Top
HTML Embed Code: