Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳрийлик фитнадир.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.

Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан!

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маънавий таҳдидларга қарши ҳошимжонча кураш қанча давом этади?

Инсон капитали ва моддий ресурслар чекланган, мамлакатнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун четдан қарз олинаётган, натижада давлатнинг ташқи қарзи кундан кун ортиб бораётган даврда бор маблағни Абдухошим Исмоиловнинг Регистон майдонида рақс тушиши учун сарфлаб юборишимиз қанчалар тўғри?

Ёки Маданият вазири Озодбек Назарбеков айтганидек, маданиятга таҳдид бостириб келганда, биз асфальт учун ташқаридан қарз олиб, ўз пулимизни фестивал ва ўйин-кулгига сарфлаб юборишимиз тўғри бўладими?

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исми ўзбек, ўзи рус». Ўзбекистонда руслаштириш сиёсати.

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 31-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/0VoZFvN4BsI

©️Azon Global
Медресе для девушек в Киргизии. Нетерпимость только к исламу.

Смотреть 👉 https://youtu.be/Lp8DAkeigo8

©️Azon Global на русском
Муаммонинг илдизини топгим келаверади. Чунки ҳозирги натижалар ана шу илдиз-асосларга бориб тақалаверади.

Гап юздан чиққан тукни ёмон кўришда эмаслигини ҳамма тушуниб турибди. Бу ерда тук мисолида исломни ёмон кўриш, ўз аслидан нафратланиш ётибди. Лекин нега?

Зоти мусулмон авлод, аждодининг қадриятидан қачон ва қандай нафратланиб улгурди? Улар нега нафратини сурбетларча изҳор қила оладиган даражада юзсиз?

Назаримда бундай миллат таназзули, миллат фожиасининг юзага келишида қуйидаги омиллар асосий ролни ўйнаган:

1. Рус босқини. (1870-1920-йиллар).

2. Коммунистик мафкура.(1920-1990-йиллар).

3. Ясама ва ўта заиф миллий мафкура. (1995-йилдан ҳозиргача).

4. Исломофобия. (2000 йиллардан ҳозиргача).

Ана шу омиллар мажмуаси ҳозирги нохуш воқеалар сабабчиси бўлади. Нохуш деганим сабаби, у нафақат мусулмон қатлам учун муаммо, балки эрксевар ва оқил ҳар бир қатлам норозилигига сабаб бўляпти.

Бу энди жуда ёмон. Чунки қўлида озгина ҳокимияти бор тоифа билан халқнинг катта қисми қарама-қаршилиги хавфли кўриниш ҳисобланади.

Шу сабаб, бу ва шунга ўхшаш муаммолар тезликда ҳал қилиниши керак. Бунинг учун эса муаммоларнинг илдиз-асосини топиб, уларга ечим излаш вақти келди.

25.08.2019 й.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун биз озодмиз!" — Бангладешда инқилоб. Осиёнинг "темир хоним"и нега ҳокимиятдан ағдарилди?

Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.

Батафсил: https://azon.global/1920

©️Azon Global
Дунёнинг битта ифлос давлати жаҳон ҳамжамиятини таҳқирлашда, ўйнатишда давом этмоқда. Катта давлатлар оғзига толқон солиб олган. Кичикларининг ранги ўчган.

UNRWA - қочоқларга ёрдам бериш БМТ агентлиги саналади. Фаластинлик қочоқларга 75 йилдан бери ёрдам бериб келаётган Жаҳон ҳамжамиятига қарашли бу агентликни исроил террористик ташкилот дея эълон қилиб, фаолиятини тақиқлади. Фаластинликлар энди зўр-базўр кун кўришларига ёрдамчи бўлаётган охирги чораларидан ҳам маҳрум бўлишди.

Бу хабардан яна битта хулоса олса бўлади: террористик ташкилот ёки террорист дейиш золимларнинг мазлумларга нисбатан ноҳақ тақайдиган лақабига айланиб улгурибди. Энди бу ибора менинг наздимда ўзининг ҳақиқий маъносини ташимайди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атайлаб икки марта эшитиб кўрибман. Олий таълим вазиридек одамнинг "ўқув формаси" ҳақида нима деётганини тушуниш қанчалар ҳаракат қилсам ҳам ҳеч нарса англамадим. Мантиқсиз иш бўлгандан кейин уни оқлашга ишлатилган иборалар ҳам алмойи-алжойи бўлади-да. Афсус, ишларимиз шундай мантиқсиз.

Иқтибос: "Университетларда талабалар ҳар хил кийим кийиб юрса, жамиятда ҳар хил кийинадиган одамлар (!!) пайдо бўлади. Кейин шу туфайли жамиятда тўқнашувлар юзага келади"… (войдооод, даҳшат фикр. Яна ҳам жумлаларнинг лаб-лунжини тўғирлаб ёздим).

@MubashshirAhmad
Мустақиллик нима?

Ҳар қандай истилочи, бир ўлкага қадамини қўяр экан у ерларни абадий талашни кўзлайди. Худди шунингдай қачонлардир руслар бизнинг ўлкаларни истило қилар экан “бу ўлка абадийян Россия империяси ҳомийлигига олинди” дейишганди, ундан кейин советлар ҳам абадийликни даъво қилишди...

Золимлар ҳар қанча исташмасин, қудратига ишониб, ҳар қанча илоҳликка даъво қилишмасин, вақти келгач, Озар ясаган тош будлар каби чил парчин бўлдилар. Бу эса ҳеч нарса абадий бўлмаган, ўзгариб тургувчи замонанинг ўз эгаси борлиги, барча нарса унинг иродаси билан содир бўлишига, ишорадир... Бу кун аслида, англаш кунидир, эҳтимол Мустақиллик куни шуниси билан ҳам муқаддас...

Мустақиллик бу умиддир...
Халқнинг чин дилдан қилган орзуси, илтижоси бир куни келиб албатта амалга ошиши мумкинлигининг исботидир. Ҳар қандай ҳолатда бўлсанг ҳам умидингни сўндирма!!!- деган даъватдир...

Мустақиллигимиз абадий бўлсин азизлар. Байрам муборак!!!

@tanatoz1920

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айрим фикрларига, айниқса "исломий бошқарув демократияни давом эттирмайди", деганларига ва нописанд иборалар қўллашларига қўшилмасамда, Ибрат Сафонинг бу мулоҳазалари эътиборга молик. Улардаги фикр ёзда қор ёққандек кутилмаган бўлди. Қизиқ гаплар бор, маълумотингиз учун.

===============
Мустақиллигимиз ҳақида таҳлиллар яна янграр экан, узоқ йиллар сиёсатшуносликдан таълим олган одам сифатида ўз прогнозимни қўшсам - ҳақиқий демократия Ўзбекистонда Исломий бошқарув ўрнатилишига сабаб бўлади.

Буни мен яхши ё ёмон демаяпман. Шуни эсда тутинг. Менинг буни яхши ё ёмон дейишим - масалани иссиқ ҳам, совуқ ҳам қилмайди.

Демократия амалда жуда кам ҳолларда аксар кўпчиликнинг хоҳиш-истагига асосланади. Айниқса Европа давлатлари тепасидаги бошқарувларда одатда электоратнинг 30-40% овозини ола олган партиялар ҳукм суради.

Яъни, қолган 70-60% электорат аслида кўпчилик бўлса ҳам, ўзаро тарқоқ сиёсий қарашларга эга. Кўп ҳолларда ҳукуматга келган кўпчилик (аслида озчилик) партияси ҳукумат тузиш учун бошқалар билан коалиция тузишга мажбур.

Ўзбекистонда ҳақиқий демократик сайловларга йўл очиб берилса ва ҳар қандай партия рўйхатдан ўтса, Исломий партия ғолиб бўлишига ишоралар кучли. Дунёвий бошқарувни коррупция, непотизм, новатанпарварликка тенг дея кўрувчи қатлам каттагина ва ўз овози орқали уни ағдаришга тайёр. Уларни бунда айблаб ҳам бўлмайди, бу мавқелари асосли бўлиши мумкин.

Бу партиянинг етакчилари ҳам тайёр - “ТикТок муллалар” ижтимоий тармоқларда жуда катта издошларига эга, ҳукумат идоралари, ҳуқуқ органларидан ташқари мустақил зиёли ноширлар ва сиёсатшунослар гуруҳи ҳам жамиятда фаол. Ҳеч қандай бошқа қатлам Ўзбекистонда уларчалик фаол эмас ва улар каби йирик потенциал сайловчилар оқимини бошқармайди.

Аммо, бу партияни зиёли ноширлар ё сиёсатшунослар бошқариши эҳтимоли кам (балки де-юре.). Аслида асосий куч энг овози баланд, энг популист аъзода бўлади.

Ҳозир демократик давлатларда ҳам шундай - Борис Жонсон, Трамп, Орбанлар бунга яхши мисол. Ўзбекистонда ҳам диндор қатламга етакчилик қилаётган шундай шахслар бор. Улар учун демократия - шунчаки юқорига етиб олишдаги восита.

Хўп, демократия орқали Исломий бошқарув ўрнатилса, нимаси ёмон? Ҳеч нимаси ёмон эмас, кўпчилик ёки яхши уюшган озчилик раъйи шу экан - улар демократик давлатда ҳукуматга чиқишга ҳақли.

Демократия керакми, мана демократия. Аммо, бир кичик аммоси бор - диндор партиялар одатда демократик тузумни давом эттиришни исташмайди ва уларнинг ҳукми остида жамиятдаги турфахил қарашлар четлатилиб, фақат динга мувофиқлик таъминланади. Қолганлар ё мослашади (алмисоқдан қолган коммунистлар дарров салла кийиб олади) ё чиқиб кетади, ёки …

Бу айнан қачон юз беришини айтиш қийин. Экс-коммунистлар гуруҳи табиат тақозоси билан барибир ўлиб битади ва бир кун янги сиёсий қатлам ўртага чиқади. Лекин, у ҳақиқий республикани ўрнатиши хомҳаёл.

Хуллас, кейинги бир неча ўн йилликда Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, яъни бир партия 5 ё 10 йилдан сўнг халқ фикри ўзгаргач, “марҳамат” дея мухолиф партияга ҳукуматни топшириб берадиган “Ғарбона” демократия ўрнатилмаса керак. Яна қайтараман - буни яхши ё ёмон демаяпман - мен четда яшайман ва бир ухласам, қотиб ухлайман.

© Ibrat Safo

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Хорлик хорланганларнинг руҳиятидаги ҳозирликдан юзага келади. Ва бундан золимлар моҳирона фойдаланади".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Mezana" халқаро илмлар академиясида кириш имтиҳонлари давом этмоқда

"Mezana" академиясида 31 август тонгидан бошлаб кириш имтиҳонлари қизғин тарзда давом этмоқда. Имтиҳон, Доктор Омир Муҳаммад бошчиликларидаги бир гуруҳ академия устозлари назоратида бўлиб ўтмоқда.

Талабаларнинг имтиҳон талабларига жавоб бера олишдаги кўрсатаётган ҳимматлари хусусан араб устозларимизнинг эътиборини тортяпти албатта.

Шу ўринда маълумот учун, "Mezana"да таълим олишни хоҳлаб, қабулга ёзила олмаганлар учун ҳали ҳам имконият мавжуд. Жорий имтиҳонларда иштирок этмоқчи бўлган илм талабидагилар қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

📚 Академия курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

📚Мадраса курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

📚Аёллар академияси курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻

❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган! Дарслар 15 сентябрдан бошланади.

05077631313 @Mezana_82
05065443779 @mezanamanager
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Деизмга кўра олам нима учун яратилди? (+видео)

Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Учинчи қисм – деизмга кўра олам нима учун яратилгани ҳақида.

Батафсил: https://azon.global/1928

©️Azon Global
"Ёшлар бугунимизнинг ярми ва келажагимизнинг ҳаммасидир".

Бунга эътиборсиз бўлмайлик. Ҳозир замон ўттиз йил олдингидек эмас. Чалғитувчи ва бузувчи сабаблар ва воситалар жуда кўп. Ёшлармизга қийин, ўзлигини сақлаб қолишида ёрдам берайлик уларга.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда йирик миқдорда уюштирувчи дори воситалари қўлга олинди. Бу воситалар Сурияда ишлаб чиқарилган. Сурияга қўшни Ироқ ва Иорданияда ҳар куни кўплаб миқдорда кимёвий уюштирувчи таблеткалар чегарадан ўткизилаётганда қўлга олинади.

Авваллари бу моддалар Ғарб демократиясига бўйсиндирилаётган Афғонистондан чиқарди. Сиёсий таҳлилларга кўра, ҳозирда Афғонистонда бу муаммо бартараф этилган.

Бироқ, энди  Ғарб демократияси қўллаб-қувватланаётган Сурияда бу авж олди.

Тасодифми?

Тарихдан Опиум урушлари ҳақида ўқисангиз, инглизлар опиум орқали Хитойни қандай синдиришмоқчи бўлганини кўрасиз.

Аслида, мамлакат хавфсизлигига чаппасига ўралган рўмол ва таралмаган соқолдан кўра ҳавфли нарсалар таҳдид солади. Бу таблеткалардир. Ҳар бир таблеткага ўтирган ўзбек боласи дарвозани очиб берувчи хоинга айланиши мумкин.

Тўғри, ҳозир даврвоза орқали эмас, гибрид йўллар билан, телеграм орқали митингга чақиришлар, "фалон жойда таблетка тарқатиляпти" деган гап-сўзлар, ёки аниқроқ топшириқлар билан кирилади.

Муҳими усул ўша, манфаатдорлар ўша, алдангандар ўша.

Эҳтиёт бўлайлик.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Агар бандадан шаҳват ғолиб келиши ёки табиатининг қуввати туфайли гуноҳ воқеъ бўлса, Аллоҳ мана шунисини кечириши мумкин. У гуноҳга, уни хоҳламай ва нафсида қасд қилмай воқеъ бўлади. Бу бандага Аллоҳнинг мағфирати, кечиши ва афвини умид қилинади. Чунки Аллоҳ таоло унинг заифлигини, шаҳвати ғолиб эканини билади. Ҳамма вақт ҳам унга сабр қилолмаслигини кўради. Агар у гуноҳ қиладиган бўлса, Роббисига хузуъли, эзилиб, хавфсираб, нафсидаги шаҳват гуноҳидан хижолатга тушиб ва иймони бу ишни кариҳ кўрган ҳолда қилади. У баъзида нафс чақириғига жавоб қилса, гоҳида иймон чақириғига ижобат этади.

Лекин ким гуноҳдан тап тортмасликка, қўрқмасдан унга қадам ташлашга ва Аллоҳ учун шаҳватни тарк этмасликка ишини бино қилган экан ва гуноҳидан шоду ҳуррам бўлиб, маъсиятга эришганда юмалаб куладиган бўлса, мана шундай одамга унинг билан тавбаси ўртаси тўсилишидан ва унга муваффақ бўлмаслигидан қўрқилади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зарурат туфайли аввалги ва ҳозирги "прогрессив" қатламнинг идеаллари ҳисобланган немис мутафаккири Фридрих Нитсшенинг энг кенг тарқалган "Худо ўлди" деган иқтибоси ўрин олган "Қувноқ билим" (1882) ҳамда замонавий физик олим Стивен Хокингнинг "Замоннинг қисқача тарихи" (1988) номли илмий-оммабоп китобларни ўқиб чиқдим.

Ибн Рушд, Форобий, Ғаззолий, Ибн Сино ва Мотуридий каби буюк мутафаккирларимизнинг ўз даврида маълум бўлган илм ва имкониятлар доирасидаги тафаккури ва мазкур икки олимнинг тафаккурини солиштиргач, тўғриси ёки мен ҳам Нитсше ва Хокинг даражасига етиб қолдим, ёки дунё тескари айланиб, илм ва назар ортга қараб кетган деган хулосага келдим ))

Зеро минг йил аввалги шарқ мутафаккирлари кўтарган мавзулар, уларга келтирган назарий ва ақлий жавоблари, бурҳоний ҳужжатларининг вазни олдида Нитсше билан Хокинг менга ўхшаган битта популист блогерга ўхшаб қолади.

Доим айтаман, "истина где-то рядом".
Лекин биз кераксиз жойлардан қидириб юрамиз.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/02 20:30:25
Back to Top
HTML Embed Code: