Telegram Web Link
Тавба муолажасидан* гуноҳни тарк этиш енгилроқдир.

Анас Солиҳ

===
* Тавба муолажаси - шартларига кўра тавба қилиш (уч ё тўрт шарти бор), уни қабул бўлдими ё йўқми деб Қиёматгача ҳадиксираш кабилар.


@MubashshirAhmad
Ғарб ҳижобни тақиқлашни билмайдими? (видео)

Замонавий дунёвий фанлар бўйича оламшумул ютуқларни тақдирлаб борувчи энг таниқли мукофот бўлган Нобель мукофотининг орасида мусулмонлар деярли йўқ. Бу ислом динининг муаммосими? Ёхуд бу ислом динидан воз кечиш ёки диний фонни камайтиришга асосли сабаб бўладими? Умуман, Нобель мукофоти ҳақиқатдан ҳам инсон бахт-саодатининг рамзими? Келинг, шу саволларга жавоб излаб кўрайлик.

Батафсил: https://azon.global/1857

©️Azon Global
Аёл бўлиб юришни хоҳлаётган эркакларнинг ҳижоб кийиб қўлга тушиши ажабланарли. Одатда бундай ҳезалаклар очиқ ва мини юбкаларда юришни, аёллардек бўянишни ёқтиришган.

Камига жуда оз вақтда ҳижобланган учинчи "эркак"нинг аниқлашгани янада ғалати. Шунча пайтгача маълум бўлмаган ҳолатни тартибот посбонларимиз пайдар-пай сезиб қолишаётганида бир гап борга ўхшайди.

Шу "эркак"лар ҳезалак бўлса, ҳижобда юришидан не наф?! Буни ҳеч тушуна олмадим.

@MubashshirAhmad
Рашк шубҳаланиш эмас, балки қалб мулкини муҳофаза қилишдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Оилавий муносабатларнинг сукутдаги душманлари:

- Ётоқда ўринни алоҳида қилиб ётиш.

- Узоқ чўзилган гинахонлик.

- Муаммони илдизни топмай юзаки ҳал қилиш.

- Шахсий алоқалардаги шубҳали ишлар ва уларни очиқламаслик.

- Аёлнинг болалар билан машғул бўлиб, эрга эътиборсизлиги.

- Кўриниш ва тозаликка парво қилмаслик.

- Оила ҳисобидан улфатчиликка зўр бериш.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
"Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас" ("Нисо" сураси, 40-оят).

Ояти каримадан биляпмизки, амалларимизга яраша тақдирланармиканмиз, деган ҳадик бўлмас экан. Биздан холислик ва солиҳ амаллар бўлса етарли!

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу мамлакатда яшаётганлар миллатидан қатъий назар ўзбек тилини билишлари шарт!»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 30-қисм

Томоша қилиш 👉 https://youtu.be/pNs1skjRIkc

©️Azon Global
Мен Ғарбдаги ижтимоий ҳаёт ҳақида ёзсам баъзилар худди эртак айтаётгандек маломат қилади.

Ҳолбуки мен фақат ўзим кўрганларимни эмас бу соҳадаги Ғарблик олимлар, экспертларнинг юзлаб соатлик суҳбатларини тинглаб, китобларини ўқиб, оммавий ахборот воситаларидаги хабарларни кузатиб йиққан билимим асосида ёзаман. Қолаверса шу жамиятда яшайман ва ўз кўзим билан кўраман, одамлар билан гаплашаман.

Худдики Ўзбекистонда чойхонада ўтирволиб чириган Ғарбни танқид қилаётган Тешавойни танқид қилгандек гапиришади.

"Парда" каби подкастлар Ғарбдаги ижтимоий муносабатларни идеал ва биз учун ўрнак қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Ғарбдан биз ўрганишимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор аммо негадир фақат ёмон томонларини ўзлаштирамиз. Оилавий қадриятлар бўйича Ғарбдан ўрганиладиган жиҳат йўқ.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу соқол дегани яна ўсиб чиқаверса. Нима қилса бўлар экан-а? Ёки Ички ишлар вазирлигида соқол олиш бошқармасини ташкил қилса бўлармикан? Шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада соқол ўстирадиган эркаклар сонини Республикамизда тахминан 12 000 000 (ўн икки миллион) десак ва уларнинг соқолини ҳар 2-3 кунда қиртишлаб турилса, бўлмади деганда 500 000 (беш юз минг) сартарош милиция керак бўлади. Шунча одам иш билан таминланади. Яна давлат ғазнасига солиқ тушуми бўлади.

Э йўқ, бунда алоҳида Жун ишлари вазирлиги ташкил қилинса ҳам бўлар экан. Чунки шунча ишчи ўрни ва солиқ тушуми учун бир вазирлик тузилса арзийди. Яна соқол чиқадиган махлуқларни тутиб келиш, суҳбат ўтказиш, ҳисобот тайёрлаш ва таҳдид қилиш, бўйсунмаганларини судлаш ва жазолаш учун кўпгина кадрларга эҳтиёж бўлади. Қизиғи, уларга қўлланган жарималар билан ҳам давлат ғазнасини янада тўлдирса бўлади. Бунинг устига бу соқолли ҳуқуқбузар ва қонунбузарларнинг ишлари очилган ва бартараф қилинган жиноятлар статистикасига қўшилса, бу соҳада жуда кўламли иш қилинган бўлади.

Қолаверса, соқол олдирилгандан кейин жамият ривожланиб, иқтисод юксалиб кетади. Буни бошқаришга ҳам қўшимча кадрлар керак бўлади. Хуллас бунинг учун катта вазирлик керак, вассалом.

@MubashshirAhmad
"Шажаратун-нуриз-закийя фи табақотил-моликийя" китобида айтилади:

"Имом Абу Муҳаммад ибн Умар Мисрий 633 ҳижрий санада Бағдодга келди. Халифа Мустансир Биллоҳ ва уламолар у кишини ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олишди.
Шу зот "Насия байлар" ҳақида саксон минг важҳ (кўриниш) борлигини айтди. Уламолар ҳайратга тушишди ва ишонишмади. Шунда имом Абу Муҳаммад Мисрий уларни санай кетди. Саноқ икки юзтага етганда уламолар чўзилиб кетиш хавфидан у зотнинг илм ва фазлларини эътироф этишди".

Минглаб мавзулар ичидаги бир масаланинг саксон минг важҳи бўлса-я! Буларни ёддан билиб, уламоларга дарс ўқиш учун қанчалик илмда баҳр бўлиш керак? Воқеани эшитиб сал кибримиз ва ужбимиздан тушсак бўларди. Озгина илм ва арзимас маърифатга эга бўлиб, "одамларнинг энг олимиман ва мени танқид қилиш мумкин эмас", деган хомхаёлга бориш ярамайди. Ўзи аҳли илм учун кибр ва ужб энг зарарли ишлардан саналади.

Ҳикояни ўз ҳаддимизни билиш учун зикр қилинди.

@MubashshirAhmad
Имом Моликнинг 900 олим шайх (устоз)лари бўлган. Улардан 300 таси тобиъий ва саҳобаларнинг фарзанд-неваралари бўлган.

Имомдан қабз (байда мулкни қабул қилиб олиш) масалаларидан бири ҳақида сўрашди. У киши: "Билмайман", дея жавоб қилди.

Демак, аниқ 900 олим ҳам бу масалани билишмаган. Шу сабаб сўровчини бошқаларга йўллашган. Бу уларнинг илми камлигини ифодаламайди. Билъакс, илм ва тақволарига далолат қилади.

Ибн Халдун айтадилар: "Билмаслигини идрок қилиш ҳам, маърифатнинг бир қисми ҳисобланади".

Жавобгарлигидан қўрқиб, билмаганини билмайман, дейиш, тақводан саналади. Чунки у бу тўғрида Аллоҳдан қўрқяпти.

@MubashshirAhmad
Истанбулдаги "Мезана мадраса"сида қабул давом этмоқда

А
кадемияга киришда араб тилини билмайдиган ўғил болалар учун махсус икки йилга мўлжалланган "Мезана мадрасаси" ташкил қилинган.

"Мезана мадрасаси"да толиби илмлар араб тилида ўқиш, сўзлашиш, сарф, наҳф, ақоид, фиқҳ, сийрат, Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш илмларини икки йил мобайнида 6 босқичда ўрганишади.

Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.

❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

Мадрасамизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Eurasia Today нашри:

Ўзбекистон нафақат Афғонистонда диний муассасалар қурилишида фаол иштирок этмоқда, балки сўнгги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширмоқда:

🇰🇬 Қирғизистон: Ўзбекистон Ўш шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик масжидлардан бирига айланган масжид қурилишини молиялаштирди.

🇰🇿 Қозоғистон: Ўзбекистон кўмагида Туркистонда Ислом маданияти маркази, жумладан масжид ва таълим муассасалари очилди.

🇹🇯 Тожикистон: Ўзбекистон Ҳисор қалъасидаги бир қанча тарихий мадрасаларни таъмирлашда иштирок этди.

🇷🇺 Россия: Татаристонда Ўзбекистон Республикаси кўмагида маданий-маърифий марказ, жумладан, мадраса ва ислом адабиёти кутубхонаси ташкил этилди.

🇹🇷 Туркия: ўзбекистонлик мутахассислар Истанбулдаги Алишер Навоий мероси билан боғлиқ тарихий масжидни реставрация қилишда ёрдам берди.

Suhrob Bo‘ronov

© Gorizont

@MubashshirAhmad
Ёвузликнинг одатийлиги...

ГазетаУЗ Ўзбекистонда зулм оддатий ҳолга айланганини намоён қилувчи яхши мақола чиқарибди. Журналистлар ўзидан ҳеч нарса қўшмаган, шунчаки Олий суд сайтидаги суд қарорларидан намуналар келтирган.

Зулм репертуаридаги янгиликлардан бири, биринчидан, соқол деб маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш учун (тўлалигича, ўзбошимча) ҳуқуқий асос топилибди. Бундай асос бўлиб 2023 йилда қабул қилинган, шартли номи "Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун" бўлмиш ЖК ва МЖКъга ўзгартиришлар хизмат қилмоқда.

Эндиликда, суд қарорларига кўра, соқол “шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган” ниқоб сифатида тавсифланмоқда ва (судянинг кайфиятига қараб) маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмоқда.

“Шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган” маска, балаклава ва ҳкз ниқобларга тақиқ кўп мамлакатлар қонунчилигида мавжуд. Лекин, ҳеч қайси мамлакатда, бизнинг қонунимизда бўлганидек, жамоат жойларида буларга тақиқ мавжуд эмас. Қолган давлатларда юзни беркитиш фақат намойиш,демонстрация ва ҳкз оммавий йиғилишлардагина тақиқланган.
Аммо, ҳеч бир давлатда соқол тақиқланган "юзни беркитувчи" ниқоб сифатида тавсифланмаган.

Ҳуқуқий янгиликлардан яна бири, одил судлов Ўзбекистонда судянинг эстетик дидига қараб рўёбга чиқарилар экан.
Масалан, Жиззаҳда бир йигит "тартибсиз соқоли учун" (суд қароридан иқтибос) деярли 2 млн жарима тўлаган. Аслида, тартибли/сиз соқол бу дид масаласи, ҳуқуқий атама эмас. Судяга тартибли соқол қўйган ёки умуман соқолсиз йигитлар ёқиши унинг одил судловни рўёбга чиқаришига ҳалақит қилиши керак эмас эди.

Хуллас, яққол аксил-конституциявийлиги ва барча тамал инсон ҳуқуқларига зидлиги билан ажралиб турган қонунлар ва "силовиклар" фаолияти бу жамиятда фасодга сабаб бўлмоқда ва акс натижа беради. Энг ёмони, биз чидаб бўлмас ҳуқуқий ўзбошимчалик ва зўравонликка кўникдик, буни табиий бир жараён деб қабул қиляпмиз.

Бироқ, ҳуқуқий ўзбошимчалик ва зулм бу тарзда давом этаверса, "соқолга тиғ теккизгани учун" 15 дарра бериладиган даврларга тезда келишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

© Сардор Салим

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу мамлакатда яшаётганлар ўзбек тилини билиши шарт!

"Аср шоҳиди" кўрсатувида абгор ҳолатга келиб қолган она тилимиз ҳақида мулоҳазалар.

© Azon Global

@MubashshirAhmad
Бизни менсимаган ёки динимизга ёмон гумонда бўлган кишини, модомики бу балога биринчи жавобгар ўзимиз эканмиз, мен маломат қилмайман. Чунки қаровсиз подани бўри талаши аниқ.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Амударё ғалати дарё. Бир томонида соқол қўйганинг учун, бошқа томонида соқол олганинг учун ишдан ҳайдаласан.

Амударё ғалати дарё, бир томонида рўмол ўраганинг учун, бошқа томонида рўмол ўрамаганинг учун мактабга боролмайсан.

Амударё ғалати дарё бир томонда ароқ сотмаганинг, иккинчи томонда ароқ сотганинг учун қамаласан.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат билан кўринг ва ўзингизга савол беринг: Сиз ҳам замонавий қул эмасмисиз?

@MubashshirAhmad
Мен сиёсатга бепарво бўлмасликни президент ё ҳукуматга осилиш, деб билмайман. Сиёсатга қизиқиш - ўзи тўғри деб билган сиёсатга муҳит яратиш деб ҳисоблайман.

Айримлар президент ё ҳукуматнинг ҳар бир қадамини танқид қилиш ё доим норози бўлишни сиёсий фаоллик ҳисоблайди. Бу осон ва арзон, лекин фойдасиз ҳаракат.

Ҳақиқий фаоллик воқелик билан ҳисоблашган ҳолда ўзи интилган фозил жамиятни юзага келтиришга ва муносиб муҳитни яратишга ҳаракат, танқид билан бирга муқобил ечим бериш, ечимнинг татбиқи учун матонатли кураш ва натижани кўришга шошқалоқлик қилмасликда кўринади. Бу эса қийин ва қадрли, ҳамда фойдали-натижали ҳаракат.

@MubashshirAhmad
Ҳасад жасадни емиради.

Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳ

@MubashshirAhmad
2024/10/03 02:32:38
Back to Top
HTML Embed Code: