Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маймун чечаги эпидемиясининг манбаи ЛГБТ экан. Санэпидқўмита раҳбари Рустамжон Икромов бу ҳақда маълум қилди.

Манба: oblakouz

@MubashshirAhmad
Соқол, рўмол каби нарсаларга ёпишиш оқибати ҳақида ўйлаб кўрдим.

Дейлик, мен бир оддий мусулмонман, экстремист эмасман, шунчаки вожиб-у суннатларга амал қилиб юришни истаган, ўз ишимни қилиб юрган бир йигитман. Қўқисдан "соқолингни ол" ва шунга ўхшаш бемаъни талаблар таҳдидлар ила ёғилди устимга. Бора-бора менда давлатга нисбатан норозилик шаклланади.

Бу норозилик бора-бора трансформация бўлиб бораверади ва бир кун келиб экстремистик фикрлар қад ростлайди. "Қани эди Толибон бостириб келса, яхши бўларди" деган туйғу пайдо бўлади. Ва бу табиий, ахир Афғонистонда ҳозир бу жиҳатдан эркинлик.

Қаранг нима содир бўлаяпти - қичимаган жой қашиляпти: психикаси соғлом, тинчликсевар бир ёш инсоннинг ҳам психикасида, ҳам қарашларида ўзгариш содир бўляпти. Бу экстремизмнинг олдини олиш эмас - уни йўқ жойдан пайдо қилиш.

Аслида экстремизмнинг олди бошқача йўллар билан олинади. Фақат бу учун махсус ташкилотлар илмли ва ишчан бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, кетни кўтариш керак.

© Муҳаммад Шакур

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

Атеистлар, ҳамда мусулмонларга ғарази бор чала “мусулмонлар” кўриши тақиқланади!🔴

Ўзбекистонни тарихида энг кўп олтин олишига сабабчи бўлган Тулкин Киличев бошчилигади чемпионлар намозларини адо қилишмоқда.

Алҳамдулиллаҳ! Алҳамдулиллаҳ!

Аллоҳ таъоло намоз ўқувчи мўминларни сафини кўпайтирсин🤲🏻🤲🏻🤲🏻

© Abdulloh Umar фейсбукдаги саҳифаларидан олинди

@MubashshirAhmad
Ғарбдаги динсизлик оқибатида пайдо бўлган ижтимоий муаммоларни, инсоний муносабатлардаги чигалликларни яқинроқ ўрганган сари биз динимизни маҳкамроқ ушлашимиз лозимлигини англаяпман. Агар диний қадриятларимизни йўқотсак айниқса аёлларга қийинроқ бўларкан.

Инглиз тилида committment сўзи ўзбекчада мажбуриятни зиммага олиш, ўзини тикиш, аҳдлашиш каби маънолар беради

Олдинлари аёл эркакда committment кўргандан кейин ўз танасини инъом этган. Аммо ҳозир аввал танасидан имкон бериб, эркакка дон сепиб кейин уни узоқ муддатли шерик сифатида танлаши мумкин. Агар аёл йўқ мен токи никоҳ қилмагунча ўзимни очиб бермайман деса умрбод эрсиз ўтиб кетади. Айни пайтда эркак эрликка яроқли эканини синаш жуда қийин. Чунки жуда кўп эркаклар committment истамайди, исталган пайтда қайиқдан сакраб қолишни хоҳлайди. Бу дегани узоқ муддатли шерик танлаш учун аёл анча тер тўкиши, йилларини исроф қилиши мумкин. Бирга ётиб туриб юраверади, аммо эркакнинг ниятини билолмайди. У бирга бола кўрмоқчими, бармоғимга узук тақадими деб юраверади. Бир куни жиддий гаплашиб олишга тўғри келади, ўша ҳал қилувчи суҳбат бўлади.

Мусулмонларда аёлга эришиш жуда қийин. Аввал commitment ни зиммага оласиз кейин у сизга имкон беради. Аммо Ғарбда жинсий муносабат ҳеч нарсани англатмай қўйган, жуда арзон нарса. Жинсий муносабат билан committment орасининг ажралиши мана шундай аянчли вазиятга олиб келган. Бечоралар доимий хавотирда доимий стрессда яшайди. Тўғри, расман ЗАГСдан ўтиб ҳам кейин ажрашиб кетиши мумкин аммо ўшанга етиб боришнинг ўзи катта бир эришиққа айланган.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сионистларнинг Ғазодаги шафқатсизлиги сабаби.

@MubashshirAhmad
Forwarded from platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Солеким" ёхуд номенклатурамиз шунчаки даҳшатли ҳолатга келгани ҳақида

Биз олдин ҳам шундаймидик ёки ижтимоий тармоқлар очилиб биримиз ўн бўлиб кўриняптими?

Номенклатурамиз шунчаки даҳшат, тил ожиз. Сиёсий маданият, деб йўқ нарса ҳақида гапирмайлик, кўп аъёнларимизда ҳатто ахлоқ, ўрта мактабни ҳатм қилган одамникичалик савод, савия, дунёқараш йўқ.

Шунинг учун уларнинг аксари журналист, блогерлардан қочади. Савияси ошкор бўлиб қолишидан қўрқади. Бу вазирларнинг кўпи 40-45 ёш атрофида эканлиги, ҳали яна 20 йилча сиёсатда юришини кўриб ачинасан...

Аммо бурун тепада, уст-бош, кибрдан от ҳуркади. Мен жуда хавотирланаманки,  ҳозирги вазиру мулозимлар дунёқараши, ижтимоий-сиёсий, бадиий-эстетик даражаси тестга тортилса, беш балли шкалада икки балл ололмайдиганлари жуда кўп бўлади.

Унда булар нима қилиб юрибди, деган саволга, қисқа ва кўча жаргони уларнинг "тили айланади" деб жавоб қилиш мумкин. Чунки есть қиламиз, хўп бўлади, бажарамиз, деб ўрганган роботсифат дастёрлар синфини шакллантириш кўпинча тўғри ечимга ўхшайди.

Аммо Чингиз Айтматов бир гапни айтганда тўла ҳақ бўлган: фикрсиз манқуртларга суяниб истиқбол ҳақида ўйлаш шунчаки абсурд!

P/S: Масалан, мана бу сиёсий киборимизнинг хорижда ўнлаб микрофон ва камера қаршисида ўзини тутишига қаранг, худди тўйда тост айтишга чиққан ёш-ялангдек оғзига келганини қайтармабди. Бу мулозим ўзининг бир давлатнинг сиёсий вакили эканини, ортида катта бир мамлакат, миллат турганини билармикан?!

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://www.tg-me.com/+UaAfANSlNTEwYmQy
Биз натижага масъул эмасмиз.
Ниҳолни эк, бўлди. Аллоҳнинг наздида амал қилмоғинг ва амалинг Унинг учун бўлмоғи етарлидир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Исломофоб, атеистлар ўзини намунча Ўзбекистоннинг эгасидек тутади? Ҳаммага ва ҳамма нарсага юқоридан туриб баҳо беради. Жамиятдаги тўғри ва нотўғрини ўзининг азалдан бузуқ тарозисида ўлчаб қолади. Халқнинг қадриятларини масхаралайди. Ҳатто нозик хилқат - аёлларни ҳам масхаралайди, таҳқирлайди. Қандай юришимиз ва қандай яшашимизни ўргатади. Хоҳласа давлат номидан таҳдид қилади. Куч ишлатар тизимларни гўлликда, узоқни кўра билмасликда айблайди.

Улардаги бунчалик дух қаердан? Ўзига ишончни улар кимдан оляпти? Халқнинг устидан, ишларидан ва ибодатидан кулишга уларга ким ҳуқуқ беряпти?

Мулоҳазаларимга ҳужжат ва далиллар интернет сарҳадларида бижиб ётибди. Одамлар нафсониятига тегмасин, дея эълон қилмадим.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Gorizont
🇺🇿 Ўзбекистон Мозори Шарифда қиймати 6 млн долларга баҳоланган мадраса қуради.

Батафсил Gorizontда...
Битта қарашга ҳеч тушуна олмай ўлиб кетсам керак.
Шу кунгача кўп бор бундай калтабинлик тарозусида тортилган фикрларга дуч келганман.

Нима эмиш: Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиб, мусулмонлар ривожланишдан ортда қолиб кетганмиш. Дин тараққиётга тўсқинлик қилаётганмиш гўё...

Бу нодонлар намоз ўқишга кетаётган вақт бизга қимматга тушаётганидан ҳам куйинишмоқда...

Бу жаҳолат бандаларига мантиқан ҳам фикрланглар, тўғри тафаккур юритишниям ўрганинглар деб айтадиган ва англатадиган биронта одам йўқмикан атрофида...

Бомдодга ўн дақиқа, Пешинга ўн беш дақиқа, Асрга беш дақиқа, Шомга ўн дақиқа, Ҳуфтонга ўн беш дақиқа ўртача вақт кетади. Жами кун давомида тахминан бир соат, тайёргарликка ярим соат ҳам кетди дейлик. Кун давомида жами бир ярим соат вақт кетгани катта фожеамикан?
Энди кенгроқ ҳам фикрлаб кўрайликчи:

Ҳамма мусумонман деганлар ҳам намоз ўқишармикан?...
Нарда ва карта ўйнаб беш соатлаб ўтирадиганларни биламан. Улар ривожланишимизга пешқадам ҳисса қўшувчилар бўлиб, динимиз зараркунандами шунчалик...
Ҳар куни ичувчи алқашлар ҳам талайгина бўлиб боришяпти. Улар ҳам динимиз бўлмаса бахтли бўлишармиди?...

Ресторанларга масжидлардан кўра бир неча ўн баробар одамлар боришади. Кўпчилиги роса ароқ ичиб, алжираб-валжираб тонготар уйига келади. Боши оғриб кун бўйича ётиб зўрға ўзига келади. Бундай ҳолатлар рўшнолик бўлиб, намоз захарли одатми?....

Ғийбат, иғво энг оғир касалликка айланган бўлиб, бунинг учун ҳам роса кўп вақт сарфлайдиганлар бисёр топилади. Ғийбат ва иғвога вақт кетса мали-ю, намозга кетмасинми?...

Тунги клубларда, ишратхоналарда ҳам одамлар кўпайиб қолишган. Уларнинг ўн соатлаб кетган вақти самарали бўлиб, намозга кун давомида кетган бир ярим соат вақт бекорчи вақтми шунда? ...

Хуллас саволлар кўп...
Бир нима гапираётганда ёки ёзаётганда хой айрим калтабинлар - ўйлаб ёзса, гўё ўлиб қоладигандай тутманглар-эй, ўзингизни!
Нотавонлик ҳам эви билан-да энди...

© Rajab Ro'zimuhammad

@MubashshirAhmad
Кибр жуда ҳунук иш-да. Унинг ҳунуклигини ҳунук сўзлар билан ифодаласам маъзур тутасиз:
=============================
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Сийдик йўлидан икки марта чиққан одамзот нега кибр қилади?!".

Яъни, у бир марта эркак ва иккинчи марта аёл сийдик йўлидан чиқади.

@MubashshirAhmad
Биз нозик шишачалармиз*. Қачонки синдирилсак жароҳатлаймиз.

Бир аёл
===
* Ҳадиси шарифга ишора.

@MubashshirAhmad
Нафсимдан ҳам кўра муолажаси менга оғирроқ нарса бўлмади. Бир марта ғалаба қилсам, бошқа сафар мағлуб бўлардим.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Тавба муолажасидан* гуноҳни тарк этиш енгилроқдир.

Анас Солиҳ

===
* Тавба муолажаси - шартларига кўра тавба қилиш (уч ё тўрт шарти бор), уни қабул бўлдими ё йўқми деб Қиёматгача ҳадиксираш кабилар.


@MubashshirAhmad
Ғарб ҳижобни тақиқлашни билмайдими? (видео)

Замонавий дунёвий фанлар бўйича оламшумул ютуқларни тақдирлаб борувчи энг таниқли мукофот бўлган Нобель мукофотининг орасида мусулмонлар деярли йўқ. Бу ислом динининг муаммосими? Ёхуд бу ислом динидан воз кечиш ёки диний фонни камайтиришга асосли сабаб бўладими? Умуман, Нобель мукофоти ҳақиқатдан ҳам инсон бахт-саодатининг рамзими? Келинг, шу саволларга жавоб излаб кўрайлик.

Батафсил: https://azon.global/1857

©️Azon Global
Аёл бўлиб юришни хоҳлаётган эркакларнинг ҳижоб кийиб қўлга тушиши ажабланарли. Одатда бундай ҳезалаклар очиқ ва мини юбкаларда юришни, аёллардек бўянишни ёқтиришган.

Камига жуда оз вақтда ҳижобланган учинчи "эркак"нинг аниқлашгани янада ғалати. Шунча пайтгача маълум бўлмаган ҳолатни тартибот посбонларимиз пайдар-пай сезиб қолишаётганида бир гап борга ўхшайди.

Шу "эркак"лар ҳезалак бўлса, ҳижобда юришидан не наф?! Буни ҳеч тушуна олмадим.

@MubashshirAhmad
Рашк шубҳаланиш эмас, балки қалб мулкини муҳофаза қилишдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Оилавий муносабатларнинг сукутдаги душманлари:

- Ётоқда ўринни алоҳида қилиб ётиш.

- Узоқ чўзилган гинахонлик.

- Муаммони илдизни топмай юзаки ҳал қилиш.

- Шахсий алоқалардаги шубҳали ишлар ва уларни очиқламаслик.

- Аёлнинг болалар билан машғул бўлиб, эрга эътиборсизлиги.

- Кўриниш ва тозаликка парво қилмаслик.

- Оила ҳисобидан улфатчиликка зўр бериш.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
"Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас" ("Нисо" сураси, 40-оят).

Ояти каримадан биляпмизки, амалларимизга яраша тақдирланармиканмиз, деган ҳадик бўлмас экан. Биздан холислик ва солиҳ амаллар бўлса етарли!

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу мамлакатда яшаётганлар миллатидан қатъий назар ўзбек тилини билишлари шарт!»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 30-қисм

Томоша қилиш 👉 https://youtu.be/pNs1skjRIkc

©️Azon Global
2024/10/03 15:29:15
Back to Top
HTML Embed Code: