Telegram Web Link
Агар бир кишини ўз айбини унутиб, одамларнинг айби билан машғуллигини кўрсангиз, билингки унга макр қилинибди.

Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Макр қилинибди, яъни Аллоҳ таоло томонидан шундай адаштирилибдики, адашганини ўзи сезмаяпти.

@MubashshirAhmad
Государственные меры против мусульман

"Свидетель века", 15 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/P81WUYSo8tU

©️Azon Global на русском
Олим ёки ҳоким ёхуд муфтий бирор масалада фатво бергудай бўлса, унга икки илмни билиш лозим бўлади:

1. Воқеъликни фаҳмлаш илми.

2. Воқеъликда нима вожиблигини фаҳмлаш илми.


Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Ушбу фикрга тегишли икки мулоҳаза бор. Биринчиси, имом Ибн Қаййимнинг сўзлардан шу нарса англашиляптики, фатво бериш олим, ҳоким (қози), ё муфтийнинг иши экан. Яхши замонларда фатво масъулиятини бу уч кишидан бошқалар зиммаларига олишмаган.

Иккинчи
мулоҳаза, кишини фатво рутбасига ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаган кишиларга Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шу илмлар қатори фаҳм-фаросат илмига эга бўлмоғи ҳам лозим демоқдалар. Биринчиси, фатвони китобдаги илмларни назардан қочирмаган ҳолда воқеъликни ҳисоб олган ҳолда чиқариш бўлса, кейингиси масала сўралган ҳолатга айнан нима мувофиқлигини фаҳмлаш даркор. Бу икки илм инсонда ҳаракат ва ўрганиш билан қозонилмайди. Балки улар бандада табиатан мавжуд бўлиб, буни Аллоҳ берган, дейилади.

Демак, қанчали билимли бўлмасин, фаҳм-фаросатда танқисликка учраган одам фатводан ўзини тийгани маъқул. Энди билими бўлмаса, оғизни бутунлай юмган ютади..

@MubashshirAhmad
«Mezana»нинг мақсади нима, у нега айнан Туркияда очилган?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6wZoU9WazQ4

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Мадримовга уй совға қилишибди. Бу хабардан кетим ёнмади. Чунки уй халқнинг пулидан совға қилинмаган.

Спортга эътибор керакми? Марҳамат. Мана шунақа хусусий сектордан томонидан бўлсин. Халқнинг пулидан эмас!

Давлат байроғини кўтаряпти, Ўзбекистонни танитяпти, деган ҳавойи сафсаталарга тоқатим йўқ. Нимаики қилса, ортиғи билан оляпти.

Масалан, мен учун миллатдошларим оч юрса, болалар хароб мактабларда таълим олса, байроғимнинг Ойда ҳилпирагани ҳам завқ бермайди!

@adolat_kuychisi
Қутайба ибн Муслим

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари қайси шаҳарни забт қилса, ўша шаҳарга масжид, мадраса ва азон айтиш учун миноралар қурдирган. Хусусан, Мовароуннаҳр диёридаги биринчи масжидни Бухоро шаҳрида 712 йилда қурдирган.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қимор тўғрисида яқинда кучга кирадиган қонунни бекор қилиш керак. Менимча, бутун халқ буни талаб қилади. Ҳукумат халқ талабини инобатга олсин!

@MubashshirAhmad
Қутайба ибн Муслим - Марказий Осиёга ислом зиёсини таратган зот

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/dYTizmsAtJw

©️Azon Global
«Ўлим ёки озодлик»: ҲАМАСнинг янги раҳбари Яҳё Синвар аслида ким?

20 ёшида исроил босқинчилари томонидан қамоққа олинган, турли тазйиқларга қарамасдан изланишда давом этиб, иброний тили ҳамда яҳудийлар менталитетини ўрганган, билими ва тажрибасини маккор сионистларга қарши қўллаётган ва сионистларнинг "қўрқинчли туши"га айланган Яҳё Синвар ким?

Нега айнан у Ҳамас етакчиси этиб тайинланди?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/3WddCrejmXQ

©️Azon Global
Қутайба ибн Муслим ҳақларида ҳақиқий Табарийдан олинган иқтибослар, русларнинг ғаразли талқинидан эмас.
Ҳозир бир гуруҳ тадқиқотчилар Табарийнинг Қутайба ҳақларидаги бор тарихларини асл манбасидан тадқиқ қилишни бошладилар. Иншааллоҳ, тадқиқот натижалари эълон қилинади.


==============================
ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ ҲАҚИДА ШАХСАН ИМОМ ТАБАРИЙНИНГ ЎЗЛАРИДАН ЭШИТАМИЗ

Имом Табарий ўзининг "Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи" (تاريخ الرسل والملوك) асарида бундай ёзади:

"Қутайба ибн Муслим Қошғарни фатҳ қилиб Хитойга яқинлашиб қолганида Хитой подшоҳи Қутайбага мактуб ёзиб, унда мусулмонлар ва уларнинг дини ҳақида билиш учун одам юборишини сўрайди.
Дастлаб Хитой подшоҳи элчиларнинг ҳусни тадбирлари ва ақлларига қоил қолади.

Лекин охирида элчиларга бундай дейди: "Ҳожангизга бориб айтинглар, қайтиб кецин. Мен унинг дунёга муҳаббати ва одами кам эканидан хабардорман. Акс ҳолда сизларни ҳам, соҳибингизни ҳам йўқ қиладиган қўшин юбораман". Шунда элчилар бошлиғи Ҳубайра ибн Мушамраж бундай дейди:

"Қўшинидаги отлиқларнинг боши сени юртингда, охири эса зайтун ўсадиган ерларда бўлган одамнинг аскарлари қандай қилиб кам бўлиши мумкин?! Сенга қарши ғазот қилиш учун қўлида турган дунёни ортида қолдириб келган одам қандай қилиб дунёга ўч бўлади?! Бизни ўлим билан қўрқитишинга келсак, ҳаммамизнинг ажалимиз белгилаб қўйилган.

Агар ажалимиз келиб, қатл этилишимиз унга пешвоз чиқса биз буни ёмонлик деб билмаймиз, ўлимдан қўрқмаймиз ҳам"
. Хитой подшоҳи деди: "Нима қилсам ҳожангиз рози бўлади?" Ҳубайра деди: "У сизларнинг ерингизни босмасдан, ҳокимларингизнинг бўйнига қуллик муҳрини урмасдан ва жизя олмасдан қайтмасликка қасам ичган". Хитой подшоҳи: "Биз уни қасамидан чиқиши учун тадбир қиламиз: еримиз тупроғидан жўнатамиз, соҳибингиз уни босади.

Фарзандларимизни жўнатамиз, муҳрини босади. Шунингдек, қанча хоҳласа шунча жизя берамиз"
деди.

Сўнг айтганларига қўшиб кўпгина ипак матолар қўшиб берди ва элчиларни гўзал суратда кузатиб қўйди (503-б).

Ҳасан ибн Рашид айтади: "Исбаҳбаз бир кишига шундай деди: Эй араблар, сизлар Қутайба ва Язидни ўлдирдингиз. Ҳолбуки иккови арабларнинг саййиди эди. Шунда ҳалиги киши: "Икковидан қайси бири сизлар учун азизроқ ва ҳайбатлироқ?" деди.

Исбаҳбаз: "Агар Қутайба Мағрибнинг энг чекка бир уйида темир кишанда бўлгани ҳолда Язид бизнинг юртда бизга волий бўлиб турганида ҳам Қутайба қалбимизда азизроқ ва ҳайбатлироқ бўлар эди" деди (519-б).

Абдураҳмон ибн Жубона ал-Боҳилий (муболаға билан) шундай (маънода) шеър битган: Тақдир чорлаганда лаббай деб Роббиси ҳузурига пок шаън ва покиза жисм билан қайтди. Ислом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Абу Ҳафсдек (Қутайба ибн Муслим) киши билан зийнатланмаган".

Имом Табарий, "Табарий тарихи" номи билан машҳур бўлган "Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи" асари, 5-жилд, 503-521 саҳифалардан. Муҳаммад Абул Фазл Иброҳим таҳқиқи асосида."Дорул маориф", Миср. Учинчи нашр.

Араб тилидан таржимон: : Ҳусан Хидирбоев. 09.08.2024 йил.

П.с.: Бу маълумотлар имом Табарийнинг Қутайба ибн Муслим роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида келтирганларининг ўндан бири ҳам эмас.
Хоҳлаганлар мазкур асарни ўқишлари мумкин.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 "Mezana xalaqaro ilmlar akademiyasi"ning manhaji, darsliklar hamda ustozlari haqida bilasizmi?

Bu kabi savollarga ushbu video orqali akademiya asoschisi shayx Mubashshir Ahmad domladadan javob olishingiz mumkin.

⚠️ Esatib oʻtamiz, Akadmiyaning 2024-2025-oʻquv yili birinchi qabul jarayonlari joriy yilning 24-iyulidan 25-avgustiga qadar davom etadi.

📚Akademiya kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Madrasa kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Ayollar akademiyasi kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

Bizni kuzatishda davom eting, tez kunlarda sizlarni ijtimoiy tarmoqlar orqali akademiyamizga qabul jarayonlari boʻyicha qoʻshimcha ma’lumotlar bilan xabardor qilib boramiz.

Qoshimcha savollar uchun:
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Kanalga ulanish:➡️@mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан.

Дин кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар.

Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар.

Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

@MubashshirAhmad
Ортинга ўгирилаверма! Чунки киши соғинчи қадар таҳқирланади.

@MubashshirAhmad
Оддий мусулмон иккиланишсиз Аллоҳга иймон келтиради

Сабаби: Ҳамма фитратда туғилгани ва соғлом қалб шуни тақозо қилиши.

Даҳрийни эшитганда ҳақоратлаб юборади.

Сабаби: Динини яхши ўрганмагани ва унга қаттиқ муҳаббати.

Оддий даҳрий Аллоҳга иймон келтирмайди.

Сабаби: Қалби бузуқлиги ва гумонга эргашиши. (Яратувчининг борлигини тахмин ва гумонларга бориб рад этади).

Мусулмонни ҳақоратлаб, масхара қилади.

Сабаби: заррача одоби йўқлиги (нафсга қул бўлганда муқаддас тушунчалар бўлмайди) ва ҳамма даҳрийлар оддий бўлиши*.

*Примитив - яъни улардан ҳалигача жўяли ва мантиқли сўз эшитмадим. Жиддий фикр билдирсангиз, ҳақоратлаб ёки баҳона топиб қочишади.

@MubashshirAhmad
Мустаҳкам қадрият-мафкура атрофида бирлашмас эканмиз, ватанни ҳимоя қилиш у ёқда турсин, мустамлакачилар сафида юртга ҳужум қиладиган батальонлар тузилиши тўхтамайди.

Менинг наздимда бирлаштирувчи қадрият - ота-бобом дини - ислом бўлади.
Бундан бошқаси - либерализму социализм, ҳатто миллатчилик ҳам миллатни бирлаштира олмайди. Буни араб мамлакатлари воқелиги ва тажрибаси кўрсатиб бўлган.

Сиз бу тўғрида фикр қилаётган пайт факт ва далилларни чоғиштириш билан бирга, қалбингиз ундовига ҳам қулоқ тутинг. Агар у тирик ва соғлом бўлса, гапимни тасдиқлайсиз.

@MubashshirAhmad
Франциядаги жирканчликларга сабаб нима?

Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди. Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/renKxHa5vqI
Батафсил: https://azon.global/1666

©️Azon Global
ҚУТАЙБА, МАНГУБЕРДИ, АМИР ТЕМУР ВА БОБУР
ҚОНХЎР ВА БОСҚИНЧИМИ?!


I. ТАРИХИМИЗДАГИ АЙРИМ ҚАТЛИОМЛАР

Жалолиддин Мангуберди:

Шавкатли саркарда бобомиз Жалолиддин Мангуберди фақат мўғиллар билан жанг қилавермаган, унинг Гуржистонда гуржиларни, Озарбайжонда озари туркманларни қириб ташлагани ҳам тарих китобларида қайд қилинган. Масалан, у зотнинг хос тарихчиси бундай ёзади:

Батафсил ўқиш: 👉 ҳавола

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар Истанбул кўчаларига Яҳё Синварнинг қурол тутган суратларини ўрнатиб чиқишмоқда.

@MubashshirAhmad
2024/10/03 06:30:06
Back to Top
HTML Embed Code: