Telegram Web Link
Ватан, дин ва миллат қайғуси не эканини англамайдиган исломофоб даҳрийларимиз "Исмоил Ҳанийя 3,2 миллиард доллар эгаси эди" деган туҳмат хабарни тарқатиб, ирғишлаётганини кўргач, уларнинг нақадар тубанликка қулаганини ҳис этдим. Уларнинг сионист акалари Аллоҳга туҳмат қилишнинг ҳадисини олганда, буларнинг иши не бўлибди?!

Шунда қадриятлари учун умрини, жонини, аҳлини ва молини фидо этган шер олдидаги шоқоллар тўдаси кўз олдимга келди мени.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик аёл онлайн қиморда 15 минг АҚШ доллари миқдорида ютқазиб қўйгани учун жонига қасб қилибди.

Бу ҳали бошланиши. Қимор ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Айниқса, таълим тизими хароб ва иқтисодиёти бир аҳвол бўлган биздака давлатларда бунинг оқибатлари янада оғриқли бўлиши аниқ.

Ҳалиям вақт бор. Онлайн қиморни зудлик билан тақиқлаш керак. Йўқса бунақа жонига қасб қилувчилар сони тобора ортиб ораверади...

@adolat_kuychisi
Исроил Ғазода эмас, Эрон ва Ливанда аниқ ҳужумлар уюштира олиши қизиқ.

© Холид Байдун, Аризона Давлат Университети, Сандра Дай ЎКоннор юридик коллежида ҳуқуқшунос профессор.

@MubashshirAhmad
Тўғри гап. Биз барча пайғамбарларга иймон келтирамиз ва ҳурмат қиламиз.

@MubashshirAhmad
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Исмоил Ҳанийянинг ўғли - Абдуссалом Ҳанийя, отасини ўрнак олиб "отамнинг қони фаластинлик энг кичик боланинг қонидан азиз эмас", дебди.

Отаси ҳам Абдуссаломнинг инилари, яъни ўз ўғиллари ҳақида шу гапни таъкидлаганди.

Бунга ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Ҳақиқатан, биздан ҳар бир жонга Исмоил Ҳанийянинг жони учун қилган муомаламизни қилишимиз талаб этилади. Аллоҳ самимиятимизни орттирсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sanjar ака зўр жавоб қилган эканлар. Мен ҳам худди шундай деган бўлар эдим.

Фақат... чумоли бўла олмасам, майли ҳатто тупроқ бўлсам ҳам.

@MubashshirAhmad
Исмоил Ҳанийянинг сўфий бўлгани, унинг шаҳидлигидан сўнг биз мусулмонларни иккига бўлмаслиги керак. Бир томон унинг сўфий эканини рўкач қилиб бошқа томонни камситмасин. Иккинчи томон бидъат аралашган сўфийлик билан сунний тасаввуфни фарқлаб олсин. Бўлди.

Биз бугун бирлашишга нақадар муҳтожмиз!

@MubashshirAhmad
Forwarded from Танатоз (ТАНАТОЗ)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xitoy zulmi ostidagi musulmonlar bugun qanday yaşamoqda?

@azon_tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исмоил Ҳанийянинг оиласи унинг жасадини зағруда билан кутиб оляпти. Нимагалигини тушунган бўлсангиз керак.

Зағруда - аёлларнинг хурсандчиликда томоқдан хос овоз чиқаришлари.

@MubashshirAhmad
Юз йиллик худосизлик пропагандаси ва ҳукмронлигидан кейин Ўзбекистонда Аллоҳнинг борлигига ишонмайдиганлар нисбати 0,8% нигина ташкил қилибди.

Миллат номидан гапиришни, иродасини синдиришни ва намоёндаларига ўдағайлашни бас қилинг худосиз исломофоблар!

Манба: islamnews.ru

@MubashshirAhmad
Кеча муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Каъбада юзага келаётган бидъатлар ҳақидаги маърузаларини маъқуллаб, эълон қилган эдим. Пост тагида жуда кўп негатив комментларни кўриб, умумлаштирган ҳолда жавоб берсам:

1. Ҳазратнинг у бидъат ҳақидагина гапирганлари бошқа муаммолар ҳақида гапирмайдилар, дегани эмас. Инсон бирданига ҳамма муаммога тенг реакция қила олмайди, жавоб бера олмайди. Ўрни ва имкониятига қараб муносабат билдиради. Ҳатто Аллоҳ ва Расули ҳам муаммоларни тадрижий, навбати билан муолажа қилган.

2. Муфтийлик шарафли мартаба бўлиши билан бирга, масъулиятли вазифа ҳамдир. Ҳазрат муракккаб ва нозик шароитда иш олиб боришга мажбурлар. Ўзим диний идора тизимида ишлаганим учун мувозанатли фаолият қилиш Ҳазратга жуда қийин эканини яхши тушунаман. Ўрни келганда масъуллардан сўраб қоламан, Муфтий ҳазрат билан иш олиб бораётганда у кишининг мусулмонлар орасидаги обрўси ва давлат учун бу мақом жуда ҳам муҳим эканини ҳисобга олинглар!

3. "Бандасига шукр қилган Аллоҳга шукр қилади". Ҳазрат ишга келганларидан кейин диний идорада қатор ислоҳотлар қилинди. Мусулмонлар учун жуда керакли Фатво ҳайъатидек муссасалар иши йўлга қўйилгани шулар жумласидан."Вақф" хайрия жамғармаси ишлари ҳам жонланиб қолди. Эшитишимча, таълим соҳасида ҳам яхши ўзгаришлар қилмоқчилар. Яна ижтимоий тармоқларда ўзларининг ибратли ваъз ва насиҳатлари билан фаол қатнашмоқдалар. Бунинг учун у кишидан миннатдормиз.

4. Биз ўзимиздан чиққан лидерлар ва истеъдодларни авайлашни қўллаб-қувватлашни, нозик ва керакли вақтларда ёнларида туриб беришни ўрганишимиз керак. Жузъий хатоларидан кўз юмиб, яхши ишларида ёрдамчи бўлишимиз лозим. Бунинг ўрнига биз ўзимизга ёқмаган ёки хато қилган кишининг ҳатто эзгу ишларидан кир қидирамиз.

Бунга мисол, жуда чиройли ўйин кўрсатиб келаётган футбол бўйича олимпия терма жамоамизни, олимпиададаги омадсизликлари учун ҳақоратлаб-тепавериб, ўрнидан қайта тура олмайдиган қилиб ташладик. Бошқа миллатлар бундай ҳолда жамоасига далда бўлиб, келажак ютуқларга замин ҳозирлашга ўтадилар. Хатоларини кечириб, қўллашда давом этадилар.

Худди шундай биз ҳам муфтий ҳазратнинг ёнларида дуо билан қўллаб, хатолари бўлса, ўзларига изҳор қилиб, динимизга амал қилиб борсак, бу ишимиз уларни яна бошқа яхшиликларга ундайди, динимиз йўлидаги хизматлари қувват бўлади.

Айтмоқчи бўлганларим кўп эди. Балки яна ёзарман. Аммо айтиб қўяй:

Бу фикрларни ёзишга мажбур қолган эмасман, чунки чет элдаман; менда хавф ёки нимагадир тамаъ йўқ. Қолаверса у киши билан яқинлигим йўқ ва ҳатто кўришмаганман. Шундай экан сўзларимни холис қабул қиласиз, деган умиддаман.

@MubashshirAhmad
Мезана халқаро илмлар академиясига қабул бошланди!

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грязь и бесстыдство под видом современности

Смотреть 👉 https://youtu.be/LCkuJtu1s2k

©️Azon Global на русском
Не кунларга қолдик. Facebook, Instagram фикр ва сўз эркинлигини бўғаяпти, постларни ўчиряпти. Биз эса бу эркинликларни талаб қиляпмиз, адолатга чақиряпмиз.

Яқинда улар биздан буни талаб қилишар эди...

"Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмас". ("Оли-Имрон сураси, 140-оят).

@MubashshirAhmad
Бу лгбтчи, трансгендерчилар Олимпиаданиям бир жойларига тиқишяпти..

Гендерчилар учун бу адолатларининг ғалабаси бўлса керак.

Дунёда нари борса 0.01 фоиздан ҳам кам бўлган к. т лар бутун нормал инсониятни ўз йўлига юргизяпти.

Биздаги хайпчи, трендчилар эса шуларни қўллаб қувватлаш орқали гўёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, гўёки олий ҳиммат эгалари бўлиб кўриниб олмоқчилар. Нормал, соғлом одамларнинг ҳуқуқи ҳуқуқ эмасми?

Мана, иккита аёл спортчилар хунасалардан мағлуб бўлди. Биттаси ватандошимиз!

Гендерчилар, аёл ҳуқуқлари ҳимоячилари нима деяпти энди?

© Dilshod Odilov

@MubashshirAhmad
Спорт глобализмнинг энг хатарли қуролларидан бири. Яқинда Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатларига ҳам мана шу транситлар кела бошлайди. Жаҳон чемпионатларини ўтказишни истаган бўшроқ давлатлар, иқтисодий манфаатни ўйлаб, қанча одамларимиз ишли бўлади, деб хўп деб юборади. Қатарда ҳам шу жинси бузуқлар "бизга доступ борми?!" деб уриниб кўришганди.

Саудиянинг эркпарвар шаҳзодаси, масалан 2034 йилда, Саудиа Арабистонида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга номзодини берибди. Стадионлардан бир нечтаси Жидда шаҳрида жойлашган. Жидда эса, муқаддас заминдан узоқда эмас. Шу тариқа, фақат иқтисодий манфаатларни ўйлаган ҳукуматлар разилликларга йўл очиб, ўзлари охиратдан бебаҳра қоладилар.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
2024/10/03 17:22:21
Back to Top
HTML Embed Code: